оталаниш. муртакни кўчириш (трансплантация)

DOC 95.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403441106_45940.doc оталаниш. муртакни кўчириш (трансплантация) режа: 1. оталанишнинг моҳияти, босқичлари, жойи, тухум хужайрасининг тузилиши. 1. эмбрионларни трансплантациялаш. унинг аҳамияти. 2. донорларни танлаш ва уруғлантириш. 3. муртакни ювиб олиш, баҳолаш ва сақлаш. 4. муртакни реципиент бачадонига кучириш. оталаниш - деб сперматозоидларнинг тухум хужайраси протоплазмасига кириб ўзаро ассимилияция ва диссимиляцияга учрашидан иборат бўлган мураккаб физиологик жараёнга айтилади. шу хужайраларнинг ўзаро бирикиши натижасида зигота ҳосил бўлиб, ундан янги организм вужудга келади. ооцитлар оталанмаса узоқ яшамайди, яъни овуляциядан кейин 6-10 соат ўтиши билан уларнинг шакллари ўзгариб, ядроси буришиб қолади ва шу тариқа ҳалок бўлади. тухум ҳужайранинг уруғланиши тухум йўлининг бошланиш қисмида содир бўлиб, шу ерда зиготанинг дастлабки ўсиш даври бошланади. уруғланишнинг нормал ўтиши тухум ҳужайранинг кўплаб физиологик нормал сперматозоидлар билан учрашишига боғлиқ. уруғланиш кимёвий ва морфологик жараёнлардан иборат. кимёвий жараёнлар деганда эркак ва урғочи ҳайвон жинсий ҳужайраларининг ўзаро ассимиляцияси натижасида органик моддалар, асосан оқсиллар, нуклеопротеидлар ва липопротеидлар пайдо бўлиши тушунилади. бундай ўзгаришларнинг рўй беришида …
2
туфайли аста-секинлик билан бачадон томон силжий бошлайди. ҳайвон ўз вақтида уруғлантирилган бўлса тухум йўлида ооцит сперматозоидлар билан учрашади ва оталанаш содир бўлади. оталаниш жараёни асосан уч босқичида кечади: биринчи босқич - нурсимон тожни ўраб олган фиолликуляр хужайралар сперматозоидлар томонидан ажратилган гиалуронидаза ферментининг таъсирида емирилади. бу жараёнда кўпгина сперматозоидлар иштирок этади. иккинчи босқичда - 60-90 тага яқин сперматозоидлар тухум ҳужайраларнинг тиниқ пардаси ичига киради. шундан сўнг, 23-36 тагача сперма тиниқ пардадан ўтиб, сариқлик танаси атрофидаги бўшлиққа тушади. учинчи босқич - ҳақиқий оталаниш даври бўлиб, бу вақтда сариқлик олди бўшлиғидан битта сперматозоид сариғлик парда ичига ва кейин тухум хужайрасининг цитоплазмасига думи билан бирга ўтади ва бир неча вақтдан сўнг думи ажралади. тўртинчи босқичда сперматозоид ўзаги тухум ҳужайра цитоплазмасини ассимиляция қилиши натижасида тезда катталашиб, тухум хужайрасининг ядроси катталигига тенглашади. кейинчалик, тухум ва сперматозоид ядролари бир-бирига яқинлашиб, ўзаро ассимиляцияга учрайди. натижада ривожланиш ва такомиллашишга лаёқатли бўлган зигота пайдо бўлади. сперманинг танаси билан думи, шунингдек, …
3
лади. қолган қисми тухум хужайраларга етиб боради. сперматозоидларнинг тухум хужайраларига етиб бориш муддати турли ҳайвонларда турличадир. масалан, қўйларда 30 дақиқадан 5-8 соатгача, сигирларда 5-9 соатгача, қуёнларда 2-3 соат давомида етиб боради. сперматозоидлар урғочи ҳайвонларнинг жинсий йўлида думчалари ёрдамида ҳаракатланади. сперматозоидларнинг бу ҳаракатига тухум йўли девори мускулларининг окситоцин гормони таъсирида қисқариши ҳам ёрдам беради. сперматозоидлар урғочи ҳайвонларнинг жинсий аъзоларида узоқ яшаши мумкин. г.а.шмидтнинг таъкидлашича, буқанинг сперматозоиди сигирларнинг жинсий йўлида 25-30 соат, чўчқаларда 48-60 соат, бияларда 3-5 кун яшаши мумкин. сперматозоидлар урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзосига тушгандан сўнг жадал ҳаракат қилади, 1 дақиқада ўзининг буйига нисбатан 600-700 марта кўп масофага ҳаракат қилади. сперматозоидарни урғочи ҳайвон жинсий аъзосига тушгандаги ҳаракат қилиш жараёнига реотаксис дейилади. урғочи ҳайвонлар бачадон ва қин типида уруғлантириш турларига бўлинади. 1. бачадон типида уруғлантириладиган ҳайвонларга (бия, эшак, чўчқа, ит ва туялар) киради. бунда эякулят (уруғ) бачадонга қуйилади. 2. қин типида уруғлантириладиган ҳайвонларга (сигир, қўй, эчки, буғу ва бошқа ҳайвонлар) киради. бу …
4
жралиб чиқмасдан уруғлантирилганда урғочи ҳайвон тухум ҳужайралари уруғланмайди. шунинг учун куйикиш аломатлари йўқолгандан кейингина овуляция юз беришини унутмаслик керак. ҳар бир ҳайвоннинг овуляция муддатини яхши билиш амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. ажралиб чиққан тухум ҳужайралар тез нобуд бўлади. шунинг учун спермаларнинг оталантириш қобилиятини йўқотмасдан, тухум ҳужайрага етиб боришини таъминлаш лозим. урғочи ҳайвонни бир марта уруғлантирилганда уни қуйидаги муддатларда уруғлантириш учун энг яхши вақт ҳисобланади: сигирларда дастлабки куйикиш аломатлари малум бўлгандан 12-13 соатдан кейин ёки куйикиш тамом бўлган заҳоти; эчки ва совлиқларда - дастлабки куйикиш аломатлари маълум бўлгандан 3-4 соатдан кейин ва 22-24 соатдан кечиктирмасдан; чўчқаларда куйикиш аломати бошлангач 24-26 соатдан кейин «ҳаракатсизлик рефлекси» пайдо бўлганда, биялар куйикишининг учинчи кунидан бошлаб уруғлантирилиши лозим. йирик ҳайвонларда (бия, сигир) тўғри ичак орқали тухумдонни эҳтиёткорлик билан пайпаслаб кўриб овуляция вақтини аниқлаш мумкин. урғочи ҳайвонларни бир жинсий циклнинг ўзида қайта уруғлантириш ва бунда ҳаётчанлик кўрсаткичлари юқори бўлган спермаларни қўллаш керак. ҳайвонларнинг репродуктив хусусиятларини ошириш учун …
5
қ бўлган. муртакни кўчириш бўйича а.и.лопырин раҳбарлигида қўйларда кейинчалик, қуён, қўй, эчки, сигир ва бияларда оталанмаган ва оталанган тухум хужайраларини кўчиришни амалга оширилган. 1973 йилда биринчи марта сигирлардан музлатилган муртакни кучириш йўли билан бузоқ олинган. республикамизда ҳам ўзчити тажриба хўжалиги ва андижондаги савай номли хўжаликда муртакни кўчириш пунктлари фаолият кўрсатган. муртакни кўчириш орқали наслчилик ишларини бир йўналишда олиб бориш ва ҳайвонлар маҳсулдорлигини оширишга эришиш мумкин. шунингдек, маҳсулдор ҳайвонлардан бола олишни кўпайтириш, муртакни музлатилган ҳолда узоқ муддатларга сақлаш билан қимматбаҳо ҳайвонлар уруғи заҳирасини (муртаклар банки) яратиш имкони туғилади. бир бош юқори насиллик хусусиятига эга бўлган сигирдан бир йилда 30-50 бош бузоқ олиш мумкин. муртакни кўчириш қўйидаги тартибда амалга оширилади: 1. донар ва рецепиентларни танлаш; 2. донарларда суперовуляция чақириш ва уларни уруғлантириш; 3. донорлардан муртакни олиш. 4. муртакни баҳолаш, ўстириш ва уларни сақлаш. 5. реципиент ҳайвонлар жинсий циклини донор ҳайвонлар жинсий циклига синхронлаш; 6. муртакни морула ёки бластула босқичида реципиент ҳайвон бачадонига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оталаниш. муртакни кўчириш (трансплантация)"

1403441106_45940.doc оталаниш. муртакни кўчириш (трансплантация) режа: 1. оталанишнинг моҳияти, босқичлари, жойи, тухум хужайрасининг тузилиши. 1. эмбрионларни трансплантациялаш. унинг аҳамияти. 2. донорларни танлаш ва уруғлантириш. 3. муртакни ювиб олиш, баҳолаш ва сақлаш. 4. муртакни реципиент бачадонига кучириш. оталаниш - деб сперматозоидларнинг тухум хужайраси протоплазмасига кириб ўзаро ассимилияция ва диссимиляцияга учрашидан иборат бўлган мураккаб физиологик жараёнга айтилади. шу хужайраларнинг ўзаро бирикиши натижасида зигота ҳосил бўлиб, ундан янги организм вужудга келади. ооцитлар оталанмаса узоқ яшамайди, яъни овуляциядан кейин 6-10 соат ўтиши билан уларнинг шакллари ўзгариб, ядроси буришиб қолади ва шу тариқа ҳалок бўлади. тухум ҳужайранинг уруғланиши тухум йўлининг бошланиш қ...

DOC format, 95.0 KB. To download "оталаниш. муртакни кўчириш (трансплантация)", click the Telegram button on the left.