миқдорий анализ методининг классификацияси ва моҳияти

PPTX 135.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1711824305.pptx ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси миқдорий анализ методининг классификацияси ва моҳияти дарс режаси: 1.миқдорий анализ. гравиметрия. титриметрия. волюмометрия. уларга қиёсий тавсиф. 2.бевосита ва билвосита гравиметрик усуллар. 3.чўктириш, ҳайдаш ва ажратиш усуллари. 4.чўктириладиган ва тортиладиган шакл. 5.гравиметрияда хатоларнинг манбалари. 6.кристалл чўкмалар. фильтр, ювадиган суюқлик, чўктирувчи танлаш 7.қайта ҳисоблаш фактори. термогравиметрия. 8.гравиметриянинг қўлланилиши ва натижаларини ҳисоблаш. . дарснинг мақсади: миқдорий анализнинг моҳияти ва усуллари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш ва уларнинг фан ва амалиётдаги ўрнига баҳо бериш дарснинг қисқача мазмуни: миқдорий анализ, бевосита ва билвосита гравиметрик усуллар, чўктириш, ҳайдаш ва ажратиш усуллари, чўктириладиган ва тортиладиган шакл. гравиметриянинг қўлланилиши ва натижаларини ҳисоблаш. миқдорий анализ- текшириладиган модданинг таркибига кирувчи моддалар, элементлар, ионлар ёки намуна таркибидаги айрим қисмларнинг миқдорини топишга имкон беради. айрим ҳолларда берилган текширилувчи модда таркибига кирувчи ҳар бир элемент, ион ёки бирикманинг миқдорини топиш талаб этилади. масалан, бронза ёки латунь сингари мис қотишмалари …
2
кимёвий, спектроскопик (оптик), хроматографик ва бошқа усулларга бўлинади. электрокимёвий усулларда электрик катталиклар (электр ўтказувчанлик, потенциал, диффузион ток, электр миқдори ва бошқалар) ўлчанади. оптик усулларда- электромагнит нурларининг ютилиши, чиқарилиши каби хоссалар текширилади. биологик усуллар таъм, ҳид ва бошқа сезги органларининг хусусиятларига асосланган. кимёвий усуллар гравиметрик ва титриметрик усулларга бўлинади. агар газлар анализ қилинса волюмометрик анализ тўғрисида гап боради. 1. гравиметрик анализ негизида массани аниқ ўлчаш ётса, титриметрик анализ негизида ҳажмни ўлчаш ётади. 2. гравиметрик анализда- аниқланадиган модда ёки таркибида аниқланадиган модда (таркибий қисм) бўлган чўкма (намуна) массаси ўлчанади. титриметрик анализда- эса анализ қилинувчи модда ва у билан реакцияга киришувчи реактив эритмасининг ҳажми ўлчанади. 3. гравиметрик анализда реактивларнинг тахминий концентрацияли эритмалари ишлатилса, титриметрик анализда уларнинг аниқ концентрацияли эритмалари ишлатилади. гравиметрия ва титриметрия усулларининг бир-бирига ўхшашлик ва фарқлилик томонлари 4. гравиметрик анализда реактивлар эритмалари асосан текшириладиган эритмага ортиқча миқдорда қўшилса, титриметрик анализда қатъий эквивалент миқдорларда қўшилади. 5. гравиметрик анализда эквивалентлик пайтининг қачон юзага …
3
бирикмалар ҳолида ажратиб, ажратилган модданинг массасини аниқ ўлчашга асосланган. гравиметрик анализ қуйидаги усулларга бўлинади: ажратиш, ҳайдаш, чўктириш. барча гравиметрик усуллар бевосита ва билвосита усулларга бўлинади. ажратиш усуллари-аниқланувчи қисмни эркин ҳолда миқдорий жиҳатдан тўлиқ ажратиб, унинг массасини ўлчашга асосланган. масалан, қотишмадаги олтинни аниқлаш талаб этилса, даставвал қотишма зар сувида эритилади, сўнгра эритмадаги олтин бирор қайтарувчи таъсиридан қайтарилади, натижада эркин ҳолда ажралган олтин чўкади. чўкма фильтрланиб, суюлтирилган hci эритмаси билан ювилгандан кейин қуритиб олинади. ажратиш усуллари ҳайдаш усулларида- аниқлана-диган таркибий қисм бирор учувчан ҳолатдаги моддага айлантирилади ва ҳайдалади. ҳайдаш учун юқори ҳарорат ёки кимёвий таъсир ишлатилади. натижани аниқлаш тартиби бўйича ҳайдаш усуллари ҳам бевосита ва билвосита усулларга бўлинади. ҳайдаш усулларида бевосита усулларда- аниқланувчи таркибий қисм бирор кимёвий ютувчида ютилгандан кейин, ушбу кимёвий ютувчининг ютишдан олдинги ва кейинги массалари фарқи бўйича аниқланади. масалан, caco3 + 2h+  co2 + ca2+ + h2o co2 + 2naoh  na2co3 + h2o билвосита усулларда аниқланувчи модданинг …
4
чўктириладиган, анализнинг охирги натижасини олиш учун тарозида тортиладиган бирикма эса тортиладиган шакл деб аталади. айрим ҳолларда тортиладиган ва чўктириладиган шакллар ўзаро тўғри келиши ҳам мумкин, масалан bаso4 бунга мисол бўла олади. қуйидаги мисолларда чўктириладиган шакл тортиладиган шаклдан фарқ қилади. fe3+ + 3oh-  fe(oh)3; 2fe(oh)3  fe2o3 + 3h2o (буғ); ai3+ + 3oh-  ai(oh)3; 2ai(oh)3  ai2o3 + 3h2o (буғ); ca2+ + c2o42-  cac2o4; cac2o4  cao + co2 + co. бу мисолларда fe(oh)3, ai(oh)3 ва cac2o4 чўктириладиган шакллар, fe2o3, ai2o3, cao тортиладиган (гравиметрик) шакллар ҳисобланади. чўктириладиган шакл қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1) чўкма ниҳоятда кам эрийдиган бўлиши керак; 2) чўкма имкони борича йирик кристалл тузилишида бўлиши керак; 3) чўктириладиган шакл тортиладиган шаклга мумкин қадар осон ва тўла ўтиши керак. тортиладиган шаклга эса қуйидаги талаблар қўйилади: 1) тортиладиган модданинг таркиби унинг кимёвий формуласига тўла мос келиши керак; 2) тортиладиган шакл кимёвий жиҳатдан етарли даражада барқарор бўлиши керак; …
5
иши, чўкма таркибининг кимёвий ўзгариши). чўкманинг тўлалиги тортма анализ натижаларининг аниқлиги ва ишончлилиги олинувчи чўкманинг сифатига боғлиқ. ҳосил бўлувчи чўкманинг шакли, структураси ва тозалик даражаси чўктириш шароитига ва айниқса чўктиришнинг тўлалигига боғлиқ. ҳосил бўлувчи чўкманинг структураси ва хоссалари: чўктирилувчи ва чўктирувчи моддаларнинг концентрациялари, чўктиришнинг давомийлиги, ҳарорат, чўкманинг эрувчанлиги, чўктириш давомида эритманинг аралаштириши, эритманинг рн қиймати ва бошқаларга боғлиқ. тўла чўкишга турли омиллар таъсири тортма анализ натижалари (аниқлиги, ишончлилиги) олинувчи чўкманинг сифатига боғлиқ. ҳосил бўлувчи чўкманинг таркиби, тузулиши, хоссалари ва тозалик даражаси чўктириш шароитига боғлиқ: -чўктирувчининг концентрацияси, -чўктиришни давомийлиги, -ҳарорат, -чўкманинг эрувчанлиги, -чўктириш давомида эритманинг аралаштирилиши, -эритманинг рн и ва бошқаларга боғлиқ. чўктириш тезлигининг чўкишга таъсири. эритмада ионлар концентрацияси кўпайтмаси эрувчанлик кўпайтмасидан ошганда чўкма тушади. мас.: аgci учун: [аg+][ci-] > экagcl. модда қанчалик кам эрувчан бўлса, чўкма шунчалик тез тушади. чўкмани бошланғич заррачаларининг ҳосил бўлишига агрегация (қўшилиш), заррачаларини маълум тартибда жойлашишига ориентация дейилади. чўктириш тезлиги катта бўлса, кристалланиш марказлари тўғри ориентацияланишга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "миқдорий анализ методининг классификацияси ва моҳияти"

1711824305.pptx ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси миқдорий анализ методининг классификацияси ва моҳияти дарс режаси: 1.миқдорий анализ. гравиметрия. титриметрия. волюмометрия. уларга қиёсий тавсиф. 2.бевосита ва билвосита гравиметрик усуллар. 3.чўктириш, ҳайдаш ва ажратиш усуллари. 4.чўктириладиган ва тортиладиган шакл. 5.гравиметрияда хатоларнинг манбалари. 6.кристалл чўкмалар. фильтр, ювадиган суюқлик, чўктирувчи танлаш 7.қайта ҳисоблаш фактори. термогравиметрия. 8.гравиметриянинг қўлланилиши ва натижаларини ҳисоблаш. . дарснинг мақсади: миқдорий анализнинг моҳияти ва усуллари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш ва уларнинг фан ва амалиётдаги ўрнига баҳо бериш дарснинг қисқача мазмуни: миқдорий анализ, бевосита ва б...

PPTX format, 135.9 KB. To download "миқдорий анализ методининг классификацияси ва моҳияти", click the Telegram button on the left.