материаллар ва кийим-кечакнинг таснифи

DOC 241,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682924321.doc материаллар ва кийим-кечакнинг таснифи режа: 1. кийим учун материаллар тўғрисида умумий маълумотлар 2. асосий тушунча ва таърифлар. 3. кийим учун материаллар таснифи 4. материалларнинг стандартлар бўйича таснифланиши. 5. материалларнинг прейскурантлар бўйича таснифи 6. маҳсулотларни штрих кодлар билан рақамлаш. кийим учун материаллар тўғрисида умумий маълумотлар кийим тайёрлаш учун материалларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: тўқима, трикотаж ва нотўқима материаллар. тўқима материаллар – булар йигирув, тўқув, тўқима ва бошқа буюмлар: матолар, трикотаж ва тўқима газламалар, йигирилган ип ва иплар, сунъий чарм ва сунъий мўйна, шунингдек, тўқима ва нотўқима материалларнинг ҳар хил турлари уйғунлигини ўзида ифода этувчи комплекс (жамлама) материаллардир. кийим учун тўқима материаллар ассортименти ўз ичига табиий (зиғир, пахта, жун, ипак), сунъий (вискоза, полиноза, атсетат, сиблон ва бошқалар), синтетик (лавсан, капрон, анид, нитрон ва бошқалар) хомашёдан ва юқорида санаб ўтилган таркибларнинг аралашмасидан ишлаб чиқарилган газламаларни ўз ичига олади. хомашё таркиби, унинг турли-туманлиги, тўқима газламаларнинг тузилиши, уларнинг физик-механик хоссаларини, шакл сақлаш хусусиятини белгилаб …
2
толарнинг; ишлаб чиқариш (мовут), тузилмавий (креп, диагональ), баъзан оилавий (батист, жаккард) ёки географик (бостон, дамаст)1 каби белгиларини ифода этади. бу номлар саноат ва савдо амалиётидан мустаҳкам ўрин олган. янги матоларга бериладиган номлар баъзи ҳолларда тор мақсадларни (кўйлак, пальто матоси), бошқа ҳолларда эса тайёрлаш хоссаларини (ранг-баранг тўқилган газлама, жаккард газламаси) белгилайди. артикул (лот. артиcулус) – буюмнинг, товарнинг тури, шартли рақами (ёхуд белгиси) бўлиб, у бошқа муштарак материаллардан ҳеч бўлмаганда тузилишининг ёки хусусиятининг битта кўрсаткичи (ипларнинг қалинлиги, зичлиги, безак тури, кенглиги, тўқилиш тури ва бошқалар) билан фарқланиб турувчи муайян материалга, буюмларга берилади. конфекция (нем. конфектион – тайёрлаш) – тайёр кийим-кечак, оқлама, биринчи эҳтиёж учун мўлжалланган буюмлар: кўйлаклар, шимлар, свитер ва оммавий ишлаб чиқариладиган бошқа буюмлар. конфекциялаш – буюм ёки кийим-кечак пакети учун уларнинг хусусиятларини, моданинг замонавий йўналишларини ҳамда тикувчилик ишлаб чиқарилиши технологик ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда, материалларни тўғри, илмий асосланган тарзда танлаш. бу танлов материаллар хоссаларини яхши билишга, кийимнинг муайян ташқи …
3
увчи материаллар. масалан, эркаклар ва аёллар пальтоси материаллари пакети икки ва ундан ортиқ қават (қатлам)лардан иборат: устки материал ва астар; устки материал, астар, қистирма; устки материал, иссиқликни сақловчи қистирма, астар; устки материал, қистирма, иссиқликни сақловчи қистирма, астар ва бошқа уйғунликлар. пакет учун материаллар танлови муайян буюм турига тақдим этиладиган хоссалари ҳамда талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. гост бўйича маҳсулот сифати маҳсулотнинг мақсадига мувофиқ ҳолда, муайян эҳтиёжларни қондиришга яроқлилигини тақозо этувчи хоссалари мажмуаси сифатида белгиланади. кийим учун материаллар сифати стандартлар бўйича ёки бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар бўйича белгиланади, сифат кўрсаткичлари билан баҳоланади. сифат кўрсаткичи – маҳсулотнинг яратилиши, фойдаланиш ёки истеъмол қилишнинг муайян шарт-шароитларига қўлланган ҳолда кўриб чиқиладиган сифатининг таркибига кирувчи хоссалари кўрсаткичларининг (тавсифининг) миқдорий ифодасидир (масалан, кўйлак матоларининг ҳаво ўтказувчанлиги 100 дм3/м2; нам шимувчанлиги – 7–14% дан кам бўлмаслиги лозим). сифат – матонинг хусусияти бўлиб, ундан фойдаланиш шарт-шароитлари, толали таркибининг тури, тузилишига кўра турлича бўлиши мумкинлиги ва катта ёки кичикроқ аҳамиятга …
4
ан тадбирлар тизимидир. кийим учун материаллар таснифи кийим-кечакнинг ҳар хил турларини тайёрлаш учун материалларнинг кенг ассортиментидан фойдаланилади. ассортимент деганда турлича белгилари бўйича ўхшаш бўлган материалларни танлаш тушунилади. мато, трикотаж ва нотўқима матолар каби кийим учун материаллар ассортиментининг каттагина қисми узоқ йиллар давомида ўзгаришларсиз ишлаб чиқарилмоқда. материалларнинг бу турлари классик материаллар сирасига киради. ассортиментнинг бошқа қисми тўқима кимё толалари, ип ва материалларни олиш, замонавий технологияни жорий этиш, безакларнинг ёки ташқи зийнатлашнинг янги турларини, айниқса, трикотаж матолар ва бошқалар учун янги тўқима расмларни яратиш туфайли мунтазам янгиланиб бормоқда. ассортиментни янгилашга бўлган эҳтиёж улгуржи кўргазма савдоларни ўтказиш йўли билан, талабни, мода тараққиёти хусусиятларини ўрганиш асосида белгиланади. кийим учун материаллар ассортиментини мақсадли ривожлантириш ва шакллантириш мақсадида уларнинг ишлаб чиқаришга келиб тушишини ҳисобга олишни тартибга солишда, сотиш ва истеъмолда барча материалларни таснифлаш учун меъёрий-техник жиҳатидан ҳужжатлаштириш ишлаб чиқилган. умумроссия маҳсулот таснифномасида (умт) қабул қилинган ҳисобга олиш таснифи универсал ҳисобланиб, у ишлаб чиқаришнинг кўпгина соҳаларида қўлланиши …
5
пахтадан ишланган матолар ва донали буюмлар; 2. зиғир толадан ишланган ва каноптола-жун қоплар; 3. зиғир толали матолар; 4. зиғир тола туридаги матолар; 5. жун матолар; 6. жун туридаги матолар; 7. ипак матолар (штапелсиз); 8. кимёвий толадан ишланган матолар; 9. нотўқима матолар. пахта ипли матолар учун умумий код (рақам) 831000; зиғир толали учун – 833000; жун толали учун – 835000; ипак толали учун – 837000; нотўқима матолар учун – 839000. ҳар бир кичик тоифада тўққизта гуруҳ ажратилган. пахта толали матолар кичик тоифаси қуйидаги гуруҳлардан иборат: 1 – читли, хом сурпли (боз), сатин; 2 – оқлама; 3 – кўйлак учун; 4 – кийим учун; – тукли, чойшаб ва мебель-безама (декоратив); – астарли тик газлама, сочиқ ва рўмоллар учун; – дағал, идиш учун, қадоқлаш учун ва докали; 8 – техник. пахта толали матоларни кейинги кичик гуруҳларга ажратилганидан сўнг, қуйидаги код белгилари олинади. 831110 – чит матолар; 831120 – хом сурп(боз) матолар; 831130 – …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"материаллар ва кийим-кечакнинг таснифи" haqida

1682924321.doc материаллар ва кийим-кечакнинг таснифи режа: 1. кийим учун материаллар тўғрисида умумий маълумотлар 2. асосий тушунча ва таърифлар. 3. кийим учун материаллар таснифи 4. материалларнинг стандартлар бўйича таснифланиши. 5. материалларнинг прейскурантлар бўйича таснифи 6. маҳсулотларни штрих кодлар билан рақамлаш. кийим учун материаллар тўғрисида умумий маълумотлар кийим тайёрлаш учун материалларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: тўқима, трикотаж ва нотўқима материаллар. тўқима материаллар – булар йигирув, тўқув, тўқима ва бошқа буюмлар: матолар, трикотаж ва тўқима газламалар, йигирилган ип ва иплар, сунъий чарм ва сунъий мўйна, шунингдек, тўқима ва нотўқима материалларнинг ҳар хил турлари уйғунлигини ўзида ифода этувчи комплекс (жамлама) материаллардир. кийим учун тўқима материалла...

DOC format, 241,0 KB. "материаллар ва кийим-кечакнинг таснифи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.