терининг йирингли касалликлари-пиодермитлар

PPTX 85 pages 11.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 85
мавзу:”терининг йирингли касалликлари” терининг йирингли касалликлари- пиодермитлар пиодермитлар терининг йирингли касалликлари ёки пиодермитлар (юнонча pyon – йиринг, derma – тери) тери касалликлари орасида энг кўп тарқалганларидан бўлиб, асосан стафилококклар ва стрептококклар томонидан чақирилади, клиник шакллари, кечиши ва оқибатлари бўйича хилма-хил касалликларни ўз ичига олади. терининг йирингли касалликлари мустақил равишда бирламчи касаллик сифатида, ёки терининг бошқа касалликларининг (экзема, нейродермит, қичима, қўтир ва х.к.лар) асоратлари сифатида келиб чиқиши мумкин. терида учрайдиган микроорганизмларни 3 та тоифага ажратиш мумкин (у.к. нобл 1986 й.): транзит микроорганизмлар – ташқи муҳит предметлари билан қонтактда бўлиш оқибатида терига тушган ва терида кўпаймайдиган; вақтинча резидент микроорганизмлар – кирланиш оқибатида қисқа муддатга терига тушган, унда кўпаювчи; доимий резидент микроорганизмлар – терида доимо яшовчи, кўпаювчи. этиологияси стафилококклар: s. aureus – тилларанг стафилококк, одамларда касаллик чақиради; s. epidermitis – эпидермал стафилококк, патологик жараёнда қатнашиши мумкин; s. saprоphyticus – сапрофит стафилококк, патологик жараёнда қатнашмайди. тилларанг стафилококк этиологияси стрептококклар: α-гемолитик стрептококк, нопатоген тури, фақат …
2 / 85
қитиқловчи ва ёғсизлантирувчи кимёвий моддалар таъсири; совқатиш, совуқ ёки иссиқ уриши, юқори намлик; тери қопламасининг рн муҳитини ўзгариши; тери мацерацияси, бичилиши, ёш болаларни нотўғри қийинтириш ёки йўргаклаш; касбга оид омиллар. патогенези эндоген омиллар: тинка қуриши (толиқиш); етарли даражада озиқланмаслик, истеъмол қилинаётган озиқ махсулотларида бирор зарур модданинг етишмаслиги, айниқса оқсил моддаларининг; гиповитаминозлар; сурункали интоксикация; қандли диабет, яъни углеводлар алмашинувининг бузилиши; овқат хазм қилиш тизими аъзоларининг хасталиклари; эндокринопатиялар, қалқонсимон без ва гипофиз фаолиятидаги етишмовчиликлар; сурункали йирингли инфекциялар ўчоғининг (теридан бошқа аъзоларда) мавжудлиги; иммун тизимидаги бирламчи ва иккиламчи етишмовчиликлар; узоқ вақт кортикостероид гормонлари ва цитостатиклар қабул қилиш. пиодермитларнинг классификацияси 1.стафилококкли пиодермитлар а) остиофолликулит б) фолликулит в) вульгар сикоз г) фурункул д) карбункул е) гидраденит ж) везикулопустулёз з) фингернинг ёлғон чипқонлари и) чақалоқларнинг эпидемик чилла яраси к) риттер-фон-риттергеймнинг эксфолиатив дерматити пиодермитларнинг классификацияси 2. стрептококкли пиодермитлар а) стрептококк импетигоси (турлари: буллёз импетиго, тирқишсимон импетиго, юзаки хасмол, оддий темиратки, сифилиссимон папулали импетиго, интертригиноз стрептодермия) б) ёлин …
3 / 85
пиодермияси н) колликватив силга ўхшаш пиодермия о) вегетацияловчи пиостоматит п) олат ва мояк халтасининг гангренаси стафилококли пиодермитлар стафилококкли пиодермитларда касаллик жараёни асосан терининг ҳосилаларида – соч фолликулалари, ёғ ва тер безларида ривожланади. стафилококкли пиодермитларда пустула (мадда) конус ёки яримшарсимон шаклда, пустулаларнинг қобиғи нисбатан қалин, таранг бўлиб, ичидаги йиринг қўйиқроқ, сариқ-зангори тусдадир, марказида эса кўпинча соч (тук) кўриниб туради. фақат кичик ёшдаги болалардагина стафилококклар терида соч-ёғ фолликулалари ва тер безларига алоқаси бўлмаган, силлиқ терида жойлашган юзаки пуфаклар ҳосил қилади. стрептококли пиодермитлар стрептококклар стафилококкларга ўхшаб ёғ-соч аппарати ва тер безларини жароҳатламай, балки силлиқ терини, айниқса бурмаларни жароҳатлайди. стрептодермиялар, одатда юзаки характерга эгадир. шаффоф суюқликли ва периферик тарқалишга мойил, таранг бўлмаган пуфак-фликтена бирламчи элемент бўлиб ҳисобланади. нозик терига эга бўлган болалар ва аёллар кўпроқ касалланадилар. аралаш этиологияли пиодермитлар бу гурух пиодермитларга этиологик омили бир вақтнинг ўзида ҳам стафилококклар ҳам стрептококлар ҳисобланувчи пиодермитлар киради. бунда дастлаб касаллик стрептококли ёки стафилококли пиодермитдан бошланади ва унга …
4 / 85
осил бўлади. касаллик 5-7 кунда якунланади ва чуқур фолликулит ўрнида кичик нуқтасимон чандиқ қолади, бунда соч сўргичи емирилади ва қайта тикланмайди оддий сикоз (sycosis vulgaris) оддий сикоз сурункали қайталанувчи пиодермит бўлиб, ўзига хос хусусиятларга эга: касалликка чалинган фолликулаларда бетўхтов равишда остиофолликулит ва фолликулит кўринишидаги қайталанган элементлар ҳосил бўлади. касалланган соҳадаги қарийб барча фолликулаларнинг жараёнга тортилиши; секинлик билан, торпид кечиши; касалликнинг клиник манзараси аста-секин ривожланади. фурункул фурункул (ёки чипқон) терининг кўп учрайдиган йирингли касалликларидан ҳисобланади. бу соч фолликуласи, ёғ бези, унинг атрофидаги бириктирувчи тўқима ва тери ости ёғ клетчаткасининг ўткир, йирингли-некрозли яллиғланишидир. фурункул кўпинча остиофолликулит ёки фолликулитдан инфекциянинг чуқурга қараб тарқалиши учун қулай шароит мавжуд бўлган тақдирда ривожланади. якка холда учраганини фурункул, 2 тасини фурункуллар, 3 ва ундан ортиқ миқдордагисини фурункулез деб юритилади. клиник кечиши. касаллик ривожланишида 3 босқич мавжуддир: инфильтратнинг ривожланиш босқичи; йиринглаш ва некрозга учраш босқичи; чандиқ ҳосил қилиб, тузалиш босқичи. фурункул фурункул фурункул фурункул фурункул фурункул фурункул карбункул …
5 / 85
аъзан болалар кафтича бўлиши мумкин. унинг юзаси яримшарсимон шаклда бўлиб, тери таранглашади, маҳаллий ҳарорат кўтарилади. инфильтрат маркази кўкимтир, атрофи қизғич рангда бўлади ва кучли оғриқ билан кечади. бу инфильтрат ривожланаётган биринчи босқич бўлиб, у 8-12 кун давом этади. кейин инфильтратнинг марказий соҳасида, соч фолликуласи атрофида некроз кузатилади ва бир нечта маддалар шаклланади. уларнинг қобиғи қорамтир тусга киради, ёрилади ва ғалвирни эслатувчи бир нечта тешик пайдо бўлади. булардан қон аралаш сарғимтил-яшил рангли йиринг оқиб чиқа бошлайди. карбункул марказидаги бошқа соҳалар ҳам секин-аста некрозга учрайди. ажралиб чиққан массалар ўрнида чуқур яра шаклланади. иккинчи босқич, яъни йиринглаш ва некрозга учраши 14 кундан 20 кунгача давом этади. бундан кейин яра аста-секин тозаланиб, грануляцион тўқима билан қопланиб боради ва одатда остки тўқималар билан бириккан чуқур, дағал чандиқ пайдо бўлади. иккинчи босқич, яъни йиринглаш ва некрозга учраши 14 кундан 20 кунгача давом этади. бундан кейин яра аста-секин тозаланиб, грануляцион тўқима билан қопланиб боради ва одатда остки …

Want to read more?

Download all 85 pages for free via Telegram.

Download full file

About "терининг йирингли касалликлари-пиодермитлар"

мавзу:”терининг йирингли касалликлари” терининг йирингли касалликлари- пиодермитлар пиодермитлар терининг йирингли касалликлари ёки пиодермитлар (юнонча pyon – йиринг, derma – тери) тери касалликлари орасида энг кўп тарқалганларидан бўлиб, асосан стафилококклар ва стрептококклар томонидан чақирилади, клиник шакллари, кечиши ва оқибатлари бўйича хилма-хил касалликларни ўз ичига олади. терининг йирингли касалликлари мустақил равишда бирламчи касаллик сифатида, ёки терининг бошқа касалликларининг (экзема, нейродермит, қичима, қўтир ва х.к.лар) асоратлари сифатида келиб чиқиши мумкин. терида учрайдиган микроорганизмларни 3 та тоифага ажратиш мумкин (у.к. нобл 1986 й.): транзит микроорганизмлар – ташқи муҳит предметлари билан қонтактда бўлиш оқибатида терига тушган ва терида кўпаймайдиган; вақт...

This file contains 85 pages in PPTX format (11.7 MB). To download "терининг йирингли касалликлари-пиодермитлар", click the Telegram button on the left.