терининг пуфакли касалликлари

PPTX 6,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1715165506.pptx /docprops/thumbnail.jpeg терининг пуфакли касалликлари терининг пуфакли касалликлари акантолитик пемфигус асосан 35-60 ёшдаги аёлларда учрайди. бунда узгармаган тери юзасида пуфакларнинг пайдо булиши. этиология ва патогенез пўрсилдоқ яранинг келиб чиқишини тушунтирувчи бир неча назариялар мавжуд : аутоиммун вирусли эндокрин невроген моддалар алмашинуви бузилиши. беморлар қон зардобида касалликнинг фаол бўлган даврида, пуфак суюқлигида ва зарарланган терида эпидермис тикансимон қават хужайралари оралиғидаги десмосомаларга қарши антитаначалар миқдорининг юқорилиги ва бу антитаначаларнинг jgg синфига мансублиги аниқланган. аутоиммун назария вирусли назария пуфак ичидаги суюқликни оқ сичқон ва қуёнга шунингдек товуқ эмбрионига юборилса, уларда пуфак ҳосил бўлиши, қон зардоби ва пуфак суюқлигида вирусга ўхшаш заррачалар борлиги аниқланган. невроген назария т.в. никольский касаллик асосида трофоневроз ётади деб тушунтиради. беморнинг орқа, бош мия, ҳамда орқа мия ганглиялари хужайраларида дегенератив ўзгаришлар бўлиши невроген назарияга киради. турли хил рухий ҳолат, эмоционал ҳаяжонланиш ва неврологик касалликлар ҳам пемфигусга сабаб бўлиши мумкин. модда алмашинуви бузилиши назарияси беморларда оқсил углевод ва сув, минераллар алмашинувининг …
2
барча патологик ўзгаришлар терида эпидермиснинг тикансимон қаватида гистологик акантолизисга олиб келади. акантолизис бу эпидермис тиканаксимон қавати хужайралари орасидаги десмосомаларнинг емирилиши оқибатида, ўзаро боғлиқликнинг бузилиши. беморлар қон зардобидаги протеолитик ферментлар активлигининг ошиши эпидермисда акантолиз жараёнини юзага келтиради. акантолиз жараёни оқибатида пуфакли тошмалар ҳосил бўлиб, уларнинг таркибидаги суюқликда алоҳида –алоҳида циркуляция қилувчи, шакли ўзгарган акантолитик хужайралар мавжуд бўлади. клиника клиник шакллари вульгар(оддий) вегетацияланувчи япроқсимон (қат-қат) себореяли (эритематоз) вульгар (оддий) пемфигус pemphigus vulgaris дастлаб пуфаклар оғиз бўшлиғидан бошланади. касалликка бадан териси, қўл –оёқлар, чов ва қўлтиқ ости чуқурчалари, юз ташқи жинсий органлар қўшилади. бунда ўзгармаган терида бирданига аввалига таранг бўлган, кейин тезда сустлашиб қоладиган ҳар хил катталикдаги пуфаклар пайдо бўлади. пуфаклар майда ёки йирик (баъзан диаметри 10 смгача) ҳажмда, шакли айлана, овал, нотекис ёки ноксимон, таркибидаги суюқлиги аввал сероз, кейинчалик геморрагик ёки иккиламчи инфекция қўшилиши оқибатида йиринглига айланади. пуфаклар қобиғи 1-2 кун оралиғида ёрилиб, оч қизғиш рангли эрозияларни ҳосил қилади. эрозиялар атрофида янги …
3
а, лабда ташқи жинсий органларда жойлашади, оғриқ кузатилиши мумкин. вульгар (оддий) пемфигус вульгар (оддий) пемфигус вульгар (оддий) пемфигус вульгар (оддий) пемфигус вульгар (оддий) пемфигус кузатиладиган симптомлар никольский симптоми асбо-ганзен симптоми шеклаков симптоми никольский симптоми пенцит билан пуфак қолдиқларини олмоқчи бўлсак соғлом тери эпидермиси ҳам у билан бирга кўчади. пуфаклар ва эрозиялар ўртасидаги терига тегилса, эпидермиснинг кўчиши кузатилади. зарарланган ўчоқдан узоқ жойдаги соғлом терини осонгина кўчиши. никольский симптоми гистопатология: акантолиз жараёни туфайли эпидермис ичида пуфаклар ҳосил бўлиши, уларнинг базал мембрана устида жойлашиши, дермада эса шиш ва периваскуляр яллиғланиш инфильтрацияси белгилари аниқланади. бевосита иммунофлюоренция текширув усули ўтказилганда, эпидермиснинг хужайралароаро оралиғида катта миқдордаги jgg тўпланганлиги кузатилади. қиёсий ташхис. левернинг буллёз пемфигоиди. бир мунча яхшироқ кечади. пуфаклар таранг катта бўлади,асосан терида жойлашади, шиллиқ қаватлар 34% ҳоллардагина жароҳатланади. пуфаклар симметрик эмас, эпидермис остида жойлашади. никольский симптоми манфий, тцанк хужайралари суртмаларда топилмайди. учуқсимон дюринг дерматити. турли ёшда учрайди, полиморф экссудатив тошма элементлари эритематоз тери юзасида пайдо …
4
тошмалар кузатилиб, уларнинг марказида, қуш кўзини эслатувчи ботиқ мавжуд бўлади. никольский белгиси манфий пуфаклар эпидермис остида жойлашади, суртмаларда акантолитик хужайралар топилмайди. лайелл синдроми. оғир кечиши , беморнинг умумий аҳволи тезда ёмонлашуви билан фарқланади. беморнинг дори препаратларини қўллаганлиги асосий аҳамиятга эга. тошмалар полиморфизми ва бемор аҳволининг ёмонлашуви кузатилади. никольский белгиси мусбат, пуфак тубидан олинган суртмаларда акантолитик хужайралар аниқланади. вегетацияланувчи пемфигус pemphigus vegetans вегетацияланувчи пемфигус ҳам оддий пемфигусга ўхшаб оғиз шиллиқ пардасидан бошланади ва тезда пуфаклар табиий тешиклар атрофига, киндик соҳаси, табиий бурмалар соҳасига (қўлтиқ ости, сут безлари ости, чов бурмалари)да, жинсий аъзолар терисида ва оғиз шиллиқ қаватларининг силлиқ терига ўтиш соҳаларида жойлашади. пуфаклар ёрилиб ўрнида катта эрозиялар кузатилади,4-6 кун ичида шу соҳаларда бадбўй ҳидли вегетациялар ривожланади. эрозиялар бир-бирига қўшилиши оқибатида диаметри 10-15 см ҳажмга етувчи вегетацияланувчи пилакчалар юзага келиб, уларнинг атрофида йирингчали тошмалар кузатилади. патологик жараён узоқ давом этган ҳолларда вегетациялар устидаги экссудат қалин қатқалоқлар ҳосил қилиб сўгалсимон кўринишга киради. беморларни …
5
тқалоқ ҳосил қилади. қатқалоқ остида патологик жараён давом этиб янги қатқалоқлар қавати пайдо бўлади, оқибатда пуфаклар усти қат-қат жойлашган қатқалоқлар билан қопланади. пуфак суртмаларида акантолитик хужайралар аниқланади. беморнинг умумий аҳволи ёмонлашиб тана ҳарорати кўтарилади, иккиламчи инфекция қўшилиб, кахексия ривожланади. патологик жараён эритродермия кўринишида тарқалишига мойил бўлиб, юз соҳаси бошнинг сочли қисми, тирноқларнинг зарарланиши ҳам кузатилади. никольский белгиси кескин мусбат бўлади. шиллиқ қаватлар деярли зарарланмайди. беморларда оғриқ, ачишиш ва қичишиш кузатилади, гистопатология акантолиз кучли ривожланган, эпидермис ичи пуфакчалари донадор ёки мугуз қават остида жойлашади. эски ўчоқларда дегенератив ўзгаришлар ётади. иккиламчи эритродермия иккиламчи эритродермия экзема, псориаз касалликлари асорати сифатида юзага келиб, терида инфильтрация кучли ифодаланган бўлади. рецидивланувчи пуфаклар бўлмайди, никольский симптоми манфий, акантолитик хужайралар йўқ. лайелл синдроми ўткир бошланиб яшин тезлигида кечади. беморнинг умумий аҳволи ёмонлашади (юқори ҳарорат, қалтираш, коматоз шок ҳолати ). анамнезда дори препаратлари қўлланилганлиги аниқланади. лайелл синдроми ii-iii даражали куйишни эслатади. себореяли (эритематоз) пемфигус сенир –ашер синдроми себореяли пемфигус …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"терининг пуфакли касалликлари" haqida

1715165506.pptx /docprops/thumbnail.jpeg терининг пуфакли касалликлари терининг пуфакли касалликлари акантолитик пемфигус асосан 35-60 ёшдаги аёлларда учрайди. бунда узгармаган тери юзасида пуфакларнинг пайдо булиши. этиология ва патогенез пўрсилдоқ яранинг келиб чиқишини тушунтирувчи бир неча назариялар мавжуд : аутоиммун вирусли эндокрин невроген моддалар алмашинуви бузилиши. беморлар қон зардобида касалликнинг фаол бўлган даврида, пуфак суюқлигида ва зарарланган терида эпидермис тикансимон қават хужайралари оралиғидаги десмосомаларга қарши антитаначалар миқдорининг юқорилиги ва бу антитаначаларнинг jgg синфига мансублиги аниқланган. аутоиммун назария вирусли назария пуфак ичидаги суюқликни оқ сичқон ва қуёнга шунингдек товуқ эмбрионига юборилса, уларда пуфак ҳосил бўлиши, қон зардоби ва...

PPTX format, 6,3 MB. "терининг пуфакли касалликлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.