ko'prik inshootlarining rivojlanishi va aloqa yo'llari

PPTX 83 sahifa 13,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 83
слайд 1 кўприк иншоотларининг ривожланиш тарихи ва алоқа йўллари кириш. автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотлар турлари режа: 1. автомобил йўллари билан кесишувчи тўсиқлар. 2. сув ўтказиш қувурларининг ишлатилиши 4. транспорт тоннелларининг ишлатилиши. . 3. кўприк иншоотлари турлари. 5. тоғ йўлларида ишлатиладиган иншоотлар. автомобиль йўллари жумхуриятимиз турмушида жудаям муҳим аҳамиятга эга мураккаб туташиб кетган тармоқлардан ҳисобланади. улар бир-бири билан, темир йўллар билан чатишиб, керак бўлган жойларда кесишиб ирмоқланиб кетган. уларга жойидаги шароитларга кўра ҳар хил тўсиқларни кесиб ўтишга тўғри келади. дарёлар катта ариқ ва ариқчалар, кўлча ва денгиз қўлтиқчалар, сойлар, жарликлар, катта чуқурликлар, тоғлар ва тоғлар тизимлари ўзаро йўллар ўтказиш зарур бўлиши мумкин. мана шу ва шулар каби айтиб ўтилган тўсиқлардан ҳаракатни йўллараро хавфсиз, тўсиқсиз ўтказиш учун қуйидаги ҳар хил сунъий иншоотлар қурилиши керак: кўприк иншоотлари, қувурлар, тоннеллар, галереялар, балконлар, тиргак ва қопловчи девор ва деворчалар. сув ўтказиш қувурларидан кичик ва вақтинча сув оқимларини кўтарма тагидан ўтказиш учун қўлланилади. 1 - ўтиш …
2 / 83
ва керак деб топилса учинчи ва ҳоказоларини ўтказиш учун қурилади. жаркўприклар - чуқур жарликларнинг устидан ёки паст жойларнинг устидан йўлларни катта (20 м.дан ва ундан хам кўп) баландликда ўтказиш зарурлиги бўлган ҳолларда қурилади. эстакадалар - йўлларни ҳар хил иншо-отларнинг тепасидан, ботқоқликлар устидан, тор жойлардан кўп қаватли йўллар ўтказиш зарурлиги бўлган ҳолларда ва йўлларнинг ўтказгичларга уланадиган қисмларига қурилади. транспорт туннеллари - ер ёки сув остидан, тоғ жинслари орасидан йўлларни ўтказиш учун қуриладиган иншоотлар. тоннел - бу транспорт, сув ўтиши, коммуникациялар жойлашиши ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, ётиқ ёки қия жойлашган, ер ости ёки сув ости сунъий иншооти бўлиб, унинг узунлиги кўндаланг ўлчовларидан бирмунча катта бўлади. булардан ташқари тоғли ҳудудларда йўллар қуриладиган жойлардаги тўсиқларнинг устидан йўл қатновини тўғри амалга ошириш учун шароитга кўра ҳар хил иншоотлар қурилиши керак бўлади. уларга ярим кўприклар, галереялар, балконлар, тиргак ва қопловчи девор ва деворчалар киради умуман йўлларда қуриладиган сунъий иншоотлар уларнинг энг муҳим ва қиммат турадиган асосий …
3 / 83
ади. бу инфраструктуранинг муҳим таркибларидан бири бўлиб, давлат ташкилотлари томонидан доимий эътибор ва тегишли бюджет маблағлар йўналишини талаб этади. темирбетон оралиқ қурилмаларни қўллаш ва кейин уларни эксплуатация қилишда жиддий муаммолар туғдиради. гап шундаки, темирбетон конструкциялар узоққа чидамлилиги юқори деган фикр хато бўлиб чиқди. амалиёт кўрсатдики, бетоннинг ҳимоя қатлами ташқи муҳит таъсирида анча тез, 30–35 йил ичида ишдан чиқар экан. агар профилактик чоралар ўз вақтида кўрилмаса, арматура коррозиясининг давом этиши 40–50 йилан сўнг темирбетон конструкцияларнинг бутунлай ишдан чиқишига олиб келади. сабаблари – конструкцияга тузли растворлар таъсирининг ошиши, атмосфера омиллари, ҳароратнинг пасайиши. шунинг учун нуқсонларнинг содир бўлиши, уларнинг пайдо бўлиш муддати ва ривожланиш даражасини башорат қилиш муҳим ҳисобланади, бу эса эксплуатация қилинаётган кўприкларнинг муддатидан олдин емирилишини олдини олиш бўйича самарали чораларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ишончлилиги ва узоққа чидамлилигини ошириш учун зарур [11]. минтақамиздаги 90% дан ортиқ кўприклар намунавий лойиҳалар бўйича қурилган, улардан 80% га яқини 1990 йилларгача қурилган. агар “эксплуатация” терминини …
4 / 83
юк кўтарувчи ва ўтказиш хусусиятларининг мос келмаслиги. физик едирилиш – ташқи таъсирлар (атмосфера муҳити, вақтинчалик юклар ва ш.ў. лар) остида кўприк иншоотлари ёки унинг айрим конструкцияларининг вақт бўйича мустаҳкамлиги, узоққа чидамлилиги, юк кўтарувчанлиги ва ишончлиликларининг камайишидир. маънавий едирилиш – асосий эксплуатацион кўрсаткичларнинг техник талаблар сатҳидан четга чиқиши, кўприк иншоотлари учун бу транспорт ҳаракатининг доимий ошиб борадиган талабларига иншоотнинг юк кўтарувчи ва ўтказиш хусусиятларининг мос келмаслиги. 2. биринчи кўприкни ким қургaн? бу сaвoлгa жaвoб бeриш учун биз узoқ ўтмишгa нaзaр сoлишимиз лoзим, чунки oдaм доим вa ҳамма жойда унинг йўлида учраган aриқ вa дарёлaрдан ўтиш йўлини қидирган. эҳтимол, дарахт бирорта ариқ устига кўндаланг қулаб, табиатнинг ўзи одамга биринчи кўприкни тақдим этгандир. oдaм буни осонгина кўчириб oлгaн бўлса керак. эҳтимол, тaриxгача (қадимий) қандайдир бир муҳaндис aриқ ўртасига тoш тaшлaб ва у орқали қирғоққа ёғочни ташлаб ўтишни ўйлаб топмагунча, худди шундай ёғоч кўприклардан узоқ вақт фойдаланилган бўлиши мумкин. иккита ёғоч бир-бирига яқин ётқизилиб, …
5 / 83
метрли троян колоннасини қуришни буюради. колоннада нафақат троян-дакия урушларига оид лавҳалар, балки понтонли кўприк, троян буйруғига биноан дамашқлик апполодор (appolodorus) томонидан 101 йили дунай орқали қурилган капитал кўприк тасвири туширилган. қадимги римда кўплаб сунъий иншоотлари бўлган йўллар тармоғи узунлиги 80 000км га етади. фақат римнинг ўзида кўпгина акведуклар, тоннеллар, тиргак деворлар каби иншоотлари бўлган сув йўллари тахминан 500км ни ташкил этган. италия, франция, испания ҳудудида ўнлаб ана шундай иншоотлар сақланиб қолган. nasa космик челноклари хиндистон ва шри-ланкани бирлаштирувчи ёғоч кўприкни топишга муяссар бўлишди. кўприк ёши 1750 минг йилга баҳоланади ва буни қадимий рамаяна китобларидаги ёзувлар тасдиқлайди. ҳозирги вақтда адам кўприги номини олган кўприк ҳиндистон ва шри-ланка орасидаги бўғоз бўйлаб 30км ли сирли денгиз шельф уюмидан ҳосил бўлган. экспертлар унинг шакли ва таркибидан келиб чиқиб кўприк табиий сабаблар оқибатида эмас, балки одам фаолияти натижасида пайдо бўлган деган хулосага келдилар. ривоятларда айтилишича, археологлар ҳам бу фикрни тасдиқлайдилар, одамлар шри-ланкага кўприкнинг тахмин қилинаётган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 83 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ko'prik inshootlarining rivojlanishi va aloqa yo'llari" haqida

слайд 1 кўприк иншоотларининг ривожланиш тарихи ва алоқа йўллари кириш. автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотлар турлари режа: 1. автомобил йўллари билан кесишувчи тўсиқлар. 2. сув ўтказиш қувурларининг ишлатилиши 4. транспорт тоннелларининг ишлатилиши. . 3. кўприк иншоотлари турлари. 5. тоғ йўлларида ишлатиладиган иншоотлар. автомобиль йўллари жумхуриятимиз турмушида жудаям муҳим аҳамиятга эга мураккаб туташиб кетган тармоқлардан ҳисобланади. улар бир-бири билан, темир йўллар билан чатишиб, керак бўлган жойларда кесишиб ирмоқланиб кетган. уларга жойидаги шароитларга кўра ҳар хил тўсиқларни кесиб ўтишга тўғри келади. дарёлар катта ариқ ва ариқчалар, кўлча ва денгиз қўлтиқчалар, сойлар, жарликлар, катта чуқурликлар, тоғлар ва тоғлар тизимлари ўзаро йўллар ўтказиш зарур бўлиши мумкин. мана шу...

Bu fayl PPTX formatida 83 sahifadan iborat (13,9 MB). "ko'prik inshootlarining rivojlanishi va aloqa yo'llari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ko'prik inshootlarining rivojla… PPTX 83 sahifa Bepul yuklash Telegram