озиқ-овқат махсулотлари технологияларининг илмий асослари.

DOC 120.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404227770_52304.doc озиқ-овқат махсулотлари технологияларининг илмий асослари озиқ-овқат махсулотлари технологияларининг илмий асослари режа: 1. озиқ-овқат технологияларининг физик-кимёвий асослари. 2. экстракция. 3. тозалаш-рафинациялаш. 4. эритиш ва кристализациялаш. 5. технологияларнинг реологик асослари. 6. реологиянинг асосий тушунчалари. 7. технологияларнинг теплофизик асослари. 8. озиқ-овқат махсулотларининг теплофизик тафсифлари. 9. озиқ-овқат махсулотларига оптимал термик ишлов беришни асослаш принциплари. «таянч» сўз ва иборалар: бижғиш, фермент, микроорганизм, дрожжи, пресслаш, экстракция, тиндириш, филтрлаш, адсорбция, дезодорация, эритиш, кристаллаш, реологик кўрсаткич, термик ишлов. озиқ-овқат технологияларининг физик-кимёвий асослари. озиқ-овқат техноло-гияси хомашёларни махсулотларга айлантиришнинг қайта ишлаш усулларини ўрганади. у физика, кимё, биология ва бошқа илмлар қонуниятларига асосланади, чунки хар қандай технологик жараён бу хомашёга физикавий, кимёвий ва бошқа таъсирлар мажмуасидир. озиқ-овқат технологик жараёнлари махсулот турлари сингари жуда хилма-хилдир. технологик жараёнларни синфлаш ёки гурухларга ажратишда хомашёга ишлов бериш усулининг ўхшашлиги асос қилиб олинади. шунинг учун уларни қайта ишлаш усулларининг умумийлиги асосида, шартли равишда тўртта гурухга бўлиш мумкин: i гурух – бижғитишга асосланган ишлаб чиқаришлар, ii …
2
р. микроорганизмлар аэроб (кислородли) ёки анаэроб (кислородсиз) муҳитда яшашлари мумкин. турли технологик жараёнларда микроорганизмларнинг бу иккала шароитда яшаш хусусиятларидан фойдаланилади. аэроб нафас олиш шароитида – микробиологик махсулотлар (нонвойчилик дрожжилари, ферментли препаратлар, айрим витаминлар ва бошқалар) ишлаб чиқарилади. анаэроб нафас олиш (бижғиш) шароитида - асосан таркибида этил спирти бўлиши керак бўлган махсулотлар (алкоголли ичимликлар, вино, спирт ва бошқалар) ишлаб чиқарилади. ii. физик-кимёвий ишлаб чиқаришлар гурухи корхоналарига оқ қанд, крахмал, ўсимлик мойлари, кондитер махсулотлари ва бошқа ишлаб чиқариш технологиялари киради. уларни умумлаштирувчи жараён – хомашё таркибидан керакли, фойдали моддаларни физик усулларда ажратиб олиш ва кимёвий усулда қайта ишлашликдир. бунда асосий жараён экстракция ёки диффузиядир. масалан, крахмал майдаланган хомашёдан сув билан ювиб (экстракциялаб) олинади. айрим шарбатларни, қанд лавлагидан оқ қандни (сахароза), кунжарадан ўсимлик мойларини бензин билан эритиб олиш мисол бўла олади. iii.механик-теплофизик жараёнларга асосланган ишлаб чиқаришлар жуда кўп сохаларни қамраб олган. бундай технологиялар асосида механик жараёнлардан аралаштириш, ажратиш, сепарациялаш, чақиш, майдалаш, босим остида …
3
суб жараёнларнинг асосий тушунчалари билан танишамиз ва асосий қонуниятларни таърифлаймиз. биринчи гурух ишлаб чиқариш корхоналаридаги бижғитиш технологиясининг асосини микробиологик ва биокимёвий жараёнлар ташкил қилади. бу жараёнлар хомашёдаги ёки микроорганизмлар ажратиб чиқарадиган ферментлар ёрдамида боради. маълумки, ферментлар бу биокатализаторлардир, уларнинг табиати, турлари, табиатда тарқалиши, хусусиятлари билан «биокимё» курсида тўлиқ танишилган. биотехнологик жараёнларни харакатлантирувчи яна бир куч бу дрожжилардир. улар бир хужайрали микроорганизмлар бўлиб, уларнинг тузилиши, турлари, кўпайиши ва бошқалар хақидаги тўлиқ маълумот «микробиология» курсида тўлиқ ўрганилади. технологик жараёнларда микроорганизмларнинг хомашёларга таъсирига келадиган бўлсак, уларнинг ҳаёт фаолияти натижасида синтезланган ва ажралиб чиққан ферментлар иштирокида борадиган биокимёвий ўзгаришлар натижасида, махсулот хосил қилинади. турли микроорганизмлар турли ферментлар синтезлайди. масалан, спирт ишлаб чиқаришда моғор замбуруғларининг ёки солоднинг (ундирилган арпа) амилаза ферметлари сусланинг (оралиқ махсулот) крахмали моно- ва дисахаридларга айлантирилади ва сўнгра улардан махсус дрожжиларнинг ферментлари таъсирида спирт хосил қилинади. пиво ишлаб чиқаришда эса, солод таркибидаги комплекс (ҳар хил) амилолитик ва протеиназала ферментлари ва дрожжилар тъсирида …
4
лотасининг тузлари ва қандни; фармацевтикада дастлабки замбуруғли хомашёдан ферментли препаратларни; ёғ-мой саноатида кунжарадан экстракция мойини ажратиш каби технологияларни мисол қилиш мумкин. экстракция усули иқтисодий самарали бўлса, пресслаб ажратиб олинган махсулотлар анча сифатли ҳисобланади. шунинг учун иккала усулдан кетма-кет фойдаланиш самаралидир. экстракция бу турли моддалардан ташкил топган мураккаб аралашмадан танловчанлик хусусиятига эга бўлган эритувчи ёрдамида бир ёки бир нечта моддани эритиб, ажратиб олиш тушинилади. хомашё таркибидаги хужайрадан эрувчан моддаларни ажратиб олиш икки босқичли жараёнда боради. биринчи босқичда эритувчи хомашё тўқимасига диффузияланса, иккинчи босқичда эритувчига хомашёдан модда узатиш амалга ошади. фик таърифлаган молекуляр диффузиянинг асосий қонуни экстракцияланаётган мода миқдори ва жараённинг асосий параметрлари (кўрсаткичлари) орасидаги боғлиқликни белгилайди: dg = - d((c / (x) df d( бунда, dg – ( вақт ичида, хомашёда модда концентрация градиенти (c / (x бўлгандаги, f изоконцентрацион юза орқали шимилаётган эритувчи миқдоридир. d – диффузия коэффициенти бўлиб, хомашёнинг физик параметри бўлиб, шу хомашё концетрация градиенти бирга тенг бўлгандаги, …
5
трацияси. диффузия коэффициентидан фарқли равишда масса алмашиш коэффициенти доимий катталик бўлмай майдаланган хомашё ўлчамлари ва шаклига, эритувчининг физик хусусиятлари ва тезлигига, жараённинг харорати ва бошқаларга боғлиқдир. экстракция жараёниниг асосий конунияти шундан иборатки, экстракциянинг харакатлантирувчи кучи бу концентрациялар фарқидир. тозалаш-рафинация. ўсимлик хомашёсидан ажратиб олинган фаза, олиниш усулининг туридан қатъий назар, у қўшимча тозаланиши керак. озиқ-овқат саноатида тозалаш рафинация деб юритилади. қуйида тозалашнинг кенг тарқалган усуллари билан танишамиз. тозалашнинг физик ва физик-кимёвий усуллари маълум. суюқ моддаларни тозалашнинг физик усулларига тиндириш, филтрлаш, сепарациялаш, жараёнлари киради. тиндириш – майда заррачаларнинг суюқлик ичида оғирлик кучи таъсирида чўкишидир. тиндириш тезлиги заррачаларнинг зичлигига, ўлчамига ва суюқликнинг физик хоссаларига боғлиқ. саноатда асосан даврий ва узлуксиз ишлайдиган тиндиргичлар қўлланилади. тиндириш жараёниниг асосий қонунияти шундан иборатки, ускуналар унумдорлиги уларнинг баландлигига эмас, балки тиндириш юзасининг катталигига ва заррачаларнинг чўкиш тезлигига боғлиқ. филтрлаш – ғовак тўсиқлар ёрдамида суспензияларнинг таркибидаги заррачаларни тутиб қолиб, суюқ фазасини ажратишдир. бу жараённинг харакатлантирувчи кучи тўсиқ олди ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "озиқ-овқат махсулотлари технологияларининг илмий асослари."

1404227770_52304.doc озиқ-овқат махсулотлари технологияларининг илмий асослари озиқ-овқат махсулотлари технологияларининг илмий асослари режа: 1. озиқ-овқат технологияларининг физик-кимёвий асослари. 2. экстракция. 3. тозалаш-рафинациялаш. 4. эритиш ва кристализациялаш. 5. технологияларнинг реологик асослари. 6. реологиянинг асосий тушунчалари. 7. технологияларнинг теплофизик асослари. 8. озиқ-овқат махсулотларининг теплофизик тафсифлари. 9. озиқ-овқат махсулотларига оптимал термик ишлов беришни асослаш принциплари. «таянч» сўз ва иборалар: бижғиш, фермент, микроорганизм, дрожжи, пресслаш, экстракция, тиндириш, филтрлаш, адсорбция, дезодорация, эритиш, кристаллаш, реологик кўрсаткич, термик ишлов. озиқ-овқат технологияларининг физик-кимёвий асослари. озиқ-овқат техноло-гияси хомашёларни ма...

DOC format, 120.5 KB. To download "озиқ-овқат махсулотлари технологияларининг илмий асослари.", click the Telegram button on the left.