қуруқликдаги орол

DOC 74,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1549527879_73984.doc қуруқликдаги орол режа: 1. қуруқликдаги орол 2. тим 3. уч ўчоқ 4. чортанги 5. миқ 6. шоҳ йўли қуруқликдаги орол самарқанддан унча узоқ бўлмаган, шинамгина фарҳод шаҳарчаси жойлашган жойда зарафшон дарёси иккига бўлинади. унинг шимолий ирмоғи оқдарё, жанубийси қорадарё деб аталади, кейин бу икки ирмоқ бирлашиб, қирғоқлик устида миёнқол ороли ҳосил бўлади. зарафшоннинг бу икки ирмоғи рангига қараб қўйилган номларни шу дарёлар қирғоғида бўлганингиздагина тушунасиз. оқдарё ўзанида сон-саноқсиз майда оролчалар бор бўлиб, у оқиш рангдадир. сувининг бирмунча саёзлиги ва ёзилиб оққанлиги туфайли у яна ҳам оқроқ кўринади. қорадарё эса, аксинча, битта кучли оқимда ва анча чуқурда оққанлиги туфайли суви қорамтир кулранг тусда. бу икки ирмоқ юз километр атрофида бир-бирига ёнма-ён равишда ғарбга оқади ва хатирчи туманининг янгиработ посёлкаси олдида бир-бири билан яна туташади. шундай қилиб, оқдарё билан қорадарё қуруқлиги устидаги бу оролни икки тарафдан сувли ҳалқа шаклида ўраб олади ва майдони 120 квадрат километрли орол ҳосил қилади. бу майдонда …
2
а маълум миангканг (каналлар ўлкаси) деган номга ҳамоҳанг бўлиб, бу ном унинг оламга машҳурлигидан далолат беради. бу оролнинг республикамиздаги иқтисодий аҳамияти маълум бўлса-да, унинг табиий-географик шароити ва келиб чиқиши бирмунча жумбоқдир. унинг пайдо бўлиши тўғрисида бир қанча фаразлар мавжуд. уларнинг ҳаммасида дарёнинг иккига айрилишида асосий ролни тектоник ҳаракатлар ўйнаган ва бу жараён яқин ўтмишда бўлган, дея қайд қилинади. тахминан, 15-20 минг йил олдин, юқори антропоген даврида унинг тоғли қисми ҳали музликларни сақлаган. ҳозирги мавжуд музликларнинг ҳажми эса ўша вақтда 3-5 марта каттароқ бўлган. масалан, зарафшон муз қатлами узунлиги 100 км (ҳозир 28 км), яғноб музликлари битта умумий муз дарёси шаклида (ҳозир улар бўлакланган ва юпқа). фан тоғлари эса ҳамма тарафидан муз қоплами билан то 1800 метр баландликкача қопланган эди. 10-12 минг йил аввалги иқлимнинг кескин исиши бу муз массаларининг эришига сабаб бўлган ҳамда катта миқдорда ёмғир ва қор ёққан. жуда катта сув массаси палеозарафшон дарёсининг тор водийси бўйлаб ҳаракатга келган …
3
н жойда сувни тақсимлаш қадимдан мавжуд бўлган. эрамизнинг биринчи асрларида бу ерда сув тақсимлагич дамба қурилган. хvi асрда эса тош ва пишган ғиштдан сув айирғич кўприк қурилиб, унинг арки бизнинг давримизгача сақланиб қолган. (15.82) кейинчалик эса бу ерда тўғон қурилган. лекин бир неча марта дарё сувлари ювиб кетиши натижасида яна тикланган. ўтган аср охири ва асримиз бошларида зарафшоннинг сувини ёғоч дамба билин тўсиб, бўлмоқчи бўлишган, лекин бу иншоот қиммат ва ишончсиз бўлиб чиққан. зарафшон сувини бўлиш учун ишончли сув айирғич қуриш масаласи фақат бизнинг вақтимизда ҳал бўлди. ҳозир сув иккига бўлинадиган жойда мустаҳкам темир-бетон оқдарё гидроузели қурилиб, у сувни автоматик равишда тақсимлайди. тим зирабулоқ тоғининг жанубида, тоғолди ва чўл зоналари ўртасида жойлашган тим қишлоғи асоссиз равишда сайёҳлик маршрутларидан чеккада қолмоқда. аслида эса бу табиатнинг меъморчилик йиғиндиси ҳамма томондан қизиқ. бу жойда ландшафтшунослар, маданият тарихини ўрганувчилар ва дам олишни ташкил қилувчи мутахассисларни қизиқтирувчи бой маҳсулотлар талайгина. тимнинг бой сайёҳлик имкониятларини ишга …
4
қолиб кетгандир. тоғ ёнбағрида кўп сонли қоялар, дарё ёқаларида эса карст булоқлари мавжуд. барча чўл ва паст тоғликларнинг таркибий қисмлари ўзаро боғлиқдир. ёш сайёҳлар учун бу икки зонанинг табиий географияси ўқув қуроли бўлиб хизмат қилиши мумкин. тимда минг йиллик арча бор бўлиб, у гўё қарнаб чўлидан келаётган жазирамага қарши кўкрак кериб турган паҳлавонга ўхшайди. тарихчилар учун тим бир ажойибхонадир. бу ерда петрогрифлар – ибтидоий одамлар чизган суратлар мавжуд. келажакда тимда ўтказиладиган археологик изчилликдан сайёҳлар топаётган тош қуроллар дарак беради. айниқса, меъморлик ёдгорликлари ҳақиқий хазинадир. улар ичида х асрда қурилган аработа мақбараси ажралиб туради. у ўрта осиёда жуда нодир. аработанинг ўзига хос хусусияти унинг гул билан безатилган равоғи бўлиб, у ўша давр меъморчилиги учун янгилик бўлган. аработа ёнида хii асрда қурилган масжид бор. улар ўртасида баланд тепалик қултепа бор бўлиб, бу жой vi-vii асрларда қаср бўлган. агар бу ёдгорликлар яхши таъминланса, тим қишлоғи учун энг яхши совға, сайёҳлар учун янги объект …
5
. кунлардан бир кун ака-укалар ёнида бир сеҳргар пайдо бўлибди. у уларнинг ҳар бирининг уйида бўлиб чиқибди, арзларини тинглабди. кейин уларга пастда – водийда яшовчи донишманд чолникига боришни маслаҳат қилибди. бир-биридан яшириниб, ака-укалар пастга йўл олишибди. тоғ эса уларнинг ўчоқлари тош учбурчаклар шаклида қотиб қолибди”.(19.59) уч ўчоқ, деб туркистон тоғлари шимолий томонида, зоминсувнинг юқорисидаги учта конуссимон чўққилар номланган. улар палеозой даври оҳактошларидан ташкил топган. бу абсолют баландлиги 3500 мертга етувчи пирамидалар ҳар тарафидан улкан жарлар билан ўралган. чўққилар устини қалин арчазорлар қоплаб, улар орасидан сўқмоқ йўллар ўтади. бу тоғ йўллари зомин миллий паркининг ўрикли, супа деган жойигача боради. уч ўчоқ табиатнинг ижодий намунасига ўхшайди. янги тектоник ҳаракатлар натижасида ясси тоғсимон тоғ устида аста-секин учта чўққи пайдо бўлган. улар эрталабки чиқаётган қуёш нурида ва кечки шафақда қизғиш рангга кириб товланади. кундуз кунлари эса найзасимон учини осмонга қараб чўзади. шу сабабли улар ўнлаб километр жойдан – шаҳристон девонида, шумқора ва гўралашдан кўриниб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қуруқликдаги орол"

1549527879_73984.doc қуруқликдаги орол режа: 1. қуруқликдаги орол 2. тим 3. уч ўчоқ 4. чортанги 5. миқ 6. шоҳ йўли қуруқликдаги орол самарқанддан унча узоқ бўлмаган, шинамгина фарҳод шаҳарчаси жойлашган жойда зарафшон дарёси иккига бўлинади. унинг шимолий ирмоғи оқдарё, жанубийси қорадарё деб аталади, кейин бу икки ирмоқ бирлашиб, қирғоқлик устида миёнқол ороли ҳосил бўлади. зарафшоннинг бу икки ирмоғи рангига қараб қўйилган номларни шу дарёлар қирғоғида бўлганингиздагина тушунасиз. оқдарё ўзанида сон-саноқсиз майда оролчалар бор бўлиб, у оқиш рангдадир. сувининг бирмунча саёзлиги ва ёзилиб оққанлиги туфайли у яна ҳам оқроқ кўринади. қорадарё эса, аксинча, битта кучли оқимда ва анча чуқурда оққанлиги туфайли суви қорамтир кулранг тусда. бу икки ирмоқ юз километр атрофида бир-бирига ёнма-ён...

Формат DOC, 74,5 КБ. Чтобы скачать "қуруқликдаги орол", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қуруқликдаги орол DOC Бесплатная загрузка Telegram