эрта ёшдаги болалар касалликлари диатезлар

DOC 519,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1476473059_65603.doc эрта ёшдаги болалар касалликлари диатезлар режа: 1. экссудатив - катарал диатез 2. лимфатик-гипопластик диатез 3. нерв-артритли диатез 4. рахит 5. спазмофилия 6. целиакия 7. дисахаридлар етишмовлиги 8. камқонлик 9. ўткир бронхит 10. обструктив бронхит 11. бронхиолит 12. пневмония (зотилжам) – ўпканинг ўткир яллиғланиши 13. туғма юрак нуқсонлари 1. экссудатив - катарал диатез экссудатив диатез (эд) тушунчаси 1905 йилда а. черни томонидан киритилган бўлиб, эрта ёшдаги болалар организмининг ўзига хос реактивлик хусусияти бўлиб, тери ва шиллиқ қаватларининг инфильтратив-дескваматоз яллиғланишга, аллергик касалликларга мойиллигидир. экссудатив катарал диатез лимфатик тугунлар гиперплазияси (катталашуви), организмда туз ва сув алмашинувининг тез-тез ўзгариб туриши билан характерланади. ташҳисот мезонлари: анамнез: онасида меъда-ичак йўли касалликлари қайд этилганлиги, ҳомиладорлик даврида ҳар хил дори воситалари билан даволангилиги, эрта сунъий овқатланишга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, ота-онасида ёшлигида эд қайд этилганлиги аниқланади. эднинг клиник белгиларини намоён қилувчи асосий омиллар: овқат маҳсулотлари, сигир сути, цитрусли мевалар, қулупнай ва бошқалар. тухум, қулупнай, лимон, банан, шоколад, …
2
ли. 2. ахлатнинг умумий таҳлили. 3. ахлатни дисбактериозга текшириш даволаш 1. рационал тўғри овқатланиш, бола бир ёшга тўлгунга қадар она сути билан боқиш муҳим аҳамиятга эга. овқат таркибида углеводлар миқдорининг кўплиги экд кечишини оғирлаштиради.экд билан касалланган болалар терисида қанд миқдори соғлом болалар терисига нисбатан икки баравар кўплиги аниқланган. она истеъмол қиладиган овқат маҳсулотлари таркибида облигат аллергенлар бўлмаслиги, сигир сути билан овқатлантиришни чегаралаш. овқат рационида мевалар ва нордон сут маҳсулотлари бўлиши керак, чунки улар енгил ҳазм бўлади. 2. витаминлар. куруқ экземада 3 ҳафтадавомида гавда оғирлигига 1000 халқаро бирликда (хб) витамин а берилиши яхши натижа беради, лекин бир кеча-кундуздаги миқдори гавда оғирлигига нисбатан 10000 хб ошмаслиги керак. в гуруҳ витаминлари (в6, в5, в15 ) ва витамин е ҳам даволашда қўлланади. 3. антигистамин дори воситалари 5–7 кун давомида алмаштириш йўли билан тавсия этилади. масалан, кетотифен 0,05 мг/гавда оғирлигига кунига 2 марта, магний сульфатнинг 2–5% ли эритмаси 1 чой қошиқдан 3 маҳал ичирилади. 4. …
3
ан мева шарбатлари ва овқат маҳсулотлари боланинг кунлик овқат рационидан олиб ташланади. қизил ва сариқ рангли мева шарбатлари тавсия этилмайди. экссудатив катарал диатези бор сунъий, аралаш овқатлантириладиган болаларга нордон сут маҳсулотлари берилади. йилда 1–2 марта дисбактериозга қарши бифидумбактерин ичирилади. 3. бола бир ёшга тўлгандан сўнг таркибида аллерген хусусияти кучли бўлган овқат маҳсулотлари (тухум, балиқ, ҳар хил ширинликлар, қахва, банан, қора смородина, малина, асал, ёнғоқ, овқат маҳсулотларига қўшиладиган қўшимчалар, қонсервалар, аччиқ ва шўр овқат маҳсулотлари) боланинг овқат рационидан олиб ташланади. 4. уйда гипоаллергенли муҳит ташкил қилинади: ҳафтада 2 марта уйдаги ҳамма нарсалар намланган латта билан артилади, уй ҳайвонлари, аквариум, гулларни бола яшаётган хонада сақламаслик, китобларни ёпиқ шкафларда сақлаш, бола бор жойда кийим-уст бошларни ҳар хил сунъий кир ювиш воситалари билан ювмаслик, ҳайвон юнги ва қуш патларидан тайёрланган ёстиқлар бўлмаслиги керак. 5. даволашда дори воситаларини иложи борича камайтириш ва облигат аллергенли дори воситалари билан даволамаслик керак. 6. сурункали инфекция ўчоқларини, ўт йўллари …
4
олатларга мойиллиги билан характерланади. ташҳисот мезонлари 1. анамнези антенатал ривожланиш даврининг оғир кечганлиги, туғилишда гавда оғирлиги ва узунлиги кўрсаткичининг юқорилиги, неонатал даврда чўзилувчи қоньюгацион сариқлиқ, йирингли яллиғланиш, постнатал даврда дисбактериоз, энтероколит, зотилжам, бронхлар яллиғланиши ва қайталанувчи ўпка-бронх касалликларини ўтказганлиги. 2. клиник мезонлар · боланинг ташқи кўриниши: меъёрдан ташқари ортиқча тўлалик, терининг рангпарлиги, терининг таранглиги суст, кам ҳаракатчан, бўшашган, бўйин ва кўкрак қафаси калта, оёқ-қўллари узун. · лимфопролифератив синдром: лимфатик тугунлар, танглай ва ютқин безларининг тил сўрғичлари, жигар ва талоқ бир оз катталашган. · буйрак усти бези функциясининг етишмовчилиги натижасида юзага келган клиник белгилар: коллапс, диспептик ўзгаришлар (қусиш, қайт қилиш, сабабсиз ич кетиши, қориннинг димланиши, қоринда ҳар хил оғриқлар). · юрак-қон томир синдроми: юрак тонлари бўғиқ, систолик функционал шовқин, артериал қон босими пасайган. · бўғим синдроми: кам ҳолларда артритлар, миокардит, васкулит. · тимуснинг катталашиши натижасида юзага келадиган синдромлар: товушнинг пастлиги, товушнинг йўқ бўлиб кетиши, бола йиғлаганда хўроз қичқиришига ўхшаш товуш, бошини …
5
и бузи лганда 4–5 мг\гавда оғирлигига ёғларни чеклаш. кўрсатма бўйича облигат аллергенларни чеклаш. 3. таъсир этувчи омилларни камайтирган ҳолда ётоқ тартиби: болани онаси билан касалхонага ётқизиш афзаллиги, беморни шифокор кўриги ва унга қилинадиган муоложаларни авайлаб ўтказиш, томир, мушак орасига дори воситалари юборишни иложи борича чеклаш. 4. куз ва баҳор ойларида йилига 2 марта қуйидаги дори воситалари билан даволаш керак: · қисқа муддат десенсибилловчи дори воситалари билан; · 2 ҳафта давомида иммуностимулятор дори воситалари билан; - витаминлар а, в1, в2, в5, с, гексавит; · адаптогенлар (женьшень қайнатмаси, пантокрин, олтинилдиз) артериал қон босими тушиб кетганда; · тиреоидин; · тимуснинг катталашиши натижасида ҳаёт учун муҳим органларнинг сиқилиши бўлганда 7–10 кун давомида преднизолон тавсия этиш; профилактикаси · жинсий йўллар билан ўтадиган касалликларни даволаш; · ҳомиладор аёлларни тўғри рационал овқатлантириш; · болани она сути билан боқиш; · бир хил овқат тури билан овқатлантирмаслик; · кун тартибини тузи ш; · тоза ҳавода юриш; · чиниктириш; · …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эрта ёшдаги болалар касалликлари диатезлар"

1476473059_65603.doc эрта ёшдаги болалар касалликлари диатезлар режа: 1. экссудатив - катарал диатез 2. лимфатик-гипопластик диатез 3. нерв-артритли диатез 4. рахит 5. спазмофилия 6. целиакия 7. дисахаридлар етишмовлиги 8. камқонлик 9. ўткир бронхит 10. обструктив бронхит 11. бронхиолит 12. пневмония (зотилжам) – ўпканинг ўткир яллиғланиши 13. туғма юрак нуқсонлари 1. экссудатив - катарал диатез экссудатив диатез (эд) тушунчаси 1905 йилда а. черни томонидан киритилган бўлиб, эрта ёшдаги болалар организмининг ўзига хос реактивлик хусусияти бўлиб, тери ва шиллиқ қаватларининг инфильтратив-дескваматоз яллиғланишга, аллергик касалликларга мойиллигидир. экссудатив катарал диатез лимфатик тугунлар гиперплазияси (катталашуви), организмда туз ва сув алмашинувининг тез-тез ўзгариб туриши билан хара...

Формат DOC, 519,0 КБ. Чтобы скачать "эрта ёшдаги болалар касалликлари диатезлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эрта ёшдаги болалар касалликлар… DOC Бесплатная загрузка Telegram