лямблиоз (lambliosis)

DOC 13 стр. 96,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
ўз р ссв №___сонли буйруғига илова №5 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил ” 25 ” март 121 сонли буйруғига 5-илова аҳоли ўртасида ичак протозооз касалликларининг олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар тўғрисидаги йўриқнома лямблиоз (lambliosis) лямблиоз (синонимлари: giardiasis-инглизча, lambliasis- немисча, giardiose-французча)- протозой касаллик бўлиб, ошқозон- ичак йўлини кўпроқ ўрта қисмини зарарлаб, яширин (латент) паразит ташувчи ҳолида шунингдек шиддатли (манифест) шаклида кечади. этиологияси. қўзғатувчиси lamblia intestinalis (lamble- 1859) (синоними: giardia intestinalis giardia lamblia giardia duodenalis) polymastigota butchi, 1884, оиласига, diplomonadea wenyon,1926, синфига diplomonadida wenyon, 1926 туркумига киради. лямблияларнинг ҳаёт цикли. паразит яшовчанлиги 2 босқичда, вегетатив- трофозоит ва ҳаракатсиз- циста кўринишда бўлади. цисталар алиментар йўл билан ўзгаришсиз ошқозонга тушади ва ингичка ичакнинг юқори қисмидан дуоденал суюқлик таъсирида ҳаракатчан трофозоитлар цистадан озод бўлиб, ингичка ичакка жойлашиб кўпаяди. маълум шароитда трофозоитларнинг бир қисми ўзига хос шаклини йўқотиб, юмалоқлашиб циста холига ўтади. овалсимон ўлчами: узунасига 10-14 мкм ва энига 6-10 мкм бўлган етилган …
2 / 13
излар) ҳам лямблия цисталарини тарқатишда катта ахамиятга эга. касалликнинг юқиш механизми- фекал-орал (оғиз-нажас). зарарланиш дозаси 10-100 цистагача бўлади. касалликни юқтиришга мойиллик одамларда турлича. лямблиялар билан касалланишга чидамлилик ингичка ичакнинг шиллиқ қаватини барьер функциясига, маҳаллий ва хужайравий иммунитет фаоллигига боғлиқ. касаллик манбаи- зарарланган одам ёки ҳайвон, лекин асосан одам ҳисобланади. одамдан ташқари, лямблиянинг бу тури ит, мушук, қўй, йирик шохли қорамоллар, айиқ, бўрсиқ каби сут эмизувчиларда, шунингдек қушларда ва судралиб юрувчиларда учрайди. баъзи хайвонлар касаллик резервуари ҳисобланади. паразит ташувчилар даволанмаганликлари туфайли касаллик манбаи сифатида катта хавф туғдиради. зарарланган одам ёки ҳайвонлар етилган зарарланган цисталар ажратади, чунки ингичка ичак дистал қисмида трофозоитлар цистага айланиб бўлади. одамдан циста ажралиш даври ўртача зарарлангандан кейин 9-12 суткасидан бошланади ва ойлаб давом этади. препатент давр кўплаб миқдордаги қўзғатувчи билан зарарланганда қисқаради. цисталар ажралиши тўлқинсимон узлукли кўринишда бўлади. цистага ажралиш даври жимлик даври билан навбат билан келиб бунда, циста ажралиш орасидаги танаффуслар давомийлиги 1 суткадан 17 суткагача …
3 / 13
урухларда (ассенизация ва ирригация хизмати, хайвонот боғлари, қўриқхона ишчилари) касалликнинг юқиши юқори. ташқи муҳит омиллари таъсирига лямблия цисталарининг чидамлилги хисобига оиладаги, болалар муассасаларидаги мулоқотдагилар, шуниндек гигиеник тадбирлар тузилишида хамда зарарли кўникмаларда (бармоқ ва тирноқларни, қалам ва ручкаларни оғзига солиш) зарарланиш эхтимоли юқори даражада. лямблиоз авж олиши ёки алоҳида зарарланиш холлари касалликнинг сув йўлида тарқалиши (сузиш бассейнлари ифлосланган суви, очиқ сув хавзалари, водапровод сувининг зарарланиши) га боғлиқ. лямблиоз касаллиги оқсил сўрилишининг бузилишига протектор иммуноглобулинлари синтези бузилишига сабаб бўлади, шунинг учун лямблиоз билан касалланганларда профилактик эмлашлар ўтказилиши кам самара беради. лямблиозлар билан касалланган болаларда бактериал инфекциялар (пневмониялар, бронхитлар, отитлар, ангиналар, стоматитлар ва бошқалар) холатлари юқори кўрсаткичда қайд қилинади. бошқа соматик касалликлар оғирроқ кечади ва қийинроқ даволанади. лямблиоз мавсумийлиги баҳор ойларида (апрел-май), шунингдек ёзда кузатилади. нажас билан ажралган лямблия цисталари ташқи муҳитда узоқ вақт (намлик етарли бўлганда 66 кун. оптимал харорат 2-6 с0, нисбий намлик 80-100%). суюқ ахлатда улар 3 ҳафтагача сақланади, ичимлик …
4 / 13
ув орқали бўлади. лямбилялар хаётчанлигини озиқ-овқат маҳсулотларида 6 соатдан- 2 суткагача сақлаб қолиши ва улар орқали юқиши ҳам мумкин. шунингдек, одамдан одамга ҳам юқади, асосан болалар муассасаларида кузатилади. гомосексуалистларда жинсий йўл билан юқади. лямблиоз касаллигининг тарқалиши аҳолининг озиқланиш, сув таъминоти ҳолатига ва санитария-гигиеник кўникмаларига боғлиқ. лямблиоз барча ёшдаги одамларда кузатилади, лекин болаларда зарарланиш 15-20 % ташкил қилади, катталарда ва ривожланган мамлакатларда зарарланиш 3-5 % ни ташкил қилади, ривожланаётган мамлакатларда 10 % дан юқори. жсст илмий гурухининг бахолаши бўйича лямблиоз жамиятда соғлиқни сақлашда ахамиятли бўлган паразитар касалликлар қаторига киритилган. лямблиоз келиб чиқиши даврийлиги ўзгариши, ошқозон-ичак тизими патологик холатларига: мембрана ворсинкалари йўлида ўтадиган биохимик жараёнларни кучайиши ёки пасайишига боғлиқ. шунга асосан, ошқозон ости бези, ошқозон ва жигар фаолиятларини бузилиши билан лямблиоз касаллиги бирга учраган холатларни тўғри бахолаш фарқлаш лозим. юқоридаги беморлар лямблия билан зарарланиши хавфи юқори бўлган гуруҳга киради. касаллик дарвозаси ингичка ичакнинг юқори қисми хисобланади. хозирги вақтда лямблиоз ривожланиши учун бир …
5 / 13
шунга кўра, лямблиялар оғир жигар фаолияти бузилиши, холицистохолангитларга сабаб бўла олмайди. кўпинча лямблиялар бошқа хар хил касалликлар билан бирга учрайди. лямблиоз касаллигини бошдан кечиргач, иммунитет кучсиз ва давомийлиги қисқа бўлади. ташхис ва таққослама ташхис: лямблиоз ташхисини қўйиш учун дуоденал суюқлик ёки суюқ нажасда вегетатив шаклини ёки шаклланган нажасда цисталар аниқланади. лямблиознинг сурункали турида цисталар даврий ажралади, шунинг учун 2-4 хафта давомида 5-6 марта нажасни текшириш керак. диареяларда, айниқса болалар ахлати қон аралаш бўлганда лямблиоз хақида ўйлаш мумкин. лямблиоз билан оғриган беморларни ва паразит ташувчиларни аниқлаш. лямблиоз билан касалланган беморларни барча соғлиқни сақлаш ташкилотлари (дпм, хусусий п-ка, ити ва бошқа даволаш- соғломлаштириш ташкилотлари) тиббий ходимлари, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъий назар барча дпмлар, жумладан хусусий фаолият билан шуғулланувчи дпмлар томонидан аниқланади. ишга киришда, даврий, режали тиббий кўрикдан ўтганда, эпид.кўрсатма бўйича ва лямблиоз ташувчилари ёки беморлари билан мулоқотда бўлганларни тиббий кузатув даврида аниқланади. ташхис касаллик клиник белгилари, лаборатория текширув натижаси ва эпидемиологик анамнез …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "лямблиоз (lambliosis)"

ўз р ссв №___сонли буйруғига илова №5 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил ” 25 ” март 121 сонли буйруғига 5-илова аҳоли ўртасида ичак протозооз касалликларининг олдини олиш ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар тўғрисидаги йўриқнома лямблиоз (lambliosis) лямблиоз (синонимлари: giardiasis-инглизча, lambliasis- немисча, giardiose-французча)- протозой касаллик бўлиб, ошқозон- ичак йўлини кўпроқ ўрта қисмини зарарлаб, яширин (латент) паразит ташувчи ҳолида шунингдек шиддатли (манифест) шаклида кечади. этиологияси. қўзғатувчиси lamblia intestinalis (lamble- 1859) (синоними: giardia intestinalis giardia lamblia giardia duodenalis) polymastigota butchi, 1884, оиласига, diplomonadea wenyon,1926, синфига diplomonadida wenyon, 1926 туркумига киради. лямблияларнинг ҳаёт цикли. па...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOC (96,0 КБ). Чтобы скачать "лямблиоз (lambliosis)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: лямблиоз (lambliosis) DOC 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram