нуткий калималарни инглиз ва узбек тилларида берилиши

DOC 41.5 KB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1
1404481089_53874.doc нутқий калималарни инглиз ва ўзбек тилларида берилиши нутқий калималарни инглиз ва ўзбек тилларида берилиши тилшунослар турли тил системаларини ўрганар экан, барча тилларни ва айрим тилнинг ўзига хос белгиларини турларга, гуруҳларга ажрата бошладилар. бу белгиларни қиёслаш натижасида умумийликлар келиб чиқади ва тиллардаги универсалликлар аниқланади. ж.б.бўроновнинг ёзишича, барча тил системалари учун муштарак белгилардаги мувофиқлик ва номувофиқликни ўрганувчи фан сифатида қиёсий типология фани юзага келди. икки ёки ундан ортиқ тил системаларини мазмун ёки формага асосланиб чоғиштириш мумкин. бу масалага доир турли фикрлар мавжуд. баъзилар тил системаларини чоғиштиришни мазмунга таяниб, бошқалар формага (шаклга), яъни ё мазмундан шаклга, ёки шаклдан мазмунга қараб бошлашни тавсия этадилар. бундай турли фикрларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ечимини топиш қиёсий типология ва таржима назариясига оид материалларни чуқур ўрганишни тақозо этади. сўзлашув нутқи ўзига хос шакл ва услубга эга бўлиб, мустақил нутқ кўриниши ва ўзининг мустақил лингвистик белгилари ҳамда лексик-семантик системасига эга ҳамда у адабий тилнинг оғзаки шакли ва халқ …
2
асини «хукуматга қарши» деган маънода ишлатар, бу ердагилар ҳам шу маънода ишлатар, шу маънода англар эди. (а. қаххор, «қўшчинор чироқлари») қадимдан халқимиз нутқида шаклланган, сайқал топган кенг қўлланиладиган нутқий калималар бугунги кунгача анъанавий мерос сифатида даврдан-даврга ўтиб келмоқда. сўзлашув нутқига хос нутқий калималарда кишиларнинг кундалик турмушидаги ўзаро муносабатлари ижобий ва салбий хусусиятлари ўз ифодасини топади. демак, нутқий калималар сўз, сўз бирикмаси ва гапдан ташкил этади, деб айтиб ўтдик. хўш, улар ўзи нима? нутқий калималарни ифодаловчи воситалар нималардан иборат? ушбу мақолада биз шу ҳақида сўз юритамиз. сўзлашув нутқида иборалар турли сўз туркумларидан таркиб топганлиги билан фарқланади. ўзбек тилида: «хайрли тун» калимаси «тун» (от сўз туркуми) ва «хайрли» (сифат сўз туркуми) сўзларининг бирикишидан ҳосил бўлган. noun + adverb инглиз тилида бўлса бу калима “good night” бўлиб “good” (сифат сўз туркуми) ва “night” (от сўз туркуми)дан иборат. adjective + noun бундан ташқари, кўпчилик ибораларнинг асосий қисми феъл сўз туркуми билан ифодаланади. масалан: ўзбек …
3
урожаат сўзидир. бу феъл сўз туркумидан ташкил топган ибора ҳисобланади. шу ўринда яна бир мисол: ўзбек тилида: бўталоғим, қўзичоғим, тойчоғим, чироғим, овунчоғим, ота ўғил, она қизим. инглиз тилида: my baby; oh, my child; darling; my cockling; my pretty kid; oh, my sonny; etc. юқорида келтирилган мисолларни биз қайси сўз туркумидан олинди деб айта оламиз? улар ўзбек тилида эгалик қўшимчасини қўшиш орқали от сўз туркумидан олинган бўлса, инглиз тилида эса олмош ва от сўз туркумларидан ташкил топган. яъни: pronoun + noun хулоса қилиб айтганда, нутқий калималарга хос иборалар таркибидаги сўзларни бир-биридан ажратиш ва унинг таркибидаги бир сўзни бошқа сўз билан алмаштириб бўлмайди. чунки улар бир бутунликни ташкил этади ҳамда бу нарса уларни бир сўз муқобилига айлантиради.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "нуткий калималарни инглиз ва узбек тилларида берилиши"

1404481089_53874.doc нутқий калималарни инглиз ва ўзбек тилларида берилиши нутқий калималарни инглиз ва ўзбек тилларида берилиши тилшунослар турли тил системаларини ўрганар экан, барча тилларни ва айрим тилнинг ўзига хос белгиларини турларга, гуруҳларга ажрата бошладилар. бу белгиларни қиёслаш натижасида умумийликлар келиб чиқади ва тиллардаги универсалликлар аниқланади. ж.б.бўроновнинг ёзишича, барча тил системалари учун муштарак белгилардаги мувофиқлик ва номувофиқликни ўрганувчи фан сифатида қиёсий типология фани юзага келди. икки ёки ундан ортиқ тил системаларини мазмун ёки формага асосланиб чоғиштириш мумкин. бу масалага доир турли фикрлар мавжуд. баъзилар тил системаларини чоғиштиришни мазмунга таяниб, бошқалар формага (шаклга), яъни ё мазмундан шаклга, ёки шаклдан мазмунга қараб бош...

DOC format, 41.5 KB. To download "нуткий калималарни инглиз ва узбек тилларида берилиши", click the Telegram button on the left.