леонардо да винчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти

DOC 63.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1503120896_69000.doc леонардо да винчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти уйғониш даври маданиятининг энг буюк арбобларидан бири, бу шак-шубҳасиз леонардо да винчи (у 1452 йилда туғилиб 1529 йили вафот этган) ҳисобланади. леонардо да винчи италиядаги винчи қишлоғи яқинида, нотариус оиласида дунёга келди. леонардо 17 ёшлик пайтида отаси флоренцияга кўчиб ўтади. шу ерда леонардо андреа вероккио устахонасида тасвирий санъат борасидаги билимини оширди. у ўз устози вероккиога ёрдамлашиб, унинг «исони чўқинтириш» (тахминан 1476 йил, флоренция, уф​фици галереясида сақланмоқда) асарининг чап томонидаги фаришта расмини ишлайди ва устозидан ҳам моҳирлигини кўрсатади. юқори уйғониш даври услубининг асосчиси ва типик вакили леонардо да винчи санъатнинг кўпгина турларида ўз кучини синаб кўрди, математика, механика, физика соҳасида илғор фикрларни илгари сурди. леонардо учун санъат ҳаётни билиш воситаси бўлди. унинг реал воқелик асосида ишлаган суратлари кейинчалик илмий асарлари учун иллюстрация вазифасини ўтади. ижодкор характерига хос бўлган бу хусусият у яратган ранг​тасвир асарининг ўзига хос томонларини белгилайди. унинг ҳар бир асари ҳаётни …
2
ги гўзалликни куйловчи асар сифатида намоён бўлади. бу асар дунё сирларини билишга қизиққан, нур ва гўзалликка интилган инсонни севган рассомнинг дунёқарашини намоён қилади. . рассом ҳар бир асар устида узоқ вақт ишлар, ишланадиган ҳар бир образ ва деталнинг ҳаётий бўлиши учун дастлаб уларни алоҳида натуранинг ўзидан ишлаб, ўрганиб, сўнг композицияга кўчирар эди. бу унга берилган буюртмаларнинг баъ​зан вақтида тугалланмаслигига сабаб бўлар, буюртмачи билан низолар келиб чиқар эди. «сеҳргарлар таъзими», «авлиё иероним» каби асарларнинг яримтугал ҳолатда қолишига ҳам са​баб шудир. леонардо миланда яшаган кезлари 1482-1499 йилларда у ўзини олим, рассом, инженер сифатида намоён этиш имкониятига эришди. у ўз фаолиятини ҳайкалтарошлик билан бошлади. милан ҳокими лодовико моро отаси учун ёд​горлик моделини ишлади. лекин 1499 йили миланнинг француз қўшинлари томонидан босиб олиниши бу ишни амалга ошириш имкониятини бермади. меъмор сифатида ҳам леонардо миланда бир қатор сурат ва проектлар ишлади. «ғордаги мадонна» (1483-1494 йилларда яратилган), «сирли оқшом» (1495-1497 йилларда яратилган) каби машҳур асарларини яратди. …
3
ан узвий боғланган. сочлари, кийимларидаги букланиш ва жимжималар гўё табиат ритмини қайтараётгандек туюлади. ана шулар фонида майин ва нозик қилиб ишланган аёл қиёфаси, ниҳоятда чиройли қўллари янада латофатли ва гўзал бўлиб туюлади. бу латофат ва гўзаллик унинг нигоҳидаги самимийлик ва меҳрибонлик билан уйғунлашиб, идеал гўзал инсон қиёфасини гавдалантиради. леонарда да винчи санъатнинг турли жанрларида ижод қилган серқирра ижодкор хисобланади. масалан ботал жанрида. ботал жанр - “ботал” французча сўз бўлиб, “жанг”, “уруш” маъносини билдиради. у жанг манзараларини ўзида акс эттиради. бу жанрда жанг ва ҳарбий юришлар манзараси асосий ўринни эгаллайди. боталист - рассомларнинг асарларида жангчи образи, унинг қаҳрамонлиги, мардлиги, жасорати ҳамда ўз она ватанига бўлган чексиз муҳаббати ифодаланади. леонардо да винчи ана шундай мусаввирлардандир. шунингдек, анималистик жанрда хам ижод қилган. анималистик жанр - ўзгача тасвирий санъат туридир. у лотинча “анима”, “ҳайвонот олами” деган маънони билдиради. анималистик рассом ҳайвонот дунёсига зўр қизиқиш, севги ва маҳорат билан ёндошади. ҳайвонот дунёси ибтидоий одамлар ҳаётида …
4
т бино, тўрт бурчакли, энига ўн ва узунасига йигирма қадамдан иборат. деворлари қора рангга бўялган ва деразаларига қалин мато-парда тортилган. у қуёшдан химоя қилади ва ўзим истагандек ижод қила оламан.” буюк рассомга бундай шароитни флоренциялик бой-бадавлат инсон, синъорий комиссари, сэр-пъеро ди-барто-мартелли яратиб берган эди. леонардо да вингчининг умри давомида яратган асарлари италия санъатининг кейинги тараққиётида муҳим роль ўйнади. рассом ўз ижоди давомида жасур инсоннинг умумлашма, идеал образларини яратишга ҳаракат қилди. ди​ний мавзудаги композицияларда ўз замондошлари қиёфасини тасвирлашдан чўчимади. рассом яратган композициялар чизиқ ва ранг перспективаси қонунлари асосида ишланганлиги, ҳар бир образнинг анатомик тузилиши, одам жуссасидаги нур-соя ўзгаришлари, уни муҳит билан акс эттириши, шу билан бирга, образлардаги яхлитлилик рассом замондошлари, улардан кейинги авлод учун ҳам ҳақиқий ўрганиш мактаби бўлди. леонардо да винчи учун табиат ва инсон ажралмасдир. хотира дафтарларида у ҳамма нарсанинг расмини: гулларни, эман ёнғоғини, мушукни, қуш қанотларини, матонинг қатини, от оёқларини синчковлик ва буюк кузатувчанлик билан чизиб борган. у …
5
фаолияти билан кўплаб олимлар изланишлар олиб борганлар. улардан бири дмитрий сергеевич мережковскийдир. у 1865-1941 йилларда яшаган. петербург университети тарих-филология факультетини тамомлаган бўлиб, шеърият, наср, драма, эссе, адабий танқид, бадиий таржима каби соҳаларни эгаллаган кенг фикрли, қобилятли шахс эди. унинг “тирилган худолар. леонардо да винчи” тарихий асари (1900 йилда ёзилган) рус тилида нашр юзини кўрганидан сўнг кўп ўтмасдан немис, француз, инглиз, поляк, итальян тилларига ўгирилган. мережковскийнинг “тирилган худолар. леонардо да винчи” номли тарихий асарида леонардо да винчининг хаёти ва ижодий фаолияти исбот-далилларга таянган холда атрофлича баён қилиб берилган. асарда ёзилишича, леонардо да винчидан жуда кўплаб қўлёзмалар қолган бўлиб, уларда буюк дахонинг илмий изланишлари ўз аксини топган. унинг барча қўлёзмалари тарқоқ холда бўлиб, улардан бирортаси хам нашр қилиш учун тайёрланмаган экан. лекин шу нарса аниқки, уларни ўрганиш учун инсонга анчагина сабр ва албатта, кўзгу-ойна керак бўлади. сабаби буюк дахонинг бу қўлёзмалари ўзга бир усулда, яъни одатдагидан тескари холда ёзилганлигидир. леонандо да винчининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "леонардо да винчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти"

1503120896_69000.doc леонардо да винчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти уйғониш даври маданиятининг энг буюк арбобларидан бири, бу шак-шубҳасиз леонардо да винчи (у 1452 йилда туғилиб 1529 йили вафот этган) ҳисобланади. леонардо да винчи италиядаги винчи қишлоғи яқинида, нотариус оиласида дунёга келди. леонардо 17 ёшлик пайтида отаси флоренцияга кўчиб ўтади. шу ерда леонардо андреа вероккио устахонасида тасвирий санъат борасидаги билимини оширди. у ўз устози вероккиога ёрдамлашиб, унинг «исони чўқинтириш» (тахминан 1476 йил, флоренция, уф​фици галереясида сақланмоқда) асарининг чап томонидаги фаришта расмини ишлайди ва устозидан ҳам моҳирлигини кўрсатади. юқори уйғониш даври услубининг асосчиси ва типик вакили леонардо да винчи санъатнинг кўпгина турларида ўз кучини синаб кўрди, математика, ме...

DOC format, 63.5 KB. To download "леонардо да винчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти", click the Telegram button on the left.