бош бўлаклар. эга ҳақида маълумот

DOC 67,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405918057_56962.doc бош бўлаклар бош бўлаклар. эга ҳақида маълумот режа: 1. эга бош бўлак сифатида. 2. эга ва субъект. з. эганинг ифодаланиши. 4. эга ҳосил бўлишидаги баъзи моделлар. гапнинг тузилиш асосини ташкил этган гап бўлаклари бош бўлаклар ҳисобланади. бу баъзи дарслик ва қўлланмаларда гапнинг грамматик асоси деган атама остида ҳам ёритилади. демак,гапнинг тузилиш асосини эга ва кесим ташкил этади. лекин бу икки бўлак хакида тилшуносликда турлича фикрлар бор. буларни умумлаштирган ҳолда 3 гуруҳга бўлиш мумкин. биринчи гуруҳ тилшунослар эгани ҳоким бўлак сифатида эътироф этадилар ва ўзи ҳоким бўлиш билан бирга кесим таркибига ҳам ҳокимлик қилади, дейдилар. бу нуқтаи назар гапнинг номинатив томонини акс эттиради. бунга мувофиқ эга фикр предметини, абсолют аниқланмиш саналувчи гап бўлагини билдиради. кесим эганинг предикатив белгисини, аниқловчи эса нопредикатив белгисини ифода этади. иккинчи қарашга мувофиқ эса эга ва кесим тенг ҳуқуқий тарзда талқин қилинади. бу гапга нисбатан субъект-предикат тузилма сифатида қарайдиган мантиқий йўналиш назариясига мансубдир. бу назарияга мувофиқ …
2
бош бўлак дейилишига асосий сабаб фикр ифодасида гап тизимида алоҳида ўрин тутишидир. у гапнинг нима ҳақида айтилганини, фикрнинг нима тўғрида баён этишини кўрсатади. демак, фикр обьектини, нутқ предметини билдиради. бунда предмет кенг маънода тушунилиб, унга нарса, шахс, воқеа-ҳодиса, белги-хусусият, ҳаракат-ҳолат, сон-миқдор ва ҳаказоларнинг номи ҳам кириши мумкин. ота қизини тугал мол-дунёси билан узатди. 0қ-рангларнинг аълоси. эга кесим билан мустаҳкам алоқада. унинг маъноси, функцияси, урни кесим оркали реаллашади. худди шунингдек кесимнинг моҳияти, формаси эга ёрдамида белгиланади. эга нутқ предметини,фикр обьектини, гапнинг темасини билдирса, кесим шу тема ҳақидаги янгиликни, нутқ предмети, фикр объекти тўғрисидаги баённи билдиради: навоий газални аввал ичида ўқиди. турмуш гўзал ва ажойибдир. навоий мавзесида янги мактаб биноси қурилди каби гапларнинг биринчисида эга-навоий ҳаракатни бажарувчи шахс, иккинчи гапда эга-турмуш кесимдан англашилган белги қарашли бўлган предмет, учинчи гапдаги эга-мактаб биноси кесим билан ифодаланган ишни ўзига қабул қилган обьект маъноларини билдиради. эга одатда бош келишик шаклида қўлланади. бироқ баъзан чиқиш келишик шаклини …
3
н: бирисининг ғазаби авжига минганда, иккинчиси бошлайди каби. эганинг содда гапда қўлланадиган маълум ўрни бор. эга одатда кесимдан аввал келади. баъзан кесимдан кейин келиши ҳам кузатилади. бу инверсия ҳодисаси деб юритилади. шеъриятда бу ходиса куп учрайди: келди бахор, гулбаҳор, эриб битди оппоқ қор. эга ва кесим ўрнининг ўзгариши эгани кесимга, кесимни эгага айлантириши ёки гапни бутунлай сўз бирикмасига айлатириб қўйиши ҳам мумкин: ўттиз кун-бир ой. бир ой - ўттиз кун. ҳаво тоза- тоза ҳаво-сўз бирикмаси. 3амира ёзган -гап; ёзган замира аниқловчи-аниқланмиш. умуман инверсия ҳодисасини ҳисобга олмаганда эга содда гапда кесимдан олдин келади. бош бўлаклар ҳам, иккинчи даражали бўлаклар ҳам бир-бирига нисбат берилиши асосида тайин этилади. нисбат берилувчи элемент бўлмас экан, у ёки бу бўлак ҳақида гапириш мумкин эмас. бош бўлакларнинг ажратилишидаги дастлаб таъкидлаб ўтгани- миздек ҳар хиллик предикатив асосни ҳам икки хил тушунишга сабаб бўлди. атрибутив логика таъсиридати тилшунослар эга ва кесимни бош бўлаклар, қолганларини иккинчи даражали бўлаклар деб баҳолайдилар. …
4
тмаслиги эса унинг бир составли гап дейилишга сабаб бўлади. гапда эганинг қўлланиш-қўлланмаслигига қуйидаги сабабларни кўрсатиш мумкин:1. эга мазмун жихатидан аҳамиятли бўлиб, шунга кўра логик урғу олса, ҳамма вақт сақланади: ёрмат йўқ, сен извошни қўш. логик урғу эгадан бошқа бўлакка тушганда эга махсус ифодалан маслиги мумкин: келиш, кимни йўқлаб келдингиз бу ерга? 2. кесимда шахс-сонни курсатувчи грамматик формалар иштирок этган бўлса, эга тушиб келиши мумкин: бу ерларни яхши кўрасанми? кесим грамматик шахс-сонни курсатувчи грамматик формантлар олмаса, эга сақланади: у жуда ақлли, ўзи спортчи. 3. буйруқ гаплар кўпинча эгасиз қўлланади: тур-жуҳорингга қара! чунки кесим шахс-сонни курсатиб турибди. 4. бирор асарнинг янги абзац ёки матннинг биринчи гапи одатда эгали бўлади, кейинги гаплар эгасиз бўлиши мумкин: йигит чанкаган эди, чойни тез-тез ичди. белбоғига тугилган тангадан олиб пиёлага ташлади. 5. кўчирма гапли конструкцияларда-муаллиф гапи купинча эгали бўлади: "куришга ишончим комил"-, деди муротали. 6. сўроқ гапда сўроқнинг кучи эгада бўлса, жавоб гапда эга сақланади: "бино лойихасини …
5
и ҳолати мавжуд, биринчиси, юкоридаги айтган 2. мисолимиздагидек; аник оборотда- актив конструкцияда эга логик субьектни ифодалайди. расмни эркин ишлаган. бу конструкцияда кесим аник нисбатдаги феъл билан ифодаланиб, бундан англашилган ҳаракатни кабул киладиган предметни (объектни)воситасиз тўлдирувчи кўрсатади. иккинчиси, мажҳул оборотда - пассив конструкцияда эга логик обьектни ҳаракатни ўзига қабул килган предметни ифодалайди. бунга расм эркин томонидан ишланган жумласи мисол бўла олади. бунда кесим мажҳул нисбатдаги феълдан иборат. бир конструкцияни иккинчиси билан алмаштириш мазмундаги оттенкага ва услубий фарққа қараб белгиланади. демак, эга ва субьект тенг бўлиши ҳамда бўлмаслиги мумкин. эга логик обьектни кўрсатганда, субьект кўмакчили конструкция орқали ифодаланади. бунда субьектни ифодаловчи сўз киши оти бўлиб, инсондан бошқа бошқарувчи учун бу конструкция қўлланмайди. масалан, кўчат шу бола томонидан келтирилди. бу кўпроқ адабий тилда қўлланади, сўзлашув нутқида субьект эга орқали ифодаланади. кўчатни шу бола келтирди каби. пассив конструкцияда бажарувчни аниқлаш биринчи ўринда бўлмайди, шунга кўра сўзлашувда кўпроқ субьект ифодаланмай қўлланади. 2. кесими феълдан бошқа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бош бўлаклар. эга ҳақида маълумот" haqida

1405918057_56962.doc бош бўлаклар бош бўлаклар. эга ҳақида маълумот режа: 1. эга бош бўлак сифатида. 2. эга ва субъект. з. эганинг ифодаланиши. 4. эга ҳосил бўлишидаги баъзи моделлар. гапнинг тузилиш асосини ташкил этган гап бўлаклари бош бўлаклар ҳисобланади. бу баъзи дарслик ва қўлланмаларда гапнинг грамматик асоси деган атама остида ҳам ёритилади. демак,гапнинг тузилиш асосини эга ва кесим ташкил этади. лекин бу икки бўлак хакида тилшуносликда турлича фикрлар бор. буларни умумлаштирган ҳолда 3 гуруҳга бўлиш мумкин. биринчи гуруҳ тилшунослар эгани ҳоким бўлак сифатида эътироф этадилар ва ўзи ҳоким бўлиш билан бирга кесим таркибига ҳам ҳокимлик қилади, дейдилар. бу нуқтаи назар гапнинг номинатив томонини акс эттиради. бунга мувофиқ эга фикр предметини, абсолют аниқланмиш саналувчи гап бўл...

DOC format, 67,0 KB. "бош бўлаклар. эга ҳақида маълумот"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.