юрак-томирлар системаси

DOCX 3 sahifa 18,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
юрак-томирлар системаси қон томирлар ҳар ҳил катталикдаги найчалар системасидан иборат, тараққиёт манбаи бўлиб мезенхима ҳисобланади. асосий вазифалари: - аъзоларга қон етказиб беради ва қонни олиб кетади; - қон билан тўқималар орасида моддалар ва газ алмашинувини таъминлайди; - тузилиши ва фаолияти жихатидан қон томирлар артерияларга, веналарга ва микроциркуляция тармоғи томирларига (артериолалар, венулалар, капиллярлар ва артериоло-венуляр анастомозлар) бўлинади. артерия томирлари артериялар қонни юракдан аъзоларга етказади. уларда қон босими ва тезлиги бошқа томирларга нисбатан юқори бўлади. артерия девори уч қаватдан (ички - т.интима, ўрта - т.медиа, ташқи - т.адвентиция ёки экстерна) иборат бўлиб, деворининг тузилиши гемодинамик шароитларга, яъни қон босими ва тезлигига боғлиқдир. деворининг тузилишига кўра артерияларнинг уч тури (эластик, мушак-эластик ва мушак артериялар) ажратилади. эластик типдаги артериялар энг йирик артериялар (аорта, ўпка артерилари) бўлиб, уларда қон босими ва тезлиги юқори бўлади. ички парда эндотелийдан, эндотелий ости қаватидан ва эластик толалар чигалидан иборат. эндотелий ости қавати анча қалин бўлиб (деворнинг 15-20%) ўзида кам …
2 / 3
либрдаги артериялар киради. ички парда билан ўрта парда орасида анча яхши ривожланган ички эластик мембрана жойлашади. ўрта парда спирал шаклда йўналган силлиқ мушак ҳужайралар тутамларига бой бўлиб, оз миқдорда эластик ва коллаген толалар тутади. ўрта парда билан ташқи парда орасида унча яхши ривожланмаган ташқи эластик мембрана бўлади. мушакли артериялар диаметри кичиклашган сари деворларининг пардалари юпқалашиб боради. микроциркуляция тармоғининг асосий тузилмалари. уларга артериолалар, капиллярлар, венулалар ва артериоло-венуляр анастомозлар киради. артериолалар диаметри 50-100 мкм бўлган энг майда мушак типидаги артериялардир, девори суст ривожланган уч пардадан иборат, ички эластик мембрана тараққий этмаган. ўрта пардасида спирал йўналишга эга бўлган 1-2 қават силлиқ мушак ҳужайралари жойлашади. артериолаларнинг капилляр олди (прекапилляр) қисмидаги силлиқ мушак ҳужайралари тўқималарга келадиган қон миқдорини бошқарувчи жумрак вазифасини ўтайди. микроциркулятор томирлар системаси 1 – артериола 2 – прекапилляр артериола 3 – қон капилляри 4 – посткапилляр венула 5 – венула 6 – артериоло-венуляр анастомоз 7 – лимфа капилляри 8 – лимфа посткапилляри …
3 / 3
микроциркуляция тармоғининг қонни олиб кетувчи бўлими ҳисобланади. посткапилляр ва йиғувчи венулалар фарқланади. посткапилляр венулалар капиллярларга ўхшаш бўлиб, улардан йириклиги, баланд эндотелий билан қопланганлиги ва перицитлари кўплиги билан фарқ қилади. йиғувчи венулалар деворида алоҳида жойлашган силлиқ мушак ҳужайралари учрайди. посткапилляр венулалар қон ва тўқима суюқлиги орасидаги муносабатни мувофиқлаштиришда, лейкоцитлар эмиграциясида иштирок этадилар. артериоло-венуляр анастомозлар орқали артериал қон капиллярларни чеклаб ўтиб венулаларга қуйилади. ҳақиқий (шунтлар) ва атипик (ярим шунтлар) анастомозлар мавжуд. ҳақиқий анастомозлар махсус беркитувчи тузилмага эга бўлиши ёки эга бўлмаслиги мумкин, махсус беркитувчи тузилмани анастомознинг ички пардасида жойлашган силлиқ мушак ҳужайралари ёки бўлмаса оқиш эпителийсимон е-ҳужайралар ташкил этади. атипик анастомозларда артериола ва венула бир-бири билан калта капилляр типидаги томир орқали бирлашади, натижада венулага қисман аралаш қон қуйилади. анастомозлар тўқима ва аъзоларни эхтиёжига яраша қон билан таъминлашда ва организмнинг турли ҳил мослашув жараёнларида муҳим ўрин тутади. қон томирлар ҳар ҳил катталикдаги найчалар системасидан иборат, тараққиёт манбаи бўлиб мезенхима ҳисобланади. асосий вазифалари: - …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юрак-томирлар системаси" haqida

юрак-томирлар системаси қон томирлар ҳар ҳил катталикдаги найчалар системасидан иборат, тараққиёт манбаи бўлиб мезенхима ҳисобланади. асосий вазифалари: - аъзоларга қон етказиб беради ва қонни олиб кетади; - қон билан тўқималар орасида моддалар ва газ алмашинувини таъминлайди; - тузилиши ва фаолияти жихатидан қон томирлар артерияларга, веналарга ва микроциркуляция тармоғи томирларига (артериолалар, венулалар, капиллярлар ва артериоло-венуляр анастомозлар) бўлинади. артерия томирлари артериялар қонни юракдан аъзоларга етказади. уларда қон босими ва тезлиги бошқа томирларга нисбатан юқори бўлади. артерия девори уч қаватдан (ички - т.интима, ўрта - т.медиа, ташқи - т.адвентиция ёки экстерна) иборат бўлиб, деворининг тузилиши гемодинамик шароитларга, яъни қон босими ва тезлигига боғлиқдир. дев...

Bu fayl DOCX formatida 3 sahifadan iborat (18,9 KB). "юрак-томирлар системаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: юрак-томирлар системаси DOCX 3 sahifa Bepul yuklash Telegram