ўрта асрлар наққошлик санъати тарихи

DOC 2,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1355743321_41206.doc shah-i-zinda. мавзу: ўрта асрлар наққошлик санъати тарихи www.arxiv.uz режа: 1. илк ўрта асрлар наққошлиги. 2. ўрта асрлар наққошлиги. миллий нақшларимиз ғоятда бой мазмунга эга. оддий қошиқ, лаган, қутича, сандиқ, беланчак, чолғу асбоблари, уй-рўзғор буюмларидан тортиб турар жой ва жамоат биноларининг девор ҳамда шифтларига солинган нақшлар инсонни ҳайратга солади, уни ўйлантиради. бу гўзал нақшлар ажойиб наққошлар томонидан яратилган бўлиб, асрлар давомида бунёд топди, ривожланди, меъморчилик ҳамда тасвирий санъат ривожи билан боғланган ҳолда такомиллашиб борди. нақш – арабча тасвир, гул деган маънони англатади. қуёш, ҳайвон, ўсимлик, геометрик ва бошқа элементларни маълум тартибда такрорланишидан хосил қилинган безакдир. ганчкорлик, кандакорлик, каштадўзликда, зардўзлик, кулол-чилик, заргарлик, гилам тўқиш, тўқимачилик, инкрустация, панжаралар ва ҳоказоларда ҳар хил йўллар билан нақшлар ишланади. масалан, ўйиб, чизиб, чок ёрдамида, зарб билан қадаб ва бошқа усулларда нақш солинади наққошлик санъати тарихи инсоният маданияти билан қаторда қадимийдир. маданиятнинг ривожланиши натижасида рассомлик ва наққошлик ажралиб чиқади ҳамда ривожланди. ҳар хил археологик қазилмалар шуни …
2
оразм, сўғд, бақтрия ва бошқа вилоятларда нақш санъатининг ривожланганлиги маълум. олимларимиз сурхондарё вилоятидаги фаёзтепа (i-ii аср), далварзинтепа (i аср)будда ибодатхоналари қазилмаларидан топилган расм, нақш қолдиқлари орқали исботлаб берганлар. хоразмдаги тупроққалъа заллари монументал нақшлар билан безатилганлиги бизга маълум. vi-vii асрларда ибодатхоналар, қасрлар ва бойларнинг уйлари ўйма нақшлар ҳамда тавсирлар билан безатилган. тантанали маросимларга мўлжалланган хоналардаги дабдабали ажойиб нақш, расмларни кўриб ҳайрон бўлади киши. уларнинг бирини қарасангиз деворларда базми жамшид, ов, расмлар уруши, манзаралар ҳамда диний расмлар тасвирланган. жонли маҳлуқлар қизил ва кўк ранглар билан бўяб тасвирланган. vii асрнинг охири vii асрнинг бошларида ўрта осиёни араблар босиб олиши натижасида қарор топган ислом дини ўзидан олдинги маданиятнинг илдизига болта урди. янги дин ҳамда янги ғоя ўрта осиё тасвирий санъатига таъсирини ўтказди. жонли мавжудотларни акс эттириш ман этилди. «кейинчалик юзага келган диний шарҳлар ва ҳодисалар кўпроқ муросасиз йўл тута бориб, қатъий равишда шундай дер эди: «тангри ёки одамзод суратини чизишдан тийилинг, фақатгина дарахтлар, гуллар …
3
даражада ривожланди, биноларнинг ички томонига ганч, ёғоч ўймакорлигини қўллаш юксак ривож топди. айниқса, мақбараларнинг пештоқлари девор ва равоқлар ганч-нақшлар билан жуда нафис безатилади. нақшлар мураккаблашиб борди. уларнинг янги нусхаларида рамз, тасвирлар, тимсол, дуо-афсунлар, тасбиқ ва бошқалар нақадар мўллигини кўрамиз. рамзий нақшлар дунёда содир бўлаётган воқеаликлар, тилакларни акс эттирган. ҳар бир чизилган нақшда ўзига хос маъно бўлган. чунончи, ўсимликсимон нақш гулсапсарни олайлик, у осойишталик ва умр узоқлик тимсоли, «печак ислимий» нақши бойлик ва фаровонликни, новда ва япроқлар эса тўкинчилик ҳамда баҳор чоғида уйғонишни билдиради. мусаввирларнинг тасвирлари бу унинг она табиатга бўлган мухаббатини билдиради. унинг ранглари ўзига хос маъно ва характерга эга. нақш ўзбек маданиятининг ҳамма босқичларида ҳамроҳ бўлиб келган. энг оддий принцплари бир-бирига муноса-батлик, уйғунлик йўсин ва усулларни ажойиб қайта-қайта такрорлашувидир. халқ наққошлари нақшларнинг ҳар бир деталига алоҳида эътибор бериб, унинг табиийлигини йўқотмаганлар, ҳар бир элемент устида пухта фикр юритганлар. ҳар бир нақш негизида маълум рамзий маъно сингдирилган. xi-xii асрларда ўзбекистон …
4
т эди. афсуски, кўпгина урушлар оқибатида ҳозиргача қасрлардаги, турар жойлардаги ва жамоат биноларидаги табиат расмлари бизгапа етиб келмаган. айрим қолдиқларгина сақлаб қолинган. айниқса, оппоқ ганч устидан чизилган гуллар, манзаралар, қушлар тасвири ниҳоятда нафис ифодаланган. «табиат манзаралари мусаввир томонидан шу қадар усталик ва чаққонлик билан адо этилганки, унинг қўли бамисоли қуш парвозидан эркин ҳаракат қилган, шоир тили билан айтганда, “тутган мўйқалами мусаввирнинг ўз бармоқларидай аниқ ҳаракат қилган, уста билан қил ўтмас дўст мўйқалам гўё унинг амрига маҳталдай» xiv – xv асрларда кошинкорлик ривожланди. қурилган биноларни кошин ва парчинлар билан безатиш авж олди. кошин ва парчинлардан ажойиб нақшлар ҳосил қилишга эришилди. чунончи, самарқанддаги шоҳи зинда комплекси, ашратхона, оқсарой, кўҳна урганчдаги тўрабекхоним мақбараси ва бошқа-лардир. xi асрда наққошлик санъати янада ривожланди. натижада наққошликда кундал техникаси пайдо бўлиб ривож топди. самарқандда ашратхона, оқсарой мақбаралари ва бошқа архитектура ёдгорликларининг ички қисмини кундал усулида безатилди.
5
ўрта асрлар наққошлик санъати тарихи - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрта асрлар наққошлик санъати тарихи" haqida

1355743321_41206.doc shah-i-zinda. мавзу: ўрта асрлар наққошлик санъати тарихи www.arxiv.uz режа: 1. илк ўрта асрлар наққошлиги. 2. ўрта асрлар наққошлиги. миллий нақшларимиз ғоятда бой мазмунга эга. оддий қошиқ, лаган, қутича, сандиқ, беланчак, чолғу асбоблари, уй-рўзғор буюмларидан тортиб турар жой ва жамоат биноларининг девор ҳамда шифтларига солинган нақшлар инсонни ҳайратга солади, уни ўйлантиради. бу гўзал нақшлар ажойиб наққошлар томонидан яратилган бўлиб, асрлар давомида бунёд топди, ривожланди, меъморчилик ҳамда тасвирий санъат ривожи билан боғланган ҳолда такомиллашиб борди. нақш – арабча тасвир, гул деган маънони англатади. қуёш, ҳайвон, ўсимлик, геометрик ва бошқа элементларни маълум тартибда такрорланишидан хосил қилинган безакдир. ганчкорлик, кандакорлик, каштадўзликда, зардў...

DOC format, 2,2 MB. "ўрта асрлар наққошлик санъати тарихи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.