целлюлоза пишириш бўлими асбоб ускуналари

DOC 1,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1573218878.doc целлюлоза пишириш бўлими асбоб ускуналари режа: 1. целлюлоза пишириш бўлими асбобускуналари 2. целлюлоза массасини тайёрлаш аппаратлари целлюлоза пишириш бўлими асбоб-ускуналари целлюлоза олишда даврий ва узлуксиз усуллари қўлланилади. даврий усулда целлюлоза махсус пишириш қозонларида бажарилади. узлуксиз усул янгийўл қоғоз фабрикасида мавжуд бўлиб, бивис номли шнекли аппаратда амалга оширилмоқда. пишириш қозонлари. кўп вариантли сульфит усулида пишириш қуйидаги гурухларга бўлинади: 1. юқори кислотали муҳитда бир босқичда пишириш (рн 0,7 – 3); 2. паст кислотали муҳитда бир босқичда пишириш (рн 3,5 – 5); 3. ишқорий муҳитда, бир босқичда пишириш (8 – 12); 4. бир неча босқичда пишириш. россия заводларида ўрнатилган қозонларнинг ҳажми 50 дан 340 м3, ишчи босими 0,5 дан 1,2 мпа. қозон пўлатдан ва биметаллдан ясалган. қуйида келтирилган жадвалда сульфит целлюлозасини пиширишда қўлланиладиган қозоннинг техник кўрсаткичлари келтирилган. 1-жадвал пишириш қозонларининг техник хтавсифи хажми диа метри баланд лиги цилиндр баланд юкоридаги пастки конус бурчаги, град. пастки конус девори қалинлиги, мм ишчи босими, атм …
2
аъминлаш учун иссиқлик алмаштирувчи аппаратлар орқали бажарилади. қувурли иссиқлик алмаштиргичларнинг иситиш юзаси 65 – 95 м2. пиширилган пайрахалар темир бетон ҳавзаларига бўшатилади. ҳавзада пайрахалар ювилади. сўнгра сепараторда целлюлоза толалари ҳар хил ёғоч ва минерал қўшимчалардан ажратилади. сепараторнинг вазифаси пиширилган пайрахаларни толаларга ажратиш, яъни пишмаган пайраха ва ёғоч кўзларидан ажратиш. сепарация қуруқ ва ҳўл усулларда бажарилади. массани, шакли ҳар хил бўлган, кўз ва қаттиқ ёғоч қисмлардан, уюрмали марказдан қочма аппаратлар ёрдамида ажратилади. булардан ташқари центриклинерларда тозаланади. центриклинерга келаётган масса босими 0,28 – 0,35 мпа, чиқиш жойидаги босими 0,015 – 0,02 мпа. целлюлоза таркибидаги смола кўпикларини сукно ёрдамиида ажратиб олинади. бу амал ювиш вақтида бажарилади. тозаланган целлюлоза махсус бассейнларда сақланади. бундан мақсад маълум заҳирани ташкил этиш. бассейнлар горизонтал ва вертикал кўринишда бўлади. буларнинг ҳажми 57 дан 700 м3 гача бўлади. бассейн аралаштиргич билан таъминланган. масса концентрацияси кейинги жараёрларда оширилади. бунинг учун ҳар хил конструкцияли вакуум – фильтрлар ҳамда шнек-пресслар қўлланилади. целлюлоза массасини …
3
тирилади. ҳосил бўлган ёғоч масса дефибрерни ваннасига, ундан масса каналига, сўнгра саралаштиргичга келиб тушади. станинага сув пуркагич қувур ўрнатилган бўлиб, ундан айланма сув тошга совутиш ва ёғоч толалардан ювиш учун берилади. дефибрернинг қувватини ошириш ёки камайтириш занжир тезлигини бошқариш орқали олиб борилади. дефибрерни барча механизмлари масофадан марказий пульт ёрдамида бошқариб борилади. дефибрерни массага тегиб турадиган қисмлари зангламайдиган пўлатдан ясалган. 3-жадвал техник тавсифи параметрлар қиймати қуввати, оқ ёғоч массага нисбатан, ҳ.қ.т., т/сутка 50...55 тошни диамери, мм 1800 ғўланинг узунлиги, мм 1250 тошнинг айланиш частотаси, мин-1 300 бош электродвигатель: · қуввати, квт · кучланиши, в 3150 6000 габарит ўлчамлари, мм: · узунлиги · эни · баландлиги 8865 6820 9615 массаси, кг 118850 гидромайдалагич ва тегирмонлар қоғоз массасини тайёрлаш қуйидаги технологик тизимларни ўз ичига олади: · яриммаҳсулот кипларни гидроразбивателларга узатувчи конвейрлар; · келтирилган яриммаҳсулотларни титувчи гидоразбивателлар; · юқори концентрацияли массаларни тозалагичлар; · пульсацияланувчи тегирмонлар; · концентрацияси паст массаларни дискали тегирмонлар (ёки конусли) майдалагичлар; …
4
вигатель қуввати, квт 90 160 315 315 баъзи чет эл фирмалари ишлаб чиқарадиган гидроразбивателлари ваннада концентрацияси юқорироқ бўлган массада ҳам ишлайди. масалан, узлукли (период) харакатланадиган tri-dayn “mitsubishi beloyt” фирмаси (японияақш), масса концентрацияси 15% гача бўлганда ҳам ишлайди. гидроразбивателларда қийин титиладиган целлюлоза толаларини, майдалашдан олдин авал чала титилади. бу ишларни пульсацион тегирмонлар бажаради. 8-расм. мп типидаги пульсацион тегирмон: 1 – двигател вали; 2 – ҳимоялагич; 3 – тишли муфта; 4 – ротор; 5 – қурулма оралиқ механизми; 6 – станина; 7 – плита; 8 – роторни фиксацияловчи механизм; 9 – статор. мп типидаги пульсацион тегирмоннинг техник кўрсаткичлари жадвалда келтирилган. 8-жадвал мп типидаги пульцацион тегирмонларнинг техник кўрсаткичлари параметр тип ва ўлчами мп-375 мп-400 ишлаб чиқариши, а.қ. тола, т/сут 85...110 60...90 суспензиянинг масса концентрацияси, г/л 20...50 20...50 титиш даражаси, % 65...96 65...96 роторининг энг катта диаметри, мм 375 400 масса босими, мпа: киришда, камида чиқишда, кўпи билан 0,05 0,4 0,05 0,4 роторни ҳаракатлантируви …
5
ини майдалаш, целлюлоза ва яримцеллюлозаларни майдалаш, целлюлозани иссиқ ҳолда майдалаш ва ҳ.); · толали яриммаҳсулотларнинг ўта юқори концентрланганини (“қуруқ”) майдалаш; · массаларни майдалашда (15...25% гача) гидродинамик сарфини камайиши ҳисобига, солиштирма электрэнергиясини пастлиги; · эксплуотация қилишни ва техник текширишларда қулайликлари (гарнитураларини тезда алмашинуви). дискали тегирмонлар майдалаш зоналарининг сони ва айланаётган майдаловчи юзаларига қараб тўрт гурухга бўлинади: 1) бир дискали тегирмонлар (майдаловчи юзасинг биттаси айланади, қолганлари айланмайди); 2) икки дискали тегирмонлар (иккала майдаловчи юзалар бир бирига қарама-қарши йўналишда айланади); 3) иккита бир-бири билан бирлаштирилган тегирмон (иккита қимилламайдиган дисклар орасига иккита майдаловчи юзалик айланадиган диск ўрнатилган); 4) кўпдискали тегирмонлар. бир дискали тегирмонларга (кенг тарқалган вариатнлар) ярим маҳсулот, насос ёки винтлар (шнек) билан, майдаловчи зонани ўртасига берилади. дискаларнинг жойланиши икки вариантда бўлиши мумкин: 1) консол (осилган) ҳолда; 2) икки таянч орасида. биринчи вариантнинг камчилиги – юқори ва пастки майдалагич зоналари орасидаги масофанинг нотекслиги (валнинг эгилиши, консол қисмининг оғирлиги). 2-чи вариантда бу камчилик йўқ. лекин …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"целлюлоза пишириш бўлими асбоб ускуналари" haqida

1573218878.doc целлюлоза пишириш бўлими асбоб ускуналари режа: 1. целлюлоза пишириш бўлими асбобускуналари 2. целлюлоза массасини тайёрлаш аппаратлари целлюлоза пишириш бўлими асбоб-ускуналари целлюлоза олишда даврий ва узлуксиз усуллари қўлланилади. даврий усулда целлюлоза махсус пишириш қозонларида бажарилади. узлуксиз усул янгийўл қоғоз фабрикасида мавжуд бўлиб, бивис номли шнекли аппаратда амалга оширилмоқда. пишириш қозонлари. кўп вариантли сульфит усулида пишириш қуйидаги гурухларга бўлинади: 1. юқори кислотали муҳитда бир босқичда пишириш (рн 0,7 – 3); 2. паст кислотали муҳитда бир босқичда пишириш (рн 3,5 – 5); 3. ишқорий муҳитда, бир босқичда пишириш (8 – 12); 4. бир неча босқичда пишириш. россия заводларида ўрнатилган қозонларнинг ҳажми 50 дан 340 м3, ишчи босими 0,5 дан 1,2 мпа....

DOC format, 1,0 MB. "целлюлоза пишириш бўлими асбоб ускуналари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.