араб қўлёзмаларининг палеографик хусусиятлари

DOC 61,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1405915671_56922.doc араб қўлёзмаларининг палеографик хусусиятлари араб қўлёзмаларининг палеографик хусусиятлари режа: 1. араб қўлёзмаларининг таркибий тузилиши 2. қўлёзмалардаги безаклар 3. қўлёзма ёзилган ёзув қуроллари 4. қўлёзмаларнинг муқоваси 5. қўлёзма ёзилган материаллар 6. хулоса қўлёзмаларнинг моддий характеристикаси ҳам у ёки бу халқнинг тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. шу жумладан, шарқ халқлари қўлёзмалари ҳам шу халқларнинг тарихидаги жуда кўп масалаларга ойдинлик киритиш мумкин. илк қўлёзмалари кибтий (копт) қўлёзмалар билан ўхшашлиги бор. кибтий қўлёзмалар эса, ўз навбатида қўлёзмаларнинг ҳажми, унинг муқоваси, ундаги безаклар нуқтаи назаридан антик қўлёзмалардан андоза олган. ўрта аср араб қўлёзмалари умуман олганда қоғозга ёзилган ва унинг ташқи кўриниши содда (безаксиз) бўлган. уларнинг ҳажми бўйи 18-35 см, эни эса 13-25 см. лар ўртасида бўлган. жуда кичик ёки ўта катта ҳажмдаги қўлёзмалар жуда кам, шунингдек эни бўйидан узун қўлёзмалар ҳам йўқ ҳисоби. қўлёзма саҳифаларида матн тўғри тўртбурчак шаклидаги рамка ичига ёзилган. ёзув сатрлари тўғри чизиқли бўлиб, эгри-бугри, паст-баланд чизиқларга ёзиш расм бўлмаган. сатрлар …
2
рнига саҳифанинг пастки қисмига чап томонга кейинги саҳифанинг биринчи сўзи ёзиб қўйилган. шу сўз ёрдамида навбатдаги саҳифа топиб олинган. бу сўз «ҳофиз»-сақловчи деб аталган. (тартибни сақловчи маъносида). баъзан саҳифадаги ҳошияга хаттотнинг ўзи ёзиши давомида йўл қўйган хатоларини тўғрилаб кетган. кўпчилик қўлёзмаларда ҳошиядан ташқарига имкони борича оз нарса ёзишга харакат қилинган. лекин имкони бўлмаган пайтда турли хил изоҳлар, тушунтиришлар, айрим шархлар, баъзан у ёки бу сўзнинг таржимаси рамкадан ташқарига яъни ҳошияга ёзилган. буларни ёзишнинг бошқача варианти ҳам йўқ эмас эди. айрим қўлёзмаларда улар сатр ораисга, майдароқ ҳарфлар билан ёки бошқача ёзув турида ёзилган қўлёзмалар ҳам мавжуд. араб ёзувида бош ҳарф шакли бўлмагани сабабли қўлёзмаларда ҳам бош ҳарфлар учрамайди. абзасларга бўлиш анъанаси ҳам мавжуд бўлмаган. қўлёзма фаннинг қайси соҳасига мансуб бўлмасин, албатта «басмала»_____________________ билан бошланган ва у алоҳида сатрга жойлаштирилган. шундан сўнг оллоҳга ҳамду-санолар, сўнг пайғамбарга салом ва саловотлар ёзилган. шундан кейин асарни ёзишдан кўзланган мақсад, асар номи, айрим китобларда унинг неча …
3
ги учун қамишқалам деб аталган. қамишқалам ясаш учун қамишнинг пишган танаси олинган ва унинг бир томони қия қилиб кесилган. кесилган томонининг учли ўткир қисми ишқаб янада ўткирланган ва силлиқланган. қамишқалам шарқ халқлари адабиётида жуда кўп ва ҳўб мақталган. чунки у ижоддаги барча гўзалликнинг манбаи ҳисобланган. қамишқалам сифати уни қамишлар ичидан танланишига, қамишнинг йўғонлигига, рангига, қаерда ўсганига боғлиқ бўлган. қамишқалам ясаш учун ажратилган қамишларни сақлашнинг ва қайта ишлов беришнинг ҳам ўзига яраша йўли бўлган. ўша қоидага амал қилиб ишлов берилган. қамишдан чиройли ва қийналмай ёзадиган қамишқаламлар ишланган. қамишқалам vii-viii асрдан xix асрнинг охиригача асосий ёзув қуроли бўлиб хизмат қилган. кейинги ёзув қуроли сиёхдондангина эмас, балки ёзув учун керак бўладиган қуролларнинг мажмуасидан иборат бўлган. бунга қамишқаламнинг ўткирлаб туриш учун керак бўладиган қаламтарош, қаламни артиб туриш учун ишлатиладиган пахта, шунингдек китоб шаклига келтириш учун хизмат қиладиган клей (сирач), бигиз, қисқич, латта, чизғич ва бошқалар. буларга махсус коробка ажратилиб, ўша коробкада сақланган. бу қуролларнинг …
4
ўк, қизил, зангор, баъзан олтин рангда ишланган. бюртма асосида тайёрланган ҳамда султон ёки подшоҳга тортиқ қилиш учун битилган айрим қўлёзмаларнинг биринчи бети миниатюралар билан, турли рангдаги хошиялар ва нақшлар билан безатилган. бу нақшлар бюртма берган кишининг исми, хаттотнинг исми шарифи, муаллифнинг исми безак сифатида ёзиб қўйилган. энг кўп безак ишлатилган қўлёзмалар табиийки, қуръон қўлёзмаларидир. муқова масаласига келсак, араблар китобга муқова қилишни дастлабки қўлёзмаларданоқ бошлаганлар. ҳозир мавжуд бўлган энг қадимги муқовали китоб мисрда яратилган ва ix-x асрларга мансуб. бу муқова ливанда ўсадиган кдер дарахти ёғочидан ишланган, унга фил суягидан нақшлар ўрнатилган, у қуръон нусҳасининг муқовасидир. лекин одатдаги оддий араб қўлёзмалари муқовалари юмшоқ теридан ишланган ёки юмшоқ тери устига прессланган папирус ёки қоғоздан тайёрланган картон ёпиштирилган. табиийки, ҳар қандай қўлёзмага ҳам муқова қилинавермаган. чунки, у жуда қимматга тушган. муқовасозлик шарқ мамлакатларида катта аҳамиятга эга бўлган. қўлёзманинг муқовасига қараб, жамиятнинг бадиий дидини ўрганиш мумкин бўлган. бошқа санъат ва хунарда бўлгани каби муқовасозликда ҳам …
5
лар давридаёқ маълум эди. хижрийнинг биринчи асрида халифаликда папирус ва пергамент билан бир қаторда қоғоз ҳам ишлатила бошланди. қоғоз ишлаб чиқариш арабларнинг ўзида йўлга қўйилмагунча у кенг тарқалмаган. қоғоз ишлаб чиқаришнинг сири дастлаб самарқандда маълум бўлган. самарқандликлар уни асир тушган хитойлик усталардан ўрганганлар (viii асрнинг иккинчи ярмида) ва икки аср давомида қоғоз ишлаб чиқариш самарқанднинг монополияси бўлган. фақат х аср ўрталарига келиб, қоғоз ишлаб чиқарадиган тегирмонлар сурия ва ироқ шаҳарларида пайдо бўла бошлади. xi-xiii асрларда саноатнинг бу тури мисрда, шимолий африканинг бошқа давлатларида ва испанияда пайдо бўла бошлади. у ердаги араблардан кейинчалик европаликлар ўрганишган. таннархи нисбатан арзон тушадиган қоғоз ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши билан қўлёзма яратиш янги босқичга кўтарилган. энди муракаб тузилишга эга бўлган, кўп томли ва катта ҳажмдаги қўлёзмалар ҳам вужудга кела бошлади. бизгача етиб келган араб қўлёзмаларининг асосий қисми (ix-xiv асрлар) самарқанд технологияси асосида тайёрланган қоғозга ёзилган. xiv асрдан бошлаб европада ишлаб чиқарилган қоғозга ёзилган қўлёзмалар пайдо бўла …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"араб қўлёзмаларининг палеографик хусусиятлари" haqida

1405915671_56922.doc араб қўлёзмаларининг палеографик хусусиятлари араб қўлёзмаларининг палеографик хусусиятлари режа: 1. араб қўлёзмаларининг таркибий тузилиши 2. қўлёзмалардаги безаклар 3. қўлёзма ёзилган ёзув қуроллари 4. қўлёзмаларнинг муқоваси 5. қўлёзма ёзилган материаллар 6. хулоса қўлёзмаларнинг моддий характеристикаси ҳам у ёки бу халқнинг тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. шу жумладан, шарқ халқлари қўлёзмалари ҳам шу халқларнинг тарихидаги жуда кўп масалаларга ойдинлик киритиш мумкин. илк қўлёзмалари кибтий (копт) қўлёзмалар билан ўхшашлиги бор. кибтий қўлёзмалар эса, ўз навбатида қўлёзмаларнинг ҳажми, унинг муқоваси, ундаги безаклар нуқтаи назаридан антик қўлёзмалардан андоза олган. ўрта аср араб қўлёзмалари умуман олганда қоғозга ёзилган ва унинг ташқи кўриниши содда (без...

DOC format, 61,0 KB. "араб қўлёзмаларининг палеографик хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.