терининг тузилиши ва кимёвий таркиби

DOC 326.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1481463283_66545.doc терининг тузилиши ва кимёвий таркиби режа: 1. терининг тузилиши. 2. дерманинг ҳужайрали элементлари. 3. дерманинг толали элементлари. гистологик тузилиши. “гистология” сўзи грек тилидан олинган бўлиб, тўқималар ҳақидаги таълимотни билдиради. чарм ва мўйнахом -ашёсининг гистологик тузилиши, чарм ва мўйнаишлаб чиқаришга яроқли ҳисобланган турли хил ҳайвонлар терисининг тузилишини кўриб чиқади. тери - ҳайвон танасининг ташқи, қоплаб турувчи қавати бўлиб, унинг организмини ташқи таъсирлардан ҳимоя этади, шунингдек моддалар алмашинуви ва атроф муҳитнинг ҳар хил инжиқликларини қабул қилишда иштирок этади. тери жун қоплами, эпидермис, дерма ва тери ости тўқимасидан ташкил топган (1- расм). терида шунингдек ҳар хил безлар, қон томирлари, нерв тўқималари ва мушаклар жойлашган. ҳайвон териси асосан бирикувчи ва эпителиал тўқималардан иборат бўлиб, шунингдек унда мушак, ёғ ва нерв тўқималари жойлашган. бирикувчи тўқима ҳайвон танасининг алоҳида органлари ва қисмларини бир – бирига боғлайди, ҳамда дерма ва тери ости клетчаткасини ташкил этади. эпителиал тўқима тери қопламасининг юқори қисми – эпидермис ва жун қопламини …
2
толали структуралар (ретикулин, элаудин ва бошқалар) ушбу уч асосий тола типларига киритилади. шундай қилиб, тери қопламасининг ҳужайралараро моддасида фибрилляр элементлар, коллаген ва эластин толалари кўпчиликни ташкил этади. тери тузилиши ундан ишлаб чиқарилган тери ёки мўйнанинг асосий хоссаларини, унинг қандай максадда ишлатилиши ҳамда унга бирламчи ишлов бериш табиатини белгилайди. эпидермис – эпителиал тўқималардан ташкил топган бўлиб, тери қопламининг ташқи қавати ҳисобланади. эпидермис ташқи қавати шохланган, ҳар хил шаклдаги ҳужайраларнинг зич ётқизилган тўпламидан иборат. унинг қалинлиги тахминан тери қалинлигининг 0.5-1 % ни ташкил этади. эпителиал тўқималардаги чегаралари аниқ ифодаланган ҳужайралар бир ёки кўп қаватли эпителийларни ҳосил қилиш қобилиятига эга. унда қон томирлари бўлмайди. ҳужайраларнинг озиқланиши ва алмашинув шароитларининг ўзгариши, юқори қаватларнинг шохланишига олиб келади. эпидермис ҳайвон ҳаётида катта физиологик роль ўйнайди. намликнинг буғланишини ва қуйи қаватларга бактериялар киришини тўхтади, тананинг иссиқлик беришини бир оз камайтиради. эпидермис гўё, қуйида ётган қават- дермага соч халтачалари ва ҳар хил безлар, шунингдек дермага ботган кўпсонли ғуддалари …
3
% ни ташкил қилади. одатда эпидермисда иккита қаватга: ички (нишли ёки малпигий) ва ташқи (шохланган ёки ташқи) қаватларга ажратилади. ички қават бевосита дермага туташган бўлиб, асосан тирик ҳужайралардан ташкил топган. ҳужайраларнинг шакли ва ҳолатига қараб уни уч қисмга: асосий (ҳақиқий нишли ёки базал), қилтиқсимон (тўрли) ва донли қаватларга бўлиш мумкин. асосий қаватда ҳосил бўлган ҳар бир ҳужайра ўсиш ва қариш жараёнида, ўзининг цилиндрсимон шаклини аста –секин ўзгартириб, қилтиқсимонга айланади, унда дончалар пайдо бўлади. сўнгра эзилган ҳолатга ўтиб, секин аста шохланади. ҳужайралар ушбу метаболик ўзгаришлардан ҳар хил тезлик билан ўтадилар, шунинг учун ҳар хил қаватларнинг ҳужайралари бир вақтда ҳосил бўлиши мумкин. эпидермиснинг асосий қавати (ҳақиқий нишли) остида, кўп қиррали ҳужайралар қаторидан ташкил топган қилтиқсимон қават жойлашган. бу ҳужайралар ўзаро протоплазматик кўприклар билан боғланган. ушбу ҳужайраларда ҳали шохланиш белгилари йўқ, аммо улар бўлиниш қобилиятига эга эмас. қилтиқсимон қават остида янада юпқароқ, икки – уч қатор кўп қиррали эзилган ҳужайралардан ташкил топган донли …
4
иснинг бакувватлироқ қавати - ҳақиқий шохли қават – бўш, шохланган қобиқчалардан ташкил топган тангачалар шаклидаги шохланган ҳужайралардан иборат. бу бўшлиқлар ҳаво ёки тери ёғи деб юритиладиган модда билан тўлдирилган. шохли қаватнинг юқори қисмида шохланган ҳужайралар орасидаги боғ узилиб, улар эпидермисдан осонгина ажралади. шунинг учун шохланган ҳужайраларнинг ушбу юқори қавати кепакланади. малпигий қаватида махсус толачаларнинг мавжудлиги, унинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. нишли қаватнинг плазматик моддаси толали структурага эга. протоплазманинг ингичка толачалари, ҳужайрадан ҳужайрага ўтиб, каркас ёки гумбаз ҳосил қилади. ўз навбатида бу гумбаз, нишли қават учун таглик вазифасини ўтайди. ушбу толачалар афтидан шохланиш табиатига эга. улар етарлича мустаҳкамликка эга бўлиб, малпигий қавати ҳужайраларининг ядросини эгиб, эпидермис деформацияланганда, уларни шикастланишдан сақлайди. бундан ташқари ушбу қават ҳужайраларидан дерма томон плазматик ғуддалар бўртиб чиққан бўлиб, улар дерма юза қаватининг толалараро оралиқларига кириб кетади. ана шундай қилиб, эпидермис дерма сиртида бир неча марталаб маҳкамланади ва шу билан биргаликда тери қопламининг ушбу қаватларида боғланиш амалга ошади. …
5
н. дерма - терининг асосий қавати бўлиб, бевосита эпидермис остида жойлашган. у тери қалингининг 95-98 % ни ташкил этади. дерма аморф моддага ботган толали ва ҳужайрали структуралардан ташкил топган. унинг қалинлиги, зичлиги ва мустаҳкамлиги, ҳайвоннинг тури ва ёшига, шунингдек терининг топографик қисмларига қараб ўзгаради. дермада ўзаро зич боғланган иккита қаватни фарқлаш мумкин. устки- ғуддали қават (термостатик) қалинлиги каттароқ ва пишиқлиги камроқ, пастки – тўрли қават, анча зич ва мустаҳкамроқ қават. эпидермисга ёндашган ғуддали қават, тола боғламлари орасида жойлашган соч халтачалари, сочни кўтарувчи мушаклар, ёғ ва тер безларини сақлайди. ғуддали қават қалинлиги, ҳайвоннинг тури, ёши ва терининг топографик қисмларига қараб, дерма қалинлининг 20-50% ни ташкил этади. ушбу қават сиртини, юзги қават деб юритиш қабул қилинган, чунки эпидермис бартараф этилгандан сўнг, ғуддали қават юзаси терининг юза томони бўлиб қолади. бу қават ҳар бир хом -ашё турига хос бўлган расм- мереяга эга. ғуддали қаватнинг бу қисмида кўп миқдорда эластин толалари мавжуд, улар тармоқланган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "терининг тузилиши ва кимёвий таркиби"

1481463283_66545.doc терининг тузилиши ва кимёвий таркиби режа: 1. терининг тузилиши. 2. дерманинг ҳужайрали элементлари. 3. дерманинг толали элементлари. гистологик тузилиши. “гистология” сўзи грек тилидан олинган бўлиб, тўқималар ҳақидаги таълимотни билдиради. чарм ва мўйнахом -ашёсининг гистологик тузилиши, чарм ва мўйнаишлаб чиқаришга яроқли ҳисобланган турли хил ҳайвонлар терисининг тузилишини кўриб чиқади. тери - ҳайвон танасининг ташқи, қоплаб турувчи қавати бўлиб, унинг организмини ташқи таъсирлардан ҳимоя этади, шунингдек моддалар алмашинуви ва атроф муҳитнинг ҳар хил инжиқликларини қабул қилишда иштирок этади. тери жун қоплами, эпидермис, дерма ва тери ости тўқимасидан ташкил топган (1- расм). терида шунингдек ҳар хил безлар, қон томирлари, нерв тўқималари ва мушаклар жойлашган. ...

DOC format, 326.5 KB. To download "терининг тузилиши ва кимёвий таркиби", click the Telegram button on the left.