босма контакти юналишидаги физик-механик ходисалар

DOC 322,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684051521.doc босма контакти юналишидаги физик-механик ходисалар режа: 1. босма жараёнида босимнинг технологик функциялари 2. қолипдан қоғозга ўтувчи бўёқ миқдорининг босимга боғлиқлиги 3. босиш ускуналарида босимни ташкил қилиш усуллари 4. босиш ускуналарининг декеллари ва уларнинг деформацион хоссалари 5. декел ва декел материаллар деформацияланиш хоссаларининг хусусиятлари 6. босиш ускунасининг ишлаш шароитида декел деформацияси 7. босиш тезлигининг босма маҳсулот сифатига таъсири 8. босиш тезлигининг бўёқнинг босма қолипдан қоғозга кўчишига ва нусха сифатига таъсири босма жараёнида босимнинг технологик функциялари қоғоз, худди бошқа босилувчи материаллар сингари, нотекис юзага эгадир. юқори босма учун мўлжалланган 1-тур қоғоз юзасининг кўндаланг (профилограммаси) кесими 1-расмда келтирилган. бу расмдан кўринадики, қоғознинг юзаси турли ҳ – нотекис баландликка ва л – масофага эга. қоғоз сиртидаги нотекислик юзасининг қиймати босилувчи элементларнинг юзаси билан мос келади (яқин ўлчовда бўлади) гоҳида эса унинг қийматидан юқорироқ бўлади. 1-расм. юқори босма учун мўлжалланган №1 қоғоз юзасининг кўндаланг кесими (профилограммаси) босма қоғознинг турига караб, қоғоз юзанинг нотекислик баландлиги …
2
ланиш давомийлигига, босилувчи қоғоз юзининг нотекислиги, шунингдек унинг қаттиқлиги ва бошқа омилларга боғлиқ. масалан, қоғоз қанчалик қаттиқ бўлса ва унинг сирти юқори текисликда бўлса, шунчалик бўёқни қоғозга керакли миқдорда ўтказиш шароитни яратишга кам босим талаб қилинади ва аксинча. шундай қилиб, босиш учун босим бўлиши лозим: · босилаётган қоғознинг юзасидаги нотекисликларни текислаш учун, бу босма қолипдаги босилувчи элементларни қоғоз билан тўла контактланишини таъминлаш учун керак; · бўёқни босма қолипдан қоғозга керакли миқдорда кўчириш учун · бўёқнинг бошланғич ёпишишини қоғознинг микрорелъеф ва ғовакликларига киришини таъминлаш лозим. офсет босма усулида босилувчи ва оралиқ элементлари бир хил юзада жойлашган, чуқур босмада босилувчи элементлар оралиқ элементларига нисбатан чуқурроқ, лекин бўёқ билан деярли тўлган, бу қолипдаги босилувчи ва босилмайдиган элементларининг бир хил юзада жойлашганидек туюлади. ушбу усулларда босим – деб контакт юза бирлигига тўғри келувчи кучни тушунамиз. бу босилувчи ва оралиқ элементларни ўз ичига олади. юқори босма усулида босим деб – контакт юзасида босилувчи элементларнинг фақат …
3
ментларнинг бўёқ қатлами бир хилда босма қолипнинг бутун юзаси бўйлаб ўзгармас босим билан қоғозга босиш талаб килинади. 4) ададни босиш давомида босим қиймати ўзгармаслиги керак. қолипдан қоғозга ўтувчи бўёқ миқдорининг босимга боғлиқлиги босиш жараёнининг асосий вазифаси бўёқни босма қолипдан қоғозга ўтказишдан иборат, босим эса шу ишни амалга оширувчи восита ҳисобланади. босма қолипдан узатиладиган бўёқ миқдорини босиш босимига боғлиқлигини кўриб чиқиш муҳимдир (3-расм). ушбу боғланиш кўпчилик ҳолатларда босиш жараёнининг (босим, босма қолипдаги бўёқ қатламининг қалинлиги) асосий технологик ўлчамларини тўғри танланганлигини баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. бундай боғланиш юқори босма усули учун бўёқнинг босма қолипдан қоғозга ўтиши, босимдан ташқари, бошқа қатор омилларга боғлиқ; босма қолипнинг турига, босма қолипдаги ҳф бўёқ қатламининг қалинлигига, нусха олинишида қоғознинг бўёқ билан контактлашиш вақтига тк, қоғознинг юза (ғадир-будирлиги) ҳолатига, унинг намлигига, бўёқнинг босма–техник хоссасига, хонанинг ҳароратига ва намлик шароитларига боғлиқ. фақатгина босимнинг бўёқ ўтишига бўлган таъсирини баҳолаш учун шуни айтиш керакки, ушбу диаграмма (3-расм) босма …
4
ўлганда) бўёқнинг қоғозга узатилиш қонуниятини аниқлаб бўлмайди. бўёқнинг миқдори тасодифий ҳолат бўлиб, бунда қоғозни бўёқ билан тўла контактланишини таъминлаш учун босим етарли эмас. р1- р2 босим чегарасига мос келувчи ав бўлинмада а нуқтасидан бошлаб босим ортиши билан қоғозга ўтувчи бўёқнинг миқдори кўпаяди. р1-р2 босим чегарасида олинган нусхалар бўёқ қатламининг ҳар хил қалинлигига эга. р1-р2 босим чегарасини ишчи босим деб бўлмайди, чунки ушбу чегарада босим қийматининг ўзгариши нусханинг оптик хоссаларини ўзгаришига олиб келади. р2-р3 босим чегарасида олинган диаграмманинг вс бўлинмасида бўёқнинг қоғозга ўтиши максимал таъминланади ва нусхада бўёқнинг миқдори деярли ўзгармай қолади, ваҳоланки босимнинг қиймати кенг чегарага ўзгаради. босимнинг бу чегарасида олинган нусхалар бир хил оптик зичликка эгадир, шунинг учун р2-р3 чегарасидаги босим қиймати ишчи босим ҳисобланиши мумкин. р3-р4 босимларда олинган диаграмма сд бўлинмасида қолипдан қоғозга ўтадиган бўёқ миқдори босим ортиши билан камаяди. бу ҳол шундай тушунтирилади: ортиқча босим натижасида бўёқ босилувчи элементларнинг чет қирраларига сиқилиб чиқади, шундай қилиб унинг миқдори …
5
инадики, р2-р3 оралиғидаги босимни ишчи босим деб хисоблаш мумкин. лекин босим қанчалик юқори бўлса, нусханинг орқа бўртмаси катта бўлади, босилаётган босма қолип тез емирилади (ишдан чиқади), босма ускунасини иш тартиби қийинлашади. бошқача айтганда, агар босим р2 нуқтага мос келса, у нусхага керакли миқдордаги бўёқни таъминлашга етарли бўлади; унда босимнинг қийматини р3 гача кўтаришнинг ҳожати қолмайди. босиш ускуналарида босимни ташкил қилиш усуллари босиш жараёнида исталган босма усулида босилувчи элементларнинг миқдоридан қатъий назар босма қолипнинг бутун юзаси бўйича босим рмин-рмах қиймати чегарасидан чиқиб кетмаслиги лозим, чунки ушбу чегарада бўёқнинг босма қолипдан қоғозга кераклигича ўтказишни таъминлайди (4.2диаграммасидан хулоса). босиш ускунаси контакт жараёнида босиш қурилмасининг механик тизмасида куч ишлатиш йўли билан ёки кнематик ф умумий босим кучини пайдо қилиш мумкин. куч ишлатиш усули билан босим ҳосил қилиш. ушбу усулда йиғинди куч контакт юзасида ҳеч нарсага тегишли бўлмаган ўзгарувчидир. бошқача айтганда у ташқаридан берилади ва содда ҳолатни олсак, у ўзгармас қийматига эга бўлиши мумкин, яни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"босма контакти юналишидаги физик-механик ходисалар" haqida

1684051521.doc босма контакти юналишидаги физик-механик ходисалар режа: 1. босма жараёнида босимнинг технологик функциялари 2. қолипдан қоғозга ўтувчи бўёқ миқдорининг босимга боғлиқлиги 3. босиш ускуналарида босимни ташкил қилиш усуллари 4. босиш ускуналарининг декеллари ва уларнинг деформацион хоссалари 5. декел ва декел материаллар деформацияланиш хоссаларининг хусусиятлари 6. босиш ускунасининг ишлаш шароитида декел деформацияси 7. босиш тезлигининг босма маҳсулот сифатига таъсири 8. босиш тезлигининг бўёқнинг босма қолипдан қоғозга кўчишига ва нусха сифатига таъсири босма жараёнида босимнинг технологик функциялари қоғоз, худди бошқа босилувчи материаллар сингари, нотекис юзага эгадир. юқори босма учун мўлжалланган 1-тур қоғоз юзасининг кўндаланг (профилограммаси) кесими 1-расмда келти...

DOC format, 322,0 KB. "босма контакти юналишидаги физик-механик ходисалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.