dermatitis herpetiformis duhring

PPT 23 стр. 5,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 23
слайд 1 дюрингнинг герпетиформ дерматити (dermatitis herpetiformis duhring). касаллик биринчи бор 1884 йил филодельфиялик дерматолог duhring томонидан таърифланган. касаллик ўткир яллиғланган полиморф тошмалар тошиши, тери қичиши билан характерланади ва сурункали қайталама тарзда кечиб баҳор, ёз фаслларида қўзғалади. этиология ва патогенез касаллик келиб чиқишидаги назариялар: аллергик назария. беморларда йод, бром каби микроэлементларига нисбатан юқори сезувчанлик ҳолати кузатилиб, қонда эозинофилия ва қон зардобида гистаминни парчаловчи омил фаоллигининг пасайиши қайд этилган. инфекцион - аллергик назария. касаллик кўп ҳоларда турли юқумли касалликлар: грипп, скарлатина, зотилжам ва сувчечакдан сўнг ривожланади. невроген назария. касалликнинг пайдо бўлишида нерв системаси фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ. шу билан бирга беморларнинг марказий ва периферик нерв системаларида турли патологик ўзгаришлар кузатилади. эндокрин назария. беморларнинг кўпчилигида ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, аёлларда ҳомиладорлик ва ундан кейинги даврда ҳам дерматознинг тез–тез учраши, баъзан касалликнинг ҳайз цикли билан боғлиқлиги аниқланган. аутоиммун назария. беморлар қон зардобида турли хилдаги иммуноглобулинлар igg, iga, igm ва ige аниқланган, ҳамда …
2 / 23
ади. тошмаларнинг симметрик тўп-тўп жойлашиши, сурункали, рецидив билан кечиши касаликка хос. касаллик кучли қичишиш, ачишиш баъзан оғриқ билан кечади. беморнинг бадани, оёқ ва қўлларининг ёзувчи соҳаларида эритематоз тугунчалар, қаварчиқлар, улар остида эса пуфакча ва йирингчалар пайдо бўлиши билан бирга давом этади. баъзан пуфаклар ҳам юзага келиб, улар ташқи кўринишидан пемфигусни эслатади. пуфак, пуфакча ва йирингчалар ичида геморрагик суюқлик суюқлик бўлиши ҳам мумкин. кейинчалик тошмалар қотиши натижасида эрозиялар, қора қўтир пўстчалар ва бошқалар вужудга келади. шиллиқ қаватларнинг зарарланиши жуда кам (10%)ни ташкил қилади. никольский симптоми манфий бўлади. беморлар қонида ҳамда пуфаклар суюқлигида эозинофилия кузатилади, иммунофлюоресценция йўли билан эса базал мембранада иммуноглобулин борлиги аниқланади. касаллик узоқ давом этиб, вақти-вақти билан қўзиб туради. герпетиформ дерматитнинг катта ва кичик хамда аралаш пуфакли турлари фарқланади. катта пуфакли турлари танада, қўл ва оёқларнинг ёзувчи юзаларида жойлашади. кичик пуфакли турларида пуфакчалар катталиги мошдай ёки нўхатдай бўлиб, улар асосан юз, чов ва қўлтиқ ости соҳаларида жойлашади. беморнинг умумий …
3 / 23
фильтрат бўлади. тцанк хужайралари топилмайди. таққослаш ташхисоти кўп шаклли экссудатив эритемада герпетиформ дерматитдан фарқли тўқ рангдаги доғлар мавжуд бўлиб, уларнинг марказий қисмида киндиксимон ботиқлар кузатилади, тошмалар гуруҳлашган ҳолда жойлашмайди, субъектив белгилар кам намоён бўлди, пуфаклар таркибидаги суюқликда эозинофилллар аниқланмайди. яддасон синамаси манфий булади. токсикодермиянинг пуфакли шаклида беморларнинг умумий аҳволи оғирлашади, пуфаклар ичидаги суюқликда эозинофиллар топилмайди. анамнезида касаллик ривожланиши дори воситаларини қабул қилишга боғлиқ бўлади. акантолитик пемфигус. левер пемфигоиди. пемфигус, пемфигоид ва герпетиформ дерматитларнинг фарқлаш белгилари даволаш ошқозон – ичак трактида юзага келган ўзгаришларни эътиборга олиб, озиқа рационида ўсимлик оқсиллари, айниқса буғдой ва бошқа бошоқлиларни чеклаш тавия этилади. касалликни даволашда диаминодифенил- сульфон (ддс) гуруҳи препаратлари энг яхши самара беради. бу гуруҳ препаратларига қуйидагилар киради: алфосульфон, дапсон, сульфетрон. ддс 0,1 г дан кунига 2 маҳал ичиш буюрилади. дорини 5 кун давомида ичилади ва 3 кун дам берилади. сульфаниламидлар берилганда яхши натижа олинади. кортекостероидлар. десенсибилизацияловчи. антигистаминлар. витаминлар. антибиотиклар. маҳаллий даволаш анилин бўёқлари глюкортикоидли …
4 / 23
dermatitis herpetiformis duhring - Page 4
5 / 23
dermatitis herpetiformis duhring - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 23 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "dermatitis herpetiformis duhring"

слайд 1 дюрингнинг герпетиформ дерматити (dermatitis herpetiformis duhring). касаллик биринчи бор 1884 йил филодельфиялик дерматолог duhring томонидан таърифланган. касаллик ўткир яллиғланган полиморф тошмалар тошиши, тери қичиши билан характерланади ва сурункали қайталама тарзда кечиб баҳор, ёз фаслларида қўзғалади. этиология ва патогенез касаллик келиб чиқишидаги назариялар: аллергик назария. беморларда йод, бром каби микроэлементларига нисбатан юқори сезувчанлик ҳолати кузатилиб, қонда эозинофилия ва қон зардобида гистаминни парчаловчи омил фаоллигининг пасайиши қайд этилган. инфекцион - аллергик назария. касаллик кўп ҳоларда турли юқумли касалликлар: грипп, скарлатина, зотилжам ва сувчечакдан сўнг ривожланади. невроген назария. касалликнинг пайдо бўлишида нерв системаси фаолиятининг бу...

Этот файл содержит 23 стр. в формате PPT (5,9 МБ). Чтобы скачать "dermatitis herpetiformis duhring", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: dermatitis herpetiformis duhring PPT 23 стр. Бесплатная загрузка Telegram