кристалланиш ва кристализаторлар

DOC 85,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403365791_45693.doc кристалланиш ва кристализаторлар режа 1. кристалланиш. 2. кристалланиш жараёнининг мувозанати ва тезлиги. 3. кристалларни ҳосил қилиш усуллари ва унинг хоссаларига кристалланиш шароитининг таъсири. 4. кристаллизаторни ҳисоблаш. а) кристалланиш жараёнининг моддий баланси. б) совитиш усули билан ишлайдиган кристаллизаторларни ҳисоблаш. кристалланиш. эритмалардан эриган қаттиқ фазанинг кристалл ҳолида ажралиши кристалланиш дейилади. кристаллар - қирралари ҳар хил геометрик шаклдаги бир жинсли қаттиқ моддалардир. ҳар бир кимёвий бирикмадаги кристалл шакллари бир-биридан симметрия ўқларининг сони ва жойлашиши билан фарқланади. бу бирикмалардаги бир неча кристалл шаклларининг ҳосил бўлиши полиморфизм дейилади. кристалланиш жараёнининг шароитига қараб, бир модда таркибидаги хар хил миқдордаги сув молекулалари бўлган кристаллар ҳосил қилади. бундай кристаллар кристалогидратлар дейилади. кимёвий технология саноатида кристалланиш жараёни тоза моддалар олиш учун кенг қўлланилади. озиқ - овқат саноатида кристалланиш жараёни қанд-шакар ишлаб чиқаришда, глюкоза олишда, кондитер саноатида ва бошқа сохаларда ишлатилади. бир вақтнинг ўзида бир неча кристалларнинг ҳосил бўлиши умумий кристалланиш дейилади. эритмаларда умумий кристалланиш жараёни, эритмалар температурасини ўзгартириш …
2
са ўз таркибида эрувчанлик хусусиятига нисбатан ортиқча миқдорда эриган модда ушлайди. шу сабабли ўта тўйинган эритмалар турғун бўлмайди. бундай эритмалардан ортиқча эриган моддалар кристалл ҳолида ажралади, сўнгра эса эритма яна тўйинган ҳолатга ўтади. - расмда ҳар хил туз эритмаларининг температура таъсирида эрувчанлиги кўрсатилган. температура ортиши билан калий нитрат тузининг эрувчанлиги бирдан кўпаяди (1-1 - чизиқ), калий тузининг эрувчанлиги эса ўзгаради (2-2 - чизиқ), натрий хлорид тузининг эрувчанлиги эса таркибидаги кристализацион сувга боғлиқ. агар туз таркибида сув молекулалари бўлса, температура ортиши билан унинг эрувчанлиги ортади (4ф-4 - чизиқ), сувсиз натрий сульфат тузининг эрувчанлиги эса камаяди (4-4б - чизиқ). эритмаларнинг ҳолат диаграммасидан ( -расм) фойдаланиб кристалланиш жараёнининг энг қулай а эффектив усулини аниқлаш мумкин. - расмда уч бинар системадаги эритмаларнинг ҳолат диаграммаси кўрсатилган. ҳар бир системада эрувчанлик эгри чизиқдан пастда (1-1 - чизиқ) тўйинмаган эритмалар (в соҳа) туради. пунктир чизиқлар (2-2) тўйинган эритмалар соҳасини икки қисмга бўлади. эрувчанлик чизиғи билан ўта тўйинган …
3
соҳага ўтказилади ва совитиш натижасида кристалланади. температура ортиши билан эрувчанлиги секин ошадиган бирикмалар температуранинг пасайиши натижасида ўта тўйиниш ҳолатига ўтади. бунда эритмадан кам миқдорда қаттиқ фазалар ажралади, уларнинг миқдори эриган қаттиқ фазаларнинг миқдорига тўғри пропорционал бўлади. - расм, б дан кўриниб турибдики, ўзгармас температурада тезлик билан ўта тўйиниш соҳасига тўғри келадиган эритманинг ҳолатига эришиш мумкин. демак, эритма кристалланиши учун эритувчининг бир қисмини буғлатиб йўқотиш лозим. температура катта интервалда ўзгарганда ҳам эруванлиги доимий бўлган эритмалар бўглатиб кристалланади. кристалланиш тезлиги эритманинг тўйиниш даражасига, температурага, кристалларнинг ҳосил бўлишига, аралаштириш интенсивлигига ҳамда эритмадаги қўшимча аралашмаларнинг таркибига боғлиқ. кристалларнинг ҳосил бўлиши ва унинг ўсишига таъсир қилувчи факторларни ўзгартириш билан керакли ўлчамдаги кристалл маҳсулотлар олиш мумкин. ґта тўйинган ва ўта совитилган эритмаларда ўз-ўзидан кристалланиш маркази ҳосил бўлади. эритмада эриган модда айрим инларининг бир-бирига урилиб, заррачалар уюшмаси ҳосил бўлиши натижасида дастлабки кристаллар пайдо бўлади. кристалланиш марказлари ҳаракатчан бўлгани учун эриган моддаларнинг кристалланиши кўринмайди. бундай яширин кристалл ҳосил …
4
енг интервалда ўзгаради. индукцияли кристалланиш даврида тезлик нолга тенг бўлиб, сўнгра маълум вақт давомида максимум қийматга, кейин эса яна қайтадан нолга тенг бўлади ( -расм). ґта тўйиниш даражаси жуда юқори бўлган эритмаларда тезлик бирдан максимал қийматга эга бўлади. (1 эгри чизиқ). ґта тўйиниш даражаси камроқ бўлган ёки кристалланиш жараёнига салбий таъсир қилувчи қўшимча аралашмали эритмаларда индукцияли кристалланиш жараёнида тезлик маълум вақтгача максимал қийматга эга бўлиб, шу соҳада у горизонтал чизиқ бўйича ўзгармас қийматга эга бўлади. умуман олганда, температура крисларнинг ўсиш тезлигига ижобий таъсир қилади, чунки юқори температурада эритманинг қовушқоқлиги камайиб, диффузия жараёни яхши кетади. аммо температура таъсирида кўп миқдорда майда кристаллар ҳосил бўлади. бундан ташқари, температура ортиши билан эрувчанлик кўпайиб кетиб, эритманинг тўйиниш даражаси камаяди, натижада жараённинг ҳаракатлантирувчи кучи камаяди. кристалларни ҳосил қилиш усуллари ва унинг хоссаларига кристалланиш шароитининг таъсири. қаттиқ эриган моддаларни кристалл ҳолида ажратиб олиш учун эритмалар ўта тўйинган ҳолатга келтирилади. ґта тўйинган эритмалар қуйидаги усуллари билан олинади: …
5
арнинг эрувчанлиги ёмон бўлса, кристалланиш жараёни эритмаларни иситиш йўли билан олиб борилади. умумлаштирилган усулда кристалланиш жараёни вакуум остида, эритувчининг бир қисми иситувчи агент воситасида буғлатиб йўқотиш ҳамда майдалаш усули билан олиб борилади. вакуум остида кристалланиш жараёни иссиқлик аппарат деворлари орқали берилиб, эритманинг бир қисмини буғлатиш учун сарфланади. кристалланиш жараёни қараб кристалларнинг шакли, катталиги, гранулометрик таркиби, тозалиги ҳар хил бўлиши мумкин. кристалланинг шакли кристалланаётган модданинг табиатига, эритма таркибидаги қўшимча аралашмалар миқдорига боғлиқ. ґта тўйиниш даражаси кам бўлган эритмалардан кристалларни секин ўстириб, катта ўлчамли кристаллар олинади. кристалларнинг катталиги эритмаларни аралаштириш усули ва интенсивлигига боғлиқ. аралаштириш кристалларнинг ҳосил бўлишига икки хил таъсир қилади, яъни биринчидан, эритмани интенсив аралаштириш натижасида диффузия орқали кристалл қирралари кўпроқ модда ўтиб у катталашади, иккинчидан, кўп майда кристаллар ҳосил бўлади. тоза ҳолдаги моддалар энг эффектив ва кенг тарқалган ягона усул-кристалланиш орқали олинади. моддаларнинг тозалик даражаси кристалланиш жараёнининг шароитга ҳамда ювиш ва фильтрлаш жараёнларига боғлиқ. кристаллдаги қўшимча аралашмалар дастлабки эритма …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кристалланиш ва кристализаторлар"

1403365791_45693.doc кристалланиш ва кристализаторлар режа 1. кристалланиш. 2. кристалланиш жараёнининг мувозанати ва тезлиги. 3. кристалларни ҳосил қилиш усуллари ва унинг хоссаларига кристалланиш шароитининг таъсири. 4. кристаллизаторни ҳисоблаш. а) кристалланиш жараёнининг моддий баланси. б) совитиш усули билан ишлайдиган кристаллизаторларни ҳисоблаш. кристалланиш. эритмалардан эриган қаттиқ фазанинг кристалл ҳолида ажралиши кристалланиш дейилади. кристаллар - қирралари ҳар хил геометрик шаклдаги бир жинсли қаттиқ моддалардир. ҳар бир кимёвий бирикмадаги кристалл шакллари бир-биридан симметрия ўқларининг сони ва жойлашиши билан фарқланади. бу бирикмалардаги бир неча кристалл шаклларининг ҳосил бўлиши полиморфизм дейилади. кристалланиш жараёнининг шароитига қараб, бир модда таркибидаги х...

Формат DOC, 85,0 КБ. Чтобы скачать "кристалланиш ва кристализаторлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кристалланиш ва кристализаторлар DOC Бесплатная загрузка Telegram