структур тахлил методлари ва трансформация назарияси

DOC 74.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403253250_43951.doc www.arxiv.uz структур таҳлил методлари ва трансформация назарияси ҳозирги жаҳон структурализмининг манбаларидан бири америка дескриптивизми махсус тилшунослик мактаби тарзида шаклланди, десак хато бўлмас. зотан, у нафақат америкада, балки бутун жаҳон бўйлаб ўз илмий йўналиши ва ғоялари билан кенг тармоқланди. мазкур мактабда дастлаб тил материалининг дескриптив (тавсифий) таҳлили усулларидан бири дистрибутив таҳлил методи истеъмолга киритилди, кейинчалик эса бевосита иштирокчилар ва трансформацион таҳлил методлари жорий этилди. америка дескриптив тилшунослигининг йирик вакиллари жумласига унинг шаклланиши учун улкан ҳисса қўшган франс боас, эдуард сепир ва леонард блумфилдларни киритиш мумкин. франс боас ўзининг бутун илмий фаолиятини америкалик индуслар ва эскимослар тилларини ўрганишга бағишлади. равшанки, бу халқларнинг нафақат илмий йўналишдаги ишлари, балки алифболари ҳам йўқ эди. ана шу боис уларнинг тилини ўрганиш ва илмий таҳлил қилиш учун оврупо халқлари томонидан яратилган илмий-лингвистик усуллардан фойдаланиб бўлмасди. шунинг учун ҳам ф. боас ишни «америка индуслари тиллари учун қўлланма» (1911-1922) деб номланувчи асарини ёзишдан бошлади ва бу орқали катта …
2
рнинг ўрталарига келиб, америкада дистрибутив таҳлил методи устувор аҳамият касб эта бошлади. бунда з.харрис ва бошқа тилшуносларнинг улушлари салмоқли аҳамият касб этди. чунончи, з.харрис ўзининг «структурал тилшуносликда метод» деб аталувчи асари билан шуҳрат қозонди. асар 1951-1961 йиллар давомида икки маротаба қайта нашр этилди. мазкур тадқиқотда, хусусан, дистрибутив таҳлил методи атрофлича талқин этилиб, унинг, айниқса, тилнинг фонологик масалалари талқинида муҳим аҳамият касб этиши кўрсатиб берилди. масалан, муайян бир фонеманинг бошқа фонемалар қуршовида кела олиши ёки кела олмаслиги масаласи бунга мисол бўла олади. асарда нафақат фонемаларнинг, балки морфемаларнинг дистрибутив хусусиятлари ҳақида ҳам маълумот берилганини кўрамиз. бунда дистрибутив таҳлилнинг уч асосий тури мавжудлиги ҳақида фикр юритилиб, улар қуйидагича белгиланади: 1. қўшимча дистрибуция. 2. контраст дистрибуция. 3. эркин алмашинув дистрибуцияси. қўшимча дистрибуция деганда, тилнинг икки бирлиги бир хил қуршовда кела олмаслиги хусусида сўз юритилади. масалан: билган – эккан – боққан. контраст дистрибуцияда тилнинг икки бирлиги бир хил қуршовда қўлланиб, турли маъноларни ифодалаши назарда тутилади. …
3
сида синтактик структураларнинг лингвистик талқинини, хусусан, уларнинг шаклий тузилишини атрофлича ўрганишга имкон яратилади. бевосита иштирокчилар (би) методининг мукаммал тавсифи америкалик тилшунослар з.харрис, р.уэлз, е.найда каби олимлар томонидан ёритилади. албатта, би методи билан дистрибутив таҳлилнинг заиф томонлари тўлдирилади. би методининг шартига кўра, берилган жумла (синтактик структура) таҳлилнинг ҳар бир босқичида иккига бўлинади ва таҳлил шу тартибда жумла таркибида бўлинмайдиган унсурлар қолмагунча давом эттирилади. гапнинг бевосита иштирокчиларга бўлиниши методи содда гаплар материалига татбиқ этилганда дастлаб от ва феъл гуруҳлари ажралиб чиқади, кейин эса навбатдаги бўлинишлар рўй беради: меҳнаткаш одам ҳурматда бўлади. би усули шартига кўра мазкур гапни қуйидаги гуруҳларга ажратамиз: меҳнаткаш одам / ҳурматда бўлади. кейинги босқичда эса қайта бўлинмайдиган сўзлар қолади: меҳнаткаш // одам / ҳурматда // бўлади. шуни ҳам айтиш керакки, би таҳлили вертикал чизиқ бўйлаб олиб борилиши ҳам мумкин. бунда, албатта, символлардан (шартли белгилардан) фойдаланилади: р gn gv d n n v агар би таҳлилининг горизонтал чизиқда олиб борилишида …
4
формацион метод илмий жиҳатдан америкалик тилшунослар р.лиз, з.харрис ва н. хомскийлар томонидан асосланди. бунда з.харриснинг «совместная встречаемость и трансформация в языковой структуре» (1957) деб номланувчи ҳамда н.хомскийнинг «синтаксические структуры» (1957), р.лизнинг эса «трансформация нима?» (1961) асарлари муҳим аҳамият касб этди . трансформацион методнинг дистрибутив таҳлил ҳамда би методларига нисбатан анча қулайлик ва устунлик томонлари мавжуд бўлиб, у асосан, қуйидаги тамойилларга таянади: 1. муайян таянч структурага асосланади. 2. берилган гапнинг маъноси сақлангани ҳолда унинг синтактик шакли исталганча ўзгартирилиши мумкин. 3. таҳлил жараёнида жумланинг маъносига таъсир этмаган ҳолда унга баъзи сўзларни қўшиш ёки айрим сўзларни гап таркибидан олиб ташлаш ҳам мумкин: акмал китоб ўқияпти – акмалнинг китоб ўқиши – китоб акмал томонидан ўқилмоқда. бироқ, юқоридагилар билан бир қаторда, шуни ҳам айтиш лозимки, кейинги пайтларда транспозиция ҳодисаси билан трансформация ҳодисасини қориштириб юбориш ҳоллари ҳам кузатилмоқда. бу, албатта, трансформация ҳодисасини ўта кенг тушунишнинг натижасидир. бунинг оқибатида аслида синтактик структуралар таҳлили учун мўлжалланган трансформация морфологик …
5
ктурага асосланади. таянч структура бўлмас экан, трансформация ҳам вужудга келмайди. бу эса таянч структуранинг трансформацион жараён шаклланишида аҳамияти катта эканлигини кўрсатади. албатта, таянч структура ҳам ўз-ўзидан вужудга келмайди. бошқача айтганда, таянч структуранинг шаклланиши учун туб структура талаб қилинади. масалан: 1.бердим- туб структура. 2. мен бердим – таянч структура. 3.мен болага китоб бердим – ҳосила структура. бу ўринда, агар мен болага китоб бердим тарзида шаклланаётган гапни бола мендан китоб олди жумласининг трансформаси деб билсак, у ҳолда трансформация учун асос кейинги гап саналади. албатта, айни пайтда, таянч структурани асос тарзида кенг маънода тушунмоқдамиз. тор маънодаги, яъни туб структурага асосланган таянч структурани эса юқоридаги мисолда кўрамиз. туб структура мавҳум ифодали бўлиб, унда ҳар доим тўлдирилиши лозим бўлган бўш ўринлар кузатилади. ана шу бўш ўринларнинг тўлдирилишининг биринчи босқичида таянч структура вужудга келади. бошқача айтганда, туб структура v белгиси орқали ифодаланиши мумкин бўлса, таянч структура n+v белгиси билан характерланади. француз тилшуноси б.потье бу ҳақда мулоҳаза …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "структур тахлил методлари ва трансформация назарияси"

1403253250_43951.doc www.arxiv.uz структур таҳлил методлари ва трансформация назарияси ҳозирги жаҳон структурализмининг манбаларидан бири америка дескриптивизми махсус тилшунослик мактаби тарзида шаклланди, десак хато бўлмас. зотан, у нафақат америкада, балки бутун жаҳон бўйлаб ўз илмий йўналиши ва ғоялари билан кенг тармоқланди. мазкур мактабда дастлаб тил материалининг дескриптив (тавсифий) таҳлили усулларидан бири дистрибутив таҳлил методи истеъмолга киритилди, кейинчалик эса бевосита иштирокчилар ва трансформацион таҳлил методлари жорий этилди. америка дескриптив тилшунослигининг йирик вакиллари жумласига унинг шаклланиши учун улкан ҳисса қўшган франс боас, эдуард сепир ва леонард блумфилдларни киритиш мумкин. франс боас ўзининг бутун илмий фаолиятини америкалик индуслар ва эскимослар ...

DOC format, 74.5 KB. To download "структур тахлил методлари ва трансформация назарияси", click the Telegram button on the left.