молни суйиш ва терисини шилиш усуллари

DOC 54.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403342351_44765.doc молни сўйиш ва терисини шилиш усуллари режа: 1. молни сўйиш 2. терини шилиш 3. чарм хом ашёсини бир қатламли ва икки қатламли шилиш. 4. мўйна хом ашёсини найсимон, пайпоқсимон ва бутунлайича шилиш. таянч иборалар: молни сўйиш, терини шилиш, бичиш-оқлаш, бир қатламли шилиш, икки қатламли шилиш, найсимон шилиш, пайпоқсимон шилиш, бутунлайича шилиш. молни сўйиш. молни сўйиш ўз ичига қўйидаги асосий жараёнларни олади: карахт қилиш, қонсизлантириш, терини шилиш ва сўйилган танага ишлов бериш. молни сўйиш хусусиятлари гўшт комбинатлари ва молсўйиш пункталрининг техник имкониятларига боғлиқ. ўз навбатида тери сифати корхонанинг техник жиҳозланганлиги, ишчиларнинг маҳорати ва молни ветеринария-санитария ҳолатининг даражасига бевосита боғлиқ. турли хил ҳайвонларни сўйиш техникаси ҳар хил бўлсада, аммо сўйишни шундай амалга ошириш зарурки, териларда нуқсонлар ҳосил бўлмасин, оқадиган қон терини ифлослантирмасин, тўлиқ қонсизлантиришга эришилсин, чунки терининг томирларида қолган қон, ҳатто тайёр чармда ҳам сезиларли бўлиб қолади. тўлиқ қонсизлантиришга қуйидаги қоидаларга риоя қилинганда эришиш мумкин: 1. молни сақлаш ва сўйиш жойиға …
2
окнинг таъсир муддати 6-8 секунд. карахт қилинган молни сўйишда қонсизлантириш жараёни 6-8 минут давом этади. катта шоҳли мол 55-65%, чўчқа – 40% гача, майда шохли мол – 45% қон йўқотади. терини шилиш терини шилиш деб, уни ҳайвон танасидан ажратиш жараёнига айтилади. тери гўшт қолдиқларисиз, ёғ, пайлар, шох, туёқларсиз, кесикларсиз тўлиқ шилиниши лозим. терини шилиш пайтида ҳамма кесишлар асосий анатомик қисмларнинг чегараси бўйлаб ва теридаги табиий ёриқлар - яъни кўз, қулоқ ва бошқалар орқали ўтиши зарур. тери юқорида айтилгани каби шилинганда, ундан олинган тайёр чармни бичиш жараёнида, хоссалари бир хил бўлган бир неча йирик бўлакларга осонгина бўлиш мумкин. одатда терини шилиш, икки асосий жараён: бтичиш оқлаш (забеловка) ва бутунлай шилишдан иборат. бичиш-оқлаш мол терисини шилишнинг биринчи босқичи ҳисобланиб, бунда бош, олд ва орқа оёқлар, бўйин, дум териси пичоқ ёрдамида шилинади. қориннинг қоқ ўртаси тилинади ва унга қўшиб қорин ҳамда тўш терисидан ҳам бир оз шилинади. бу жараён терини механик усулда шилиш …
3
чун 15 смдан кам бўлмаслиги керак. катта шохли молларнинг оёқ териси қишан бўғимининг ўртасигача, бузоқларники – олдинги оёқларининг билак бўғинигача, орқа оёқларни сакровчи бўғинларнинг ўртасигача шилиниши керак. олдинги оёқларнинг териси ички томондан мушак ости чуқурчаси орқали кўкракка ўзунасигача қилинган кесик билан кесишгунча кесилади. орқа оёқлардаги кесик қишан бўғимидан сакровчи бўғимгача келиб, сўнгра ички томонга, терининг кўндаланг кесикига ўтади. дум териси ўзагидан 8см дан ошмаган масофадан бошлаб шилинади. кичик хом-ашё, қўй ва эчки терилари бутунлайича, қулоқ ва шох чизиқлари бўйлаб бош атрофи терисини, сўнгра оқ чизиқ бўйлаб дум ўзагигача терини кесиш йўли билан шилинади. оёқлар териси билак бўғинининг ўртасидан (олдинги оёқлар), сўнгра сакровчи бўғинлар ўртасидан (орқа оёқлар), кейин оёқларни ички томонининг ўртасидан қорин ва кўкракка қилинган кўндаланг кесикгача халқали кесиш йўли билан шилинади. чўчқа терилари бош қисмисиз, бутунлайича иккита кесик қилиб шилинади. бу кесиклар сўрғичларнинг ташқи томонида, улардан 5-6см масофа узоқликда ўтади. олдинги оёқлар териси билак бўғинларининг ўртасигача, орқа оёқлар териси …
4
иш учун терини шилишдан олдин, тери остига пневмотик пистолетдан сиқилган ҳаво юборилади. бунинг учун ёғли фильтрда тозаланган ҳаво қўлланилиб 0,3-0,4 мпа босим остида юборилади. сиқилган ҳаво тери ости ёғ қатламлари ва мускулли тўқималарга тегизтирмасдан, тери остининг маълум қисмларига юборилади. икки қатламли шилиш катта шохли мол терилари топографик қисмларининг (ёпғич, этак, ёқа) тўзилиши ва хоссалари бир хил эмаслиги сабабли чарм заводларида ягона технолгия бўйича ишлаб чиқарилган чармларнинг сифати ҳам бир хил бўлмайди. натижада бу чармлар пойабзал саноатида тўлиқ ишлатилмайди. катта шохли мол териларини шилиш қадимдан қориннинг ўрта чизиғи бўйлаб кесиш йўли билан амалга оширилган. бундай терининг топографик қисмлари ҳар хил физик-механик кўрсатгичлар ва ҳар хил кимёвий таркиб билан тавсифланади. чарм ишлаб чиқаришда катта шохли мол терилари ивитиш-куллаш жараёнларидан сўнг ёпғич, этак ва ёқа қисмларига бўлинади. терининг бундай шилиниши ва кейинги бирламчи ишлов беришлар чарм хом-ашёсидан тўғри фойдаланиш имконини бермайди. ҳайвон танасидан терини унумлироқ шилиш ва унга навбатдаги ишлов беришлар бўйича бир …
5
мигача; · дум чарми унинг қуйи томонининг ўртасидан чокланади. бунда дастлаб анал тешигидаги тўғри ичак қирқиб ташланади. баъзан дум чарми дум умуртқачасини суғуриб олгандан сўнг чокланади. бунда думни чоклаш учун махсус тарновли зонддан фойдаланиш ўринли. зонд дум найчасига киритилади ва тарнов бўйлаб текис кесик қилинади. ҳамма кесиклар бажарилгандан сўнг, тери танадан қуйидаги кетма-кетликда ажратилади; орқа оёқлар ва сондан бошлаб, сўнгра дум умуртқачаси озод этилади, сўнгра таначани орқа оёқларидан тирбандга осилтириб бош йўналиши томон олдинги оёқларигача тортилади. сўнгра оёқлар озод этилади. олдинги ва орқа оёқлари бармоқларидаги фалангалар омбур билан йўқотилади, тирноқлари одатда терида сақланади. терини бош томондан шилишда пичлқдан фойдаланиб, қулоқ супраси, кўз тешиклари боғлами, лаблар ва бурун тоғайлари кесилади. қулоқ тоғайлари одатда омбур билан тортиб олинади, бурун тоғайлари пичоқ билан кесилади, қовоқлар, бурун ва лаблар терида сақланади. баъзи турларнинг (нутрия, ондатра) терисини шилишда дум, олдинги оёқларнинг панжалари ва орқа оёқларнинг товонлари соч билан қопланганлиги сабабли йўқотилади. қуён ва товушқон териларининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "молни суйиш ва терисини шилиш усуллари"

1403342351_44765.doc молни сўйиш ва терисини шилиш усуллари режа: 1. молни сўйиш 2. терини шилиш 3. чарм хом ашёсини бир қатламли ва икки қатламли шилиш. 4. мўйна хом ашёсини найсимон, пайпоқсимон ва бутунлайича шилиш. таянч иборалар: молни сўйиш, терини шилиш, бичиш-оқлаш, бир қатламли шилиш, икки қатламли шилиш, найсимон шилиш, пайпоқсимон шилиш, бутунлайича шилиш. молни сўйиш. молни сўйиш ўз ичига қўйидаги асосий жараёнларни олади: карахт қилиш, қонсизлантириш, терини шилиш ва сўйилган танага ишлов бериш. молни сўйиш хусусиятлари гўшт комбинатлари ва молсўйиш пункталрининг техник имкониятларига боғлиқ. ўз навбатида тери сифати корхонанинг техник жиҳозланганлиги, ишчиларнинг маҳорати ва молни ветеринария-санитария ҳолатининг даражасига бевосита боғлиқ. турли хил ҳайвонларни сўйиш техника...

DOC format, 54.5 KB. To download "молни суйиш ва терисини шилиш усуллари", click the Telegram button on the left.