хусусий эпизоотия

DOCX 27.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1493777948_68188.docx хусусий эпизоотия режа: 1. инфекцион касалликларга ташхис қўйиш усуллари 2. эпизоотологик ўчоқда ўтказиладиган тадбирлар 3. карантин, дезинфекция, дезинсекция, дератизация тадбирлари таянч иборалар: эпизоотологик маълумотлар, клиник, бактериологик, серологик текшириш усуллари, карантин, дезинфекция, дератизация, дезинсекция, эпиоотик ўчоқ турлари ва ўтказиладиган тадбирлар. касалликни аниқлаш учун кўп қаторли текшириш усуллари амалга оширилади. яъни касал ҳайвонни тириклик вақтида ва мурдаларда ўтказилади. ҳайвонларни тириклик вақтида - хўжаликни эпизоотологик ҳолати, касал ҳайвонларни клинико - физиологик кўрсаткичлари (пульс, нафас олиш, ҳарорати) ҳамда лаборатория текшириш усуллари касал ҳайвонлардан олинган намуналар (патологик материал) текширилади. эпизоотологик текшириш - натижалари хўжаликга тўғри тавсиф берилиб, хўжаликда учраб турадиган юқумли касалликлар, ветеринария ҳисоботлари, йиллар давомида хўжаликни ветеринария ҳолати, хўжаликнинг санитария, гигиена ҳолати, хўжаликда молларни сақлаш, парвариш қилиш, асраш, суғориш, озиқлантириш усуллари, озиқа сифати, озиқлантириш технологияси, суғориш режими аниқланади. касал бўлган ва касалликга мойил ҳайвонлар аниқланади. касаллик манбаи, микробларни тарқатувчи ҳолатлар, хўжаликга инфекцияни келиш йўллари аниқланади. клиник текширишда - касал ҳайвоннинг ҳарорати, юрак уриши, …
2
юбориладиган патматериал яхшилаб ўралиб ташқи муҳитга тарқалиб, уни ифлослантиришини олдини олиш тадбирлари кўрилиб тоза ҳолда лабораторияга етказилиши лозим. бактериологик усулда юборилган материалдан суртмалар тайёрланиб микроскоп остида кўрилади ва озиқа муҳитларига эқилади. айрим ҳолларда лаборатория ҳайвонларига юборилиб биопроба усулида касаллик аниқланади. микроскопда кўрилганда микроорганизмларнинг шакли, катталиги, жойлашиши, тузилиши, ҳаракатчанлиги аниқланади. бактериялар шаклларига кўра 3 та асосий гуруҳга бўлинади. · шарсимонлар (кокклар) · таёқчасимон (бактерия ва бациллалар) · спиралсимон (вибрионлар, спириллар) серологик усули - касал ҳайвонлар қон зардоби таркибида махсус антителаларни махсус зардоблар ёрдамида антиген билан аниқланади. бундай реакциялардан ра (реакция агглютинация), рск (комплементларни боғланиш реакцияси), рп (преципитация реакцияси) лаборатория шароитида кенг қўлланилади. текшириш учун хўжаликларда ҳайвонлардан олинган қон зардоби ишлатилади. қон зардоби лабораторияга қайднома билан юборилиб ҳайвонларнинг тури, қулоғидаги тартиб номери, қон намунаси олинган кун, ой ва йил кўрсатилган бўлиши керак. агглютинация реакцияси - бруцеллёз, паратиф, паррандаларнинг пуллороз касаллигини аниқлашда қўлланилади. бу усул касал ҳайвонлар қон зардоби таркибидаги антителаларни олдин аниқ …
3
слота эритмаси қўшилиб 15-20 мин. қайнатилади. сўнгра асбестли пахта фильтрда фильтрланади. бу тайёр антиген бўлади. махсус штативга диаметри 3-4 мм пробиркалар ўрнатилиб 0,3 мл дан антиген ва эҳтиётлик билан 0,3 мл қон зардоби томизилади. агар терида куйдирги касаллиги микроби бўлса 3-4 дақиқадан кейин антиген ва зардоб қўшилган чегарада оқиш ҳалқа ҳосил бўлади. комплементларни боғланиш реакцияси (рск) - бу реакция ёрдамида манқа, бруцеллёз, отларнинг қочириш касаллигини аниқлашда қўлланилади. бу реакция касал ҳайвонлар қон зардобида махсус антителаларни аниқлашга асосланган бўлиб, қайсиким микробларни ва эритроцитларни эритиш қобилиятига эга. биологик усулда текшириш - бу усул патологик материалдан тайёрланган эритмани касалликга мойил ҳайвонларга юбориб тажрибада касалликни чақириб ташхисни тасдиқлашга асосланган. бунинг учун оч сичқон, денгиз чўчқасидан фойдаланилади. мурдалар ёриб кўриб диагноз қўйилади. бунда гистологик, патонатомик бактериологик ва биологик усулларда текшириб ташҳиз қўйилади. аллергик усул - касал ҳайвонларнинг аниқ бирор бир касаллик антигенига сезгирлигини ошишига асосланган бўлиб, аллерген тери остига, тери орасига юборилади ва шиллиқ пардаларга …
4
б бориш, ўтказиладиган тадбирларнинг комплекслигини таъминлаш ва эпизоотик занжирнинг биринчи галда асосий ҳалқасига таъсир этишга қаратилган. умумий профилактик тадбирларга - ҳайвонларни боқиш ва асраш, мол ўликларини йуқотиш, молларни текшириш, молларни сотиш ва сотиб олиш, давлат чегаралари орқали молларни олиб ўтиш, кемирувчиларга қарши кураш, маданий оқартув ишлари, молларни эмлаш, карантин ва дезинфекция қилиш киради. дезинфекция – ташқи муҳит шароитида касаллик тарқатувчи микробларга қарши кураш тадбирларидир. бу профилактик, мажбурий ва якуний турларга бўлинади. дезинсекция - ҳашоратларга қарши кураш чора тадбирлари. дезинвазия - ошқозон ичак қуртларига қарши кураш чора тадбирлари. дегельминтизация - организмдаги гельминтларни ҳайдаб чиқариш чора тадбирлари. бу даволаш, диагностик ва профилактика чоралари сифатида ўтказилади. дератизация - кемирувчиларга қарши кураш чора тадбирлари. бу механик, кимёвий ва биологик усулларда ўтказилади. дезобарьер - фермага кириш дарвозаси олдига қурилади. узунлиги 7–9 м, эни дарвоза кенглигида, чуқурлиги 0,5 м бўлиб, уювчи ишқорлар эритмаси билан тўлдирилади. асосан фермага кириб чиқаётган транспорт воситаларини зарарсизлантириш учун қўлланилади. куйдирги - …
5
айнатилса ўлади. қуёш нурлари бир неча соатда, ошқозон шираси эса 30 минутда ўлдиради. спора ҳосил қилган микроблар 45-60 минут қайнатилганда, дезинфекцияловчи эритмаларда бир неча минутдан икки соатгача чидайди. эпизоотологияси - куйдирги касаллиги билан барча қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, ит, мушук, ёввойи ҳайвонлар касалланади. инфекция манбаи бўлиб касал ҳайвонлар ҳисобланади. организмдан қўзғатувчилар тезак, сийдик, сўлак орқали ажратилади. куйдирги микроби билан ифлосланган ташқи муҳит объектлари - қўзғатувчини утказувчи омил бўлиб хизмат қилади. айниқса, куйдирги касаллигидан ўлган ҳайвонларнинг жасади хавфлидир. ўлган ҳайвонларни ёриш ман қилинади. ёрилган жасадларда куйдирги қўзғатувчиси 3 суткада ўлади. агар ўлик ёрилса қўзғатувчи ташқи муҳитга тушиб кислород ҳамда иссиқлик таъсирида спора ҳосил қилади ва 30 кунгача сақланиши мумкин. ҳайвонларга куйдирги касаллиги асосан алиментар йул билан юқади. респиратор ва трансмиссив йул билан зарарланиши ҳам кузатилган. куйдирги касаллиги баҳор ва кузда кўпроқ учрайди. қишда ҳайвонлар куйдирги касаллиги микроби билан ифлосланган озиқаларни исътемол қилганда пайдо бўлади. патогенези ва клиник белгилари. куйдирги қўзғатувчиси ҳайвон организмига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хусусий эпизоотия"

1493777948_68188.docx хусусий эпизоотия режа: 1. инфекцион касалликларга ташхис қўйиш усуллари 2. эпизоотологик ўчоқда ўтказиладиган тадбирлар 3. карантин, дезинфекция, дезинсекция, дератизация тадбирлари таянч иборалар: эпизоотологик маълумотлар, клиник, бактериологик, серологик текшириш усуллари, карантин, дезинфекция, дератизация, дезинсекция, эпиоотик ўчоқ турлари ва ўтказиладиган тадбирлар. касалликни аниқлаш учун кўп қаторли текшириш усуллари амалга оширилади. яъни касал ҳайвонни тириклик вақтида ва мурдаларда ўтказилади. ҳайвонларни тириклик вақтида - хўжаликни эпизоотологик ҳолати, касал ҳайвонларни клинико - физиологик кўрсаткичлари (пульс, нафас олиш, ҳарорати) ҳамда лаборатория текшириш усуллари касал ҳайвонлардан олинган намуналар (патологик материал) текширилади. эпизоотологик...

DOCX format, 27.6 KB. To download "хусусий эпизоотия", click the Telegram button on the left.

Tags: хусусий эпизоотия DOCX Free download Telegram