кўп бўёқли босманинг асосий назариялари

DOC 834.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1684051602.doc кўп бўёқли босманинг асосий назариялари режа: 1. кўп рангли босмада рангли тасвир олиш 2. рангли бўёқлар чиқариб ташланадиган хроматик комбинация босилувчи материал юзасига бир хил тасвирларни ранглари ажратилган қолиплардан бўёқлар ёрдамида, кетма-кет босиш йўли билан кўп рангли тасвирлар ҳосил қилинади. битта ёки бир неча бўёқли ускуналардан фойдаланилган ҳолатда биринчи бўёқ «қуруқ» усулда ёки «нам» усулда амалга оширилади. босма секциялари миқдори бўёқлар миқдорига тенг бўлган ускуналар ротацион тарзда тузилган бўлиб, варақли ва рулонли ускуналарга ажратилади. уларда босиш «нам» усулда бажарилади. одатда, «нам» усулда босиш юқори тезликдаги секцияли тузилишга эга бўлган варақли ва рулонли ротацион ускуналарда амалга оширилади. бундай ускуналарда битта варақ ўтказилишида изчил равишда 0,1-0,3 секунд танаффус бўлгани ҳолатида қўшма бўёқлар босилиши ўртасида уларнинг алоҳида қолиплардан босилаётган материалга ўтказилиши юз беради. бундай қисқа вақт оралиғида нусхага тушган бўёқ навбатдаги бўёқ қовушқоқлилиги айтарли ўзгармаган тарзда муносабатга киришади. «қуруқ» усулда босишда нусхалардаги растр элементлари «нам» усулда босишдаги ҳолатга нисбатан анча аниқ контурларни …
2
босма цилиндрнинг бир айланишида бир ёки икки томонлама босиш, босма варақнинг ўлчами билан ҳам белгиланадиган ускуналар иш унумдорлиги; · ускуналарга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг малакаси ва сони; · адад босилиши жараёнида босма ускунанинг ишончлилиги; · босма маҳсулот сифат кўрсаткичлари назорат усуллари. кўп рангли босмада рангли тасвир олиш бугунги кунда аслнусханинг аниқ рангини ҳосил қилишда автоматик қайта ишлаш жараёнлари кенг қўлланмоқда. хоҳиш бўйича оптималлаштирилган репродукцияни олиш вақтида, кўпинча тасвирларни қайта ишловчи малакали мутахассисларнинг қўл меҳнати аралашуви муқаррар бўлиб қолади. тасвирни автоматик таҳлил қилиш ва оптималлаштириш усуллари фақат бир неча сўнгги йиллар давомида ривожланмоқда ва одатда ҳозирча қўлда тузатиш киритишнинг ўрнини боса олмаяпти. рангли репродукция сифатини белгилайдиган бошқа омиллар аввало, босма бўёқлар, босиладиган материал хоссаларига, қўлланаётган босма усулига, босма жараёнини амалга ошириш шароитларига, аслнусха турига ва ранг ажратиш параметрларига боғлиқ. ишлатилаётган босма бўёқлар ва босиладиган материалнинг колориметрик хусусиятлари ҳосил қилинадиган ранг қамровига катта таъсир кўрсатади. масалан, бўёқда қандай қирмизи ранг қўлланиши катта аҳамиятга …
3
қора ранг қўшилган ҳолатларда ҳам матбаа репродукция жараёнида барча ранглар турли-туманлиги уч асосий бўёқлар ёрдамида олинади. бунда ранглари ажратилган тасвирларни тайёрлаш учун зарур бўлган ранг ажратиш жараёнида максимал аниқ ранг ҳосил қилиш учун ишлатилаётган ёруғлик фильтрлари босма бўёқларга қанчалик мос келиши принципиал муҳим аҳамиятга эга. агар ёруғлик фильтрлари оптимал тарзда танланмаган бўлса, у ҳолда рангни қўшимча ўзгартириш зарур бўлади. рангларга ажратиш. матбаа соҳасида ранг синтези аслида автотип ранг синтези бўлишига қарамай, рангли тасвирни олиш учун зарур бўлган рангларга ажратиш жараёни рангларни субтрактив аралаштириш учун мўлжалланган. кўп рангли босмада растр нуқталари ҳам бир-биридан алоҳида тарзда, ҳам бири бошқасининг устидан жойлашади. босилган нусхада икки турдаги аралашув юз беради: субтрактив (турли бўёқлар учун растр нуқталарини кетма-кет устма-уст босиш) ва аддитив (бир қатор турган турли рангли растр нуқталарини кузатувчининг кўзи томонидан бирлаштирилиши). 1-расмда бу ҳолат уч бўёқли нусха мисолида кўрсатилган. 2 расмда эса, ранглари ажратилган тасвирлар ва тўрт рангли офсет босма ускунасида босиш вақтида …
4
ериалга тушириладиган бўёқ қатламлари шаффоф бўлиши, яъни, рангли ёруғлик фильтрлари каби таъсир қилиши керак. растр тузилмасини кўп рангли репродукциялаш вақтидаги автотип жараёнида бўёқлар кетма-кет устма-уст туширилганда уларни бир-бирига мослаштиришни ростлаш муқаррар равишда субтрактив ва аддитив ранг аралашувининг мураккаб, ўзгарувчан бирикмаси пайдо бўлишига олиб келади. шундан босма бўёқларнинг спектрал хоссаларига муҳим талаб келиб чиқади. идеал асосий босма бўёқларга қўйилган бу талаб фақат уларнинг спектрал эгри чизиқлари п-симон кўринишга мос келган ҳолларда бажарилади. бунда спектрал катталиклар қийматлари 0 ва 1 оралиғида жойлашади, ва функциянинг иккитадан ортиқ сакрашлари бўлмаслиги керак (растрли репродукция вақтида пайдо бўладиган ўзига хос эффектлар, масалан, ёруғлик ютилиши бу эрда ҳисобга олинмайди). бунинг устига, барча уч бўёқларнинг п-симон спектрал эгри чизиқлари бир-бирига мукаммал туташиб туриши керак. ундан кейин, п-симон спектрал эгри чизиқларнинг ўтиш майдонларини шу тарзда танлаш керакки, яхлит бўёқ қатламлари бўйича имкон қадар мумкин бўлган ранг диапазонини олиш мумкин бўлсин. турли тажрибаларнинг кўрсатишича, биринчи идеал тафовут 489 ва 495 …
5
бўёқлар ранглари аралаштирилган ранглар нуқталарини бирлаштирувчи чизиқларда аниқ ётиши маълум бўлади. ўлчамлари катта босиладиган майдонларда бўёқлар кетма-кет устмауст туширилганда фақат субтрактив ранг синтези кузатилади. соф субтрактив синтезда ранг ёрқинлиги бўёқ қатламлиги қалинлашгани сари камайиб боради. автотип жараёнда кўп бўёқли репродукцияда растр тузилмаси ва кетма-кет босишда бўёқларни мослаштиришни созлаш рангларнинг мураккаб субтрактив ва аддитив ўзгаришига олиб келади. бу эрдан босма бўёқларнинг спектрал хоссаларига қўйиладиган муҳим талаб келиб чиқади. бу талаб шундан иборатки, ҳам бўялган растр нуқталарини босиладиган майдонда ёнма-ён жойлаштириш ҳисобига ранг синтези вақтида (аддитив синтез), ҳам шу нуқталарни бирини бошқасининг устидан жойлаштириш вақтида (субтрактив синтез) ранг аралашмаси кузатувчи томонидан худди ўша бир ранг каби қабул қилиниши керак. 4-расм. асосий ранглар ва уларни субтрактив аралаштириш орқали олинган рангларнинг рангдорлик координаталари («идеал кўп рангли босма») ахроматик нуқта (э) бир-бирининг қаршисида ётган асосий ва аралаштирилган рангларни бирлаштириш орқали ҳосил қилинади. асосий бўёқлар миқдорини бир хил нисбатда аралаштириш идеал нейтрал кулранг беради. шундай қилиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кўп бўёқли босманинг асосий назариялари"

1684051602.doc кўп бўёқли босманинг асосий назариялари режа: 1. кўп рангли босмада рангли тасвир олиш 2. рангли бўёқлар чиқариб ташланадиган хроматик комбинация босилувчи материал юзасига бир хил тасвирларни ранглари ажратилган қолиплардан бўёқлар ёрдамида, кетма-кет босиш йўли билан кўп рангли тасвирлар ҳосил қилинади. битта ёки бир неча бўёқли ускуналардан фойдаланилган ҳолатда биринчи бўёқ «қуруқ» усулда ёки «нам» усулда амалга оширилади. босма секциялари миқдори бўёқлар миқдорига тенг бўлган ускуналар ротацион тарзда тузилган бўлиб, варақли ва рулонли ускуналарга ажратилади. уларда босиш «нам» усулда бажарилади. одатда, «нам» усулда босиш юқори тезликдаги секцияли тузилишга эга бўлган варақли ва рулонли ротацион ускуналарда амалга оширилади. бундай ускуналарда битта варақ ўтказилишида ...

DOC format, 834.0 KB. To download "кўп бўёқли босманинг асосий назариялари", click the Telegram button on the left.