композиция тузиш-ижод қилиш

DOC 56,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1458309944_64088.doc композиция тузиш-ижод қилиш режа: 1. болаларни симметрик ҳолатда расм чизишга ўргатиш 2. ҳайкалтарошлик 3. лойдан ва пластилиндан ҳайвонларнинг ҳайкалчаларини ясашга ўргатиш. 4. болаларни бадиий қуриш-ясашга ўргатиш композиция дастурда етакчи ўринни эгаллайди. i-iv синфларда «композиция» бўлими: а) рангтасвирда композиция; б) декоратив ишларда композиция; в) ҳайкалтарошликда композиция каби қисмларни қамраб олади. бу амалий машғулотлар ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдириб боради. а) рангтасвирда композиция-мавзу асосида, хотира ва тасаввурдан ҳамда иллюстратив расмлар ишлаш жараёнида ўз аксини топади. бунда танланган мавзунинг мазмунига кўра, унинг элементлари қоғоз юзасидан бир-бирига боғлиқ ҳолда жойлашиб, яхлит композицияни топиш учун бир қанча ҳомаки ишлар, эскизлар ишдайдилар ва улардан мақсадга мувофиқ келадиганларини танлаб олиб, композиция тузишда қўллайдилар. мавзули композициялар тузишда деталларнинг ўрнини алмаштириш, қўшимча деталлар киритиш орқали композиция мазмунини бойитиш кабилар ҳам муҳим аҳамият касб этади. мазмунни ифодалашда композициянинг асосий қонуниятларига риоя қилиш лозим. булар-«бир бутунлик», «хиллаштириш», «қарама-қарши» (яхлитлик), асардаги ҳамма воситаларни бош ғояга бўйсиндиришдан иборат. ассиметрия композицияда асар яратишнинг …
2
талаб этади. бу маъсулият дарсга зарур бўлган барча адабиётларни ўқиш, адабий асарни ва унга тегишли объектларни яхши ўрганиш, шунингдек, дарс режасини ишлаб чиқиш ва болаларга бериладиган билим, малака, кўникмалар ҳажмини аниқ белгилаб олишдан иборат. шунингдек, мавзули композиция ишланаётганда, болалар расмда тасвирланиши, керак бўлган объект билан таништирилиши, ундаги баъзи бир нарсаларнинг хомаки чизмаларини ишлаш лозим бўлади. болаларни симметрик ҳолатда расм чизишга ўргатиш. декоратив ишларда композиция-турли шаклдаги нақшларнинг намунасидан кўчириш ва мустақил ишлашни ҳамда декоратив-безак ишлари сингариларни қамраб олади. у ўқувчиларга турмушда учрайдиган нарсаларнинг вазифалари, уларнинг шакли, безак элементларининг ўзаро боғлиқлиги ҳақида тушунча беришни, ҳамда юксак маҳорат билан тасвирланган нарсаларни, дидсиз, пала-партиш, ишланган нарсалардан фарқ қила билишга ўргатишни, шунингдек уларнинг бадиий дидини тарбиялашни мақсад қилиб қўяди. декоратив расм ишлаш дарсларида болаларга ҳар қандай нақшларнинг элементлари, теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисалардан олингани хақида тушунча берилади. бинобарин нақш ишлаш жараёнида расм ишловчи реал шаклни ўзгартишни, уни соддалаштириши, унга янги деталлар қўшиши ва шу сингари ўзгартишлар …
3
борадилар. нақш намуналаридан кўчириш ва мустақил нақш ишлаш дарсларида ўқувчилар кўз билан чамалашга ўрганадилар, қалам, акварель, мўйқалам, рангли қоғозлар орқали ишлаш усуллари билан танишадилар. мустақил равишда нақш чиздириш орқали болаларнинг ижодий қобилияти, фантазия ва тафаккури ўстирилади. бунда улар қачондир кўрган нақшларига ўхшатиб мустақил нақш ишлайдилар, оқибат у нақш чизишдаги композиция қоидаларини ўзлаштириб оладилар. ўқитувчи болаларни фақат намуна қилиб кўрсатилган нақш элементлари билан чеклаб қўймаслиги, балки ўқувчилар ўзга элементлардан нақш чизиш истагини билдирганларида уларнинг шахтини қайтармаслик керак. ўқитувчи ўқувчилар вазифаларини бажараётганларида уларнинг қанчалик ижодий ёндашаётганликларига аҳамият беради ва уларни рағбатлантириш мақсадида яхши чизилган нақшларни бутун синфга намойиш қилиб кўрсатади. декоратив ишларнинг кўлами жуда кенг, у турли материалларни, буюмларни қамраб олади. ҳар бир декоратив ишлар учун безак элементлари-ритм, симметрия, ранг сингариларни ифодалаш воситалари сифатида хизмат қилади. ранг-декоратив ишларда энг асосий ифодалаш воситаларидан бири бўлиб, композиция мазмуни билан чамбарчас боғлангандир. нақшларда ва безак ишларида ранглар ҳам ритмик асосда кетма-кет такрорланиб келиши мумкин. бунда …
4
ишлов беришнинг ўзига хос усуллари мавжуд бўлиб, улар яхлит, алоҳида-алоҳида ва аралаш-лой ёки пластилин бўлакларига ишлов беришдан иборат бўлади. ҳайкалатрошлик машғулотларида ўқувчилар лой ёки пластилинни думалоқлаш, босиб ялпайтириш, сиқимлаб чўзиш, ортиқча қисмларини махсус сидиргич ёрдами билан олиб ташлаш, стёк (ҳайкалтарошликда ишлатиладиган ёғоч пичоқча) билан ишлаш каби усуллар билан таништирадилар. ҳайкалтарошликда коллектив ишларга ҳам эътибор бериб борилади. лойдан ва пластилиндан ҳайвонларнинг ҳайкалчаларини ясашга ўргатиш. декоратив ҳайкалтарошлик-ҳайкалтарошликнинг ўзига хос турларидан бири бўлиб, у ўқувчиларга турли декоратив безакли рельефлар (қавариқ ҳайкалчалар) ва ўйинчоқлар ишлатиш орқали махсус билим ҳамда малакалар ҳосил қилади. декоратив ҳайкалтарошликда ишлов бериш усулларининг соддалиги, шаклларнинг оддийлиги ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади. декоратив ҳайкалтарошлик машғулотлари дастурнинг бошқа фаолият турлари билан боғлиқ ҳолда йўлсимон, тўртбурчак ичига нақш чизишни тўғри ўзлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. декоратив ҳайкаллар (майда пластика)дан кенг фойдаланиш болаларни ижодий ривожланишига катта таъсир кўрсатади. лойдан ишланган ҳайкалларга безак берилгандан сўнг гуашь бўёғидан бўяш ва устидан лой қоплаш тавсия этилади. бадиий қуриш- …
5
ар ана шу материалларга қўшимча ишлов бериш йўли билан турли ижодий ишларни амалга оширадилар. мазкур материаллар таркибига табиий материаллардан қўшиб ишлатилиши машғулотларнинг янада қизиқарли бўлишини таъминлайди. болаларни бадиий қуриш-ясашга ўргатиш. турли катта-кичикликдаги ўйинчоқлар, гуллар, ниқоблар ва шу кабиларни тайёрлаш жараёнида ўқувчиларнинг тасаввурлари, фантазиялари, ижодий қобилиятлари янада ривожланади, кенгаяди. ўқувчиларга намуна тариқасида турли уй ва ёввойи ҳайвонларнинг ўйинчоқ нусхалари, расмлари, диапозитивлари ёки жонли бурчакдан ҳайвонларнинг ўзларини олиб келиб кўрсатиб қўйиш тавсия этилади. бадиий қуриш-ясаш машғулотларида ўқувчилар арча ўйинчоқлари, декоратив гуллар, декоратив аппликациялар ясайдилар ва улардан синф хонасини, йўлакларларни, сахнани безашда фойдаланишадилар. �абдирасилов с. , толипов н. рангтасвир т.: «билим» ўмкхтм, 2005 йил. �шпикалова т.н. народное искусство на уроках декоративного рисования,-москва просвешение, 1984 г. � халезова курочкин, пантюхина-болалар бо\часида болаларни лойдан буюм ясашга ыргатиш. тошкент ўқитувчи 1998 йил � эгамов щ. тыртинчи синфда тасвирий санъат дарслари. тошкент ўқитувчи 1999 йил

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"композиция тузиш-ижод қилиш" haqida

1458309944_64088.doc композиция тузиш-ижод қилиш режа: 1. болаларни симметрик ҳолатда расм чизишга ўргатиш 2. ҳайкалтарошлик 3. лойдан ва пластилиндан ҳайвонларнинг ҳайкалчаларини ясашга ўргатиш. 4. болаларни бадиий қуриш-ясашга ўргатиш композиция дастурда етакчи ўринни эгаллайди. i-iv синфларда «композиция» бўлими: а) рангтасвирда композиция; б) декоратив ишларда композиция; в) ҳайкалтарошликда композиция каби қисмларни қамраб олади. бу амалий машғулотлар ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдириб боради. а) рангтасвирда композиция-мавзу асосида, хотира ва тасаввурдан ҳамда иллюстратив расмлар ишлаш жараёнида ўз аксини топади. бунда танланган мавзунинг мазмунига кўра, унинг элементлари қоғоз юзасидан бир-бирига боғлиқ ҳолда жойлашиб, яхлит композицияни топиш учун бир қанча ҳомаки ишлар, эски...

DOC format, 56,0 KB. "композиция тузиш-ижод қилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.