целлюлоза қуйиш машинасининг тузилиши

DOC 489,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1573218822.doc целлюлоза қуйиш машинасининг тузилиши режа: 1. целлюлоза қуйиш машинасининг тузилиши 2. қоғоз қуйиш машинасида целлюлозани сувсизлантириш 3. қоғоз полотнони сетка қисмдан пресс қисмига узатиш қоғоз массасини суюлтирувчи қурилмалар пульс (тўлқин) амортизатори (сўндиргичи) босим яшиги олдида жойлашган. унинг таркибидаги массани киритувчи секция перфорланган плитадан ясалган. масса юзасини сатҳи тепасида пульс сўндирувчи ҳаво ёстиғи жойлашган. унга масса, вертикал ёки горизонтал йўналишда берилади. бунинг асосий вазифаси қоғоз қуйиш машинасини тозалаш тизимида ҳосил бўлган масса оқимини пульсацияланишини сўндиришдан иборат. оқим таратгичнинг вазифаси масса оқимини машина йўналиши бўйлаб йўналтириш ва массани бир тексда қоғоз полотно эни бўйлаб тарқатиб беришдан иборат. босқичли диффузор блоки – массани босим яшиги эни бўйича бир тексда ҳар бир босқич диффузорга массани оқиб келишини таъминлайди. блок пластмассадан ёки зангламайдиган пўлатдан ясалган. напуск камераси зангламайдиган пўлатдан ясалган, масса тегиб турадиган қисми электрокимёвий усулда силлиқланган. напуск қурилмаси – напуск тирқишини ростлаб туришга хизмат қилади ва массани тўр устига бир тексда бериб туради. …
2
ейин массани суюлтириш; · массани қўшимчалардан тўлиқ тозалаш; · массани ҳавосизлантириш. қоғоз массасини тайёрлаш системаси бир нечта блокларни ўз ичига олади. бу блоклар массани суюлтириш, уюрмали тозалаш, массани ҳавосизлантириш ва бошқалардан иборат. системанинг таркибий қисми қуйидагилардан иборат: насослар, қоғоз массасини бир жойдан иккинчи жойга жўнатиш учун керакли арматура ва коммуникациялар, чиқиндилар, айланма ва тоза сувлардир. ярим маҳсулот тури ва маҳсулотга қўйилган талабларга қараб, массани тайёрлашда айрим блоклар бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин. кўп қаватли маҳсулот тайёрланганда (картон, асосқоғоз ва бошқалар), маҳсулотнинг ҳар бир қаватини қуйишда қоғоз массасини алоҳида тайёрлаш системаси бўлиши керак. бу қоғоз олиш машинасининг ишлашига ижобий таъсир кўрсатади. толали яриммаҳсулотлар фабрикага келтиришидан олдин тегишли бўлимларда тозаланади ва ифлосликдан тозаланади. шу сабабли қуйишга тайёрлашда толаларнинг исрофи жуда кам бўлади. қуйишдан олдин массани тозалашнинг типавий схемаси 31-расмда келтирилган. 31-расм. массани бир босқичли суюлтириш усулида тайёрлаш системасининг схемаси: 1 – аралаштирувчи насослар; 2 – уюрмали тозалагич; 3 – машина усулида навларга …
3
а келтирилган. асосий оқим суюлтирилгач, масса машинанинг саралаш қисмига жўнатилади. массани декулаторда суюлтириш учун тўр тагидаги сувдан фойдаланилади. юқори тезликда ишлайдиган машиналарда бу усул кенг қўлланилади. 32-расм. массани тайёрлашда деаэрациялаш схемаси: 1 – аралаштирувчи насослар; 2 – уюрмали тозалагич; 3 – декулятор; 4 – машина ёрдамида навларга ажратиш; 5 – босим яшиги; 6 – тўр тагида жойлашган сув баки; 7 – машина ҳавза. массани машина ҳавзаларида сақлаш. қоғоз массаси қоғозни қуйишга тайёрлаш системасига майдалаш-тайёрлаш бўлимидан келади. бу бўлимда яриммаҳсулот майдаланади, қисман тозаланади ва керакли композитлар: тўлдиргич, бўёқ, елим ва бошқа моддалар қўшилади. тайёр компонент машина ҳавзасига 3...4 % ли концентрацияда берилади. машина ҳавзасининг вазифаси компонентлар ва масса концентрациясининг барқарорлиги сақлаш ҳамда буфер заҳирани кейинги технологик бўлимга узлуксиз етказиб туришдан иборат. машина ҳавзасида узлуксиз аралаштирилиб туриш орқали компонентларнинг бир хиллиги ва масса ҳоссаларининг барқарорлигига эришилади. парракли куракларнинг айланиш частотасини ўзгартириб туриш орқали аралаштириш тезлиги ҳосил қилинади. машина ҳавзасининг ҳажми, машинанинг қувватига …
4
сув ва масса насослар орқали узатилади. ортиқча айланма сув ва масса тўсиқдан тошиб, қувур орқали қайтиб айланма сув йиғиладиган бакка, масса эса – машина ҳавзасига қуйилади. тез ҳаракатланадиган машиналар учун бу усулни қўллаб бўлмайди, уларда аралаштирувчи насослар ишлатилади. массани, аралаштирувчи насослар қоғоз массасини концентрацияси 5 % бўлганча ҳайдаши мумкин. суюлтирувчи сувни сўрувчи насос линиясига беришдан олдин қўшимча қувур пайвандланади. система бир меъёрда ишлаши учун қувуридаги босим 10 кпа дан кам бўлмаслиги лозим. 33-расм. қоғоз массасини суюлтирувчи қурилма: 1 – корпус; 2, 3 – қувурлар; 4 – заслонка; 5–компонентларнинг чиқиш жойи; 6 – аралаштирувчи насос. қурилма корпус (1) нинг пастки қисмига ўрнатилган. қуюқ масса насос ёрдамида машина ҳавзасидаги қувур (2) орқали айланма сув бериладиган қувур (3) қувур ичига ўрнатилган қувур орқали берилади. бу қуюқ масса ва айланма сув нисбати 5 қувурлар орқали берилаётган дан 10 гача бўлиши керак. компонентларнинг чиқиш жойи (5) даги насос (6) ёнида “портловчи” эффект ҳосил бўлади. масса …
5
нлиги, м 74 75,5 - целлюлозани сувсизлантириш. машинанинг тўли қисмнинг қуввати қуйидаги формула билан ҳисобланади: q = blh кг/соат бунда b- сеткани ишчи эни, мм; l - тўрли столни узунлиги, м; h – юқланиш коэффициенти (съём), 1 м2 сетка юзасидан соатига 100 – 150 кг олинади. тўрни ҳаракат тезлиги 20 дан 150 м/мин ва ундан юқори. сўрувчи яшиклардан сувсизлантириш тезлиги қуйидаги формула билан аниқланади: с = p , м/мин. h бунда с – 1 м2 га минутига тўғри келган суюқлик миқдори; р – ҳаракат кучланиши, кг/м2; н – фильтрлаш гидравлик ўртача қаршилиги, кг. мин/м2. сўрувчи яшик сеткалари тешикчаларининг умумий юзаси қуйидагича аниқланади: f=q , м2. c бунда q - бир вақтда сўрувчи яшикдан сўриб олинадиган сув миқдори, м3/мин; с – сувсизлантириш тезлиги, м3/мин. пресслар билан сувсизлантириш. ишлаб чиқаришда прессларнинг валл турлари кўп. булар икки валли ва кўпвали пресслардир. икки валли прессларга одатдаги (силлиқ валли) сўрувчи, желоблик ва берктешикли пресслар киради. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"целлюлоза қуйиш машинасининг тузилиши" haqida

1573218822.doc целлюлоза қуйиш машинасининг тузилиши режа: 1. целлюлоза қуйиш машинасининг тузилиши 2. қоғоз қуйиш машинасида целлюлозани сувсизлантириш 3. қоғоз полотнони сетка қисмдан пресс қисмига узатиш қоғоз массасини суюлтирувчи қурилмалар пульс (тўлқин) амортизатори (сўндиргичи) босим яшиги олдида жойлашган. унинг таркибидаги массани киритувчи секция перфорланган плитадан ясалган. масса юзасини сатҳи тепасида пульс сўндирувчи ҳаво ёстиғи жойлашган. унга масса, вертикал ёки горизонтал йўналишда берилади. бунинг асосий вазифаси қоғоз қуйиш машинасини тозалаш тизимида ҳосил бўлган масса оқимини пульсацияланишини сўндиришдан иборат. оқим таратгичнинг вазифаси масса оқимини машина йўналиши бўйлаб йўналтириш ва массани бир тексда қоғоз полотно эни бўйлаб тарқатиб беришдан иборат. босқичли...

DOC format, 489,5 KB. "целлюлоза қуйиш машинасининг тузилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.