болалар оториноларингологияси

DOC 337,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1697538488.doc болалар оториноларингологияси режа: 1. эшитиш суякчалари 2. сўрғичсимон ўсиқча (processus mastoideus) 3. юз нерви (п. facialis) 4. лабиринт қисми 5. ички қулоқ. ноғора бўшлиғининг юқори девори (paries tegmentalis) ноғора бўшлиғини чакка ва миянинг тепа бўлаги ҳамда калла тубининг ўрта чуқурчасидан қисман ажратиб туради. баъзи ҳолларда ноғора бўшлиғининг томи (tegmen tympani) деб номланувчи ушбу девор жуда юпқа бўлиб қолади ва кариоз жараён билан енгил емирилади. ташқи деворни (paries membranaceus) ноғора пардаси ва ингичка суяк пластинкаси (аттико-латерал девори) ҳосил қилади. ноғора бўшлиғи тузилиши қуйидагиларда намоён бўлади. чақалоқларда ноғора бўшлиғининг ҳажми (тирқиши) эмбрионал бириктирувчи тўқиманинг йўғон шиллиқ ости қавати сабабли анча тор бўлади ва у кейинроқ, регрессия жараёнида кенгаяди. бола туғилганда ўрта қулоқ бўшлиқлари эмбрионал миксоид тўқимадан иборат бўлади. бу тўқима ғовак, юмшоқ илвираган бўлиб, ўзида думалоқ ўсиш ҳужайралари, кўп миқдорда шиллиқ ва оз миқдорда томирларни сақлайди. унда киприкли эпителий билан қопланган тирқишсимон бўшлиқ мавжуд бўлади. ноғора бўшлиғининг миксоид тўқималардан халос бўлиши …
2
ақланиб қолиши - ўрта қулоқ яллиғланишида йирингнинг оқиб чиқишига халақит берувчи ва кўпинча эшитиш қобилиятининг пасайишига олиб келувчи бурмалар кўринишидаги фиброз тутамлар ва тортмалар ривожланишига сабаб бўлади. миксоид тўқима микрофлора учун яхши озуқа муҳити ҳисобланади, бу эса тубар йўл билан ноғора бўшлиғига инфекция киришини осонлаштиради ва болалардаги тез-тез кузатиладиган отитларнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. эшитиш суякчалари: болғача, сандонча ва узангича (расмлар 3, 4) бола туғилганида деярли катталарникидаги ўлчамда бўлади, аммо қисман тоғай тўқимадан ташкил топган бўлади. болғачанинг узун ўсимтаси аввалига пардадан иборат бўлади ва суякланиш жараёнида атрофияга учрайди, бунда қисман олд бойламга айланади, болғачанинг бошчаси эса бўйинча орқали унинг дастаги билан бирикади. катталарда болғачанинг бўйинчасида фақат дўмбоқча сақланиб қолади ва қисқа ўсимта номи билан юритилади; болғача ва сандонча вазни аста-секинлик билан ортиб боради. расм эшитиш суякчаларининг ноғора бўшлиғида жойлашуви. расм эшитиш суякчалари занжири. эшитиш суякчаларининг суякланиши бола ҳаётининг биринчи йилини иккинчи 6 ойлигида жадаллашади ва 2-3 ёшга бориб тўлиқ якунланади. …
3
лиётларини ўтказишда ҳисобга олиш зарур, чунки аденотомия эшитув найи тешигининг чандиқланиши, торайиши(стенози)га ва кейинчалик карликка олиб келиши мумкин. эшитув найининг юқорида кўрсатилган анатомик тузилиши инфекциянинг ўрта қулоқ бўшлиғида найча йўли бўйлаб (тубар) тарқалишига ёрдам беради. болалар асосан чалқанча ётишади, овқатдан кейин қусишади, натижада бурун-ютқин шиллиғи ноғора бўшлиғига оқиб тушиши мумкин. чақалоқларда эшитув найининг ноғора тешиги қулоқ пардасининг юқори сегментида проекцияланади, катталарда эса унинг қуйи сегментидадир. кўкрак ёшидаги болаларда эшитув найи катталарнинг эшитув найидан бир қатор белгилар бўйича фарқланади. суяк бўлимининг мавжуд эмаслиги ва бўлажак фиброз тоғай қисм эшитув найини чўзилишини келтириб чиқаради. эшитув найи тўғри, эгриликлар ва букилишларсиз, кенг, горизонтал йўналган, цилиндрик шаклда, қисқа (чақалоқларда узунлиги 2 см, 2 ёшгача бўлган болаларда— 3 см, катталарда — 3,5 см) бўлади (тўғри, горизонтал, калта ва кенг). узунлигининг ортиши баробарида эшитув найи ёриғи 6 ойликда 0,25смдан, катта ёшдаги болаларда 0,1 смгача тораяди. эшитув найининг бўйинчаси бўлмайди, ҳалқумга очилиш тешиги эса (қирғоқ) тоғай ҳалқа …
4
ари билан шиддатли кечиши мумкин. аммо клапан вазифасини бажарувчи тошсимон-тангасимон ёриқнинг ташқи қисми орқали суяк усти пардаси тагидан йирингнинг ёриб чиқиши учун анатомик асос (тирқиш, ёриқ) мавжудлиги сабабли отоген калла ичи асоратлари нисбатан кам ҳолларда юзага келади. эрта ёшдаги болаларда (чақалоқлар, кўкрак ёшида) субпериостал хўппозларнинг ҳосил бўлиш частотаси юқорилигини шу билан изоҳланади. ваҳоланки, йирингни сўрғичсимон бўшлиқнинг ташқи девори орқали ёриб чиқиши каттароқ (3 ва ундан юқори) ёшгача бўлган болаларда камдан-кам кузатилади. инфекция тарқалишида тошсимон-тангасимон ёриқнинг ўзи роль ўйнамайди, балки у орқали ўтадиган ва лимфа томирларини ўзида тутадиган қаттиқ мия пардаси муҳим рол ўйнайди. чакка суягининг сўрғичсимон қисми билан тангасимон қисми ўртасидаги ёриқ (fissure mastoidosquamosa) чакка суягининг ташқи юзасидаги тошсимон-тангасимон ёриқнинг давоми бола ҳаётининг 2-йилида битиб, беркилади. чакка суягининг тангасимон қисми билан ноғора бўшлиғи орасидаги ёриқлар болаларда доимо сақланади. ёриқлар бириктирувчи тўқимадан ташкил топган, қон томирларга бой бўлади, уларнинг шикастланиши суяк усти пардаси остида гематомалар ҳосил бўлишига олиб келади. сўрғичсимон ўсиқча …
5
тинка билан ажралиб туради ва тўғридан-тўғри кортикал (юза) қатлам остида жойлашган бўлади. чақалоқларда кортикал қатлам қалинлиги атиги 1-2 мм, 5-6 ёшда - 5-6 мм, 9 ёшда - 10 ммни ташкил қилади. антропункция жойи қулоқ гажаги оёқчасининг асосидан горизонтал чизиқ ва қулоқ чиғаноғининг бирикиш чизиқлари кесишган нуқтаси ҳисобланади. баъзан антрум (ғор) ёнида яна 1-2 та ҳаво ўтказувчи катаклари бўлади. сўрғичсимон ўсимта ривожланиши баробарида унда янги катаклар пайдо бўлади. катталарда пировардида ғор анча чуқур, ноғора бўшлиғига нисбатан пастроқ жойлашган бўлади. ғор аста-секин пастга тушади ва медиал, орқа ва пастга силжийди, танга пластинкаси қалинлашади. эрта ёшдаги болаларда ғорга кириш йўли (aditus ad antrum) кенг бўлади. ноғора бўшлиғи ва ғор шиллиқ қаватининг тез-тез, бир вақтнинг ўзида яллиғланиши мана шундай ҳолатларга боғлиқ (отоантрит). сўрғичсимон ўсиқча чакка суягининг тошсимон ва танга қисмларининг сўрғичсимон юзаларининг бирлашишидан ҳосил бўлади. ҳаво ўтказувчи катакларнинг шаклланиши бола ҳаётининг 4-5 ойлигида бошланади ва 3-5 ёшга келиб тўлиқ якунланади. пневматизациянинг ифодаланиши ва ҳаво …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"болалар оториноларингологияси" haqida

1697538488.doc болалар оториноларингологияси режа: 1. эшитиш суякчалари 2. сўрғичсимон ўсиқча (processus mastoideus) 3. юз нерви (п. facialis) 4. лабиринт қисми 5. ички қулоқ. ноғора бўшлиғининг юқори девори (paries tegmentalis) ноғора бўшлиғини чакка ва миянинг тепа бўлаги ҳамда калла тубининг ўрта чуқурчасидан қисман ажратиб туради. баъзи ҳолларда ноғора бўшлиғининг томи (tegmen tympani) деб номланувчи ушбу девор жуда юпқа бўлиб қолади ва кариоз жараён билан енгил емирилади. ташқи деворни (paries membranaceus) ноғора пардаси ва ингичка суяк пластинкаси (аттико-латерал девори) ҳосил қилади. ноғора бўшлиғи тузилиши қуйидагиларда намоён бўлади. чақалоқларда ноғора бўшлиғининг ҳажми (тирқиши) эмбрионал бириктирувчи тўқиманинг йўғон шиллиқ ости қавати сабабли анча тор бўлади ва у кейинроқ, ре...

DOC format, 337,5 KB. "болалар оториноларингологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.