паразитар касалликларнинг лаборатор ташхисоти

DOC 62.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1708065894.doc паразитар касалликларнинг лаборатор ташхисоти режа: 1. содда жониворларни соф ва люгол эритмасига бўялган суртмада текшириш (нажасда) усули. 2. лейшманияларни тери инфильтратидан олинган суртмада текшириш. одам организмида паразитлик қилувчи ҳамма содда жониворлар ҳам касаллик чақиравермайди. қўзғатувчи тури ва клиник ташхисни аниқлаш учун лаборатор текширишлар аҳамияти юқори. одам организмидаги содда жониворлар турли ривожланиш босқичларида бўлиши мумкин. замонавий усуллар. содда жониворлар билан касалланиш беморларни яшаш жойи, жинси ва ёшига боғлиқ эмас. олимларнинг фикрича, содда жониворлар билан 80% инсонлар касалланган. фанда бундай ҳолатларни аниқ ташхисот усулларини изланаяпти. бугунги кунда бир қанча ташхисот усуллари мавжуд. серологик усуллар. бу усулда қонда турли инфекцияларга қарши антитело ва антигенлар аниқланади. инсон организми иммун тизими ҳар қандай ташқи таъсиротларга сезгир. бундай реакциялар орқали зарарланиш борлиги ва чақирувчисининг антиген ва антителоси аниқланади. асосий серологик усуллар: 1. иммунофлюоресценция реакцияси (ифр)да микроб ёки антигенларнинг махсус шароитда ультрабинафша нурларида нурланиш хусусияти аниқланади. таҳлил икки босқичда ўтказилиб, кўп меҳнат талаб қилади. аниқ хулоса …
2
еради. организм иммун тизими содда ҳайвонлар билан зарарланишнинг биринчи ҳафтасидаёқ жавоб беради, шунинг учун бу усул касалликни бошланғич босқичларида ташхислаш, касаллик оғирлик даражаси ва шаклини аниқлаш имконини беради. касалликка қарши антителолар одам организми қонида ойлаб, йиллаб сақланиши мумкин. даволаш ижобий самара бергандан сўнг ҳам бу усул антителоларни аниқлаш имконини беради. содда жониворлар 4 синфга бўлинади: 1. саркодалилар- (rhizoda)-амёбалар кўринишида. 2.киприксимон инфузорийлар (сiliate)-энг кўп тарқалган касаллик тарқатувчи тури балантидийлар кўринишида. 3.хивчинлилар (flagellata)-асосан лейшманиялар кўринишида. 4.споралилар-энг хавфли тури безгак палазмодийси бўлиб, одам организмига тушгач юмалоқ шаклга кириб, ҳимоя қобиғини ҳосил қилади. содда жониворлар циста кўринишида ташқи муҳит таъсирига чидамли бўлади. содда жониворлар одам организмининг турли орган ва тўқимасини зарарлаши мумкин. шунингдек, текшириладиган биоматериал ҳам зарарланган аъзога қараб турлича бўлиши мумкин. биоматериал сифатида қон, сўлак, сийдик, нажас, балғам, суяк кўмиги, плевра, қорин бўшлиғи, перикарда суюқлиги, шиллиқ, ичак экссудатлари олиниши мумкин. ташхисот усуллари турлича бўлиб, биз қуйида энг кўп қўлланиладиган усулларини кўриб чиқамиз. содда …
3
ади. қўзғатувчи вегетатив шаклда ва циста кўринишида соф суртмада аниқланади. биоматериал (нажас ва шиллиқ) ректороманоскопия усулида олиниб, махсус муҳитга экилади. -хивчинлилар (лейшмания, лямблия, трипаносома, трихомонада) ни ташхислаш. лейшманиялар лейшманиоз касаллигини чақириб, қон суртмаси, суяк кўмиги, тери инфильтратларидан топилади. айрим ҳолларда озуқа муҳитларда экиш усулидан фойдаланилади. трипаносомалар- уйқу касаллиги (америка, африка трипонасомаси ёки шагас касаллиги) ни чақиради. африка трипонасомаси тури касалликнинг бошланғич босқичларида периферик қонда топилади. касаллик ривожланганда лимфа тугунлар пункцияси, охирги босқичларида орқа мия суюқлигида топилади. касаллик ўткир даврида хивчинли шаклида топилади. кейинчалик хивчинсиз шаклида мушак тўқимаси, миокард, марказий асаб тизими нейронларида топилади. шагас касаллигига шубҳа қилинганда суртма ва йўғон томчи текширилишдан олдин бўялиб, қўзғатувчи микроскоп остида кичик катталашишда аниқланади. лямблиялар 12 бармоқли ичакда ўт суюқлигида ёки нажасда циста ёки вегетатив шаклда кўринишида аниқланади. споралилар (безгак палазмодийси, коксидоз ва б.) ни ташхислаш. энг кўп тарқалган тури безгак палазмодийси бўлиб, 4 хил тури аниқланади: 3 кунлик безгак, 4 кунлик безгак, тропик …
4
ртма ва йўғон томчи усулида ўтказилади. қўзғатувчининг морфологик шаклларини аниқлаш махсус бўяшдан кейин ўтказилиб, бу усул қўзғатувчининг турли шаклларини морфологик хусусиятларини аниқлаш имконини беради. безгакка текшириш суртма ва йўғон томчида ўтказиш баъзан хато маълумотлар ҳам бериши мумкин, қондаги тромбоцит ва лейкоцит каби элементлар қўзғатувчи деб адаштирилиши мумкин. содда жониворларни соф ва люгол эритмасига бўялган суртмада текшириш (нажасда) усули. материал изотоник эритмадаги нажас эмульсиясидан тайёрланади. буюм ойнасига икки томчи натрий хлор ва люгол эритмаси томизилади. ёғоч таёқча билан эритмаларга текшириладиган материал қўшилади ва буюм ойнаси билан ёпиб микроскоп остида текширилади. аниқ натижа олиш учун 2-3 та прерапарат тайёрланади. натижа аниқ бўлмаганда 2-3 ҳафтада такроран ўтказилади. бу усул билан лмяблий, безгак, дизетерия амёбасинини вегетатив ва циста шакллари, нопатоген шакллари аниқланади. соғлом ташувчиларда циста ва ривожланувчи шакллари топилади. ташхисот натижасида қўзғатувчининг шакли аниқ кўрсатилиши шарт. текшириладиган материал (суюқ нажас) дефекациядан 30 минутдан сўнг, шаклланган нажасда 2 соат оралиғида олиниши, аралашмалар (сув, сийдик, зарасизлантирувчи …
5
флаконларга 3:1 нисбатда консервант ва материал солинади, зарур бўлганда бўёқ қў шилади. натижаларни баҳолаш 2-3 та препаратда олиб борилади. эфир-формалин билан тўйинтириш усули. бу усулда сода ҳайвонлар цисталари аниқланади. қўлланиладиган моддалар: формалин 10 мл, 0,85 гр изотоник эритма, дистилланган сув, олтингугуртли эфир, люгол эритмаси. юқоридаги таркиб билан биоматериал аралашмасини аралаштириб, центрифуга қилинади. ҳосил бўлган чўкмани люгол эритмасида бўяб, циста ва вегататив шакллари топилишига асосланади. лейшманияларни текшириш (суяк кўмиги суртмаси) лейшманиозни аниқлаш учун никифоров аралашмаси (олтингугуртли эфир ва этил спирт), фосфатли буффер, романовский бўйича азур-эозин керак бўлади. суяк кўмиги суртмаси эҳтиёткорлик билан буюм ойнасига махсус тайёргарликдан сўнг олиниб, иммерцион тизимли микроскопда кўрилади. касалликнинг ўткир даврида пунктатда кўп миқдорда лейшманиялар топилади. лаборант эътибор билан текшириб, қон ҳужайралари билан лейшманияларни адаштирмслиги лозим. лейшманияларни тери инфильтратидан олинган суртмада текшириш. юқоридаги таҳлил усулида қўлланиладиган таркибдан фойдаланилади. биоматериал яра ёки чандиқдан олинади. қиринди олишда скалпел билан эҳтиёт бўлиб қонсиз олиниб, буюм ойнасида тайёрланади. аниқ маълумот олиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "паразитар касалликларнинг лаборатор ташхисоти"

1708065894.doc паразитар касалликларнинг лаборатор ташхисоти режа: 1. содда жониворларни соф ва люгол эритмасига бўялган суртмада текшириш (нажасда) усули. 2. лейшманияларни тери инфильтратидан олинган суртмада текшириш. одам организмида паразитлик қилувчи ҳамма содда жониворлар ҳам касаллик чақиравермайди. қўзғатувчи тури ва клиник ташхисни аниқлаш учун лаборатор текширишлар аҳамияти юқори. одам организмидаги содда жониворлар турли ривожланиш босқичларида бўлиши мумкин. замонавий усуллар. содда жониворлар билан касалланиш беморларни яшаш жойи, жинси ва ёшига боғлиқ эмас. олимларнинг фикрича, содда жониворлар билан 80% инсонлар касалланган. фанда бундай ҳолатларни аниқ ташхисот усулларини изланаяпти. бугунги кунда бир қанча ташхисот усуллари мавжуд. серологик усуллар. бу усулда қонда турли...

DOC format, 62.0 KB. To download "паразитар касалликларнинг лаборатор ташхисоти", click the Telegram button on the left.