жиҳозларнинг эскириши ва уларни мойлаш

DOC 80.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476475201_65646.doc жиҳозларнинг эскириши ва уларни мойлаш режа: 1. ишончлилик назариясининг асосий тушунчалари. 2. деталларнинг ейилиши ҳақида тушунча 3. мойлаш ва машиналарнинг мойлаш қурилмалари 1. ишончлилик назариясининг асосий тушунчалари. ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилиш нинг асосий мақ садларидан бири технологик жиҳозларнинг техник даражаси ва ишончлилигини оширишдир. турли машиналар, уларнинг йиғма бирлик ва деталларида носозликлар пайдо бўлиш эҳтимоллиги турлича: айримлари тез-тез ишдан чиқса, бошқалари камроқ ишдан чиқади. ишончлилик назарияси носозликлар ҳақидаги фан бўлиб, унинг асосий вазифаси - аварияларни олдиндан айтиб бериш ва уларни камайтириш йўлларини излашдан иборат. ишончлилик - талаб қилинган муддатда жиҳознинг ўз эксплуатацион кўрсаткичлари (иш унумдорлиги, ишлаш аниқлиги ва б.)ни берилган қийматларда сақлаган ҳолда маълум топшириқни бажариш хоссасидир. жиҳознинг ишончлилиги уни лойиҳалаш ва тайёрлаш жараёнида таъминланиб, уни ташиш, сақлаш ва ишлатиш пайтида муайян даражада ушланади. бу жараёнда ишчиларнинг малакаси, ишлаб чиқаришни тўғри ташкил қилиш , жиҳозни ишлатиш бўйича мукаммал кўрсатмалар тайёрлаш муҳим ўрин тутади. машинанинг иш қобилияти- бу машинанинг техник …
2
илиятини қисман ёки тамомила йўқ отиш ҳолати. иш жараёнида жиҳозда ҳар хил носозликлар пайдо бўлади: уларнинг бири созлаш йўли билан тузатилса, бошқаси таъмир талаб қилади. ҳар бир машина алоҳида деталлардан ташкил топган: улар иш пайтида бирор бир ҳаракат бажаради ёки ўзаро қўзғалмасликни сақлаб туради. 2. деталларнинг ейилиши ҳақида тушунча бошланғич ўрнатишнинг бузилишининг асосий сабаби, деталнинг сийқаланишидир. бунда деталнинг ўлчамлари аста-секин ўзгара бошлайди. сийқаланишда деталнинг ишчи юзасидан ишқ аланиш таъсирида металл кукунлари тўкилади. сийқаланишнинг асосий характеристикасига қуйидагилар киради: абсолют сийқаланиш - детал ҳажмининг, ўлчамларининг ва вазнининг ўзгариши. сийқаланиш тезлиги - сийқаланиш ҳажмининг у содир бўлган вақтга нисбати. сийқаланиш жадаллиги - сийқаланиш ҳажмининг бажариладиган ишга нисбати. сийқаланишга турғунлик- материалнинг сийқаланишга қаршилик кўрсатиш хусусияти. деталларнинг сийқаланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: а) материал сифати. ишқ аланадиган юзанинг турли хил материалдан ясалгани, унинг қаттиқлиги ва ёпишқоқлиги, материал юзасидан заррачаларнинг ажралиб чиқишига таъсир этиши катта аҳамиятга эга. бир вазифани бажарувчи деталлар жуфтлигининг бирини қаттиқрок материалдан, иккинчисини …
3
ацияси шароитлари. чангли шароитларда ишлаганда, чанг заррачалари деталлар орасига кириб, уларнинг тез сийқаланишига олиб келади. бу яна атроф муҳитнинг температурасига, намлигига, хизмат кўрсатаётган ишчи билимига, ўз вақтида ва сифатли қарашга боғлиқдир. резьбали бирикмалар сусайганда машина қисмларининг бирикиш мустаҳкамлиги бузилади, зарбавий нагрузка ошади, бу ўз навбатида машина ишчи органларининг синишига олиб келади. маҳкамланиш сусайиши натижасида валлар ва ўқлар мутаносиблиги, паралеллиги бузилади, занжирли ва тасмали узатмаларда носозликлар вужудга келади. бу ўз навбатида валнинг синишига, занжирнинг узилишига, пайванд бирикманинг вайрон бўлишига сабабчи бўлади. шпонкали барикмаларнинг қўндирилиши бузилганда, шпонка сийқаланганда детал синиши мумкин. машина ичига, деталлар орасига бегона (жисмларнинг) буюмларнинг тушиб қолиши жиҳоз синишига олиб келади. баъзи материалларнинг сифатининг пасайиши ҳам детал синишига сабабчи бўлади. пластмасса ва резинадан ясалган деталлар нагрузка туфайли ўз физик хоссасини йўқотади. сийқаланган детал ўлчовларига қараб, уни ишлатиш мумкинлиги ёки таъмирланиш кераклиги аниқланади. бу учун қуйидаги ўлчовларни билиш лозим: номинал ўлчов-чизмадаги ўлчов; рухсат этилган ўлчов детални таъмирсиз ишлатиш ўлчови; чегаравий …
4
я ҳолати вужудга келади. авариянинг олдини олиш учун с нуқтага яқин муддатларда жиҳоз таъмирини ташкил қилиш лозим. шунда таъмирлаш ишлари ҳажми ва сарф-харажатлар кам бўлади. жиҳозларнинг ейилишга чидамлилигини оширишнинг йўллари қуйидагилардан иборат: деталга тушадиган юкланманинг бир текис тақсимланишини таъминлаш, мойлаш, сифатли мойлардан фойдаланиш, деталь сиртига абразив заррачалар тушиш олдини олиш, сиртларни совутиш ва ҳ.з. шунингдек, деталларни антифрикцион материаллардан тайёрлаш лозим. маълумки, ишқ аланиш жуфтлиги турли материаллардан тайёрланса ейилиш камаяди. шунинг учун қайта ишлаш жиҳозлари тишли ғилдираклари чўяндан, втулкалар бронзадан тайёрланади. сут сепараторида червякли ғилдирак бронзадан, вертена червяк пўлатдан тайёрланади. занглаб ейилишнинг асосий сабаби электрокимёвий занглашдир. металларга электролитлар, масалан сут кислотаси, рассол, ювиш воситалари таъсир қилганда, электрокимёвий занглаш вужудга келади. занглаш металл сиртига бир текис таъсир қилмайди. шунинг учун ҳам металл сиртида ёриқлар, тешиклар, дарзлар ва бошқа хил нуқсонлар ҳосил бўлади. углеродли пўлатдан тайёрланган трубалар, резервуар ғилофлари, чўян станиналар, сут сақлаш идишлари занглаб ейилади. занглаб ейилишнинг олдини олиш мақсадида, жиҳозлар даврий …
5
б қолиши; - электродвигателни ток манбаига тескари улаш натижасида унинг нотўғри айланиши. 3. мойлаш ва машиналарнинг мойлаш қурилмалари жиҳоз ёки унинг деталларининг ишончлилиги ва узоқ вақт ишлаши кўп жиҳатдан мойлашга, мойнинг тозалигига, ўз вақтида алмаштиришга боғлиқ . жиҳозни ишлатиш ҳақидаги йўриқномада мойлаш материалининг маркаси кўрсатилган бўлади. агар машина заводнинг ўзида тайёрланса, келтирилган машинанинг ҳужжати бўлмаса, машинанинг иш режими ўзгарса, машина такомиллаштирилса мойлаш материалини мустақил танлашга тўғри келади. мойлаш материалини танлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим: нагрузка қанча катта бўлса, қовушқоқлик шунча юқори бўлиши лозим; ташқи муҳит таъсири: чанг, намлик, агрессив муҳитлар мавжудлиги ҳисобга олиниши лозим; тезлик катта бўлса, танланадиган мойнинг қовушқоқлиги кичик бўлиши керак; тебраниш подшипникларининг нормал ишлаши учун оз мой талаб қилинади. уларнинг бўш ҳажмининг 1/3 қисмига мой солинади. керагидан кўп мой солинса, подшипник температураси тез ошади, электр энергия сарфи ошади, мойлаш материали парчаланиб, ўз хусусиятини йўқотади; подшипниклардаги суюқ мойлар ҳар ойда камида 1 марта, қуюқ мойлар эса 1-2 ойда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жиҳозларнинг эскириши ва уларни мойлаш"

1476475201_65646.doc жиҳозларнинг эскириши ва уларни мойлаш режа: 1. ишончлилик назариясининг асосий тушунчалари. 2. деталларнинг ейилиши ҳақида тушунча 3. мойлаш ва машиналарнинг мойлаш қурилмалари 1. ишончлилик назариясининг асосий тушунчалари. ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилиш нинг асосий мақ садларидан бири технологик жиҳозларнинг техник даражаси ва ишончлилигини оширишдир. турли машиналар, уларнинг йиғма бирлик ва деталларида носозликлар пайдо бўлиш эҳтимоллиги турлича: айримлари тез-тез ишдан чиқса, бошқалари камроқ ишдан чиқади. ишончлилик назарияси носозликлар ҳақидаги фан бўлиб, унинг асосий вазифаси - аварияларни олдиндан айтиб бериш ва уларни камайтириш йўлларини излашдан иборат. ишончлилик - талаб қилинган муддатда жиҳознинг ўз эксплуатацион кўрсаткичлари (иш унумдорлиги,...

DOC format, 80.5 KB. To download "жиҳозларнинг эскириши ва уларни мойлаш", click the Telegram button on the left.