лямблиоз

DOC 58,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1708065886.doc лямблиоз режа: 1. этиологияси. 2. эпидемиологияси. 3. патогенези. 4. клиникаси. 5. профилактикаси. лямблиоз-асосан нажас-оғиз механизми орқали юқувчи антропоноз протозой касалликдир. лямблийлар асосан ингичка ичакнинг юқори қисмларида паразитлик қилади ва ичакда сўрилиш, ундаги девор олди ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши, дуоденит, энтерит, энтероколит ҳамда кўпгина беморларда ошқозон, ўт ишлаб чиқариш тизими, ошқозон ости бези томонидан бўладиган иккиламчи асоратларга олиб келади. этиологияси. лямблиоз қўзғатувчиси- lamblia intestinalis биринчи марта 1859 йилда олим д.ф.лямбля номи билан аталган. лямблийлар ривожланишида 2 та босқич вегетатив шакли ва циста кузатилади. вегетатив шакли ноксимон формада бўлиб, ён томонидан кўрилганда қўштирноққа ўхшайди. вегетатив шаклининг узунлиги 9-18 мкм, эни-5-10 мкм келади. танасининг олдинги қисмидаги вентрал томонида сўрувчиси бўлиб, бўртиб туради. шу бўртиб турган қисми билан ингичка ичак шиллиқ қаватига кириб олади ва ичак юзасида сақланиб туради. ҳар бир трофозойда 4 жуфт хивчинлари бўлади. хивчинлар ёрдамида улар ҳаракатланади. марказий хивчинлари ҳаракатланганда насос ролини бажаради. лямблийнинг вегетатив шакллари ташқи муҳит шароитига чидамсиз …
2
сланган қўллар, уй жиҳозлари, болалар ўйинчоқлари, мева ва сабзавотлар тарқалиш омили ҳисобланади. маиший-мулоқот йўли орқали тарқалишида катталар орасида лямблиоз инвазиясининг спорадик ҳоллари келиб чикади, ҳатто оилавий ўчоқлар пайдо бўлади. болалар боғчаларида маиший-мулоқот йўли билан тарқалишида санитар-гигиеник режимни ҳисобга олганда, 18-20%дан 60-75%гача касаллик учрайди. патогенези. лямблийларнинг ингичка ичак шиллиқ қавати муҳитига мослашганлиги учун шу ерда девор олди ҳазм бўлган маҳсулотларнинг гидролизатлари билан озиқланадилар ва кўпаядилар. бошқа аъзоларда лямблийлар кўпаймайди. лямблийларнинг мембранада паразитлик қилиши девор олди ҳазм жараёнини ингичка ичакнинг сўрилиш ҳамда ҳаракат фаолиятларини издан чиқаради. натижада стеаторея, ферментатив ва витамин етишмовчилиги келиб чиқади. сўрилишнинг бузилиши лямблийнинг ингичка ичакдаги гликокаликсга таъсиридан келиб чиқади ва бу оғир синдром бўлиб ҳисобланади. диареянинг механизми ҳозиргача ноаниқ. ўн икки бармоқли ичак ва ингичка ичакнинг юқори қисмларидаги морфологик ўзгаришлар лямблиознинг субклиник кечишида ҳам юзага келади. бу ўзгаришлар ўчоқли гиперемия, шиши, контакт қон кетишлар, шиллиқ қаватдаги эррозиялар кўринишида бўлади. ўзгаришга учраган шиллиқ қаватлардан биоптатларни гистологик текширганда дуоденит ва …
3
к сифатида (микстинфекция). лямблиоз ташиб юрувчиларга (соғлом) қисқа вақт (1-2 хафта) лямблийлар нинг ингичка ичакнинг юқори қисмида туриши киради. бунда ҳеч қандай функционал бузилишлар, иммунологик ўзгаришлар кузатилмайди. бемор ўзини яхши ҳис қилади. бу ҳол паразитликнинг компенсацион шакли дейилади ва даволанишни талаб қилмайди. субклиник лямблиоз-функционал бузилишлар, иммунологик ўзгаришлар нинг бўлиши, касалликда яққол симптоматиканинг намоён бўлмаслиги ва бемор ўзини яхши ҳис қилиши билан характер л анади. функционал бузилишлар жумласига ингичка ичакда углеводлар, ёғлар, айрим витаминларнинг (а, в12, c) сўрилишнинг бузилиши киради лямблиозли дуоденит- юқоридаги симптомлар ва доимий, бир оз кучли эпигастриядаги оғриқга хос. оғриқлар симилловчи характерда бўлиб, асосан кечаси, кўпроқ эрталабга яқин вақтда беморларни безовта қилади. беморларда ошқозон секретор функциясининг пасайганлиги аниқланади. рентгенологик текширганда 12 бармоқли ичак тонуси ва моторикасининг бузилиши билан бирга унинг шиллиқ каватининг релефи ўзгарган бўлади. кўпинча дуоденал рефлюкс қайд килинади. лямблиозли энтерит қулдираш, метеоризм ва қориндаги оғриқлардан ташқари диарея ривожланади. нажас суюқ, кўп миқдорда, сувли ва кўпикли, патологик …
4
гмасимон ичак спазми, тенезмлар ва нажас қон бўлмайди. қўзиш ва ремиссия даврлари алмашиниб туради, энтеритдан фарқи ремиссия даврида беморда қориндаги оғриқ ва метеоризм сақланиб келади. лямблиознинг билиар шакли сурункали эндоген заҳарланиш белгилари (умумий ҳолсизлик, чарчаш, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши, иштаҳа пастлиги, субфебрил ҳарорат), диспептик синдром: ўнг қовурға соҳаси ва эпигастрияда даврий оғриқ қайд қилиниши мумкин. объектив кўрганда тили оқ караш билан қопланган, қорин қапчиган, ичак қулдираши, пайпаслаганда эпигастрияда, ўнг қовурға соҳасида оғриқ, гепато-спленомегалия, ортнер-греков белгиси каби белгилар аниқланади. беморларнинг бир қисмида тери ва кўринарли шиллиқ қаватлари сариқлиги, сийдик қизариши тафовут қилинади. касаллик сурункали тус олганда меъда-ичак тизими яллиғланишига хос бўлмаган белгилар: тошмалар, аллергодерматит, терида оқимтир доғлар ҳосил бўлиши, соч тўкилиши, уйқуда тиш қайраши, уйқуда оғиздан сўлак оқиши каби белгилар қайд қилиниши мумкин. ташхисоти. лямблиознинг ҳар бир клиник шаклини лямблийнинг вегетатив шаклларининг топилиши (дуоденал суюқликда, суюқ нажас) ёки шаклланган нажасда цисталарнинг топилиши тасдиқлаши керак. қайта текшириш ўтказиб туриш керак. лямблиозни сальмоннелёз, …
5
капсуладан кунига 2 маҳал 7-10 кун мобайнида берилади. болаларда учрайдиган ичак лямблиозини даволашда макмирорнинг салмоғи юқоридир. препарат 1таблеткадан 3 маҳал 7 кун мобайнида буюрилади. патогенетик даво ўз ичига парҳез, кўпроқ суюқликлар истеъмоли ва дори-дармон билан даволашни ўз ичига олади. лямблиозда юзага келадиган овқат-ҳазм қилишнинг бузилишини бартараф қилиш мақсадида таркибида амилаза сақлаган препаратлар (панкреатин, мезим-форте, панзинорм ва креон) буюрилади. бу препаратлардан креоннинг ўрни ўзгача. бу препарат капсула ичида жойлашган микросфералардан иборат бўлиб, ўзгармаган ҳолда овқат маҳсулотлари билан ингичка ичакка ўтиб, ҳазм қилишнинг бузилишини бартараф қилишда юқори самара беради. касаллик туфайли юзага келадиган ичак дисбиоценозини тиклаш мақсадида эубиотиклар (бифидумбактерин, колибактерин, хилак-форте) буюрилади. профилактикаси. лямблиознинг олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш бошқа ичак инфекцияларидек олиб борилади. шуни ёдда тутиш лозимки, лямблий цисталарини хлор сақловчи дезинфекция эритмалари парчалай олмайди. 3%ли лизол эритмаси ва қайноқ сув цисталарни йўқотишда муҳим аҳамият касб этади. адабиётлар: 1. ахмедова м.д., облокулов а.р., мирзажонова д.б. юқумли касалликларда ҳамширалик иши. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лямблиоз" haqida

1708065886.doc лямблиоз режа: 1. этиологияси. 2. эпидемиологияси. 3. патогенези. 4. клиникаси. 5. профилактикаси. лямблиоз-асосан нажас-оғиз механизми орқали юқувчи антропоноз протозой касалликдир. лямблийлар асосан ингичка ичакнинг юқори қисмларида паразитлик қилади ва ичакда сўрилиш, ундаги девор олди ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши, дуоденит, энтерит, энтероколит ҳамда кўпгина беморларда ошқозон, ўт ишлаб чиқариш тизими, ошқозон ости бези томонидан бўладиган иккиламчи асоратларга олиб келади. этиологияси. лямблиоз қўзғатувчиси- lamblia intestinalis биринчи марта 1859 йилда олим д.ф.лямбля номи билан аталган. лямблийлар ривожланишида 2 та босқич вегетатив шакли ва циста кузатилади. вегетатив шакли ноксимон формада бўлиб, ён томонидан кўрилганда қўштирноққа ўхшайди. вегетатив шаклининг уз...

DOC format, 58,0 KB. "лямблиоз"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: лямблиоз DOC Bepul yuklash Telegram