асосий технологик жиҳозларни таъмирлаш

DOC 95.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476475109_65644.doc асосий технологик жиҳозларни таъмирлаш режа: 1. насосларни таъмирлаш 2.поршенли насосларни таъмирлаш. 3. вентиляторларни таъмирлаш 4. трубопроводларни таъмирлаш 5. пластинали иситгичларни таъмирлаш 6. сепараторларни таъмирлаш 7. қ уриткичларни таъмирлаш 8. вакуум- буғлатгич ва трубали пастеризаторларни таъмирлаш 9. музқаймоқ ишлаб чиқариш жиҳозларини таъмирлаш 10. қадоқлаш ва қуйиш жиҳозларини таъмирлаш 11. транспорт воситаларини таъмирлаш 12. идиш ювувчи машиналарни таъмирлаш 13. шнекли прессларни таъмирлаш 1. насосларни таъмирлаш марказдан қочма насосларда асосан резина манжетлар ейилади. бунинг асосий сабаби насос суюқликсиз, салт ишлашидир. манжетлар янгисига алмаштирилади. вал бўйинчаси ейилганда вал наконечниги алмаштирилади. иш ғилдираги конус ёки қопқоққа тегиб қолса (сабаби, насос нотўғри йиғилса, вал эгри ёки иш ғилдираги деформацияланса) насос шовқин билан ишлайди. бунда насос дарҳол ишдан тўхтатилади, қисмларга ажратилади ва нуқсонлар бартараф қилинади. ротацион насосларда бронза втулкалар, прокладка, сальник жойланмаси, насос қопқоғи ва корпуси, вал бўйинчаси тез ишдан чиқади. таъмирлашда насос тўлиқ қисмларга ажратилади. деталлар ювилади, кўрикдан ўтказилади, ўлчовлар ўтказилиб, ейилиш даражаси аниқланади. қуйидаги …
2
лади. насосни ишлатганда совуқ сув учун ёғли ип-газлама қоплама, ҳарорати 100 с дан юқори бўлган суюқликлар учун эса асбест қоплама ишлатилади. насос вали катта тезлик билан айлангани учун сальник ва зичлагичларга эътибор бериш керак. сальникни нотўғри ёки ноўрин тортилганда вал қизиб кетиши ёки сальник қоплама ишдан чиқиши мумкин. 2.поршенли насосларни таъмирлаш. асосан қуйидаги деталлар ишдан чиқади: цилиндр ва поршенли ҳалқа сирти, поршень штоки ва йўналтирувчи втулка; клапан ва сальник зичлагичларнинг қистирмаси. насос цилиндри унинг сиртида 0,1 мм. ошадиган даражада ғадир-будирлик бўлган тақдирда таъмирланади. цилиндрга токарлик станогида ишлов берилади. штокнинг ташқи сийқаланган сирти жилвирланади. шток таъмирлангандан сўнг, сальник зичлагич втулкаси ва устун втулкаси янгисига алмаштирилади. штокнинг сальник зичлагичлари (цилиндрнинг юқори қисмида жойлашган) янгисига алмаштирилади. таъмирланган поршенли насослар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: цилиндр эллипслиги ва конуслиги 0.02 мм. ошмаслиги, ишчи сирти текис ва силлиқ бўлиши лозим. насосни йиққандан сўнг, суюқлик юборилиб, герметикликка синалади. 3. вентиляторларни таъмирлаш вентиляторларда кўпинча қуйидаги нуқсонлар ва …
3
алинлиги 10 мм. дан ошмаслиги лозим. қийшайган валлар совуқ ёки иссиқ усуллар билан тўғриланади. иссиқ усул вал диаметри 50 мм. ва ундан катта бўлган тақдирда ишлатилади. шпонка ариқчалари, узилган резьбалар юқорида айтилган йўл билан таъмирланади. марказдан қочма вентиляторлар cm4, cm5,cm45 пўлатдан тайёрланади. 4. трубопроводларни таъмирлаш шиша трубопроводлар таъмирланмайди, янгисига алмаштирилади. уларни кесишда 1 мм. диаметрли нихром сим уларга ўралади ва 36 в. кучланишли ток манбаига уланади. сим очиқ ва қизил рангга кирганда очилади ва сув сепилади. трубалар учлари йирик донадор карборунд тош билан тозаланади. конусли ёки штуцерли трубопроводларни алмаштиришда, улар одатда пайвандланади. айрим ҳолларда эса конус ва штуцер трубага ўрнатилади. труба учи развальцовкаланади ва бирикма герметиклиги таъминланади. штуцер труба бўйлаб силжимаслиги учун уни бир неча жойи трубага кавшарланади. таъмирнинг бу усули содда, кам вакт талаб қилади (15 мин) ва бунда трубопроводнинг хизмат муддати узаяди. ёғ узатиладиган трубопроводлар таъмирлашдан олдин каустик сода эритмаси билан ва иссиқ сув билан ювилади, сўнгра трубалар …
4
таъминланадиган тешиксиз пластиналардан тайёрланади. эксплуатация пайтида асосан резина прокладкалар ишдан чиқади. бунинг асосий сабаби секциялардаги маҳсулот ва сувдан юқори температураси ёки рассолнинг агрессивлиги, шунинглек механик шикастланишлар бўлиши мумкин. агар пластиналар максимал сиқилгада (ҳар бир пластинага 0,2 мм) суюқлик оқиши тўхтамаса, прокладка алмаштирилади, бунинг учун аппарат очилади, пластинадан резина прокладка олиб ташланади ва пластина ғилофи, янги прокладка бр-1 маркали бензин билан ювилади. прокладкаларни елимлашда 78- бцс типидаги елимдан фойдаланилади. бунинг учун елим дастлаб аралаштирилади. прокладка ва ғилофда жилвир қоғоз ёрдамида ғадир-будирликлар ҳосил қилинади. бр-1 бензини билан ёғсизлатирилади, 10-15 минут қуритилади. сўнгра ғилоф ва прокладкага кисточка ёрдамида елимнинг 1 қатлами суртилади. бунда елим қатламида ҳаво пуфакчалари бўлмаслиги лозим. 10 минут қуритилиб, иккинчи қатлам елим суртилади ва 1-3 минут давомида қуритилади. прокладкани эҳтиёт бўлиб, ғилофга жойлаштириб қўл билан қисилади ёки резина ролик думалатилади. юксиз 24 соат давомида ушлаб турилиб, пластинадаги ортиқча елим артиб олинади, тальк сепилиб пластиналар йиғилади. сўнгра 0,35 мпа босим остида …
5
рак, веретено, горизантал вал, подшипник тўлиқ алмаштирилади. шунингдек барабан ва марказдан қочма фрикцион муфта мувозанатлаштирилади. сепарторни алохида вертикал ва горизантал валлар гуруҳлари бўйича ажратиш қулай. ажратишдан олдин электродвигатель манбадан узилади, мойи тўкилади ва артилади. подшипникларни ва пружинани алмаштириш мақсадида веретена гуруҳи қисман, червяк ғилдирак ва подшипникларни алмаштириш мақсадида горизантал вал тўлиқ ажратилади. веретена гуруҳини ажратишда ундан лабиринт зичлагич қопқоғи очилади. таянч корпусини станинага бириктирувчи болт 29 очилади. эҳтиётлик билан, горизонтал вал тишли ғилдирагини шикастланмасдан веретено таянч корпус ва подшипниклар билан биргаликда станинадан чиқарилиб олинади. шарикоподшипник 10 дан таянч корпуси 27 ажратилади. таянчни ажратиш учун қалпоқчалар 7 буралиб, пружина 8 ва обойма 26 олинади. зарурат бўлмаса подшипникни веретено 11дан ажратиш шарт эмас. пружиналарни алмаштиришда улар бикрлигининг бир хиллигига эътибор бериш лозим. бунинг учун баландлиги бўйича чизиқли ўлчамлари 0,3 мм. дан ортиқча фарқ қилмайдиган пружиналар комплекти танланади. шестерна 13 ни алмаштириш учун съемник ёрдамида веретено 11 дан подшипник 15, втулка 14 ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "асосий технологик жиҳозларни таъмирлаш"

1476475109_65644.doc асосий технологик жиҳозларни таъмирлаш режа: 1. насосларни таъмирлаш 2.поршенли насосларни таъмирлаш. 3. вентиляторларни таъмирлаш 4. трубопроводларни таъмирлаш 5. пластинали иситгичларни таъмирлаш 6. сепараторларни таъмирлаш 7. қ уриткичларни таъмирлаш 8. вакуум- буғлатгич ва трубали пастеризаторларни таъмирлаш 9. музқаймоқ ишлаб чиқариш жиҳозларини таъмирлаш 10. қадоқлаш ва қуйиш жиҳозларини таъмирлаш 11. транспорт воситаларини таъмирлаш 12. идиш ювувчи машиналарни таъмирлаш 13. шнекли прессларни таъмирлаш 1. насосларни таъмирлаш марказдан қочма насосларда асосан резина манжетлар ейилади. бунинг асосий сабаби насос суюқликсиз, салт ишлашидир. манжетлар янгисига алмаштирилади. вал бўйинчаси ейилганда вал наконечниги алмаштирилади. иш ғилдираги конус ёки қопқоққа тегиб...

DOC format, 95.5 KB. To download "асосий технологик жиҳозларни таъмирлаш", click the Telegram button on the left.