қулоқ физиологияси ва унинг болалардаги хусусиятлари. эшитиш анализатори

DOC 101,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1697538515.doc қулоқ физиологияси ва унинг болалардаги хусусиятлари. эшитиш анализатори режа: 1. қулоқ супраси 2. ташқи эшитув йўли 3. ўрта қулоқ. 4. ноғора парда. 5. эшитиш найчаси 6. сўрғичсимон ўсиқ 7. ички қулоқ. эшитиш анализаторининг адекват қўзғатувчиси-товуш ҳисобланади. эшитиш анализатори 3 қисмдан иборат: 1. периферик қисм - чиғаноқ. 2. ўтказувчи қисм - нерв йўллари. 3. пўстлоқ қисм - бош мия чакка бўлагида жойлашган. товушни қабул қиладиган рецептор ҳужайралар бош суягининг чуқур жойи, одам скелетининг энг қаттиқ соҳаси - чакка суягининг тош (пирамида) қисмида жойлашган (ҳамма таъсирлардан ҳимояланган). бундай жойлашувни қулоқ филогенезини ҳисобга олган ҳолда тушунтириш осонроқ. айрим ҳашаротлар ва балиқларда эшитиш нерв ҳужайралари тананинг юзасида жойлашган ("эшитиш чизиғи" тизма бўйлаб) ва табиийки, осонлик билан ноқулай экзоген (механик, кимёвий, ҳарорат) омиллар таъсирига учрайди. ҳайвонот дунёсининг филогенетик ривожланиш жараёнида нозик, осон шикастланадиган эшитиш рецептор ҳужайралари аста-секин бош суяги тубига жойлашиб олди; шу билан бир вақтда, товуш қабул қилувчи ҳужайраларга товушнинг бузилмасдан, ҳеч қандай …
2
уайян боғлиқлик мавжуд. товуш ўтказиш аппаратининг ҳар бир бўлимининг функционал вазифаси ҳақида батафсилроқ тўхталамиз. қулоқ супраси эшитиш ўткирлигига сезиларли таъсир кўрсатмайди. илгари унинг роли бўрттириб юборилган, шунинг учун қулоғи оғирларга эшитиш шохлари ва найчалари тавсия этилган. қулоқ супраси маълум даражада товушларни тўпловчи ролини бажаради; шунинг учун қулоғи оғир инсонлар кўпинча кафтини қулоғига олиб бориб, товуш тўлқинларини кўпроқ ушлашга ҳаракат қиладилар. қулоқ супрасининг ҳаракатчанлиги одамларда сезилмайди (ифодаланмайди), фақат айримларигина уларни ҳаракатлантириши мумкин. ҳайвонлар, айниқса, кўриш қобилияти паст бўлган ҳайвонлар, қулоқ супраси товуш манбаи томонга бурилиб, хавф манбасини аниқлай олади ("қулоғи динг" ибораси шундан келиб чиққан). баъзи ҳолларда, ҳақиқатдан ҳам қулоқ супраси рельеф ва асосан баланд товушлар сабабли товуш манбасини аниқлашга ёрдам беради. шундай бўлса-да, ҳаттоки қулоқ супрасининг тўлиқ бўлмаслигида (анотия) ҳам эшитиш атиги 5-10 дб га оғирлашади. тахминан худди шу ҳолат жароҳатлар туфайли қулоқ супрасининг йўқ бўлиши ёки деформацияланишида ҳам кузатилади. қулоқ супрасининг ўлчами катта бўлган шалпангқулоқ болаларда эшитиш ўткирлигининг бирор …
3
парда. ноғора парданинг майдони 65 мм2 ни ташкил этади, даҳлиз дарчаси (узангича асоси билан) - атиги 3,3 мм 2 (нисбати тахминан 20:1). ноғора парданинг пастки қисми чиғаноқ дарчаси қаршисида жойлашган бўлади ва гуёки уни товуш тўлқинидан ҳимоя қилади. ушбу омилларнинг қўшилиши: ноғора парда ва ўзангича асоси майдонларидаги фарқ, ҳамда унинг пастки бўлимларини таъсирдан ҳимояловчи(тўсувчи) таъсири натижасида товуш тахминан 30 дб кучаяди. ноғора парда паст товушларни 5 маротобагача кучайтира олади. тебранувчи эшитиш суякчалари тизими, асосан, товушни узатишни (трансмиссия) таъминлайди, паст товушлар ўтишини 12 маротобагача кучайтиради. таърифланган механизмнинг бузилиши (масалан, ноғора парданинг йўқлиги ёки эшитиш суяклари занжирининг узилиши) товуш ўтказувчанлигини бузилиши туфайли тахминан 30 дб га эшитиш қобилиятининг йўқолиши кузатилади. ноғора пардасининг тешилиш (перфорация) жойи ва ўлчами ҳам эшитиш қобилиятини йўқотиш даражасини белгилайди. бундан ташқари, эшитиш қобилияти тўсувчи таъсирнинг бузилиши оқибатида перфорациянинг чиғаноқ дарчасига қарама - қарши пастки бўлимларда жойлашганида, шунингдек, эшитиш суяклари занжири узилганида ёки уларнинг ҳаракатсизлигида сезиларли даражада камаяди. ўрта …
4
лан боғлиқ: юмшоқ танглайни кўтарадиган мушаклар қисқарганда эшитиш найи очилади ва ҳаво ноғора бўшлиғига ҳаво киради. бундай ҳавонинг алмашинуви доимо аксириш, бурунни қоқиш, унли ҳарфларни талаффуз қилганда ва ҳоказоларда пайдо бўлади. эшитиш найи вентиляция функциясининг бузилиши оқибатида дастлаб ноғора пардасининг тебранишларида ўзгариш бўлади, паст частотали товушларнинг ўтказилиши ёмонлашади, кейинчалик эса капиллярларнинг ўтқазувчанлиги ортиши натижасида ноғора бўшлиғида суюқлик (трансcудат) йиғила бошлайди. ушбу жараён давом этиши сабабли босим меъёрлашмаса ёки транссудат ноғора бўшлиғида узоқ вақт туриб қолса, ноғора бўшлиғида ўзгаришлар ривожланади, баъзида парданинг тортилиши ёки шишиб кетиб ёрилишигача бўлган кўринишдаги ўзгаришлар содир бўлади, ноғора бўшлиғида ва сўрғичсимон ўсиқча ҳужайраларида сероз-қонли ажралмалар пайдо бўлади. эшитиш найчасида димоғдан ноғора бўшлиғига инфекция тушишига тўсқинлик қилувчи бир қатор ҳимоя механизмлари мавжуд. найчанинг шиллиқ пардаси киприкчали эпителий билан қопланган, унинг кирпиклари бурун-халқум йўналишида ҳаракатланади, найчанинг очилиши юмшоқ танглайни кўтарадиган мушак қисқариши билан бир вақтнинг ўзида содир бўлади, натижада бу вақтда бурун-халқум оғиз-халқумдан ажратилади. эшитиш найчасининг шиллиқ қаватида …
5
: товуш тўлқини ҳаво муҳитидан суюқлик муҳитига ўтганда, товуш энергиясининг сезиларли қисми йўқолади. мисол учун, сувга боши билан тушган одам қирғоқдаги қичқириқни эшитиши даргумон, чунки товуш кескин заифлашади. товуш тўлқинининг кейинги йўли чиғаноқ даҳлизи (scala vestibuli) нарвонининг перилимфаси бўйлаб унинг тепасигача ўтади. бу ерда чиғаноқ тешиги (helicotrema) орқали тебранишлар ноғора нарвонининг (scala tympani) перилимфасига тарқалади, зич парда - иккиламчи ноғора парда (m. tympani secundaria) билан қопланган чиғаноқ дарчасида тугайди. натижада, бутун товуш энергияси суяк чиғаноғи девори, суяк спирал қирраси ва базиляр пластинкаси билан чегараланган бўшлиқда (ягона мос келадиган жой) тўпланади. базиляр пластинканинг ҳаракатлари унда жойлашган спирал (кортий) аъзоси билан биргаликда рецептор сочли ҳужайраларининг мембранаси билан бевосита алоқа қилишига олиб келади. бу эшитиш электр биопотенциалининг пайдо бўлиши билан кечадиган мураккаб физик-кимёвий жараён - товуш ўтказувчанлигининг якуни ва товушни қабул қилишнинг бошланиши бўлади. овоз ўтказишнинг муҳим ва зарурий шарти - лабиринт дарчалари орасидаги перилимфанинг ҳаракатланиши. ушбу ҳаракат бўлмаса, ҳатто товуш энергиясини ўрта …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қулоқ физиологияси ва унинг болалардаги хусусиятлари. эшитиш анализатори" haqida

1697538515.doc қулоқ физиологияси ва унинг болалардаги хусусиятлари. эшитиш анализатори режа: 1. қулоқ супраси 2. ташқи эшитув йўли 3. ўрта қулоқ. 4. ноғора парда. 5. эшитиш найчаси 6. сўрғичсимон ўсиқ 7. ички қулоқ. эшитиш анализаторининг адекват қўзғатувчиси-товуш ҳисобланади. эшитиш анализатори 3 қисмдан иборат: 1. периферик қисм - чиғаноқ. 2. ўтказувчи қисм - нерв йўллари. 3. пўстлоқ қисм - бош мия чакка бўлагида жойлашган. товушни қабул қиладиган рецептор ҳужайралар бош суягининг чуқур жойи, одам скелетининг энг қаттиқ соҳаси - чакка суягининг тош (пирамида) қисмида жойлашган (ҳамма таъсирлардан ҳимояланган). бундай жойлашувни қулоқ филогенезини ҳисобга олган ҳолда тушунтириш осонроқ. айрим ҳашаротлар ва балиқларда эшитиш нерв ҳужайралари тананинг юзасида жойлашган ("эшитиш чизиғи" ти...

DOC format, 101,5 KB. "қулоқ физиологияси ва унинг болалардаги хусусиятлари. эшитиш анализатори"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.