алкоголометрия. этил спиртини қувватини аниқлаш ва суюлтириш

DOC 99,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403349926_45094.doc алкоголометрия. этил спиртини қувватини аниқлаш ва суюлтириш режа. 1. этил спиртини олиш усуллари. 2. этил спиртини концентрациясини ифодаланиши. 3. этил спиртини қувватини аниқлаш усуллари. 3.1. шиша спиртомер ёрдамида; 3.2. металл спиртомер ёрдамида; 3.3. зичлиги бўйича; 3.4. рефрактометрик усулда. 4. этил спиртини суюлтириш усуллари. 5. масса бўйича суюлтириш. 5.1. xi дф 2-жадвали ёрдамида 5.2. тенглама ёрдамида. 5.3. кафедра таклиф этган жадвал ёрдамида. 6. ҳажм бўйича суюлтириш. 6.1. xi дф 3-жадвали ёрдамида; 6.2. xi дф 4-жадвали ёрдамида; 6.3. xi дф 5-жадвали ёрдамида; 6.3 тенглама ёрдамида. 7. корхоналарда ишлатилган спиртнинг ҳисоби 7.1. гостнинг 5- жадвали ёрдамида; 7.2. гостнинг 6- жадвали ёрдамида; 8. дори хоналарда ишлатилган спиртнинг ҳисоби. 8.1. xi дф 2-жадвали ёрдамида; 8.2. кафедра таклиф этган жадвал ёрдамида (7-илова) этил спирти фармацияда дори турларини тайёрлашда консервант сифатида, ўта соф гален ва органопрепаратларни олишда ажратувчи сифатида ва ажратмаларни ёт моддалардан тозалашда ишлатилади. баъзан ошқозон яллиғланганда ичишга берилади. этил спиртининг 33% ли эфитмаси қон …
2
рт бор деб тушунилади. ҳажм билан ифодаланган қуввати бўл​са. 100 мл спирт-сувли аралашмадаги аб​солют (сувсиз) спиртнинг мл миқдори тушунилади. мисол: 96,5% (фоиз белгисидан кейии хеч нарса ёзилмайди) спирт дейилса, 100 мл аралашмада 96,5 мл аб​солют спирт борлиги тушунилади. этил спитини қувватини аниқлаш усуллари этил спиртининг қуввати спиртомерлар ёрдамида, зичлили бўйича ва рефрактометрик усулларда аниқланади. этил спиртинииг қувватини спиртомерлар ёрдамида аниқлаш. спиртомерлар шиша ва металлдан ясалган бўлади. улар аниқлик даражасига қараб 4 синфга бўлинади. булардан энг кўп ишлатиладигани 1 га 0,1 синфларидир. шиша спиртомерлар 2 к нем дан ташкил топган. юқоридаги найча диоми даражаларга бўлинган (инппща қоғоз бўлакчасига даражалар ёзиб, найча ичига жойлаштирилган) ва пастки кенгайган (тана) қисми бўлиб, унинг тубига аниқ миқдордаги қўрғошин зўлдирчалари солинган бўлиб, усти рангли органик елим билан мустаҳкамланиб қўйилади, бу юк спиртомерга маълум оғирлик беради ва уни тик ҳолатда ушлаб туради. спиртомерлар тўплам ҳолида чиқарилади. 1. 0—60% ва 60—100% гача пастки қисмида термометр хам бўлади. 2. …
3
тнинг, ҳарорати 20°с дан фарқ қилса, дст (гост) стандартлаш ва ўлчов асбоблари давлат қўмитаси чоп этган спирт-сувли аралашмалардаги этил спирти миқдорини аниқлаш» деган жадваллар тўпламининг 3-жадвали ёрдамида 200с даги кўрсатгич топилади. 3-жадвалнинг чап ва ўнг томонидаги тик устунчаларда харорат +40°с дан —25°с гача берилган. горизонтал устунчада эса сииртомернинг кўрсатгичи келтирилган. харорат билан спиртомер кўрсатгичи кесишган жойидаги сон спиртнинг 20°с қувватини кўрсатади. мисол: шиша спиртомернинг кўрсат​гичи 84, ҳарорат 35°с. жадвал бўйича бу 20°с да 79,54% ли спиртга тўғри келади. спиртнинг қуввати (концентрацияси)ни металл спир​томер ёрдамида аниклаш. бу спиртомер анча ихчам, мустахкам, кўрсатгичи аниқдир. спиртомер латундан тайёрланиб, юқориги ва пастки ўсимта (стержен) ҳамда танадан ташкил топган бўлиб, устига олтин югуртирилган. юқориги ўсимта 10 та даражага, ўз навбатида хар бир даража 10 га бўлинган бўлади. пастки стержен юқоридан пастга йўғонлашиб боради ва юқориги ингичка қисмидан тошлар осилади. тошларнинг рақами рақамлари: 00, 10, 20, 30, 40, 50, 60, 70, 80, 90. агар металл спиртомер …
4
метр ёрдамида спиртнинг қувватини аниқ ўлчаш мумкин. бунда зичлик куйидаги тенглама билан аниқанади: бу ерда: m – бўш пикнометр массаси, г m1 – пикнометрнинг сув билан массаси, г m2 – пикнометрнинг спирт билан массаси, г. 0,997032 – 200с даги сувнинг зичлиги (ҳаво зичлигини ҳисобга олганда) 0,0012 – мўътадил шароитдаги ҳавонинг зичлиги (1м3) агар спиртнинг зичлиги маълум бўлса, масса буйича ёки ҳажмий фоизда xi дф нинг 1-жадвалидан фойдаланниб топилади. зичликни ареометр ёрдамида аниклаш. ареометрлар якка ёки тўплам ҳолда чиқариладп. тўпламда 19 та ареометр бўлиб, энг енгилининг даражаси 0,700, энг оғириники 1,8400 билан тугалланади. аниқлашни 20°с хароратда спиртга энг енгилини туширишдан бошлаш керак. агар харорат 20°с дан фарқ қилса, 20°с даги спиртнинг қувватини гост нинг 1-жадвали (масса буйича) ёки 2-жадвали (хажм буйича) асосида топиш хам мумкин. рефрактометрик усулда спиртнииг қувватини аниқлащ. тоза сувнинг нур синдириш кўрсатгичи 1,3330 га тенг, абсолют спиртпики эса 1,36242 га тенг. шу кўрсатгичлар асосида тузилган жадвалдан фойдаланиб, спиртнинг …
5
— керакли қувватдаги спиртнинг оғирлик миқдори, г; а — суюлтириладиган спиртнинг оғирлик фоизи; b — суюлтирилган спиртнинг оғирлик фоизи; с — суюлтирувчининг (паст кувватли спиртнинг) оғирлик фоизи. мисол: 1000 г 70% спирт тайёрлаш учун 96,5% ли спирт ва сувдан қанчадан олиш керак. бу масалани хар хил усуллар билан ечиш мумкин. 1. 4-жадвалга биноан, 659,80 г 96,5% ли спирт ва 340,20 г сув олинади. 2. юқорида келтирилган тенглама билан ечилади, лекин бунда ўлчов бирликларига эътибор бериш керак. бизнинг мисолимиздаги 70% ва 96,5% ҳажмий фоизларни xi дф нинг 1-жадвали ёрдамида оғирлик (масса) фоизга ўтказсак: 70%-62,4% (м); 96,5%-94,5% (м) ларга тўғри келади. этил спиртини ҳажм бўйича суюлтириш. спирт сув би​лан аралаштирилганда, аралашма исийди ва эритманинг хажми назарий ҳисобга қараганда камаяди. шунинг учун спиртни ҳажм бўйича суюлтиришда доимо 20°с да сув билан керакли хажмгача етказиладп. биринчи марта д. и. менделеев аниқлаган бу ҳодиса контракция деб аталади. бунда спирт билан сув молекулаларининг бир-бирига шимилиши хисобига …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "алкоголометрия. этил спиртини қувватини аниқлаш ва суюлтириш"

1403349926_45094.doc алкоголометрия. этил спиртини қувватини аниқлаш ва суюлтириш режа. 1. этил спиртини олиш усуллари. 2. этил спиртини концентрациясини ифодаланиши. 3. этил спиртини қувватини аниқлаш усуллари. 3.1. шиша спиртомер ёрдамида; 3.2. металл спиртомер ёрдамида; 3.3. зичлиги бўйича; 3.4. рефрактометрик усулда. 4. этил спиртини суюлтириш усуллари. 5. масса бўйича суюлтириш. 5.1. xi дф 2-жадвали ёрдамида 5.2. тенглама ёрдамида. 5.3. кафедра таклиф этган жадвал ёрдамида. 6. ҳажм бўйича суюлтириш. 6.1. xi дф 3-жадвали ёрдамида; 6.2. xi дф 4-жадвали ёрдамида; 6.3. xi дф 5-жадвали ёрдамида; 6.3 тенглама ёрдамида. 7. корхоналарда ишлатилган спиртнинг ҳисоби 7.1. гостнинг 5- жадвали ёрдамида; 7.2. гостнинг 6- жадвали ёрдамида; 8. дори хоналарда ишлатилган спиртнинг ҳисоби. 8.1. xi дф 2-...

Формат DOC, 99,0 КБ. Чтобы скачать "алкоголометрия. этил спиртини қувватини аниқлаш ва суюлтириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: алкоголометрия. этил спиртини қ… DOC Бесплатная загрузка Telegram