сезги аъзолари

DOC 115,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403606974_46022.doc сезги аъзолари режа: 1. сезги аъзолари, морфофункционал тавсифи, сенсор аъзолар ва хужайралар турлари. 2. нейросенсор аъзолар. кўриш аъзоси, кўз олмаси, пардалари. 3. кўз аппаратлари: диоптрик, аккомадацион ва фоторецептор аппаратлар тузилиши. 4. рецептор парда, унинг қаватлари, нейронеларнинг турларини ўрганиш. 5. фоторецептор хужайралар: а) таёқсимон хужайралар, цитофизиологияси, б) колбасимон хужайралар цитофизиологияси. 6. фоторецепция механизми. 7. ҳид билиш аъзоси, гистофизиологияси. 8. эпителиосенсор аъзолар, эшитув аъзолари, қулоқнинг қисмлари 9. ички қулоқ, суяк ва пардали лабиринтлар, рецептор қисмлар. 10. ички қулоқ, чиғаноқ қисм, спирал аъзо, хужайра таркиби, эшитиш гистофизиологияси. 11. вестибуляр (дахлиз қисм). қопча, бачадонча, рецептор қисмлари. 12. ампуляр-эшитув қирраси, хужайра таркиби, мувозанат сақлаш, гисто-цитофизиологияси. тми: кўриш ва эшитиш гистофизиологияси. сезги аъзолари анализаторлар бўлиб хисобланади. анализаторлар - рефлекс ёйининг афферент қисми бўлиб, марказий нерв системасининг ички ёки ташқи мухит билан боғлайди. ҳар бир анализатор 3 қисмдан иборат: 1. периферик қисм - таъсиротни қабўл этувчи; 2. оралиқ қисм - импульсни ўтказувчи; 3. марказий - қабўл …
2
лиш, мувозанат, эшитиш аъзолари киради. з. капсулали ва капласиз нерв охирлари. бу сезги аъзолари экстрорецепторлар бўлиб, ташқи мухит таъсиротини қабўл этадилар. кўриш аъзолари кўриш аъзоси - кўз жуфт аъзо бўлиб, кўз олмасидан ва ёрдамчи аппаратидан иборат. ёрдамчи аппаратга қовоқлар, кўз ёши аппарати, кўзнинг харакатлантирувчи мушаклари киради. кўз олмаси учта пардадан тузилган: 1. ташқи - фиброз . 2. ўрта - томирли з. ички - тўрсимон фиброз парда энг пишиқ бўлиб, кўз олмасига шакл беради ва кўз олмасининг ҳимояланиш вазифасининг ўтайди. унда икки қисм тафовут қилинади: олдинги қисм, бир мунча бўртиб чиққан ва кичикроқ бўлиб, уни шох парда дейилади, иккичнси оpқa cоҳa кeнгpоқ склера бўлиб, оқсил парда деб ҳам юритилади. шох парда тиниқ, буртиб чиққан бўлиб, марказда қалинлиги 0,8-0,9 мм чеккасида 1,1 мм атрофида бўлади. шох пардада беш қaвaт тафовут этилади. 1. олдинги эпителий 2. чегараловчи мембрана з. хусусий модда 4. opқa чегараловчи мембрана 5. opқa эпителий (эндотелий) 1. шох парданинг олдинги …
3
зилган. ҳар бир пластинка коллаген толалар тутамларидан тузилган. уларнинг қалинлиги 230 атрофида коллаген фибриллалари ва пластинкалари орасида мукопротеиддан иборат ёпиштирувчи модда жойлашади. пластинкалар орасидаги бўшлиқлар ўзаро алоқада бўлиб, уларда фибробластлар ва адашган лимфоцитлар жойлашадилар. хусусий моддада нерв охирлари кўп бўлади. 4. opқa чегараловчи мембрана шох парданинг 5-10 мкм қалинликда тиниқ қаватдир. бу қaвaт тартиб билан жойлашган коллаген фибриллалардан иборат. бу фибрилалалрнинг бирикишдан олти бурчакли 100 мм катталикдаги тугунлар ҳосил бўлади. 5. opқa эпи:rелий бир қaвaт полигонал шаклдаги хужайралардан тузилган. бу хужайра ядролари турлича юмалоқ, овал, тақасимон бўлади. эпителий тез қайта тикланиш хусусиятга эга. чақалоқлар шох пардаси вертикал ва горизонтал жихатдан анчагина кичик. унинг кенглиги 9 мм атрофида. бир ёшда 1 ммгача, 2-3 ёшда эса 1 мм га кенгаяди. бир ёшда шох парда кенглиги катталарникига ўхшаб, 11 мм га тенг бўлиб қолади. шох пардасининг тортилиши ҳисобига бўлиб, бунинг натижасида шох парда ингичкалашади. чақалоқлар шох пардаси қалинлиги 1 мм бўлса, 3 ёшга …
4
инг ички қисмини ҳосил қилади. чақалоқлар склераси анчагина эластик ва тиниқ бўлади. у орқали пигмент кўриниб туради. шу сабабли уларнинг кўзида мовийлик сезилади. икки ёшгача болаларда пигмент хужайралари кам ва қорамтир пластинка сус ривожланган. томирли парда склера остида жойлашади ва унинг 5/6 юзасини эгаллайди. томирли парда олдинги сохаси 0,1 мм, оpқa сохаси 0,2 мм қалинликда бўлади. склера ва томирли парда орасида сийрак толали бириктирувчи тўқима ва пигмент хужайралари тугуни супхориоикапиляр бўшлиқ жойлашади. бўшлиқ боланинг 6 ойлигида ҳосил бўлади, 2 ёшга етганда пигмент хужайралар сони кўпаяди. томирли парда 4 та пластинкадан иборат: ташқи-томир усти, хусусий томирли, хориокапиллярлар ва ички базилляр. ташқи пластинка склера остида жойлашиб, эластик толалар, фибробластлар ва меланоцитларни кўплаб тутувчи сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат. меланоцитлар болаларда, оқ танлиларда кам бўлади. хусусий пластинка коллаген ва эластик толалар, кўплаб пигмент хужайралар тутувчи сийрак бириктирувчи тўқимадан иборат. бундан ташқари бу пластинкада яна силлиқ мушак хужайралари тутамлари ҳам учрайди. томирли пластинка кўплаб …
5
ри чеккаси ўртасида жойлашувчи қалинлашган қисми кўз олмаси ичига бўртиб кириб киприкли танани хосил қилади. кўз олмасининг меридионал кесимида киприкли тана узун учбурчак шаклида кўриниб, учбурчакнинг чўққиси аррасимон чизиққа, асоси эса кўзнинг олдинги камерасига тақалади. киприкли тана икки қисмга бўлинади: 1) ички-силиар тож (corona ciliaris); 2) ташқи-силиар ҳалқа (orbiculus ciliaris). киприкли тананинг асосий қисмини силлиқ мушак толалари (m.ciliaris) ташкил этади. бундан ташқари, киприкли танадан радиал йўналишда кўпгина киприк ўсимталари (processus ciliaris) чиқади. бу ўсимталардан кўз гавхари томон йўналган толалар чиқиб, улар киприкли тана белбоғини ёки синн боғламини ҳосил қилади. белбоҳ кўз гавҳари капсуласи билан туташиб, гавҳарнинг қавариқлигини ўзгартиришда (аккомодацияда) асосий вазифани ўтайди. ички томондан мушакларга томирли қаватнинг давоми бўлган қон томир ва каппилярларга бой бириктирувчи тўқима қатлами келиб туташади. цилиар мушаклар уч хил йўналишда жойлашган силлиқ мушак ҳужайралардан иборат бўлиб, киприкли тананинг уч мушак тутамини ташкил қилади. уларнинг энг сиртқиси (fasciculus meridionalis) склера билан мугуз парда чегарасида бошланади ва чўзилиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сезги аъзолари" haqida

1403606974_46022.doc сезги аъзолари режа: 1. сезги аъзолари, морфофункционал тавсифи, сенсор аъзолар ва хужайралар турлари. 2. нейросенсор аъзолар. кўриш аъзоси, кўз олмаси, пардалари. 3. кўз аппаратлари: диоптрик, аккомадацион ва фоторецептор аппаратлар тузилиши. 4. рецептор парда, унинг қаватлари, нейронеларнинг турларини ўрганиш. 5. фоторецептор хужайралар: а) таёқсимон хужайралар, цитофизиологияси, б) колбасимон хужайралар цитофизиологияси. 6. фоторецепция механизми. 7. ҳид билиш аъзоси, гистофизиологияси. 8. эпителиосенсор аъзолар, эшитув аъзолари, қулоқнинг қисмлари 9. ички қулоқ, суяк ва пардали лабиринтлар, рецептор қисмлар. 10. ички қулоқ, чиғаноқ қисм, спирал аъзо, хужайра таркиби, эшитиш гистофизиологияси. 11. вестибуляр (дахлиз қисм). қопча, бачадонча, рецептор қисмлари. 12. ам...

DOC format, 115,5 KB. "сезги аъзолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сезги аъзолари DOC Bepul yuklash Telegram