ўсимликларда сув алмашинуви

DOC 79,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1674652908.doc 6 – мавзу: ўсимликларда сув алмашинуви ўсимликларда сув алмашинуви режа: 1. сувнинг физиологик аҳамияти, сув молекуласининг тузилиши 2. сувнинг қутбланганлиги, илашувчанлиги, кучли эритувчанлиги, электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги, юқори сирт тарангликка ва иссиқлик сиғимига эга эканлигининг физиологик жараёнларга таъсири 3. сувнинг ҳужайра ва тўқималардаги миқдори ва хиллари, сувнинг сўрилиши, ҳаракатланиши, сарфланиши ва транспирация, сув мувозанати ва сув танқислиги тушунчалари 4. илдиз тузилиши, унинг фаол сўрувчи қисми ва илдиз тукчалари юзаси 5. тупроқдаги сув шакллари ва хусусиятлари, сўлиш коэффициенти ва унинг ўсимликлар учун аҳамияти 6. транспирациянинг биологик аҳамияти, унинг хиллари, транспирация кўрсатгичлари ва уларни аниқлаш усуллари 7. сув танқислигини ўсимликлар ўсиш-ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири 1. сув ўсимликлар ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у етарли бўлгандагина ўсимлик тўқима ва ҳужайраларида физиолдогик ва биохимик реакциялар ўз вақтида ҳамда маълум изчилликда давом этади. ўсимликлар организмида сув қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) сув асосий муҳит сифатида ўсимликларда кечадиган биокимёвий реакцияларни содир бўлишини таъминлайди; 2) кимёвий …
2
род бўлиб, жуда турғун бирикма ҳисобланади. сув фақат 15000с дан юқори хароратда (термодиссациация), ультрабинафша нур (фотодиссациация), электр токи (электролиз) ва радиоактив нурлар (радиализ) таъсиридагина водород ва кислородга парчаланади. физик хоссаларигша кўра сув таъмсиз, ҳидсиз, рангсиз, суюқ ва шаффоф модда, қалин қаватли сув ҳаворанг бўлади. сув 1000с хароратда қайнайди ва 00сда эса музлайди. 2. сув молекуласининг структураси тенг томонли учбурчак ҳосил қилиб, унинг ён бурчакларида иккита мусбат (+) зарядли водород атомлари, учида битта манфий (-) зарядли кислород атоми жойлашган ва улар ўзаро ковалент боғланган. шунга биноан сув молекуласи кучли электр ўтказувчанлик хусусиятига эга. сувнинг иссиқлик сиғими бошқа қаттиқ ва суюқ моддаларнинг иссиқлик сиғимига нисбатан юқорилиги учун у куз ва қишда секинлик билан совийди, ёз ойларида эса секинлик билан қизийди. шу хусусиятига кўра сув ҳаво харорати бирданига кўтарилиб кетганида ҳам ўсимлик тўқималарини ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди. сув юзасидаги молекулаларнинг ўзига хос бирикиши натижасида сирт таранглиги вужудга келади ва 180с иссиқликда 0,72 …
3
6-98%, пиёз, салат барглари, помидор ва бодринг мевасида 94-95%, оқ карам барги, редиска илдизи ва тарвуз этида 92-93%, сабзи ва пиёз мевасида 87-91%, ўт ўсимликлари барги, олма ва нок меваларида 83-85%, дарахт ва бута ўсимликлари баргида 79-82%, картошка туганагида 74-80%, дарахтлар танасида 40-45%, қуруқ ғалла донида 12-14%, мох ва лишайникларда 5-7%ни ташкил этади. в.лархернинг фикрича, ҳужайрадаги сув шакллари ҳар хил бўлади. масалан, кимёвий боғланган сув ҳолатида, захира сув кўринишида, вакуолада ҳамда интерцициал сув-ҳужайра оралиқларидаги ва ўтказувчи найлар, тўрсимон найлардаги ташувчилик вазифасини бажарувчи сув ҳолатларида бўлади. ҳужайрага ташқи муҳитдан сувнинг кириши унинг коллоид ва осмотик хусусиятлари натижасида амалга ошади. масалан, уруғ таркибидаги оқсиллар, крахмал ҳамда ёғлар ҳисобига тупроқдаги сувни катта куч билан (~100 мра) тортади. сўриб олинган сув натижасида уруғ ҳажми катталашиб, унинг қобиғи ёрилади. уруғдаги эмбрионал қисмларнинг шаклланиши натижасида вакуолали ҳужайралар пайдо бўла бошлайди. бу эса сувнинг сўрилиши энди осмотик босим кучи асосида амалга ошишига олиб келади. ҳужайрага сувни кириш …
4
атланиши илдиз босим кучи деб аталади. ўсимлик илдизлари орқали сўриб олинган сув ва унда эриган моддаларнинг юқорига қараб ҳаракатланишига илдиз босим кучидан ташқари бошқа кучлар ҳам иштирок этади. барг ҳужайраларининг шимиш кучи шундай кучлардан бўлиб, унинг воситасида баланд ўсган дарахтлар тупроқдаги сувни осон шимиб олади. сув молекулалари ўртасидаги илашиш-боғланиш кучи учинчи куч ҳисобланади. бу куч 300-350 атм босим кучига эга бўлиб, сув йўллари узилиб қолишининг олдини олади. тўртинчи куч ўтказувчи капилярлар найларнинг тортиш кучи бўлиб, у сув тасмасининг узилиб кетишига тўсқинлик қилади. ўсимликлар ўтказувчи найларида сувнинг ҳаракатланиш тезлиги жуда секин бўлса-да, бир соатда у бир неча метр масофани ўта олади. илдиз орқали сўрилган сув ва унда эриган моддаларнинг ўсимлик ўтказувчи найлари бўйлаб юқорига ҳаракатланиши юқорига йўналган оқим, фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган органик моддаларнинг юқоридан пастга ҳаракати пастга йўналган оқим дейилади. баргларда ҳосил бўлган органик бирикмалар фақат пастда жойлашган органларга томон ҳаракатланмай, балки ўсимликнинг юқорида жойлашган ўсиш конусларига ҳам оқиб боради. …
5
уксиз ва бир текис буғланмайди. аввал кўпроқ буғланади, кейинчалик харорат кўтарилиши билан баргдаги оғизчалар ёпилиб қолиши натижасида буғланиш секинлашади. буғланиш (транспирация) нафас олиш жараёнида ажралиб чиққан иссиқлик энергияси ҳисобига содир бўлади. ўсимликлар танасига сувнинг кириши ва сарфланиши сув мувозанати дейилади. бунда ўсимлик танасига кираётган сув билан сарфланаётган сув миқдори тенг бўлиши лозим. ёз ойларида транспирациянинг кучайиши ва ўсимлик қабул қилаётган сув унинг ўрнини қоплай олмаслиги туфайли бу нисбий тенглик бузилади. натижада сув дефицити (тақчиллиги) рўй беради. кўпчилик ҳолларда сув тақчиллиги 5-10% га тенг бўлади ва ўсимликларга катта зарар етказмайди. сув тақчиллиги вақтида барглар сўлийди ва осилиб қолади. бу вақтда ўсимлик сув билан таъминланса, у яна тургор ҳолатига қайтади. узоқ давом этган сўлиш қайтмас ўзгаришларга олиб келади ва бундай ҳолларда ҳужайралар суғорилгандан кейин ҳам қуриб қолиши мумкин. 4. илдиз тизими ўсимликларни сув билан таъминловчи муҳим орган ҳисобланади. илдизнинг энг фаол бирламчи тузилишида қуйидаги тўқималар учрайди: илдиз қини, апикал меристема, ризодерма, бирламчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликларда сув алмашинуви" haqida

1674652908.doc 6 – мавзу: ўсимликларда сув алмашинуви ўсимликларда сув алмашинуви режа: 1. сувнинг физиологик аҳамияти, сув молекуласининг тузилиши 2. сувнинг қутбланганлиги, илашувчанлиги, кучли эритувчанлиги, электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги, юқори сирт тарангликка ва иссиқлик сиғимига эга эканлигининг физиологик жараёнларга таъсири 3. сувнинг ҳужайра ва тўқималардаги миқдори ва хиллари, сувнинг сўрилиши, ҳаракатланиши, сарфланиши ва транспирация, сув мувозанати ва сув танқислиги тушунчалари 4. илдиз тузилиши, унинг фаол сўрувчи қисми ва илдиз тукчалари юзаси 5. тупроқдаги сув шакллари ва хусусиятлари, сўлиш коэффициенти ва унинг ўсимликлар учун аҳамияти 6. транспирациянинг биологик аҳамияти, унинг хиллари, транспирация кўрсатгичлари ва уларни аниқлаш усуллари 7. сув танқислигини ўсимли...

DOC format, 79,5 KB. "ўсимликларда сув алмашинуви"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.