ундалма

DOC 161.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1402927390_43161.doc ундалма www.arxiv.uz ундалма режа: 1. гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари 2. гапларнинг ифода мақсадига кўра турлари 3. гапда сўзлар тартиби. актуал бўлиниш 4. нутқий гапларнинг эмоционалликка кўра турлари ундалма гап ундалма билан ҳам кенгайиши мумкин. ундалма гап таркибидаги ii шахс кишилик олмоши бўлган сўзшакл маъносини муайянлаштирувчи унсур бўлиб, у мантиқан сўз кенгайтирувчиси мақомида бўлади. бироқ у кенгаяётган сўз билан боғланганда, грамматик алоқага эга эмас. ундалма мазмунан боғланган сўзшакл нутқ йўналтирилган шахс ёки нарса предметни ифодалайди. ундалма вазифасида, одатда, бош келишикдаги от, баъзан отлашган сўзшакллар келади. демак, ундалма гап лисоний структурасига бевосита дахлдор бўлмаган, гап таркибидаги ифодаланган ёки ифодаланмаган иккинчи шахс олмошининг сўз кенгайтирувчиси ҳисобланади. ажратилган бўлак ажралмиш бўлак билан мазмунангина муносабатга киришганлиги каби, ундалма ҳам нутқ йўналтирилган шахс, предмет билан мазмуний боғланишга эга бўлади. ундалма кенгайтирган олмош сўзшакл гапнинг барча бўлаклари, бўлакнинг кенгайтирувчилари, қолаверса, бўлак бўлакларининг кенгайтирувчилари бўлиши мумкин. кесим: дўстим, ишонганим сизсиз. эга: ойбек, (сен) мактабга кечикяпсан. ҳол: …
2
ринчи, мен иккинчи! ундалма кенгайиши ҳам мумкин: 1. яхши йигит, севганингдан айрилма. 2. оқ илон, оппоқ илон, ойдинда ётганинг қани? ундалма уюшиши ҳам мумкин. бунда нутқ турли нарсаларга қаратилади. дарахтлар, бўстонлар, сиздан сўрайман. ундалма гапнинг барча ўринларида кела олади. гап бошида келганда уни очади, охирида эса ёпади: 1. азиз дўстим, омонмисан?- 2.омонмисан, азиз дўстим. ундалма мустақил гап мақомини ҳам олиши мумкин: 1. опа! сен ҳам одам эдингми? 2.бола қичқирди: «дада!» гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари кириш кенгайтирувчилар. маълум бўладики, гап [pm] и таркибида майл-модаллик маънолари ҳам мавжуд. модаллик гап кесимини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. тилшуносликда модалликнинг ўзигина гапни ташкил этади деган қарашлар ҳам мавжуд. чунки гап [pm]ида мавжуд ва хилма-хил воситалар билан ифодаланган тахмин, гумон, шубҳа, ишонч, қатъийлик, шарт, истак, тилак, буйруқ, имконият, зарурият, мажбурийлик каби маънолар ифодаланган ҳар қандай ҳукм, фикрда устувор қиймати билан ажралиб туради. шу боисдан гап таркибида гап бўлаклари билан грамматик алоқага киришмаган, сўз бирикмаси ҳосил …
3
нлиги боис унга нисбатан конструктив сифатини қўллаб бўлмайди. бироқ, унга зич мазмуний муносабатда бўлганлигини инобатга олиб, уларни бўлак, гап бўлаги, гап кенгайтирувчиси дейиш мумкин. демак, кириш кенгайтирувчилар сўз ва гап кенгайтирувчилари оралиғидаги «оралиқ учинчи» бўлганлиги боис уларни гапнинг конструктив бўлмаган бўлаги атамаси билан номлаш мумкин. атаманинг конструктив бўлмаган деган қисми ҳодисанинг сўз кенгайтирувчилари сифатига эгалигини кўрсатса, бўлак узви гап кенгайтирувчилар сирасига дахлдорлигини билдиради. киришларнинг гап структур курилишидаги урнини қуйидагича бериш мумкин: е н w pm кириш ёки w pm эга ҳол кесим кириш кириш кенгайтирувчилар сўз, бирикма ва гап кўринишларида бўлиши мумкин. 1.фарғонада, балки, балқарсан.(а.о.) 2.табибнинг таъбирича, шоҳнинг соғайиши учун уч нарса зарур экан. (эртакдан.) 3.мен сизга айтсам, бир кунда уч маҳал шаҳарга қатнашнинг ўзи бўлмайди.(самар нурий.) шу сабабли кириш кенгайтирувчилар кириш сўз, кириш бирикма, кириш гап каби турларга бўлиб ўрганилади. аслида барча кириш кенгайтирувчилар номинатив бирликлардир. гарчи уларнинг айрим кўринишлари гап характерида бўлса-да, уларни том маънодаги гап деб бўлмайди. …
4
йтсам), тусланмаган феъллар ҳам (шундай қилиб), отлар ҳам (чамаси), олмошлар ҳам (менингча) кириш вазифасида келади. аммо улар, айтилганидек, баъзан қисман, баъзан бутунлай ўз луғавий маъносини йўқотиб, парадигмасидан вақтинча узилган бўлади. 3. кириш кенгайтирувчиларнинг барчаси ўзига хос ягона «сўзловчининг ўз фикрига муносабатини билдириш» умумий маъноси остида бирлашади. 4. кириш кенгайтирувчиларнинг гапдаги ўрни қатъий эмас. бу белгиларнинг барчаси кириш кенгайтирувчиларни ўзига хос луғавий-синтактик гуруҳни ташкил этишини кўрсатади. кириш кенгайтирувчилар гапда қуйидаги маъноларни ифодалайди. 1. таъкидлаш, тингловчининг диққатини баён қилинаётган фикрга тортиш. такрорлайман, муҳими, ишонсангиз, масалан, мисол учун, таъкидлайман, айтиш керакки. 2. субъектив муносабат, ҳис-туйғуларни ифодалаш. бахтимизга, бахтга қарши, уйлайман, умид қиламан, ўйлайманки, шубҳасиз, эҳтимол, шу маънода, қайсидир маънода, афсуски, аттанг, эссиз. 3. фикрни баён қилиш усулига муносабат: тўғрисини айтганда, бир сўз билан айтганда, содда қилиб айтганда, аниқроғи, қисқаси, гапнинг индаллоси. 4. фикрнинг боғланишини, матн таркибий қисмлари орасида муносабат, ички алоқа кабиларга сўзловчининг қандай қарашини: демак, хулоса, сабаби, шундай қилиб, кўринадики, маълум бўладики, …
5
банд бўлганлиги учун қурилмаси киритма гап бўлиб, у асосий гап билан грамматик жиҳатдан боғланмаса-да, мазмунан ундан англашилган воқеа-ҳодисанинг сабабини билдириб, мазмунан қўшма гапларда бўлгани каби изоҳлаш вазифасини ўтамоқда. киритма гапнинг нисбий мустақиллиги гап оҳангидан ҳам англашилиб туради. киритма гапнинг қўшма гап таркибидаги содда гапдан фарқи унинг маълум гапга нутқ моментида туғилиб қолган эҳтиёжга кўра кутилмаган тарзда бирдан киритилишидир. бу уни соф нутқий ҳодисадек тасаввур қилишга олиб келади. бироқ сўзловчи онгида киритма қурилмаларни гапга киритиш кўникма ва малакаси мавжуд бўлиб, бу унинг лисоний ҳодиса тажаллиси эканлигидан, лисонда унинг нутқий қўлланиш андозаси мавжудлигидан далолат беради. киритма қурилмаларнинг ўрни ҳам гап таркибида қатъийдир. у асосий фикрга қўшимча, илова фикрни ифодалаганлиги боис гап аввалида кела олмайди. чунки асосий фикр бошланмасдан илова фикрни бериш ноўриндир. шунингдек, киритма гап охирида ҳам бўлмайди. киритма гапларнинг яна бир хусусияти унинг йиғиқ (кесимдангина иборат) бўлмаслигидир. 1.ялпиз (чўл ялпизини айтганим йўқ) ошга солинади. 2. ўша ёш болани (у ота-онасиз қолган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ундалма"

1402927390_43161.doc ундалма www.arxiv.uz ундалма режа: 1. гапнинг кириш ва киритма кенгайтирувчилари 2. гапларнинг ифода мақсадига кўра турлари 3. гапда сўзлар тартиби. актуал бўлиниш 4. нутқий гапларнинг эмоционалликка кўра турлари ундалма гап ундалма билан ҳам кенгайиши мумкин. ундалма гап таркибидаги ii шахс кишилик олмоши бўлган сўзшакл маъносини муайянлаштирувчи унсур бўлиб, у мантиқан сўз кенгайтирувчиси мақомида бўлади. бироқ у кенгаяётган сўз билан боғланганда, грамматик алоқага эга эмас. ундалма мазмунан боғланган сўзшакл нутқ йўналтирилган шахс ёки нарса предметни ифодалайди. ундалма вазифасида, одатда, бош келишикдаги от, баъзан отлашган сўзшакллар келади. демак, ундалма гап лисоний структурасига бевосита дахлдор бўлмаган, гап таркибидаги ифодаланган ёки ифодаланмаган иккинчи ш...

DOC format, 161.0 KB. To download "ундалма", click the Telegram button on the left.

Tags: ундалма DOC Free download Telegram