босиш жараёнида намлаш, ёпишиш ва шимиш

DOC 97,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684051471.doc босиш жараёнида намлаш, ёпишиш ва шимиш режа: 1. қоғоз ва босма бўёқнинг молекуляр табиати 2. босиш жараёнида намлашнинг ўрни 3. босиш жараёнида бўёқни ёпишиши ва шимилиши босиш жараёни босма бўёқ босиладиган материал билан ўзаро таъсир кўрсатаётган вақтда юзага келадиган ҳодисалар билан боғлиқ. ушбу ҳодисалар контактда бўлган вақтда юза хоссалари молекуляр аломати билан белгиланади. дж. у. гиббс (1839-1903) юза хоссаларини батафсил ўрганган биринчи олимлардан ҳисобланади. гиббс юза ходисаларининг микроскопик назариясини яратди ва адсорбция юза атроф-муҳитдан молекулаларни ўзига олиш қобилиятини тушунтирди. оддий шароитларда модданинг юзаси атмосфера молекула ва атомлари билан доимий равишда кўп тўқнашувларга дуч келиб, унинг ҳақийқий хусусиятларини бекитадиган бегона парда билан тез қопланади. қоғоз ва бўёқ хусусиятлари босиш жараёни хоссалари билан белгиланади. ушбу материаллар юзасини илмий асосда ўрганиш усули - термодинамик усулдир. қоғоз ва босма бўёқнинг молекуляр табиати қоғоз мураккаб юза хусусиятларига эга, сабаби қоғоз нафақат селлюлоза толалари, балки бошқа қўшимча толалардан ҳам иборат бўлиб, елимловчи, тўлдирувчи ранг берувчи …
2
йича шартли классификацияси қабул қилинган: 00 1400 – абсолют гидрофобли; матбаа саноатининг босма қоғозларнинг хусусиятларига бўлган талаблари уларнинг вазифалари, босма жараёнларда ишлатиш шароитлари билан белгиланади. офсет босма усулида босишда қоғознинг хусусиятлари алоҳида аҳамиятга эга, унда қолип ва қоғоз бўёқ билан танлаш асосида намланади. намликнинг бир бўлагини ўзига тортадиган гидрофиль қоғоз офсет матосига текканда, унинг юзасига намлик йиғилиб қолиш имконини бермайди, бу эса эмулъсия бўёғи сонини камайтиради. гидрофоб қоғози қолипни энг кам намланишини талаб қилади. шу билан бирга гидрофиль ва гидрофоб қоғозлари ҳам уларни олиш шартларига қараб босиш жараёнида ишқорни сув билан боғлаш натижасида намловчи эритманинг пҳ ини ўзгартириши мумкин, бунинг натижасида эса бўёқ-сув баланси бузилади ва нусхалар сифати ёмонлашади. босиш жараёнида босма қоғозларининг турли хилларидан фойдаланиш амалиёти шуни кўрсатадики, уларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эгадир. гидрофиль қоғози тез иқлимга мослашади. намлик ўзгариши билан у ўзининг механик хусусиятларини ўзгартириши, электрланиш қобилиятини бартараф этиши ҳам мумкин. гидрофиль қоғози сувли бўёқларни …
3
езиядан кўпроқ когезия мустаҳкамлиги ошади. босма жараёнида қоғоз ва бўёқларнинг ўзаро таъсирланиши шароитларига босма контакт вақтида қоғоз юзасидаги ғоваклар орасидан унинг қатламига кириб оладиган бўёққа босим катта таъсир кўрсатади. қоғозга шимилган бўёқ миқдори кўпайиши билан рангли нусхаларнинг колориметрик зичлиги пасаяди, оқ – қора тасвирларнинг оптик зичлиги ҳам камаяди. бунда ҳар бир нусха олиш учун бўёқ кўпроқ сарфланади, бу эса унинг таннархини кўпайишига олиб келади. бу босма жараёнида кам ғовакли юқори силлиқ қоғозларни, тез қотадиган бўёқларни қўллашга сабаб бўлди. масалан, силлиқ қоғоз қалинлигига бўёқнинг кириш чуқурлиги ушбу ҳолда 3-5 мкм ни ташкил қилади. шу билан бирга саноатда силлиқлиги паст ва ғоваклари кўп бўлган газета қоғози қўлланиб келинмоқда. ушбу қоғозларда босиш учун, айниқса юқори босма усулида секин қотадиган бўёқлардан фойдаланилади. улар қутбли боғловчилардан тайёрланганлигига қарамасдан, эркин шимиб олишда қотиш вақти кўп бўлгани учун, боғловчи пигмент билан бирга, ундан ажралиб, нафақат қоғознинг чуқурлигига, балки вақт ўтиб бўртманинг орқа томонига ўтиши ҳам мумкин. ушбу …
4
ун қуйидаги асосий шароитлар: бўёқни босиладиган юзани намлаши ва ёпишиши; босим остида бўёқни қоғозга қисман ўтиши; бўёқ қатлами ажралганда wа > w к тенгсизликка риоя қилиш; бўёқ нусхада қотиши лозим. босиш жараёнида намлашнинг ўрни анъанавий усуллар ёрдамида босиш жараёнини белгиловчи адгезия ва намлаш ҳодисалари турибди. адгезия ва намлаш –бу суюқлик қаттиқ жисм билан контактда бўлганда юзага келадиган бир ҳодисанинг икки томонидир, шу билан бирга адгезия табиати турлича бўлган, аммо контактдаги моддаларнинг молекулалари ўртасидаги ўзаро таъсирини белгилайди, намлаш эса –бу ушбу ўзаро таъсир натижасида юзага келадиган ҳодисадир. агарда суюқлик (бўёқ) молекулалари қаттиқ жисм молекулалари билан ўзаро таъсири бир –бирларига нисбатан кучлироқ бўлса, унда суюқлик юза бўйлаб оқади, яни уни намлайди. агарда суюқлик молекулалари бир –бирлари билан қаттиқ жисм молекулаларига нисбатан кучлироқ ўзаро таъсир этишса, унда суюқлик қаттиқ жисм юзасида қубба шаклига эга бўлган томчига йиғилади ва бунда намлаш амалга ошмайди. ушбу икки ҳодисалар ўртасида, молекуляр кучларнинг жадаллигига қараб, томчи қаттиқ жисмни …
5
учта ўзаро таъсирланувчи фазалар: 1-суюқлик, 2-газ, 3-қаттиқ жисм (1расм) жуфтлиги чегарасида юза тортиш кучларининг ҳаракат натижасини қаттиқ жисм суюқлик билан намланиши деб тушунтирса бўлади. юқори ва чуқур босма усулида бўёқ босиладиган ҳамда оралиқ элеметларини намлайди, оралиқ элементлари юқори босма қолипларида босиладиган элементлар пастроқда жойлашгани, чуқур босмада эса улар бўёқлардан ракел пичоғи билан тозалангани учун, оралиқ жойларидаги бўёқлар нусхага ўтмайди. офсет босмада босиладиган ва оралиқ элементлар деярли бир текисда жойлашади, аммо турли молекуляр –юза хусусиятларига эга. босиш вақтида офсет қолипининг бутун юзаси ҳам бўёқ, ҳам намловчи эритма таъсирига учрайди. бунда олеофил босма элементлари бўёқ билан намланади ва намловчи эритма билан намланмайди, гидрофиль оралиқ элементлари эса сув эритмаси билан намланиб, бўёқни туртиб юборади, шунинг учун ҳам текис қолиплардан босиш мумкин. танлаб намлаш шартлари бузилганда, намликнинг ўрин алмашиши юзага келади, бунда оралиқ элементлар бўёқни қабул қила бошлайди. босиш жараёнида бўёқни ёпишиши ва шимилиши бўёқ аппаратидан бўёқни дуктор цилиндри ва узатиш валиклари ёрдамида босма …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"босиш жараёнида намлаш, ёпишиш ва шимиш" haqida

1684051471.doc босиш жараёнида намлаш, ёпишиш ва шимиш режа: 1. қоғоз ва босма бўёқнинг молекуляр табиати 2. босиш жараёнида намлашнинг ўрни 3. босиш жараёнида бўёқни ёпишиши ва шимилиши босиш жараёни босма бўёқ босиладиган материал билан ўзаро таъсир кўрсатаётган вақтда юзага келадиган ҳодисалар билан боғлиқ. ушбу ҳодисалар контактда бўлган вақтда юза хоссалари молекуляр аломати билан белгиланади. дж. у. гиббс (1839-1903) юза хоссаларини батафсил ўрганган биринчи олимлардан ҳисобланади. гиббс юза ходисаларининг микроскопик назариясини яратди ва адсорбция юза атроф-муҳитдан молекулаларни ўзига олиш қобилиятини тушунтирди. оддий шароитларда модданинг юзаси атмосфера молекула ва атомлари билан доимий равишда кўп тўқнашувларга дуч келиб, унинг ҳақийқий хусусиятларини бекитадиган бегона парда ...

DOC format, 97,0 KB. "босиш жараёнида намлаш, ёпишиш ва шимиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.