босма қолипларнинг ададга чидамлилиги

DOC 297,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1684051532.doc босма қолипларнинг ададга чидамлилиги режа: 1. босма қолипларнинг ададга чидамлилиги 2. босма қолипларнинг ададга чидамлилигини баҳолаш мезонлари 3. офсет босмада қолипларнинг емирилиш сабаблари 4. чуқур босмада қолипларнинг емирилиш сабаблари босма қолипларнинг ададга чидамлилиги босма қолипларнинг технологик жиҳатдан ададга чидамлилиги – бу улардан босма маҳсулотларнинг у ёки бу гуруҳига қўйилган талабларга жавоб бера оладиган нусхаларни имкон қадар кўп миқдорда олиш имкониятидир. аммо бу нафақат технологик, балки иқтисодий тушунча ҳамдир, чунки қолипларнинг ададга чидамлилиги босма ускуналардан фойдаланиш коэффициентини оширишга, нусхаларни тайёрлаш жараёнини ва уларнинг сифатини янада барқарор қилишга, шунингдек, босиш учун керак бўладиган қолиплар сонининг камайиши эвазига босма маҳсулот таннархини камайтиришга имкон беради. қолипларнинг ададга чидамлилиги бир томондан уларни тайёрлаш усули ва қўлланиладиган материалларнинг хусусиятларини, бошқа томондан – улардан босма ускунасида фойдаланиш шароитларини акс эттирувчи ўзаро боғлиқ бўлган омилларнинг мураккаб мажмуи билан белгиланади. умуман, босма қолипларнинг ададга чидамлилигига таъсир қилувчи барча омилларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) босма қолипларнинг якка тартибдаги …
2
аллардан тайёрланган қолипларни деформацион мустаҳкамлигидан имкон қадар самарали фойдаланишга имкон берувчи чора – тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бир қатор муаммоларни кўндаланг қўйди. бизнинг асосий вазифамиз –қолипларнинг тузилишини, аниқроғи уларнинг босиш жараёнидаги контактлашуви хусусиятларини ва уларнинг ададга чидамлилигига таъсир қилувчи сабабларни аниқлашдир. босиш усулида қолип материал хоссалари ва босма қолип туридан қатъий назар, уларнинг босиш жараёнидаги табиати, хоссалари икки асосий омил билан; босимнинг даврий характери ва босма қолип ҳамда унга тегиб турадиган элементлар ва юзалар ўртасидаги ишқаланиш билан белгиланади (1-расмга қаранг). полимер қолипларнинг ишқаланишдаги йемирилиши, ишқаланиш кучларининг катталиги ва характерига ҳамда материалнинг мустаҳкамлик хусусиятларига ҳам боғлиқ бўлиб, бу хоссалар биринчи навбатда унинг вақт давомидаги деформацион ҳолатини белгилаб беради. иккинчи томондан, полимерларга куч таъсир қилишининг натижаларини асосан механик йўқотишларда намоён бўлувчи релаксация жараёнларини ҳисобга олмай туриб кўриб чиқиш мумкин эмас, чунки айнан релаксация жараёнлари полимерларнинг йемирилиш характерини белгилаб беради ва (металларга нисбатан) унинг механизмини ўзгартиради. полимерларнинг физик-кимёвий хоссалари йемирилишга чидамлиликка …
3
ллар ҳосил бўлиши мумкин бўлиб, бу полимернинг молекуляр массасининг камайишига олиб келади. босма қолипларнинг ададга чидамлилигини баҳолаш мезонлари босма қолипларнинг ададга чидамлилигини фақатгина қолипнинг босилувчи ва оралиқ элементлари ҳолатини миқдорий баҳолашга имкон берувчи, ададни босиш жараёнида қолипдаги ва нусхадаги штрихли ва растрли тасвирлар кўрсаткичини таққослашга имкон берувчи технологик тизими асосидагина объектив баҳолаш мумкин. юқори босма усулидаги матнли қолипларнинг йемирилиш даражасини аниқлашнинг асосий усуллари сифатида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин: а) бевосита қолипнинг ўзидаги характерли штрихларнинг энини ўлчаш; б) нусхадаги характерли штрихларнинг энини ўлчаш; в) қолипнинг босилувчи элементлардаги бўйни, эни ҳамда чуқурлигини ўлчаш; г) микроскопик ва микрофотографик усуллар ёрдамида қолип ва нусхаларнинг сифатини таҳлил қилиш. босилувчи элементлар баландлиги ўзгариши ҳам юқори босма қолипининг йемирилганлигини кўрсатувчи энг муҳим белги ҳисобланади. бу кўрсаткич қолип материали йемирилиш даражасини ва унинг чидамлилигига аниқ баҳо беради. айни пайтда стереотип қолипларнинг ададга чидамлилиги шрифт баландлигининг ўзгариши эмас, балки шрифтларнинг эни ва оралиқларнинг чуқурлиги ўзгаришига қараб баҳоланади. клишенинг растр …
4
ва декелга тақалиб турган қоғозга ботиши кузатилади. ана шу ботиш жараёни валикларнинг эластик қатлами ҳамда қоғознинг чўзилишига олиб келади, натижада қўшимча суртиш ва ишқаланиш юзага келиб, қолип янада емирилади. юқори босма усулида босимнинг нотекис тақсимланиши босилувчи элементлар, сатрлар, саҳифалар ва қолиплар бўйлаб тақсимланувчи кучланишларнинг тўпланиш жойлари йемирилишга айниқса сезгир бўлади. бундай жойларда қолип элементлари энг кўп йемирилади. юқори босманинг босилувчи элементлари юзаси бўйлаб босим даврининг кўпайиши натижасида йемирилиши нотекис бўлади. бурчак а=90° бўлганда босилувчи элементларнинг қирраларидаги зўриқишнинг энг юқори қийматга эришади, маълум миқдордаги нусхалар олингандан кейин қирраларнинг ўтмаслашиши сезиларли даражада камаяди, бу эса босилувчи элементлар сиртининг бир текисда емирилишига имкон беради. босилувчи элементлар ишчи юзасининг ейилиб кетиши натижасида юз беради, зўриқишлар қайтадан яна ортади, бу эса босилувчи элементининг янада тезроқ ва нотекис йемирилишига олиб келади. ушбу ҳодисани умумлашган ҳолда босма қолиплар йемирилишининг жами қийматини адад қиймати т билан ёки босиш даври билан таққословчи åи= ф(т{т}) координаталарда чизма кўринишида тасвирлаш мумкин …
5
ларда сифат кўрсаткичлари сезиларли даражада ўзгаради, бунинг сабаби металл қолиплар даврий босимлар таъсирида чарчайди. бирламчи майда ёриқларга тушган босма бўёғи уларнинг кенгайишига сабаб бўлади. ишқаланиш кучлари таъсири остида қолипнинг емирилиши кучаяди, ҳосил бўлган майда ёриқлар бу жараённи тезлаштиради. декел таркиби ва тузилиши, шунингдек босилувчи элементлар босими ва ботиш чуқурлигини белгиловчи таркибий-механик хусусиятлари қолипнинг ададга чидамлилигига таъсир этади. турли қаттиқликдаги декеллар ва қоғозлардан фойдаланганда қолипнинг емирилиши ҳам бир хил бўлмайди, у декелнинг қаттиқлиги камайганда (босилувчи элементларнинг ботиш чуқурлиги ортиши натижасида) ва янада қаттиқроқ қоғоз қўлланилганда бу кўрсаткич ортиб кетади. босма қолипнинг ададга чидамлилигига бўёқнинг таъсири икки хил характерга эга. бир томондан, у ёпишқоқ бўлганлиги туфайли қолип билан қоғоз ўртасидаги ишқаланиш коэффициентини маълум даражада камайтиради ва мос равишда қолипларнинг емирилишини секинлаштиради. иккинчи томондан, ҳатто таркибида ўткир заррачалари бўлмаган бўёқ ҳам объектив равишда ҳосил бўлаётан майда ёриқларнинг тўлиши ва бартараф қилиниши натижасида емирилишни кучайтириши мумкин. қолипнинг ададга чидамлилиги уларнинг қаттиқлиги ошган сари кучайиб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "босма қолипларнинг ададга чидамлилиги"

1684051532.doc босма қолипларнинг ададга чидамлилиги режа: 1. босма қолипларнинг ададга чидамлилиги 2. босма қолипларнинг ададга чидамлилигини баҳолаш мезонлари 3. офсет босмада қолипларнинг емирилиш сабаблари 4. чуқур босмада қолипларнинг емирилиш сабаблари босма қолипларнинг ададга чидамлилиги босма қолипларнинг технологик жиҳатдан ададга чидамлилиги – бу улардан босма маҳсулотларнинг у ёки бу гуруҳига қўйилган талабларга жавоб бера оладиган нусхаларни имкон қадар кўп миқдорда олиш имкониятидир. аммо бу нафақат технологик, балки иқтисодий тушунча ҳамдир, чунки қолипларнинг ададга чидамлилиги босма ускуналардан фойдаланиш коэффициентини оширишга, нусхаларни тайёрлаш жараёнини ва уларнинг сифатини янада барқарор қилишга, шунингдек, босиш учун керак бўладиган қолиплар сонининг камайиши эваз...

Формат DOC, 297,5 КБ. Чтобы скачать "босма қолипларнинг ададга чидамлилиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: босма қолипларнинг ададга чидам… DOC Бесплатная загрузка Telegram