чуқур босма усули

DOC 140,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684051689.doc чуқур босма усули режа: 1. техник иқтисодий тавсифи ва қўлланиш соҳаси 2. варақли ва рулонли ротацион ускуналарни ададни босишга тайёрлашнинг умумий тизмалари 3. чуқур босмада тайёргарлик –созлаш жараёнининг ўзига хос хусуситялари 4. босиш жараёнидаги асосий носозликлар, уларнинг сабаблари ва бартараф этиш усуллари 5. чуқур босма технологик жараёнини такомиллаштириш йўллари 6. чуқур босмада сувли асосга эга бўёқларни жорий қилиш техник иқтисодий тавсифи ва қўлланиш соҳаси чуқур босманинг жадал ривожланиш даври хх асрнинг 70 йилларига тўғри келади. бунга босма қолипларини тайёрлаш технологияси соҳасида эришилган ютуқлар катта имконият яратди, у босма қолипларини кўп босқичли едириб тозалашни кескин камайтирди. чуқур босмани қўлланилиш соҳасининг кенгайиши маҳсулот сифатининг яхшиланиши, оғир қўл меҳнатининг камайиши ва меҳнат унумдорлиги кескин ошишини таъминлайди. бир қатор ҳорижий мамлакатларда чуқур босманинг матбаа маҳсулотининг умумий ҳажмидаги улуши етарли даражада юқоридир: ғарбий европа мамлакатларида у 22 фоизни ташкил этди (шу жумладан германияда –17,4 фоиз, францияда 15 фоиз), ақш да эса 19 фоизни ташкил …
2
тош, матонинг ноёб кўринишларини тушириш, қимматли қоғозларга босиш, матога кейин тасвирни ўтказиш учун қоғозда аввал уни ҳосил қилиш ва ҳ.к. аммо замонавий чуқур босмага хос бўлган айрим камчиликларни эътиборсиз қолдирмаслик керак. улардан энг асосийлари учувчи органик эритувчилар асосида тайёрланадиган бўёқларнинг заҳарли ва ёнғинга ўч экани бўлиб, улардан фойдаланиш, бир томондан, босма бўлимларида меҳнат хавфсизлигини таъминлашга жуда қатъий талаблар қўяди, иккинчи томондан тез-тез ҳаво алмаштириш зарурлигини тақазо этади. босма бўёқларининг мустаҳкамланишини тезлаштиришга боғлиқ муаммолар охиригача ҳал этилгани йўқ. кўпгина ҳолларда қайта созлаш жараёни узоқ муддатли бўлиб қолмоқда. ва ниҳоят, чуқур босма қолиплари сифатида катта ўлчамли металл цилиндрлардан фойдаланиш бир қанча мураккабликлар туғдирмоқда. тавсифига кўра турлича аслнусхаларни қайта босиб чиқаришнинг барқарорлиги, паст навли қоғозларда етарлича яхши сифатдаги нусхаларни таъминлашнинг имконияти, босиш жараёнининг нисбатан соддалиги ва барқарорлиги, босилган маҳсулотларининг чиқитга чиқарилиши нисбатан кам миқдорда бўлиши, босиш ускуналарини автоматлаштириш юқори даражада эканлиги буларнинг ҳаммаси чуқур босмага, унинг жиддий рақиблари ҳисобланган рулонли офсет ва флексографик …
3
самарадорлиги оширишга йўналтириш керак. варақли ва рулонли ротацион ускуналарни ададни босишга тайёрлашнинг умумий тизмалари бу ускуналарни ададни босишга тайёрлаш жараёнлари юқори ва офсет босманинг варақли ва рулонли ротацион ускуналарни тайёрлаш жараёнлари билан кўп ўхшашликка эга. биз чуқур босма ускуналари бўёқ аппаратларининг тузилиши ва ишга тайёрлаш ҳамда бўёқнинг босма-техник хоссаларини созлаш, шунингдек босма бўёқларининг тезкор мустаҳкамланиб парда ҳосил қилиши ва таъминловчи қурилмаларнинг ишончли ишлашига бўлган талабларни кўриб чиққанмиз. босишнинг бошқа усулларига ўхшаш чуқур босманинг варақли ва рулонли ускуналарида бир ва кўп рангли маҳсулотларни босишнинг технологик жараёни икки асосий босқичлардан иборат бўлади: 1) ускунани босишга тайёрлаш 2) ададни босиш. бу жараён қуйидаги умумий тизмаларда энг умумий кўринишда ифодаланиш мумкин. чуқур босмада тайёргарлик –созлаш жараёнининг ўзига хос хусуситялари юқорида айтиб ўтилганидек, таркибли декел фақат чуқур босма варақли ускуналарида қўлланилади. қолип ва босма цилиндрининг диаметрларига боғлиқ ҳолда меъёрланадиган декелнинг қалинлиги 3-4 мм ни ташкил этади. одатда унинг таркибига картон киради. резина матоли пластинанинг қайтувчан …
4
осилгандан сўнг). чуқур босма жараёнининг ўзига хос хусусияти алмашинувчи қолип цилиндрларидан фойдаланишдир. босма маҳсулотларини босиш учун фойдаланилаётган варақли ва рулонли ускуналарда қолип цилиндрларининг эни тахминан 60 дан 260 см оралиғида бўлади, уларнинг диаметрлари 20 дан 50 см гача, рулонли ускуналарнинг асосий қисми қолип цилиндрининг эни 140 дан 180 см гача бўлиши билан тавсифланади. бу босиш секцияларининг ёрдамчи қурилмалари қолип цилиндрларини сақлаш учун махсус ишчи юзанинг кичик бўлса ҳам шикастланишини олдини олиш учун ташиш аравачалари бўлиши, босиш ускуналарида қолипларни алмаштириш учун вақт ва жисмоний куч сарфлашни камайтириш учун механик ва электрик мосламалар бўлиши шарт. варақли ва рулонли чуқур босмада ракелни ўрнатиш ниҳоятда катта диққат эътиборни талаб этади, чунки у маҳсулот сифатига ва босма қолипнинг ададга чидамлилигига катта таъсир кўрсатади. ракелни тайёрлаш ўз ичига махсус асбобларда (пардозлаш чуқурлиги мос равишда – 0,05, 0,01-0,05 ва 0,003-0,007 мм) синов нусхасини босиш ёки ададни босиш ускунасида 1-1,5 минг /сикл давомида ишлов беришга етади. ракелларни ўрнатишнинг …
5
ма жараёнининг тартиб кўрсаткачларини (биринчи навбатда – босим ва босиш тезлигини) масофадан бошқариш тизимлари билан жиҳозланмоқда. синов намуналарини тайёрлаш тезлиги тахминан 45 м/мин га тенг бўлгунча текис созланади. юқорида айтиб ўтилганидек, чуқур босма бўёқларини ишлатишдан олдин суюлтириш керак. босма ускуналарида ишлатиладиган бўёқнинг қовушқоқлиги ишчи қовушқоқлик дейилади. чуқур босма бўёқларининг ишчи қовушқоқлиги муҳим реологик тавсиф ҳисобланиб, у қолипнинг растр ўлчамларидан босиладиган материалга ўтказишнинг тўлиқлигини белгилайди, яни тасвир элементларининг босилиш сифатини, шунингдек намуналарда бўёқларнинг мустаҳкамланиб қолиш тезлигини, яни босма ускунасининг унумдорлигини ва тайёр босма маҳсулотининг фойдаланиш тавсифларини белгилайди. бўёқларнинг ишчи қовушқоқлиги қуйидаги технологик омилларнинг биргаликдаги таъсири билан белгиланади: а) бўёқнинг таркиби билан, яни пигментнинг тури ва аралашмаси, эриткичнинг нисбий улуши ва кўриниши билан; б) қоғознинг бўёқ ва унинг қовушқоқлиги энг кам бўлган таркибларни ютиш тезлиги ва чуқурлигини тартибга солувчи қобилияти билан; в) қолипнинг катакчаларини бўёқ билан тўлдириш ва унинг таъсирланиш тавсифини белгиловчи растрли катакчаларни кислота билан ювиш чуқурлиги, яни чуқур босмага хос …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"чуқур босма усули" haqida

1684051689.doc чуқур босма усули режа: 1. техник иқтисодий тавсифи ва қўлланиш соҳаси 2. варақли ва рулонли ротацион ускуналарни ададни босишга тайёрлашнинг умумий тизмалари 3. чуқур босмада тайёргарлик –созлаш жараёнининг ўзига хос хусуситялари 4. босиш жараёнидаги асосий носозликлар, уларнинг сабаблари ва бартараф этиш усуллари 5. чуқур босма технологик жараёнини такомиллаштириш йўллари 6. чуқур босмада сувли асосга эга бўёқларни жорий қилиш техник иқтисодий тавсифи ва қўлланиш соҳаси чуқур босманинг жадал ривожланиш даври хх асрнинг 70 йилларига тўғри келади. бунга босма қолипларини тайёрлаш технологияси соҳасида эришилган ютуқлар катта имконият яратди, у босма қолипларини кўп босқичли едириб тозалашни кескин камайтирди. чуқур босмани қўлланилиш соҳасининг кенгайиши маҳсулот сифатининг ...

DOC format, 140,5 KB. "чуқур босма усули"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: чуқур босма усули DOC Bepul yuklash Telegram