g'osht va g'osht mahsulotlarini veterinariya-sanitariya ekspertizasidan o'tkazish qoidalari

PDF 124 sahifa 1,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 124
ўзбекистон республикаси давлат ветерианрия қўмитаси раисининг 2018 йил 12 январдаги 2-сон қарорига илова гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари i. умумий қоидалар гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари ўзбекистон республикасининг «ветеринария тўғрисида», «давлат санитария назорати тўғрисида», «озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида» ва «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари асосида ҳайвонларни ва ҳайвонотга мансуб хом ашёларни ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидаларини белгилайди. ii. ҳайвонларни сўйишдан олдинги кўрикдан ўтказишда ветеринария-санитария талаблари 1. сўйиладиган уй ҳайвонлари тоифасига йирик шохли моллар (шу жумладан қўтос, ёввойи буқа), чўчқалар, қўйлар, эчкилар, отлар, эшаклар, туялар, қуёнлар, нутриялар, барча турдаги уй паррандалари киради. 2. гўшт учун сўйишга рухсат этилади: соғлом уй ҳайвонлари; касалланган ва юқумли касалликлар бўйича гумон қилинган ёки ўлиш хавфи остида бўлган ҳайвонларни (оғир травма, синиш, куйиш ва бошқа жароҳатланишлар) тегишли йўриқномалар ва ушбу қоидаларда кўзда тутилган ҳолларда (гўшт маҳсулотлари инсон соғлиғи учун хавфсиз деб ҳисобланганда); мажбурий ҳолатларда ветеринария врачининг рухсати билан эмланган ҳайвонларни, …
2 / 124
риппи; ҳайвоннинг агония ҳолати ветеринария врачи (фельдшер) томонидан аниқланганда; куйдиргига қарши эмлама билан эмланган, шунингдек даволанган ҳайвонлар 14 кун, оқсил бўйича носоғлом ҳудудларда оқсилга қарши фаолсизлантирилган эмлама билан эмлангандан кейин 21 кун давомида; гўштни қайта ишлаш корхоналарида (гўшт комбинати, кушхона, сўйиш майдончаларида) сўйишдан олдин сап касаллигига аллергик текширилмаган (маллеинизация) бир туёқлиларни (отлар, эшаклар). 112306 13699 13699 4704 4. маллеинизация қилинмасдан сўйилган бир туёқлилар танаси ва бошқа сўйиш маҳсулотлари утилизация қилинади. 5. сўйиш учун жўнатиладиган ҳайвонлар хўжаликда ветеринария кўригидан ўтказилади; қорамолларни сўйишга топширишдан кўпи билан 30 кун олдин туберкулёз ва бруцеллёз касалликларига текширилади. бруцеллёзга текширилмасдан қушхонага сўйишга келтирилган йирик ва майда шохли моллар сўйишдан олдин бруцеллёзга текширилади. 6. қуйидаги ҳолатларда ҳайвонларни сўйиш корхоналарига жўнатиш тақиқланади: бруцеллёз ва туберкулёз билан клиник касалланган, диагнози аниқланмаган, юқумсиз касалликлар билан касалланган, тана ҳарорати меъёрдан юқори ёки паст даражада бўлган ҳайвонларни ҳамда орнитоз, грипп, ньюкасл касалликлари билан касалланган паррандаларни; даволаш ва профилактика мақсадида пестицидлар ва бошқа …
3 / 124
шаҳар ветеринария бўлимининг рухсатномасига асосан жойлардаги гўштни қайта ишлаш корхоналари билан келишилган, тегишли касалликка қарши кураш тадбирлари ҳақидаги йўриқнома ҳамда ҳайвонларни ташиш қоидаларига риоя қилинган ҳолда рухсат этилади. бундай ҳайвонларни сўйишга ҳайдаб олиб бориш тақиқланади. 9. гўштни қайта ишлаш корхонасига ҳайвонлар келтирилиши билан корхона ветеринария врачи (фельдшер) ветеринария гувоҳномасини (ветеринария маълумотномасининг) тўғри расмийлаштирилганлигини текшириб, ушбу ҳужжатларда кўрсатилган ҳайвонларни ҳақиқий келтирилган ҳайвонларга тўғри келишини аниқлайди. ҳайвонларни бошма-бош ветеринария кўригидан, зарур ҳолларда эса термометриядан ўтказади ва ҳайвонлар устидан ветеринария кузатувини ўрнатади. 10. ҳайвонлар орасида юқумли касалликлар билан касалланган, мажбуран сўйилган ёки ўлган ҳайвонлар аниқланганда, шунингдек ветеринария гувоҳномасида (ветеринария маълумотномасида) кўрсатилган бош сони, мавжуд бош сонига тўғри келмаган ҳолларда, ушбу партияга касаллик диагнози ёки бош сонининг тўғри келмаслик сабаблари аниқлангунга қадар, кўпи билан 3 кунгача карантинга қўйилади. ҳайвонлар автотранспортда келтирилган ҳолларда ўлган ҳайвон гавдалари туширилмайди, микроскопик текширишлар натижасига кўра куйдирги касаллиги истисно қилингандан сўнг, улар утилизацияга жўнатилади ёки йўқ қилинади. темир йўл вагонларида …
4 / 124
ифати сақланиб қолиши учун йирик шохли моллар чўчқалар, туялар ва паррандалар қабул қилингандан сўнг кечи билан 5 соат ичида сўйилади. қолган ҳолатларда ҳайвонлар қабул қилингандан сўнг сўйишдан олдин озуқасиз сақланади, сақланиш муддати эса йирик ва майда шохли моллар, буғулар, туялар учун— камида 15 соат, чўчқалар учун—камида 10 соат, қуёнлар ва нутриялар учун—камида 5 соат. ҳайвонларни суғориш чегараланмайди, бироқ сўйишга 3 соат қолганда суғориш тўхтатилади. хўжаликда сўйишга тайёрланмаган паррандаларни сўйишга жўнатиш мумкин эмас. транспортда узоқ муддат ташилган ҳайвонларда чарчаш аломатлари мавжуд бўлганда, улар камида 48 соат давомида, меъёрида озиқлантирилган ҳамда суғорилган ҳолда, дам олишга қўйилади, сўнгра ҳайвонлар юқорида кўрсатилган муддатда озуқасиз сақланиб кейин сўйилади. отларни сўйиш корхоналарида сақлаш барча ҳолатларда 24 соат бўлиши шарт (маллеинизация натижалари чиққунга қадар). бузоқлар ва чўчқа болалари қабул қилингандан кейин 6 соат ўтгач сўйиш мумкин. 12. сўйиш куни ҳайвонлар ветеринария врачи (фельдшер) томонидан ветеринария кўригидан, бошма-бош ёки танлаб термометриядан ўтказилади. ҳайвонларни сўйишдан олдинги ветеринария кўриги ҳамда …
5 / 124
цефалопатия ва қўйларнинг скреписи) билан касалланганлиги аниқланса ёки гумон қилинса корхонанинг ветеринария хизмати зудлик билан ушбу корхона жойлашган туман ветеринария бўлимига бу ҳақда хабар бериши зарур. 16. сўйиш учун келтирилган, бруцеллёз ёки туберкулёзга текширилганда реакция берган, ошқозон-ичак касалликлари билан касалланган, йирингли яллиғланишлар, гангренали жароҳатлар, мастит мавжуд бўлган ҳайвонлар, киндик ва бўғимларида яллиғланишлар бўлган бузоқлар ва бошқа сабаблар бўйича улар соғлом ҳайвонлардан алоҳида қабул қилинади ва санитария кушхонасига жўнатилади. санитария кушхонаси мавжуд бўлмаганда, уларни умумий залда, фақат соғлом ҳайвонларни сўйгандан кейин, залдан барча тана гўштлари ҳамда соғлом ҳайвонларнинг сўйиш маҳсулотлари чиқарилгандан сўнг сўйишга рухсат этилади. юқорида баён этилган юқумли касалликлар билан касалланган ҳайвонларни сўйиш тугагандан сўнг сўйиш цехи, ҳайвонларни сўйишда ишлатилган барча асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлар, шунингдек улар сўйишдан олдин сақланган жойда санитария ишлови ва дезинфекция ишлари ўтказилади. 1825835#1828841 17. корхона маъмурияти юқумли касалликлар билан касалланган ёки гумон қилинган молларни сўйишда ишчилар томонидан белгиланган шахсий профилактика қоидаларига риоя этилишини таъминлайди ва амалдаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 124 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"g'osht va g'osht mahsulotlarini veterinariya-sanitariya ekspertizasidan o'tkazish qoidalari" haqida

ўзбекистон республикаси давлат ветерианрия қўмитаси раисининг 2018 йил 12 январдаги 2-сон қарорига илова гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари i. умумий қоидалар гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари ўзбекистон республикасининг «ветеринария тўғрисида», «давлат санитария назорати тўғрисида», «озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида» ва «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари асосида ҳайвонларни ва ҳайвонотга мансуб хом ашёларни ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидаларини белгилайди. ii. ҳайвонларни сўйишдан олдинги кўрикдан ўтказишда ветеринария-санитария талаблари 1. сўйиладиган уй ҳайвонлари тоифасига йирик шохли моллар (шу жумладан қўтос, ёввойи бу...

Bu fayl PDF formatida 124 sahifadan iborat (1,8 MB). "g'osht va g'osht mahsulotlarini veterinariya-sanitariya ekspertizasidan o'tkazish qoidalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: g'osht va g'osht mahsulotlarini… PDF 124 sahifa Bepul yuklash Telegram