юрак ва қон томирлар тизим

DOC 93,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403707987_46273.doc юрак ва қон томирлар тизим режа: 1. юрак томирлар тизими, морфофункционал тавсифи. 2. қон томирлари, турлари, гемодинамик шароитлар, томирларнинг тузилиш принциплари. 3. артериялар, турлари, пардаларининг тузилишлари. 4. микроциркулятор оқим томирларининг тузилиши. 5. гемокапиллярлар, турлари, артериовенуляр анастомозлар. 6. веналар, турлари, тузилиши. томирлар тараққиёти, ёшга кўра ўзгаришлари. 7. лимфатик томирлар турлари, тузилиши. 8. юрак, унинг камералари ва деворлари. 9. эндокард, юрак клапанлари. 10. миокарднинг микроскопик тузилиши. 11. миокард, кардиомиоцитлар, турлари. 12. юрак тараққиёти, ёшга кўра ўзгаришлари. 13. чақалоқ юраги ҳусусиятлари. тми: юрак клапанлари ва уларнинг цитофизиологияси. юрак ва томирлар системаси организмни қон билан таъминлайди, қон орқали аъзо ва тўқималарга ҳар хил озуқа моддалар, кислород ва биологик фаол моддаларни етказиб беради, шу билан бирга организмда модда алмашиниш натижасида ҳосил бўлган кераксиз маҳсулотларини ва газларни олиб чиқишда ҳизмат қилади. бу системага қон ва лимфа томирлари, юрак киради, қон томирларига артериялар, артериолалар, қон капиллярлари ге​мокапиллярлар, венулалар, веналар ва артериола - венулляр аностомозлар киради, артерияларда …
2
а ҳар хил бўлиб, кўпроқ гемодинамик омилларга, қон босими ва тезлигига боғлиқ э ла с т и к т и п д а г и а т е р и я л а р. эластик типдаги артерияларга йирик томирлар, яъни аорта ва ўпка артериялари киради. бу типдаги томирларда катта қон босим (120-130 симоб устуни) ва тезлиги 10-13 м/с/ билан оқди. эластик толалар ва пардаларнинг кўплиги туфайли бу артериялар девори чўзилувчи бўлади. натижада томир бўшлиғи кенгайиб, қoн зарби сусаяди. диастола пайтида эса, томир девори яна илгариги ҳолатга қайтади. и ч к и п а р д а томир бўшлиғига қapaгaн бўлиб, ўз навбатида у ҳам уч қaвaтдан тузилган: эндотелий, эндотелий ости қавати ва эластик толалар чигали. эдотелий ҳужайралари базал мембранада жойлашган йирик, ясси ҳужайралар бўлиб, улар томир бўйлаб ётади. одам аортасининг эндотелий ҳужайраларнинг бўйи баъзан 500 мкм га, эни эса 150 мкм га етади. бу ҳужайралар кўпинча бир ядроли бўлиб, уларнинг …
3
толалар билан ўзаро боғланиб, бошқа пардаларнинг эластик элементлари билан биргаликда ягона эластик каркас ҳосил қилади, дарчали эластик мембраналарнинг сони 40-50 тага етади. улар орасида оз миқдорда фибробластлар учрайди. мембраналар орасида уларга нисбатан қийшиқ йўналган силлиқ мушак хужайралари жойлашади. ўрта қаватнинг бундай тузилиши аорта деворининг эластиклигини таъминлайди, систола даврида у кенгайиб, қон зарбини юмшатади ва диастола вақтида томир деворинвнг тонусини сақлаб туришга ёрдам беради. микроциркvлятор оқим. микроциркулятор оқим бу системага артериолалар, капиллярлар, венулалар ва артерио-венуляр аностомозларни ўз ичига олади. қон томирларни ушбу функционал комплекси лимфа капиллярлари ва лимфа томирлари бўлган бириктирувчи тўқима билан биргаликда аъзоларнинг қон билан таъминланишини бошқаради, қон ва капиллярлар орқали модда алмашинувини таьминлайди. шу билан бирга дренаж ва қон депоси вазифаларини бажаради. кўпинча микрициркуляция система перекапилляр, капилляр ва посткапилляр томирларнинг қалин тўридан иборат. ҳар бир аъзонинг вазифаларига мос равишда микроциркуляцияси тўқима томирларининг шакли, диаметри ва зичлиги ўзига ҳос ҳусусиятларига эга. макроциркуляция система томирлари қон оқишига қараб ўзгариб туради, …
4
и, қон яратувчи аъзоларда, эндокрин безларда ва жигарда йирик /диаметри 20-30 мкм ва ундан катта/ капиллярлар бўлиб, улар синусоид капиллярлар деб аталади. жинсий олатнинг ғoвaк танасида эса капиллярларнинг махсус тури қон сақловчи бўшлиқлар лакуналар мавжуд. капиллярлар кўпчилик ҳолларда тўр ташкил қилади, аммо улар қовузлоқ /тери сўрғичларида/, хамда коптокчалар /буйракда томирлар коптокчасида/ ҳосил қилиб жойлашиши мумкин. қовузлоқ ҳосил қилган капиллярларда артериал ва веноз бўлимлар тафовут қилинади. веноз бўлим артериал бўлимга нисбатан бироз кенгроқ бўлади. турли аъзоларда капиллярларнинг зичлиги турлича бўлади ва у холат аъзо тўқималарининг морфо-функционал ҳусусиятига боғлиқ. капиллярлар девори жуда юпқа бўлишига қарамай, унда хам 3 қатлам; эндотелий ҳужайраларидан ташкил топган ички; базал мембрана ва нозик коллаген толалардан иборат ўрта хамда адвентициал ташқи қаватларини ажратиш мумкин. эндотелий ҳужайраларининг узунли- 25-30мкм /баъзан 75-175 мкм га/ эни 8-10мкм га етади. ҳужайраларнинг қалинлиги ядро жойлашган ерда 3-5 мкм бўлса, четки қисмларида юпқалашиб, 0,1 мкм гача боради, электрон микроскопда қаралганда эндотелий ҳужайрасининг капилляр бўшлиғига …
5
а қон ўз оғирлик кучи билан ҳаракат қилганлиги туфайли уларнинг девори анча юпқа ва мушак элементлари кам бўлади. қон оқими ҳусусиятларига кўра баъзи аъзолар /мия пардалари, кўзнинг тўр пардаси, қон яратувчи аъзолар, йўлдош/ нинг веналарида мушак элементлари мутлақо бўлмайди. деворида мушак элементларининг ривожланиши даражасига қараб веналар икки типга бўлинади: 1. мушаксиз ва 2. мушакли веналар. мушакли веналар ўз навбатида; 1. мушак элементлар кучсиз тараққий этган, 2. мушак элементлари ўртача тараққий этган, з. мушак элементлари кучли тараққий этган веналарга бўлинади. мушаксиз /ёки толали типдаги веналар/. бу веналарнинг девори базал мембрана устида ётган бир қават эндотелий ҳужайралар билан қопланган. базал мембранадан ташқарида юпқа бириктирувчи тўқимали қават бўлиб, у ўзини ўраб турган тўқималар билан қўшилиб кетади, буларга каттиқ ва юмшоқ мия пардалари, кўзнинг тўр пардаси, суяк, талоқ ва йўлдош веналари киради. мия пардалари ва кўзнинг тўр пардаси веналар қон босимига мос равишда ўзгурувчан бўлади. улар жуда хам кенгайиши мумкин, лекин уларда тўпланган қон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юрак ва қон томирлар тизим" haqida

1403707987_46273.doc юрак ва қон томирлар тизим режа: 1. юрак томирлар тизими, морфофункционал тавсифи. 2. қон томирлари, турлари, гемодинамик шароитлар, томирларнинг тузилиш принциплари. 3. артериялар, турлари, пардаларининг тузилишлари. 4. микроциркулятор оқим томирларининг тузилиши. 5. гемокапиллярлар, турлари, артериовенуляр анастомозлар. 6. веналар, турлари, тузилиши. томирлар тараққиёти, ёшга кўра ўзгаришлари. 7. лимфатик томирлар турлари, тузилиши. 8. юрак, унинг камералари ва деворлари. 9. эндокард, юрак клапанлари. 10. миокарднинг микроскопик тузилиши. 11. миокард, кардиомиоцитлар, турлари. 12. юрак тараққиёти, ёшга кўра ўзгаришлари. 13. чақалоқ юраги ҳусусиятлари. тми: юрак клапанлари ва уларнинг цитофизиологияси. юрак ва томирлар системаси организмни қон билан таъминлайди, қон о...

DOC format, 93,0 KB. "юрак ва қон томирлар тизим"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: юрак ва қон томирлар тизим DOC Bepul yuklash Telegram