ишлаб чиқариш таълими жараёни

DOC 90.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404827313_54807.doc ишлаб чиқариш таълими жараёни режа: 1. замонавий ишлаб чиқаришнинг малакали ишчилар тайёрлаш ишига талаблари. 2. назарий ва ишлаб чиқариш таълими. 3. касбий билимлар. 4. касбий малака ва кўникмалар. 5. касбий меҳнат одатлари. 1.замонавий ишлаб чиқаришнинг малакали ишчилар тайёрлаш ишига талаблари техника ривожи ишчини келажакда кам малака талаб қиладиган ишларни бажаришдан озод қилиш учун база яратади, дастур тузиш, технологик жараёнлар режимини ишлаб чиқиш ва унинг боришини назорат қилиш функцияларини кенгайтиради (дастурли машина ва механизмлар). замонавий ишчи мураккаб технологик ва техник масалаларни таҳлил қилиб, ҳал эта олиш малакасига эга бўлиши зарур. техника ривожи туфайли юзага келган ўзгаришлар ақлий ва жисмоний меҳнатнинг қўшилиб кетиши учун асос бўла олади. бу талаблар корхоналарни малакали ишчи кадрлар билан таъминлашнинг асосий манбаи ҳисобланган касб-ҳунар таълими тизимининг олдига мураккаб ва масъулиятли талаблар қўйди. бўлажак кичик мутахассислар касб-ҳунар коллежида ўқиш давомида зарур билим, малака ва кўникмалар олишлари, янги техника ва технологияни ўзлаштиришлари, меҳнат қилишнинг илғор, самарали усул ва …
2
в фани материалининг мазмунини баён қилади, ўқувчилар тасаввур ва тушунчаларни шакллантиради ҳамда бойитади, ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига раҳбарлик қилади, уларни билими ва бажарган ишларини текшириб баҳолайди. ишлаб чиқариш таълими ўқувчиларни муайян меҳнат жараёнларини бевосита амалга оширишга тайёрлаш, яъни уларнинг билимларини амалиётда қўллашга ўргатиш, касбий малака ва кўникмаларни шакллантириш вазифасини қўяди. меҳнат фаолиятида оддий бир ишчигина бажаришга йўналтирган вазифанинг ҳар бир элементи, меҳнат ҳаракати дейилади. технологик жараённинг бир турдаги асбоблар, мосламалар ва меҳнат усулларини қўшиб олиб бориши орқали тугалланган қисми меҳнат операцияси деб аталади. ишлаб чиқариш таълимида операция тушунчаси (ўқув операцияси), саноатнинг айрим соҳаларидаги тушунчалари билан бир биридан катта фарқ қилади. саноатнинг айрим соҳа операциялари деганда бир иш ўрнида амалга ошириладиган бир деталь устида (ёки деталлар гуруҳи) то кейинги деталлар гуруҳи деталларини ишлашгача бўлган технологик жараён қисман тушунилади. технологик жараёнлар мазмуни бундай ҳолларда ишлаб чиқаришда қабул қилиниб, ташкил этилишига қараб ўзгаради, бу вақтда улар барча ўқув операциялари каби муайян касб учун бир …
3
лади, назарий таълим жараёнида эгаллаган кўникма ва малакалар эса, ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиб мустаҳкамланади. ишлаб чиқариш таълимининг асосий вазифаси ўқувчиларнинг ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларини қондирувчи ишлаб чиқариш меҳнатига тайёрлашдан иборатдир. меҳнат унумдорлиги аввало ўқувчиларнинг танланган касби бўйича ишга тайёргарлиги, шахсий тажрибасига боғлиқ. шахс тажрибаси – бу унинг томонидан эгалланган билим, малака ва одатлар йиғиндисидир. умумий режада у киши маданиятини, касб фаолиятида тайёрланганлик даражасини белгилайди. 3.касбий билимлар касбий билимлар - киши томонидан ўзлаштирилган тушунчалар тизими, ишлаб чиқариш вазифаларини (жараёнларини) онгли равишда бажариш учун зарур бўлган илмий-техник маълумотлар йиғиндисидир. ўқувчилар билим жараёнида умумтаълим, техникавий, махсус технологик ва турли хил билим оладилар. таълим жараёнида олинадиган билимларнинг умумий ҳажми ва сифатини назарий фанларнинг ўқув дастурлари, касбга оид билимларнинг ҳажми ва сифатини махсус фанлар бўйича малака тавсифномалари ва ўқув дастурлари белгилаши лозим. билимлар асосида тафаккур ва хотира жараёнлари ётади. билимлар шахснинг қизиқишлари йўналганлигига ҳам боғлиқ. аммо ўқувчилар билимидаги индивидуал фарқлар ҳар бир ўқувчини нимага ўргатилганлигига …
4
коллежларида ўқувчиларнинг билиш фаолиятларидаги ўзаро боғлиқ компонентлардир. бу муаммонинг ҳал қилиниши ўқувчиларнинг касбий тайёргарлик даражасига кўп жиҳатдан боғлиқдир. малака мақсадга йўналган фаолият жараёнида ундаги айрим ҳаракатларга махсус эътибор бермаган ҳолда, лекин онг назорати остида автоматик суратда бажариш қобилиятидир. шу билан бирга бу ҳаракатлар, машқ қилиш жараёнида шаклланган ва анча мураккаб ҳаракатлар тузилмасига киради. фаолиятнинг айрим қисмларини автоматик равишда бажариш қобилияти турлича бўлиши мумкин, чунки кўникмалар сифати ҳам бир хил эмас. кўникмалар шаклланган ва шаклланмаган, янги ва эски, оддий ва мураккаб, алоҳида ва комплекс бўлиши мумкин. буларнинг ҳаммаси ўзлари шаклланиб ўзлаштирилаётган фаолиятга боғлиқ бўлиб, давомсиз ёки узоқ вақтга, оддий ёки мураккаб машқлар бир хил, ёхуд хилма-хил, фаолиятининг оддий ва мураккаб шароити. ишлаб чиқариш малакаларининг қуйидаги турлари маълум: ақлий малакалар - бу вазифаларни бажаришда мавжуд билим ҳамда тажрибаларни ўйлаб турмасдан зудлик билан қўллай олиш, вазиятни фаҳмлаш (кесиш режимини танлаш, назорат ускуналар кўрсаткичларини ўқиш ва ҳоказо); сенсор малакалар - бу ерда сезги органлари …
5
ади. двигателли кўникмаларнинг қуйидаги шаклланиш босқичларини кўриб ўтамиз. биринчи - малакали фикрлашнинг бошланиши. мақсадни аниқ тушуниш, аммо унга эришиш йўлларини яхши тушунмаслик. ҳаракатни бажаришда қўпол хатолар; иккинчи - онгли, аммо эпсиз бажариш. ҳаракатни қандай бажаришни аниқ тушуниш, аммо ўз диққатини қанча жамлашига қарамай ноаниқ бўш бажариш; ортиқча ҳаракатнинг кўплиги, мазкур кўникмани ижобий тадбиқ этишнинг йўқлиги. учинчи - малаканинг автоматлашиши. ҳаракатларни бўшаштирилган эркин диққат вақтида борган сари сифатлироқ бажариш ва уни тақсимлаш имкониятининг мавжуд бўлиши ортиқча ҳаракатларни бартараф этиш; кўникмаларни ижобий тадбиқ этишнинг пайдо бўлиши. тўртинчи - ўта автоматлаштирилган кўникма. бошқа мураккаброқ бир ҳаракатни бажариш воситаси бўлган ҳаракатни аниқ, тежамли қатъий бажариш. ривожланаётган кўникмалар пайдо бўлишлари биланоқ ўзаро алоқада бўладилар. янги кўникмани ўзлаштиришнинг енгил ва қийин бўлиши ҳамда унинг аввал шаклланган кўникмалар билан ўзаро алоқаси кўникмаларнинг тадбиқ этилиши деб аталади (ижобий ёки салбий). кўникманинг салбий тадбиқ этилиши шундай ҳолларда учрайдики, унда маълум бир ҳакатни бажариш, кўникмага эга бўлган ишчи уни бошқа …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ишлаб чиқариш таълими жараёни"

1404827313_54807.doc ишлаб чиқариш таълими жараёни режа: 1. замонавий ишлаб чиқаришнинг малакали ишчилар тайёрлаш ишига талаблари. 2. назарий ва ишлаб чиқариш таълими. 3. касбий билимлар. 4. касбий малака ва кўникмалар. 5. касбий меҳнат одатлари. 1.замонавий ишлаб чиқаришнинг малакали ишчилар тайёрлаш ишига талаблари техника ривожи ишчини келажакда кам малака талаб қиладиган ишларни бажаришдан озод қилиш учун база яратади, дастур тузиш, технологик жараёнлар режимини ишлаб чиқиш ва унинг боришини назорат қилиш функцияларини кенгайтиради (дастурли машина ва механизмлар). замонавий ишчи мураккаб технологик ва техник масалаларни таҳлил қилиб, ҳал эта олиш малакасига эга бўлиши зарур. техника ривожи туфайли юзага келган ўзгаришлар ақлий ва жисмоний меҳнатнинг қўшилиб кетиши учун асос бўла олади...

DOC format, 90.0 KB. To download "ишлаб чиқариш таълими жараёни", click the Telegram button on the left.