бўёқнинг қолипдан босилувчи материалга ўтиши

DOC 169,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684051571.doc бўёқнинг қолипдан босилувчи материалга ўтиши режа: 1. бўёқ кўчишини баҳолаш услублари 2. бўёқ кўчиши ва уни аниқловчи омиллар бўёқнинг қолипдан босилувчи материалга ўтиши, яни нусханинг олиниши босиш жараёнининг ҳал қилувчи босқичидир. бўёқнинг ўтиш босқичининг моҳияти нафақат жуда қисқа вақт ичида бўёқ узатувчи ва бўёқни қабул қилувчи юзалар орасида контакт кучи таъсирида юпқа бўёқ қатламининг (0,1-5,0 мкм атрофида) ажралишини таъминлашда, балки ўзининг тузилиши бўйича сидирға, доимий ёки нодоимий бўёқли тасвирни ўтказишда ҳам ўз аксини топади. унга мувофиқ босма сифати нафақат кўчирилган бўёқ миқдори билан, балки фойдали ахборот йўқотилишининг минималлиги билан аниқланади. техник технологик жиҳатдан бўёқнинг кўчиш тавсифи тўғрисида тўлиқ ва кенг қамровли фикр юритиш қуйидаги белгиларни баҳолаш асосида амалга оширилади; · қолипга бўёқнинг турлича берилишида бўёқнинг босилувчи материалга ўтган миқдори; · бўёқнинг юзада тақсимланиши хусусиятлари, қалинлиги (бу тасвир контурлари аниқлигига ва унинг ўлчамли график тавсифларига таъсир ўтказади); · босилаётган тасвирларнинг градацион ва ранг хусусиятлари; · бўёқ қатламининг кўчиши вақтида қоғоз …
2
мийлиги яни босиш тезлиги. сефф нинг тўлароқ тавсифи қоғоз юзасининг бўёқ сиғимдорлиги бўлиб, у босма контакти вақтида қоғоз юзаси ташқи нотекисликларини ёпиши учун керакли ва етарли бўёқ миқдори билан аниқланади. қолипдаги бўёқ қатлами технологик жиҳатдан етарли бўлганда қоғоз юзасидаги ташқи нотекисликлар маълум бўёқ миқдори босим остида юзадаги капиляр ғовакларга киритилиши натижасида тўлиб боради. босма қолипга минимал даражада бўёқ қатлами юритилганда ва қоғоз юзасида етарлича катта нотекисликлар бўлганда бўёқ босма контакти вақтида қоғоз юзасининг юқорироқ турган майдонларига ўтади. 1-расм. босма контакти вақтида қолип ва босилувчи материал орасидаги бўёқнинг ажралиши қолипдаги бўёқ қатлами қалинлиги кўпайтирилиши билан қоғоз юзасининг кўпроқ майдонлари контактга кира бошлайди. бўёқнинг қоғозга ўтиши унинг қолипдаги миқдорига мутаносиб равишда ошиб боради. босма қолипдаги бўёқ қатлами қалинлигининг ошиб бориши нусхадаги бўёқ қатламининг умумий қалинлигига олиб келади. бўёқ кўчириш коэффицентининг қолипдаги бўёқ миқдорига ёки қатлам қалинлигига боғлиқлиги тажрибавий эгри чизиқларининг математик тушунтирилиши босилувчи материалга ўтувчи бўёқ миқдорини ҳисоблаш имконини берувчи бир қанча …
3
ги ва қоғоз ҳамда бўёқ томонидан ушлаб қолинадиган қатламлар йиғиндиси орасидаги фарқ сифатида топилади. бўёқ кўчиши ва уни аниқловчи омиллар босма бўёқнинг юпқа қатламини бир юзадан иккинчисига кўчириш қуйидаги икки шарт бажарилгандагина амалга ошади: · босма бўёқни қабул қилувчи юза намланиши керак, · бўёқни қабул қилувчи юза бўёқ қатламининг ажралишида юзага келувчи зўриқишлардан юқори бўлган мустаҳкамликка эга бўлиши керак. силжишнинг юқори тезлиги билан бир қаторда босма контакти майдонида бўёқда минимал қовушқоқликка эга соҳа ҳосил қилувчи ва уни босилувчи қоғоз йўналиши бўйлаб силжишини таъминловчи бир қанча омиллар таъсир ўтказади. бу омиллар босим остида бўёқ қатлами юқори қисми силжишининг чегараланмаганлиги ва контакт соҳаси ичида бўёқнинг ишқаланиши натижасида қизишида ўз ифодасини топади. бўёқнинг қизиши натижасида металл босма қолипига нисбатан қуйи иссиқлик ўтказувчанликка эга қоғоз юзаси атрофида ҳарорат кўтарилади. ҳароратнинг кўтарилиши бўёқнинг қовушқоқлигини пасайтиради. бунинг натижасида рулонли ва юқори тезликда ишловчи варақли ускуналарда босиш тезлигининг ортиши билан бўёқнинг қолип юзасидан босилувчи материал юзасига ўтиш …
4
инг давомийлиги, деформация ҳамда зўриқишнинг катталиги бўйича фарқланувчи икки даврда амалга ошади. биринчи давр – босим таъсири остида бўёқнинг қолипдан қоғозга ўтиши, иккинчисибўёқнинг нусхада мустаҳкамланиши. бўёқнинг қоғозга ўтишидаги жараёнлар таҳлили шуни кўрсатадики, қоғоз ва бўёқнинг ўзаро ҳаракати қуйидагича ифодаланади; · қоғознинг босма қолипи билан контакти вақтида бўёқ қатлами ўзига икки хил таъсир ўтказувчи босим таъсирига учрайди; · бир томондан у қоғознинг ғовакликларига киришини келтириб чиқаради, · иккинчи томондан у қоғоз юзасида ёйилиб сингишини таъминлайди. бундай сингиш босим, бўёқ қовушқоқлиги ва қалинлигининг ошиши билан кучлироқ намаён бўла бошлайди. у шунингдек қоғознинг бўёқни шимишига ҳам боғлиқ. бу босқичда қоғознинг юзасининг анчагина силлиқланиши билан бир қаторда шу нарсага олиб келадики, бўёқ тузилишининг чегаравий бузилиши ва минимал қовушқоқлик натижасида бўёқ оқувчан бўлиб қолади ва қоғоз юзасининг ташқи ғовакликларини тўлдиради. қаттиқ ғовак жисм юзасида суюқликнинг ўзини тутишини моделлаштириш шуни кўрсатадики, суюқликнинг жисм юзасида тарқалиши ва капилярларда абсорбцияланиши деярли бир вақтда амалга ошади. контакт йўлкасининг кўчиш …
5
ма контакти вақтида босим таъсири натижасида бўёқнинг қоғоз юзасида бўртиб турган қисмларига шимилиши; 2. бўёқнинг камроқ қовушқоқ ва юқори дисперсли компонентларининг қоғоз юзасидаги чуқурчаларига танлаб шимилиши; 3. босим таъсири тўхтаганидан сўнг бўёқнинг юза бўйлаб танлаб шимилиши. босим таъсирида бўёқнинг шимилишидан фарқли равишда иккинчи ва учинчи босқичлар давомида юза чўзилишининг аҳамияти кескин ортади. умуман олганда босим таъсири тугагандан ва қолип нусхадан узилгандан сўнг бўёқнинг қоғозга шимилиши секинроқ кечади. шунга боғлиқ равишда босим таъсирининг тўхташи ва капилярларнинг тўғирланиши вақтида қоғоздан биринчи навбатда бўёқ эмас, балки ҳаво сизиб чиқади. унинг қоғозга сингиш тезлиги бўёқникидан 105-106 марта катта. бундан амалда ўз исботини топган шундай хулоса чиқадики, юқоридаги учта босқич чегарасида, қоғоз ғовакликларига бўёқнинг 80-90 фоизи босим таъсири остида ва фақатгина 10-12 фоизи бўёқнинг мустаҳкамланиши натижасида эркин равишда сингади. қоғоз ғовакликларига суюқ бўёқнинг шимилиши, кўп ҳолларда, бўёқ юқори қатлами тузилишининг мустаҳкамланиши ва тиксотроп тикланиш билан амалга ошади. бунда тиксотроп тузилиш ҳосил бўлиши натижасида бўёқнинг қовушқоқлиги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бўёқнинг қолипдан босилувчи материалга ўтиши" haqida

1684051571.doc бўёқнинг қолипдан босилувчи материалга ўтиши режа: 1. бўёқ кўчишини баҳолаш услублари 2. бўёқ кўчиши ва уни аниқловчи омиллар бўёқнинг қолипдан босилувчи материалга ўтиши, яни нусханинг олиниши босиш жараёнининг ҳал қилувчи босқичидир. бўёқнинг ўтиш босқичининг моҳияти нафақат жуда қисқа вақт ичида бўёқ узатувчи ва бўёқни қабул қилувчи юзалар орасида контакт кучи таъсирида юпқа бўёқ қатламининг (0,1-5,0 мкм атрофида) ажралишини таъминлашда, балки ўзининг тузилиши бўйича сидирға, доимий ёки нодоимий бўёқли тасвирни ўтказишда ҳам ўз аксини топади. унга мувофиқ босма сифати нафақат кўчирилган бўёқ миқдори билан, балки фойдали ахборот йўқотилишининг минималлиги билан аниқланади. техник технологик жиҳатдан бўёқнинг кўчиш тавсифи тўғрисида тўлиқ ва кенг қамровли фикр юритиш қуйида...

DOC format, 169,0 KB. "бўёқнинг қолипдан босилувчи материалга ўтиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.