суюқликларни ҳайдаш

DOC 105,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403614421_46066.doc суюқликларни ҳайдаш режа 1. суюқликларни ҳайдаш. 2. суюқлик - буғ системасининг хоссалари. суюқликларни ҳайдаш. икки ёки бир неча компонентлардан ташкил топган бир жинсли суюқлик аралашмаларини ажратишда ҳайдаш (дистилляция ва ректи​фикация) усули кенг ишлатилади. агар бошланҳич аралашма учувчан ва учмайдиган компонентлардан иборат бўлса, бунда буғлатиш орқали суюқликни ташкил этувчи компонентларга ажратиш мумкин. ҳайдаш йўли билан эса компонентлар турли учувчанликка эга бўлган ҳолда суюқ аралашмаларни ажратиш мумкин. ҳайдаш йули билан суюқликларни ажратиш бир хил температурада аралашма компонентларининг турлича учув​чанликка эга булишига асосланган. шу сабабли ҳайдаш пайтида ара​лашма таркибидаги ҳамма компонентлар ўзларининг учувчанлик ху-сусиятига пропорционал равишда буғ ҳолатига ўтади. мисол тариқасида икки, яъни енгил ва қийин учувчан компонентли бинар аралашмани ажратишни кўрамиз. ҳайдаш натижасида ҳосил бўлган буғ нисбатан кўп миқдорда енгил учувчан (ёки паст температурада қайнатилган) компонентдан ташкил топгандир. ҳайдаш натижасида суюқ фаза таркибида енгил учувчан компонент камая боради, буғ фазасида эса унинг миқдори кўпая боради. буғланмай қолган суюклик таркиби асосан қийин …
2
ксиз қўшимчалардан тозалаш учун ишлатилади. суюқ аралашмаларни компонентларга тўла ажратиш учун ректи​фикация усулидан фойдаланилади. ректификация жараёни аралашмани буғлатишда ажралган буғ ва буғнинг конденсацияланиши натижасида ҳосил булган суюклик ўртасида кўп маротабалик контакт пайтидаги модда алмашинишга асосланган. суюқ аралашмаларни ректификация ёрдамида ажратиш колоннали аппаратларда олиб борилади, бунда бур ва суюклик фазалари ўртасида узлуксиз ва куп маротабалик контакт юз беради. фазалар ўртасида модда алмашиниш жараёни боради. суюқ фазадан енгил учувчан компонент буғ таркибига утади, буғ фазасидаги қийин учувчан компонент эса суюқликка ўтади. ректификацион колоннанинг юқориги қисмидан чиқаётган буғ асосан енгил учувчан компонентдан иборат бўлиб, у конденсацияга учрагандан сўнг икки компонентга ажралади. конденсатнинг биринчи компоненти дистиллят ёки ректификат (юқориги маҳсулот) деб аталади. конденсатнинг иккинчи компоненти эса аппаратга қайтарилади ва у флегма деб юритилади. аппаратга қайтарилган суюклик (флегма) пастдан кўтарилаётган буғ билан учрашади. колоннанинг пастки қисмидан, асосан, қийин учувчан компонентдан ташкил топган қолдиқ модда узлуксиз равишда чиқариб турилади. ҳозирги вақтда химиявий технологиянинг кўпчилик сохаларида (органик …
3
ҳолларда ҳайдашнинг махсус усуллари: экстракцион ректификация, азеотроп ректификация, молекуляр дистиллаш ва паст температурали ректификация жараёнларидан фойдаланилади. суюқлик - буғ системасининг хоссалари амалда кўпинча кўп компонентли аралашмаларни ажратишга тўғри келади, бироқ жараённинг назариясини ўрганиш учун икки компонентли, яъни бинар аралашмани ҳайдаш йули билан ажратишни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. бинар аралашма енгил ва қийин учувчан компонентлардан ташкил топган бўлади. бинар аралашмаларнинг классификациясини д. п. коновалов ишлаб чиққан ( -расм). бу расмда турли бинар аралашма буғларининг умумий босими ва суюқ фаза ўртасидаги боғлиқлик кўрсатилган. вертикал ўқда ўзгармас температурада аралашма буғининг умумий босими берилган бўлса, горизонтал ўқда эса суюқ фазанинг тар​киби (% ҳисобида) кўрсатилган. агар аралашма компонентлари ўзаро бир-бирида эримаса (ёки жуда оз миқдорда эриса), бу ҳолат 1- чизиқ орқали ифодаланади. бунда аралашма буғларининг босими тоза компонентлар буғ босимларининг йиҳиндисига тенг булади. бу турдаги аралашмаларга бензол ҳамда сувнинг ёки углерод сульфид ва сувнинг аралашмалари мисол бўлади. бинар аралашма компонентлари бир-бирида қисман эриса, бундай аралашма …
4
ҳолат 4- чизиқ орқали ифодаланади. бундай эритмалар .-идеал системалар деб юритилади (масалан: аммиак — сув; метил спирт — этил спирт). шундай қилиб, р = f(x) чизиҳнинг кўриниши система компонентлари молекулаларининг ўзаро таъсири турлича бўлиши билан боғлиқ экан. босимнинг 4- чизиғига мос келган аралашмада бир хил ва турлича молекулаларнинг тортишиш кучи бир хил булади. бундай аралашмаларнинг ҳосил бўлишида ҳажм кичраймайди ҳам, катталашмайди ҳам, компонентларининг аралашиши пайтида иссиқлик эффекти юз бермайди. идеал эритмаларнинг хоссалари раул қонуни билан ифодаланади. бу қонунга кўра, суюқлик устидаги буғлар таркибидаги компонентларнинг парциал босими тоза компонент буғи босимининг компонентнинг суюқликдаги моляр улушига кўпайтирилганига тенг; бу ерда ра—компонентининг порциал босими; р —берилган температурадаги тоза а компонент буғларининг босими; ха — компонентининг суюқликдага моляр улуши. аралашма буғи босимининг ўзгариши тўғри чизиқдан четга чиқса, бундай эритмаларнинг ҳосил бўлиши маълум миқдордаги иссиқлик эффекти орқали боради. бу ҳол компонентлар молекулалари ўртасида ўзаро таъсир кучи борлигидан далолат беради. агар бир хил бўлмаган молекулалар ўртасидаги …
5
иборат бўлган икки компонентли аралашманинг эркинлик даражаси сонини билиш учун фазалар қоидасидан фойдаланилади; бу ерда s—эркинлик даражаси сони; ф—фазалар сони(ф=2); к.—компонентлар .сони (к=2). шундай қилиб, системанинг ҳолатини белгиловчи учта катталик (температура, босим, концентрация) дан исталган иккитасини танлаш мумкин. агар мисол тариқасида босим ва температура танланса, у ҳолда системанинг таркиби (яъни суюқлик ва буғ фазаларидаги компонентларнинг концентрацияси) маълум бир қийматга эга бўлади. бинар системаларнинг мувозанат ҳолатдаги фазалари таркиби д. п. коновалов томонидан ўрганилган ва иккита қонун таклиф этилган. коноваловнинг биринчи қонуни қуйидагича: «эритма билан мувозанатда бўлган буғ доим ўзида шундай компонентни ортиқча ушлайди, бунда эритмага шу компонентдан қўшилганда унинг қайнаш температураси пасаяди». масалан, этил спирт — сув системасини кўрамиз. агар суюқ фазага спирт қўшилса системанинг қайнаш температураси пасаяди. коноваловнинг биринчи қонунига асосан, бундай эритма қайнаши пайтида буғ фазасининг спирт буғлари билан бойиши содир бўлади. босим эгри чизиғи максимум ёки минимумга эга бўлган эритмалар учун суюқ фазанинг шундай таркиби маълумки, бундай шароитда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суюқликларни ҳайдаш" haqida

1403614421_46066.doc суюқликларни ҳайдаш режа 1. суюқликларни ҳайдаш. 2. суюқлик - буғ системасининг хоссалари. суюқликларни ҳайдаш. икки ёки бир неча компонентлардан ташкил топган бир жинсли суюқлик аралашмаларини ажратишда ҳайдаш (дистилляция ва ректи​фикация) усули кенг ишлатилади. агар бошланҳич аралашма учувчан ва учмайдиган компонентлардан иборат бўлса, бунда буғлатиш орқали суюқликни ташкил этувчи компонентларга ажратиш мумкин. ҳайдаш йўли билан эса компонентлар турли учувчанликка эга бўлган ҳолда суюқ аралашмаларни ажратиш мумкин. ҳайдаш йули билан суюқликларни ажратиш бир хил температурада аралашма компонентларининг турлича учув​чанликка эга булишига асосланган. шу сабабли ҳайдаш пайтида ара​лашма таркибидаги ҳамма компонентлар ўзларининг учувчанлик ху-сусиятига пропорционал равиш...

DOC format, 105,0 KB. "суюқликларни ҳайдаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: суюқликларни ҳайдаш DOC Bepul yuklash Telegram