ўсимликларнинг вегетатив органлари 3

DOCX 19.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1675162605.docx reeferat ўсимликларнинг вегетатив органлари в) новда, унинг вазифаси ва тузилиши. режа: 1. новда, унинг вазифаси ва морфологик тузилиши. 2. куртаклар ва уларнинг хиллари. 3. новданинг шохланиш типлари. 4. новданинг ер остки шакл ўзгаришлари. 5. новданинг ер устки шакл ўзгаришлари. таянч иборалар: новда, новданинг вазифалари, бўғим, бўғим оралиғи, барг қўлтиғи, барг ўрни, барг излари, судралувчи новдалар, йиғлоқи новдалар, кўтарилиб ўсувчи новда, вегетатив новда, генератив новда, ўсиш конуси, примордиал барглар, ён куртаклар, вегетатив куртак, генератив куртак, қишловчи куртак, яширин куртак, қўшимча куртак, дихотомик, моноподиал, симподиал, ҳосил шохлари, сохта дихотомик, тупланиш, илдизпоя, туганак, пиёзбош, бошкарам, пиёзбоштуганак, суккилент, гажак, тикан, жингалак. 1. новда юксак ўсимликларнинг муҳим вегетатив органи бўлиб, у қуйидаги вазифаларни бажаради: а) ўсимлик барглари, куртак, гул ва меваларини тутиб туриш; б) баргларда ҳосил бўлган органик моддаларни ўсимликнинг бошқа органларига ўтказиш, илдиз орқали сўрилган сув ва унда эриган моддаларни баргчага етказиш; в) вегетатив новдалар ўсимликни озиқланиши учун хизмат қилади; г) спорали новда …
2
р ҳам кузатилади ва улар судралувчи новдаларни ҳосил қилади. айрим новдалар эса пастга эгилиб ўсиб, йиғлоқи новдаларни вужудга келтиради (қайин, четан, мажнунтол). айрим бута, чала бута ва ўт ўсимликлари кўтарилиб ўсувчи новдалар ҳосил қилади. баъзи ўсимликларда ён новда деярли тик ўсади ва пирамидал шаклли ўсимлик ривожланади. новда учки ўсишдан ташқари, иккиламчи ҳосил қилувчи тўқима фаолияти натижасида интеркаляр йўл билан ҳам ўсади. новдалар бажарадиган вазифасига кўра вегетатив ва генератив новдаларга бўлинади. вегетатив новдаларда одатда фақат барг ривожланади ва уларнинг бўғим оралиқлари узун бўлади. генератив новдаларда бўғим оралиғи қисқарган бўлиб, уларда баргдан ташқари гул, мева, уруғ ҳам ривожланади. 2. новда учки куртакнинг ривожланишидан ҳосил бўлади. учки куртак барг бошланғичлари билан ўралган бошланғич муртакдир. учки куртакнинг бошланғич барглари поянинг ўсиш конуси деб аталувчи учки қисмини ҳимоя қилади. ўсиш конуси асосида бошланғич баргнинг майда думбоқчалари бўлиб, кейинчалик улардан примордиал барглар чиқади. учки куртак остида, барг қўлтиғида ҳам куртаклар бўлиб, улар ён куртаклар дейилади ва …
3
аьзан эса ички тўқималардан (масалан, камбий) ҳосил бўлувчи қўшимча куртаклар ҳам бўлади. дарахтлар қирқилганда ёки каллакланганда ана шу қўшимча куртаклар ҳисобига ўсади. 3. новдалар ўсиб ривожланиши жараёнида ён новдалар ҳосил қилиб шохлайди. новдаларнинг шохланиши ўсимликларнинг систематик гуруҳларига мос равишда амалга ошади. новда шохланишининг дихотомик, моноподиал, симподиал, сохта дихотомик ва тупланиш каби кўринишлари мавжуд. дихотомик шохланишда новданинг учидаги икки куртакнинг ривожланишидан икки айри ён новдалар ҳосил бўлади. бу новдалар учидан ҳам кейинчалик яна икки айри ён новдалар вужудга келади. айрим сувўтларида, мохлар ва папоротникларда бундай шохланиш кузатилади. моноподиал шохланиш кўпгина гулли ўсимликларга хос бўлиб, бунда асосий новда (поя) учидаги куртак доимо юқорига қараб ўсаверади, ундаги ён куртаклар ҳам ривожланиб, ён шохларни ҳосил қилади. ён шохлар ҳам асосий поя сингари ривожланади. ён новдаларга нисбатан тез ўсганлиги учун дарахтларнинг асосий пояси тик ва баланд ҳамда йўғон бўлиб ўсади. симподиал шохланишда асосий поянинг учки қисмидаги учки куртак маълум вақтдан сўнг ўсишдан тўхтайди. унинг остидаги …
4
сохта дихотомик шохланиш ҳам учрайди. бунда новданинг учки куртаги остида иккита қарама-қарши ён куртак ҳосил бўлади ва улар бараварига ўса бошлайди. учки куртак эса ўсишдан тўхтайди. натижада иккита янги ён новданинг ҳосил бўлиши бирламчи новданинг айри бўлиб ўсишга олиб келади. сохта каштан, сирень, бангидевона ўсимликлари сохта дихотомик йўл билан шохланади. тупланиш ғалласимон ўсимликларда кузатиладиган ўзига хос шохланиш типидир. бунда асосий поянинг ер остки қисмидаги бир неча бўғимлар қисқариб, ўзаро яқинлашади ва куртаклардан янги ён новда ривожланади, улар эса қўшимча илдизлар ҳосил қилади. бу ён новдаларда ҳосил бўладиган қисқарган куртаклар ўсиб, янги ўсимликларга айланади. 4. кўпгина юксак ўсимликлар новдалари ташқи муҳит таъсирида турли хил шакл ўзгаришларига учрайди ёки метаморфозлашади. шакли ўзгарган новдалар ер остки ва ер устки шакли ўзгарган новдаларга бўлинади. ер остки шакли ўзгарган новдалар ўсимликларни вегетатив кўпайиши, қишлаши ёки запас озиқ моддалар тўпланиши учун хизмат қилади ва уларга илдизпоя, туганак, пиёзбош, туганакпиёзбош, бошкарам кабилар киради. илдизпоя асосан кўп йиллик …
5
еча бўғим оралиғидан иборат йўғон этли бўртма шаклида ривожланади. туганаклардан ҳам ўсимликларни вегетатив кўпайтиришда фойдаланилади. картошка туганаги хлорофилсиз, жуда қисқарган бўғим оралиғли, ёруғлик таъсирида яшил рангга кирувчи ер остки новда бўлиб, улар баргда фотосинтез жараёнида ҳосил бўлувчи крахмални ўсимликнинг рангсиз, узун ер остки поялари учларида, яъни столонларда тўпланиши ҳисобига шаклланади. туганакдаги куртаклар спирал шаклда жойлашган бўлади. унинг столонга бириккан томони туганак туби, қарама-қарши томони туганак устки қисми дейилади. туганак учки қисмида учки куртак жойлашади. шунингдек «кўзчалар» деб аталувчи ён куртаклар ҳам мавжуд. кўзчаларнинг ҳар бирида учтадан куртак бўлиб, улардан фақат биттаси ўсди, бошқалари тиним ҳолатда қолади. туганакнинг асосий массаси ўзак паренхимасидан иборат. пиёзбош ер остки бўғим оралиғи қисқарган новда бўлиб, улар запас озиқ моддалар тўпланувчи, рангсиз, қобиқсимон шаклли барглардан ташкил топади. пиёзбошнинг марказида запас барг бошланғичлари, пастки қисмида қўшимча илдизлари бўлади. эрта кўкламда қобиқсимон баргларда тўпланган запас озиқ моддалар ҳисобига куртак униб, ундан ҳақиқий новда шаклланади. бу новдада гул ривожланиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўсимликларнинг вегетатив органлари 3"

1675162605.docx reeferat ўсимликларнинг вегетатив органлари в) новда, унинг вазифаси ва тузилиши. режа: 1. новда, унинг вазифаси ва морфологик тузилиши. 2. куртаклар ва уларнинг хиллари. 3. новданинг шохланиш типлари. 4. новданинг ер остки шакл ўзгаришлари. 5. новданинг ер устки шакл ўзгаришлари. таянч иборалар: новда, новданинг вазифалари, бўғим, бўғим оралиғи, барг қўлтиғи, барг ўрни, барг излари, судралувчи новдалар, йиғлоқи новдалар, кўтарилиб ўсувчи новда, вегетатив новда, генератив новда, ўсиш конуси, примордиал барглар, ён куртаклар, вегетатив куртак, генератив куртак, қишловчи куртак, яширин куртак, қўшимча куртак, дихотомик, моноподиал, симподиал, ҳосил шохлари, сохта дихотомик, тупланиш, илдизпоя, туганак, пиёзбош, бошкарам, пиёзбоштуганак, суккилент, гажак, тикан, жингалак. 1. н...

DOCX format, 19.5 KB. To download "ўсимликларнинг вегетатив органлари 3", click the Telegram button on the left.