босма маҳсулотнинг сифати

DOC 3,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1684051547.doc босма маҳсулотнинг сифати режа: 1. босма тасвирнинг сифатини баҳолашнинг умумлашган мезонлари 2. растрлаш жараёнлари. растрлаш усуллари 3. рангларга ажратилган тасвирларни растрлаш 4. растр нуқталари шакллари 5. растрлаш усуллари 6. гибрид растрлаш 7. рақамли растрлаш босма тасвирнинг сифатини баҳолашнинг умумлашган мезонлари босма сифати кўп жиҳатдан босишгача бўлган босқичда бажарилган тайёргарликка, босма усулига, ишлатилаётган ускунага ҳамда босма маҳсулот тайёрлаш учун қўлланадиган материалларнинг хоссаларига, биринчи навбатда қоғоз ва бўёқларнинг хусусиятларига боғлиқ. якуний босма маҳсулотнинг сифати босишдан кейин қайта ишлашга ҳам боғлиқ. босилган нусханинг (бир ёки кўп рангли) ёки растр, штрихли тасвир ва матнга эга бўлган нусханинг сифати ранг ва тусларни ҳосил қилиш, майда деталларни узатиш аниқлиги ҳамда кўп рангли босмада бўёқларнинг мослашиш аниқлиги ва бутун босма саҳифа босилган тасвир юзасининг хусусиятлари билан белгиланади (1-расм). 1-расм. босма сифатига таъсир қиладиган омиллар ва параметрлар омиллар параметрлар ранг координаталари оптик зичлик растр нуқтаси ўлчами растр нуқтаси катталашуви иккиланиш бўёқнинг юзада тақсимланиш текислиги кескинлик градация, зичликлар …
2
илган тасвирлар текширув нусхадан қанча кам фарқ қилса, босишнинг аниқлиги ва сифати ҳам шунчалик юқори бўлади. тасвирнинг аниқлиги ёки сифатининг субъектив баҳоси қабул қилинаётган тасвирий ахборотни мияда руҳий қайта ишлаш натижасидир. шунинг учун ҳам руҳий аниқликка тасвирнинг сифат мезони сифатида қаралади. ҳар қандай босма тасвир инсон учун мўлжалланганлиги туфайли, тасвирнинг сифатини баҳолаш ҳам ҳис қилиш психологиясини ҳисобга олган ҳолда ва унга мос равишда амалга оширилиши керак. бу эса психологик баҳолаш босма тасвирнинг аниқлиги ёки сифатини аниқлашнинг анчагина ишончли усули ҳисобланади. шунинг учун тасвирнинг сифатини баҳолашда визуал текширув усули кенг тарқалган. тасвирнинг сифатини визуал баҳолаш бир неча текширувлар орасида сўров ўтказиш йўли билан амалга оширилади. уларнинг ўртача баҳолари асосида сифат ҳақида етарли даражада ишончли тасаввур ҳосил қилиш мумкин. текширув учун кузатувчилар таклиф қилинади. кузатувчилар мутахассис бўлмаган кишилар ҳам, репродукциялаш масалалари бўйича мутахассислар ҳам бўлиши мумкин. биринчилар тасирнинг сифатини «ўртача» кузатувчи қандай тушунса, шундай аниқлаб берадилар. иккинчилар, яни тасвирга ишлов беришда тажрибага …
3
сифатнинг пасайиш баллари усули кенг тарқалган. ўз моҳиятига кўра у хатоликларни баҳолаш усули вариантларидан биридир. айтиб ўтилганлардан хулоса қилиш мумкинки, визуал усул ёрдамида нафақат бутун тасвирни комплекс баҳолаш, балки кўз илғайдиган айрим хатоликларни ҳам баҳолаш мумкин. дарҳақиқат, репродукция майда деталларнинг кўринмай кетиши текширув нусха билан солиштирганда тезда аниқланиб қолиши мумкин. тасвирнинг айрим жойларидаги ранг ёруғлигининг ўзгарганлиги ҳам худди шу йўл билан аниқланиши мумкин. бундан эса яна бир хулоса чиқариш мумкин: ҳар қандай тасвир алоҳида хоссалар мажмуаси билан тавсифланади, шунинг учун улардан фақат биттасининг ўзгариши ҳар доим унинг сифати ёмонлашишига олиб келади. бинобарин, бундай кўрсаткичларнинг ҳар бири тасвир ҳосил қилиш сифатининг дифференциаллашган кўрсаткичи ҳисобланади. босма тасвир хусусиятларидан бирини тавсифловчи сифат кўрсаткичи бирлик сифат кўрсаткич деб аталади. айрим бирлик сифат кўрсаткичлари нафақат визуал усулда, балки объектив усуллар ёрдамида ҳам баҳоланиши мумкин бўлиб, бу уларни миқдорий баҳолаш мумкинлигини билдиради, чунки улар ўлчанадиган катталиклардир. одатда, бирлик сифат кўрсаткичлари ва уларнинг ўлчам қийматлари меъёрий ҳужжатларга …
4
қнинг ранги, рангнинг тозалиги ва ёрқинлиги. 3. турли бўёқларнинг аралашмаси. 4. тиниқлиги. 5. ёйилиб кетиши. 6. бўёқнинг нусхада бир текис тақсимланганлиги. бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ўлчамли (ёки ўлчамсиз) бирликлар билан ўлчаниши ёки ифодаланиши мумкин. оптик зичлик денситометрда ўлчанади ва унинг қийматлари оптик зичлик бирликларида ифодаланади. ранг тавсифлари нусхадаги танланган қисмларнинг рангини спектрофотометрда ёки уч филътрли денситометрда ўлчаш орқали аниқланади ва маълум усуллар ёрдамида ҳисобланади. турли бўёқларнинг аралашганлиги нусхада жойлашган махсус белги ёки шкалалар бўйича аниқланади. уларнинг фарқланиши (ёки мос тушганлиги) ўлчовчи лупа ёки микроскоп ёрдамида аниқланади. айрим растр элементларининг, чизиқларнинг босилишдаги аниқлиги ҳам ўлчовчи микроскоп ёрдамида аниқланади. бирлик сифат кўрсаткичлари юқорида айтиб ўтилганидек, уларни баҳолаш ва уларнинг синов ва адад нусхаларидаги қийматларини солиштириш учун қўлланилади. агар натижа яхши чиқса, ададни босишга рухсат берилади. шу пайтдан бошлаб нусхаларнинг сифати босиш жараёнининг доимийлигига боғлиқ бўлади. доимий жараён деганда босишнинг берилган тартиб шароитларида нусхаларнинг сифат меъёрланган кўрсаткич қийматларини бутун ададни босиш давомида сақлаб …
5
б боради. бундай назорат турғун шароитларда ҳам, ҳаракатдаги босиш тартибида ҳам юз бериши мумкин. биринчи ҳолда кўрсаткичларнинг қийматлари ускунадан ташқарида, турли нусхаларда текшириб кўрилади. иккинчи ҳолатда эса назорат автомат қурилмалар ёрдамида бевосита босма ускунада амалга оширилади. тартиб талабларига риоя қилинмаган ҳолда нусхалар сифатини пасайтирувчи нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин. бундай нуқсонларга қуйидагилар киради: 1. қоғоз толаларининг тасвир билан бирга шилиниши. бу нуқсоннинг сабаби –ўта ёпишқоқ бўёқдан фойдаланишдир. маълумки, бўёқларнинг бундай реологик тавсифлари босиш тезлиги билан мувофиқлаштирилган бўлиши керак. берилган тезликда босилганда бўёқлар шилиниб кетмаслиги учун уларни алмаштириш ёки созлаш керак бўлади. 2. алоҳида босма элементларининг (liтераларнинг туйнуклари, чизиқлар, растр элементлари) майдаланиб кетиши ёки жуфтланиб қолиши. бу нуқсоннинг сабаблари: тишли узатмаларга илиниб қолгандаги хатоликлар, босма ускуналарнинг айланувчи деталлари ишқаланадиган жойлардаги катта бўшлиқлар, офсет ёки юқори босма ускуналарида декелнинг меъёрдан ортиқ қалинлиги ва унинг таркиби нотўғри танланганлиги. 3. муарнинг ҳосил бўлиши –босма қолиплар нотўғри тайёрлананлиги туфайли юз беради. бундай нуқсонни бартараф этиб бўлмайди, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"босма маҳсулотнинг сифати" haqida

1684051547.doc босма маҳсулотнинг сифати режа: 1. босма тасвирнинг сифатини баҳолашнинг умумлашган мезонлари 2. растрлаш жараёнлари. растрлаш усуллари 3. рангларга ажратилган тасвирларни растрлаш 4. растр нуқталари шакллари 5. растрлаш усуллари 6. гибрид растрлаш 7. рақамли растрлаш босма тасвирнинг сифатини баҳолашнинг умумлашган мезонлари босма сифати кўп жиҳатдан босишгача бўлган босқичда бажарилган тайёргарликка, босма усулига, ишлатилаётган ускунага ҳамда босма маҳсулот тайёрлаш учун қўлланадиган материалларнинг хоссаларига, биринчи навбатда қоғоз ва бўёқларнинг хусусиятларига боғлиқ. якуний босма маҳсулотнинг сифати босишдан кейин қайта ишлашга ҳам боғлиқ. босилган нусханинг (бир ёки кўп рангли) ёки растр, штрихли тасвир ва матнга эга бўлган нусханинг сифати ранг ва тусларни ҳосил қи...

DOC format, 3,2 MB. "босма маҳсулотнинг сифати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: босма маҳсулотнинг сифати DOC Bepul yuklash Telegram