целлюлоза технологияси

DOC 584.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1682850576.doc целлюлоза технологияси режа: 1. ёғоч ва бир йиллик ўсимликлардан целлюлоза олиш 2. натрон усулида целлюлоза олиш 3. сомон, қамиш ва бошқа бир йиллик ўсимликлардан целлюлоза олиш 4. пахта толасининг биологияси ва тузилиши 5. пахта целлюлозасини олиш ёғоч ва бир йиллик ўсимликлардан целлюлоза олиш кенг кўламда ишлаб чиқариладиган ёғоч целлюлозасининг 5 та асосий турига тўхталиб ўтамиз: 1. сульфатли целлюлоза техник целлюлоза бўлиб, ёғочни сульфатли усулда пишириб олинади. бу целлюлоза юқори механик пишиқликка эга. ундан қоғоз, картон ва турли хил маҳсулотларни кимёвий қайта ишлаб чиқаришда фойдаланилади. сульфатли целлюлоза оқартирилган ва оқартирилмаган бўлиши мумкин. 2. сульфитли целлюлоза ҳам техник целлюлоза бўлиб, ёғочни сульфитли усулда пишириб олинади. унинг асосий турлари кимёвий қайта ишлашга мўлжалланган – оқартирилган ва оқартирилмаган целлюлоза ҳисобланади. 3. техник целлюлоза толали яриммаҳсулот ҳисобланади. у пишириш натижасида лигнин, гемицеллюлоза ва бошқа экстракцияланувчи моддаларнинг кўп қисмидан ажратилади. 4. яримцеллюлоза – толали яримфабрикат. пишириш жараёнида целлюлоза бўлмаган компонентлардан қисман тозаланади. хомашёни пишириш натижасида …
2
рини қўллашга асосланган. пишириш жараёнида сарфланган ишқорнинг миқдорини камайтириш учун кальцинирланган сода ҳам ишлатилади. натрон усулида ёғоч 0,6 – 0,8 мпа босимда, 150 – 180 ос да 6 соат давомида 6 – 8 % ли ишқор эритмасида пиширилади. бу жараёнда лигнин ишқорда эрийди, гемицеллюлоза эритмага ўтади ва гидролизланади. натижада гексозан ва пентозан оксидланиб, қуйи молекулали бирикмаларга айланади. сульфатли усулда целлюлоза пиширишда натрий ишқори, олтингугурт ва натрий аралашмаси (naoh+na2s) дан фойдаланилади. сульфатли усулнинг ижобий томонлари: · целлюлоза ишлаб чиқариш учун хомашёнинг кўплиги; · пишиқ тола олиш мумкинлиги; · сульфат усулини гидролиз ва оқартириш усуллари билан қўшиб олиб бориш имкониятининг борлиги; · сульфат усулида нисбатан арзон реагентлар – сульфатлар, оҳак ва бошқа моддалар ишлатилиши билан аҳамиятлидир. пишириш жараёнида ишқор фақат оксикислоталарни нейтраллаш учун эмас, балки олтингугурт ва бошқа кислоталарнинг лактонлари билан ҳам реакцияга киришади: сомон, қамиш ва бошқа бир йиллик ўсимликлардан целлюлоза олиш бир йиллик ўсимликлардан толали яримфабрикат ишлаб чиқарилади. целлюлоза ишлаб …
3
2...25 мм ва ундан узун), тўқимачилик саноати учун; · калта толали (узунлиги 22...20 мм), пахта момиғи-целлюлоза ва қоғоз саноати учун; · ўта калта толали (узунлиги 3...8 мм) делинт-кимёвий қайта ишлаш учун. гомоген усулда ацетатцеллюлоза олишда пахта момиғининг 3...6 мм узунликдаги, триацетилцеллюлоза олишда эса 22...20 мм лиси ишлатилади. чигитдан тола ажратиш жараёни линтер номли машинада амалга оширилади. линтер машинасида чигит тукларидан пахта момиғи ажратиб олинади. бу жараён линтер машинасида бир неча марта қайтарилади. шунда ҳам чигит қобиғида 3...7 % атрофида калта толалар қолади. бу толалар делинт деб аталади. шунинг учун чигит қўшимча делинтерланади. делинт сифати, ифлослиги, намлиги, пишиш даражаси ва кул миқдорига қараб бир неча турга бўлинади. пахта момиғининг пишганлик даражаси унинг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. пахтанинг пишганлик даражаси ундан олинган целлюлоза сифатига катта таъсир қилади. пахта толасининг тузилиши узун ингичка найча шаклида бўлиб, кўп жойларида найчалар буралган ҳолда учрайди. найчанинг ичи узунчоқ бўлиб, у канал кўринишида бўлади. толанинг сирти …
4
қоплаган кутикула эса яримўтказгич мембрана вазифасини бажаради. пахта момиғи ўта тозаланганида ҳам, унинг таркибида ифлос аралашмалар қолади. целлюлоза толасининг ҳужайра девори соф целлюлозадан иборат бўлади. унинг кўриниши ҳар хил бўлиб, мураккаб тузилишга эга. толанинг ҳужайра девори кўплаб концентрик жойлашган қатламлардан иборат. баъзан бу халқалар ўсиш ҳалқаси деб ҳам аталади. пахта толасида целлюлоза ҳосил бўлиш жараёни узлуксиз ҳисобланади. лекин толанинг усиш тезлиги температура ва бошқа шароитга қараб ўзгаради. толанинг концентрик қатлам структурасидан ташқари спиралсимон структураси ҳам учраб туради. тола парчаланганда кўпинча майда заррачаларга айланади. баъзан заррачалар концентрик қаватларда тола бўйлаб спирал шаклида жойлашади. бу ҳолатни толаларга баъзи кимёвий моддалар толаларга таъсир эттирганда кузатиш мумкин. тола тузилишини тўлиқ ўрганиш учун унга сульфат кислота таъсир эттирилади. сульфат кислота толанинг ҳужайрасига бир хил таъсир этмайди. сабаби тола деворида структура элементлари бир хил жойлашмаган. шунинг учун толага ҳар хил ишлов берилганда унинг структурасида ҳам турли хил ўзгаришлар кузатилади. пахта толасининг шаклланиши ғўзанинг гуллашидан бошланади. пахта …
5
узунликдаги толаларни учратиш мумкин. бунга сабаб толаларнинг чаноқда жойлашган ўрни, чаноқларнинг ғўзанинг асосий танасидан қанча масофада жойлашганлигидир. бундай холда чунки толаларнинг етилиши учун озуқанинг бир текисда етиб бормаслиги ҳам асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. пахта целлюлозасини олиш республикамизда пахта целлюлозасини ишлаб чиқариш, асосан, икки усулда олиб борилади. 1. bi-vis машинаси асосида пахта момиғидан целлюлоза олиш технологияси қуйидаги босқичлардан иборат: · пахта момиғини ташиш ва тозалаш; · момиғни bi-vis машинасига юбориш; · пахта момиғини қисман қирқиш ва пишириш; · пахта момиғини қирқиш, ювиш ва массани оқартириш; · оқартирилган массани ювиш, майдалаш; · қуритиш, тахлаб жойлаштириш. 2. турбопульпер аппаратида целлюлозани пишириб олиш технологияси пахта момиғини кимёвий қайта ишлашга мўлжалланган. у бир неча босқичларда амалга оширилади. 1. пахта момиғини кимёвий қайта ишлашга тайёрлаш (ҳўл усулда тозалаш): · момиғни титиш ва қуруқ майдалаш; · металл заррачаларини детекторларда тутиш; · 3,5 – 4 % ли суспензия тайёрлаш ва уни гидромайдалаш; · суспензияни 2,5 % гача суюлтириш; …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "целлюлоза технологияси"

1682850576.doc целлюлоза технологияси режа: 1. ёғоч ва бир йиллик ўсимликлардан целлюлоза олиш 2. натрон усулида целлюлоза олиш 3. сомон, қамиш ва бошқа бир йиллик ўсимликлардан целлюлоза олиш 4. пахта толасининг биологияси ва тузилиши 5. пахта целлюлозасини олиш ёғоч ва бир йиллик ўсимликлардан целлюлоза олиш кенг кўламда ишлаб чиқариладиган ёғоч целлюлозасининг 5 та асосий турига тўхталиб ўтамиз: 1. сульфатли целлюлоза техник целлюлоза бўлиб, ёғочни сульфатли усулда пишириб олинади. бу целлюлоза юқори механик пишиқликка эга. ундан қоғоз, картон ва турли хил маҳсулотларни кимёвий қайта ишлаб чиқаришда фойдаланилади. сульфатли целлюлоза оқартирилган ва оқартирилмаган бўлиши мумкин. 2. сульфитли целлюлоза ҳам техник целлюлоза бўлиб, ёғочни сульфитли усулда пишириб олинади. унинг асосий турл...

DOC format, 584.0 KB. To download "целлюлоза технологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: целлюлоза технологияси DOC Free download Telegram