ўсимликлар физиологияси фанига кириш. ҳужайра физиологияси

PPT 634,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1674652765.ppt ўсимликлар физиологияси фанига кириш. ҳужайра физиологияси * мавзу: ўсимликлар физиологияси фанига кириш. ҳужайра физиологияси * режа: 1. ўсимликлар физиологияси фанининг аҳамияти ва вазифаси 2. ўсимликлар физиологияси фанининг биологик фанлар систематисидаги ўрни 3. ўсимликлар физиологияси фанининг тарихи ва ривожланишининг асосий босқичлари 4. ўсимликлар физиологияси фанида қўлланиладиган услублар * 5. ҳужайрада модда алмашинуви жараёни. ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари метабо-лизмлари ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлар 6. ҳужайра органоидларининг физиологик ва биокимёвий жараёнларидаги иштироки. 7. ҳужайрадаги осмос ҳодисаси, танлаб ўтказиш ва ярим ўтказиш хусусиятлари. 8. ҳужайранинг коллоид системаси, уларнинг гидратланиш ва дегидратланиш жараёнлари. 9. ҳужайра тузилиш элементларининг кимёвий таркиби, миқдори ва вазифалари. * адабиётлар рўйхати бекназаров б.о., ўсимликлар физиологияси. тошкент- “aлоқачи”, 2009. буриев х.ҳ., aлимова р.a. aтаков с. қишлоқ хўжалик экинлари физиологияси ва биокимёси тошкент 2004. 3. саъдиев м.т., aлимова р.a., ўсимликлар физиологияси. тошкент, 2005. 4. хўжаев ж. ўсимликлар физиологияси. тошкент, 2005. 5. aлимова р.a қишлоқ хўжалик ўсимликлари биокимёси фанидан лаборатория машғулотлари. тошкент 2000 …
2
мақсад ва вазифа қилиб қўйган. * ўсимликлар яшаш шароитига қараб турлича бўлиб, баъзилари паст ҳароратда ҳаёт кечирса, бошқалари юқори ҳароратда яшашга мослашган. кўпгина ўсимликлар чўлларда, баъзилари сернам, салқин, ҳатто сув ичида ўсиб ривожланади. уларнинг хилма-хил экологик ҳаёт шароитларда ҳаёт кечиришга мослашиши тарихий ривожланиш, яъни эволюцион тараққиёт жараёнида вужудга келган. * ҳар қандай ўсимлик ўзини ўраб турган шароитга мослашиб, шу шароитда ўсиб ривожланади. шундай экан, ўсимликларда содир бўладиган ўсиш, ривожланиш, ҳаракатланиш, моддалар алмашиниши, кимёвий жараёнлар ва кўпайиш ҳодисалари қандай қонун ва қоидалар асосида боришини чуқур ўрганиш ўсимликлар физиологияси ва биохимияси фанининг асосий вазифасидир. * ўсимликлар физиологиясининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги ўсимликлар физиологияси микробиология молекуляр биология кимё физика биокимё биофизика * ўсимликлар физиологияси хiх асрда мустақил фан сифатида ажралиб чиққан бўлиб, у экспериментал ботаниканинг анча ривожланган тармоғидир. бу фан кимё, физика, биокимё, биофизика, микробиология, молекуляр биология каби фанлар билан узвий боғланган. инглиз химиги ж.пристли ўсимликларнинг ҳаво билан озиқланишини асослаб, уларда фотосинтез жараёни …
3
ботаниги с.гейлс (1677-1761) ўзининг “ўсимликлар статикаси” асарида бир қанча физиологик тажрибаларнинг натижаларини изоҳлаб, ўсимликларда икки хил оқимни мавжудлигини, яъни сув ва озуқа моддаларининг пастдан юқори ва юқоридан пастга қараб оқишини кўрсатиб берди. * инглиз д.пристли (1771), голландлиялик я.ингенхауз (1779), швецариялик ж.сенебе (1782) ва т.соссюр (1804)лар бир-бирларининг ишларини тўлдириши натижасида ўсимликларда фотосинтез жараёниа мавжудлигини очдилар. улар ёруғликда яшил ўсимликлар карбонат ангидридни ўзлаштириб, углеродли бирикмалар тўплаш хусусиятига эга эканлигини аниқладилар. * 1800 йилда ўсимликлар физиологияси ривожланишининг янги босқичи бошланди. чунки шу йили швейцариялик ботаник ж.сенебе томонидан беш томлик «ўсимликлар физиологияси» китоби чоп этилди. бу асар ўсимликлар физиологиясининг мустақил фан сифатида пайдо бўлиши ва келажакда ривожланишига асос солди. ж.сенебе «ўсимликлар физиологияси» атамасини фанга киритди. шу билан бирга бу фаннинг асосий вазифалари, предмети ва усулларини аниқлаб берди. * ю.сакс ёруғлик таъсирида крахмал ҳосил бўлишини аниқлади. бу ҳодисани немис олими в.пфеффер 1897 йилда фотосинтез деб аташни таклиф этди. * россияда ўсимликлар физиологияси xix асрнинг иккинчи …
4
хромотография усулини ишлаб чиқди. бу усул ёрдамида у хлорофиллни биринчи бўлиб хлорофилл “а” ва хлорофилл “б” га ажратди. * к.а.тимирязев янги физик ва кимёвий усулларни қўллаш натижасида фотосинтезнинг муҳим қонуниятларини аниқлашга муваффақ бўлди, хлорофиллнинг физикавий ва кимёвий хоссаларини ўрганишга катта ҳисса қўшди. фотосинтезнинг ёруғлик жадаллигига, спектрал таркибига ва қуёш ёруғлигининг энергиясига боғлиқ эканлигини аниқ тажрибалар орқали исботлади. * к.а.тимирязев фотосинтез жараёнини 3 та қонуният асосида боришини кўрсатиб берди: 1). фотосинтез жараёни фақат хлорофилл молекулалари томонидан ютилган нур энергияси ҳисобига боради; 2). фотосинтез жадаллиги ютилган нур энергияси миқдорига боғлиқ; 3). ўсимлик баргига тушган ёруғлик энергиясининг 1-3 фоизигина ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади ва фотосинтез хлорофилл томонидан ютилган қизил ва кўк бинафша нурлари ҳисобига содир бўлади. * ўсимликларнинг экологик физиологияси асосчиси н.максимов ва унинг шогирдлари ўсимликларни ноқулай ташқи шароитларга чидамлилигини ўрганиш бўйича қатор тажрибалар олиб бордилар. бу фаннинг ривожланишига академиклар a.а.курсанов, м.х.чайлахян, а.а.ничи-порович, и.и.туманов, в.п.строгонов ва бошқалар катта хисса қўшиб келмоқдалар. * ўсимликлар физиологияси …
5
аниш, ўсиш, фотосинтез ва нафас олишнинг физик-химик қонуниятларини ўрганади. 3. онтогенетик йўналиш- ўсимликлар ривожланишини уларнинг ёшига боғлиқлиги қонуниятларини ўрганади. * 4. эволюция йўналиши- ўсимлик турларининг ташқи муҳит таъсирида индивидуал ривожланишининг филогенетик хусусиятларини ўрганади. 5. экологик йўналиш- ташқи омиллар таъсирида ўсимликлар организмида кечадиган ички жараёнларнинг ўзгаришини текширади. * 6. синтетик ёки кибернетик йўналиш- ўсимликларнинг ўсиши, фотосинтез, нафас олиш, озиқланиш, органларнинг ҳосил бўлиши жараёнларини ўзаро боғлиқлик кинетикаси ва энергетика-сининг умумий қонуниятларини ўрганади. * ўсимликлар физиологияси фани экспериментал фан бўлиб, ўсимликларда кечадиган ҳаётий жараёнлар тажрибалар ёрдамида табиий шароитда ўсадиган ёки лабораторияда парвариш этилаётган ўсимликларда ўрганилади. биохимия, агрохимия, ботаника, микробиология ва бошқа шу каби фанларда қўлланиладиган усуллардан ўсимликлар физиологияси бўйича ўтказиладиган тажрибаларда кенг фойдаланилади. * кимё ва физика фанларининг замонавий усуллари: хромотография нишонли атомлар, электрон микроскопия, электрофорез, дифференциал центрифугалаш, спектрофо-тометрия, ренгентузилма таҳлили ва бошқа усуллардан фойдаланиш натижасида ўсимлик ҳужайрасининг мураккаб тузилиши, ҳужайра органоидларининг тузилмаси ва физиологик функциялари, ҳужайранинг моддаларни ўзлаштириш ва ажратиб чиқариш жараёнида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликлар физиологияси фанига кириш. ҳужайра физиологияси" haqida

1674652765.ppt ўсимликлар физиологияси фанига кириш. ҳужайра физиологияси * мавзу: ўсимликлар физиологияси фанига кириш. ҳужайра физиологияси * режа: 1. ўсимликлар физиологияси фанининг аҳамияти ва вазифаси 2. ўсимликлар физиологияси фанининг биологик фанлар систематисидаги ўрни 3. ўсимликлар физиологияси фанининг тарихи ва ривожланишининг асосий босқичлари 4. ўсимликлар физиологияси фанида қўлланиладиган услублар * 5. ҳужайрада модда алмашинуви жараёни. ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари метабо-лизмлари ўртасидаги ўхшашлик ва фарқлар 6. ҳужайра органоидларининг физиологик ва биокимёвий жараёнларидаги иштироки. 7. ҳужайрадаги осмос ҳодисаси, танлаб ўтказиш ва ярим ўтказиш хусусиятлари. 8. ҳужайранинг коллоид системаси, уларнинг гидратланиш ва дегидратланиш жараёнлари. 9. ҳужайра тузилиш элемент...

PPT format, 634,0 KB. "ўсимликлар физиологияси фанига кириш. ҳужайра физиологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.