учқундан ўт олдириш свечалари ўт олдириш тизими

DOC 186.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404904200_54968.doc учқундан ўт олдириш свечалари ўт олдириш тизими режа: 1. учқундан ўт олдириш свечалари 2. юқори кучланишли магнетонинг ишлаш принципи 3. бир учкунли магнето 4. ўт олдиришни илгарилатиш муфтаси бор икки учқунли магнето 5. магнетони ишга тушириш двигателига ўрнатиш 1. учқундан ўт олдириш свечалари учқундан ўт олдириш свечалари юқори кучланиш токини учқун чиқарадиган разряд токига айлантириб беради. учқундан ўт олдириш свечасига қуйидаги талаблар қўйилади. двигатель цилиндридан газ чиқиб кетмаслиги учун свеча жуда герметик бўлиши лозим, акс ҳолда бу қувватнинг исроф бўлиши ва изоляторнинг қизиб кетишига олиб келади. у юқори электрик ва механикавий мустаҳкам бўлиши (газ босими цилиндрда 4- кгк(см га чиқиши мумкин), шунингдек двигател ишлаётганда муқаррар кескин ва қисман бўладиган температуравий тебранишга бардош бера оладиган бўлиши лозим. бу талаблар қуйидаги шароитларда синаш жараёнида текширилади: свеча электродлар атрофида ҳаво босими 8-9 кгк(см.кв бўлганда узлуксиз учқунланиши, ҳаво босимининг фарқи 10 кгк(см.кв бўлганда герметик бўлиши, свеча изолятори эса 20-22 кв электрик мустаҳкамликка эга …
2
ўзидан тозаланиш температураси деб аталади. 400(с дан паст температурада свеча электродлари двигателнинг поршенли механизмини мойлаганда тушиб, чала ёнган куюнди билан қопланади. температура 700(с дан юқори бўлса, иш аралашмаси қаттиқ қизиган изоляторга тегиши натижасида олдиндан ўз-ўзидан алангаланиши мумкин (“қиздириб” ўт олдириш). иссиқлик конусининг температураси олиб келувчи иссиқлик миқдори келтирувчи иссиқлик миқдорига тенг бўлган ҳолларда нормал ҳисобланади. калта иссиқлик конусига эга бўлган свечалар иссиқликни тезроқ олиб кетади ва улар совуқ свечалар деб аталади (31-расм, в). узун иссиқлик конусига эга бўлган свечалар иссиқликни секин олиб кетади, булар иссиқлик свечалар деб аталади (27-расм, г). агар совуқ свечани тирсакли валнинг айланиши секин бўлган кам қувватли двигателга ўрнатилса, унда унинг электродлари куюнди билан тез қопланади, иссиқ свечани катта қувватли двигателга ўрнатиш аралашмасининг ўз-ўзидан алангаланишига ва тескари зарбга олиб келади. шунинг учун ҳар бир типдаги двигателда унинг иссиқлик режимига тўғри келадиган учқундан ўт олдириш свечасидан фойдаланилади. трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг ишга тушириш двигателларида совуқ свечалар ишлатилади. …
3
веча); у-уралит, сопол қотишма, бундан изолятортайёрланади (75% алюминий оксиди). а15бс марка (зил-130 автомобили двигателининг свечаси) қуйидагича таъбирланади; 15-иссиқлик конусининг узунлиги (иссиқ свеча); б-боркорунд (барий оксиди қўшилган 95% гача алюминий оксиди); с-герметик шиша материал. бундай свечада бош электрод шиша масса (герметик ток ўтказувчи) қатлами билан бириккан икки қисмдан иборат. б ҳарфи ўрнига к ҳарфи бўлиши мумкин. бу изолятор кристалл корунддан (98% гача алюминий оксиди) тайёрланганини билдиради. ўт олдириш экранлаштирилган автомобилларда қисмларга ажратилмайдиган герметик экранлаштирилган ўт олдириш свечаси ишлатилади. 32-расмда сн307 свечаси кўрсатилган. санаб ўтилган қисмлардан ташқари, у втулка 12 ва гайка 10 ёрдамида экранлаштирувчи тўқима 11 билан бириккан экран 4 га эга. экран ичига жойлашган ўтказгич 7 пружина ва босиб турувчи резистор орқали марказий электрод билан бириккан. сопол втулкалар 6 ва 8 экранни ўтказгичдан изоляциялайди. ҳар сменада свечанинг маҳкамлан ганлиги ва уларга уланган симлар текши рилади, свеча кир ва намдан тозалана ди. нам ёки кирнинг изоляторга йиғилиб қолиши токнинг массага сизишига …
4
арининг характерли нуқсонлари: изоляторнинг ёрилиши, куюнди ҳосил бўлиши, электродлар сиртининг куйиши. бу нуқсонлар двигателнинг тўхтаб-тўхтаб ишлаши ёки бутунлай тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. свечаларнинг яроқлилиги учқун ҳосил бўлиш-бўлмаслигига қараб текширилади, бунинг учун свеча ишлаб магнето симига уланади. 27-расмда кўп цилиндрли двигателлардаги свечанинг яроқлилигини кучланиш индикаторли (а) ва отвёртка (б) ёрдамида текшириш кўрсатилган. индикатор учи свеча учлигига тегизилади. асбоб кўзчасидаги неоннинг хира шуълаланиши электродда кучланиш камайганини билдиради. свеча учлиги отвёрка ёрдамида массага улаб теккизилади. агар свеча яроқли бўлса, унда туташув вақтида двигателнинг тўхтаб-тўхтаб ишлаши кўпаяди. шунингдек, изоляторга кўп теккизиб текшириш мумкин: ишламаётган свечанинг изолятори яроқли свечаникига нисбатан совуқроқ бўлади. 2. юқори кучланишли магнетонинг ишлаш принципи юқори кучланишли магнето ички ёнув двигателлари цилиндрларида иш аралашмасини алангала оладиган электр разряд ҳосил қилишга хизмат қилади. двигател цилиндрнинг резьбали тешигига бураб киргизилган учқундан ўт олдириш свечаси бевосита разряд ҳосил қилади. свечага ўтказгич орқали юқори кучланиш (камида 12 минг в бўлган) ўтказилади. бу кучланиш тешиб ўтувчи …
5
ай ишлаш, яъни двигателнинг барча ишлаш режимида (айниқса ишга туширишда) юқори кучланишли ток билан таъминланиши; тузилишининг оддийлиги, бу техникавий хизмат кўрсатиш ва ростлашни осонлаштирилади; габарит ўлчами ва массасининг кичиклиги, двигателга тез ўрнатиш мумкинлиги. юқори кучланишли магнето иккита асбобни ўз ичига олади: паст кучланишли ўзгарувчан ток генератори ва паст кучланишли токни юқори кучланишли токка айлантириб берувчи кучайтирувчи автотрансформатор. магнит (ротор)нинг айланиш йўналишига қараб ўнгга айланувчи магнето ёки чапга айланувчи магнетога ажралади. роторнинг бир марта айланиб чиқишида чиқадиган учқун сонига қараб бир учқунли, икки учқунли ва ҳоказо магнетолар бўлади. магнит ўтказгичлар магнитни шундай қамраб оладики, улар орасидаги ҳаво оралиғи энг кичик бўлсин. магнит ўтказгичларга бирламчи ва иккиламчи чулғамли автотрансформатор ўрнатилган. бирламчи чулғам 6 да 155-230 та ўрам, иккиламчида 7-11-13 минг ўрам бўлади. бирламчи чулғам учларидан бири автотрансформаторга уланган, иккинчиси узгич қисмасига чиқарилган. узгич контактларига конденсатор параллел уланган. иккиламчи чулғам учларидан бири бирламчи чулғам унга, иккинчиси учқундан ўт олдириш свечаси 10 нинг марказий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "учқундан ўт олдириш свечалари ўт олдириш тизими"

1404904200_54968.doc учқундан ўт олдириш свечалари ўт олдириш тизими режа: 1. учқундан ўт олдириш свечалари 2. юқори кучланишли магнетонинг ишлаш принципи 3. бир учкунли магнето 4. ўт олдиришни илгарилатиш муфтаси бор икки учқунли магнето 5. магнетони ишга тушириш двигателига ўрнатиш 1. учқундан ўт олдириш свечалари учқундан ўт олдириш свечалари юқори кучланиш токини учқун чиқарадиган разряд токига айлантириб беради. учқундан ўт олдириш свечасига қуйидаги талаблар қўйилади. двигатель цилиндридан газ чиқиб кетмаслиги учун свеча жуда герметик бўлиши лозим, акс ҳолда бу қувватнинг исроф бўлиши ва изоляторнинг қизиб кетишига олиб келади. у юқори электрик ва механикавий мустаҳкам бўлиши (газ босими цилиндрда 4- кгк(см га чиқиши мумкин), шунингдек двигател ишлаётганда муқаррар кескин ва қисман б...

DOC format, 186.5 KB. To download "учқундан ўт олдириш свечалари ўт олдириш тизими", click the Telegram button on the left.